Бухоро шаҳрининг ўрамларина[1] ушбу мазмунда бир эълон ёпишрилған эди: «Янги чиқған жадидлар болаларимизнинг эътиқодларини бузалар, мунлар ҳунарларинда ҳеч ким боласини ўқутмасин, ўқутса шул кишини ўлдиражакмиз, жадидлар живлашуб[2] ўлтурмасунлар, агарда живлашуб ўтурсалар, биз онларнинг бошларини кесармиз, жадидлар намоз бирла рўзани, закотни ўтамайлар, мунлар кофирлар, қонлари ҳалол» (Бу эълонла бир ҳадисда[3] ёзилған).
Бошқа мамлакатларда мундай маъносиз, имлоси бузуқ, ахмоқлиқ аломати бўлған эълонлар, ёзувларнинг аҳамиятлари бўлмасада, Бухоро каби ўрунда афкори умумиянинг мундан мутаассир бўлуви мумкин. Шул сабабли мундай жоҳилона таассубға қарши илтифот этмай қолув бизнинг учун мумкин тугул[4]. Ёзув ёза билмай туриб, шу ший эълон ёзувлариға «жадид»ларнинг маслаклари нинди[5] нарсадан иборат эканлигини биддирурға ҳожат бор. Бухоролиларнинг тижорат, ахлоқ ва илм, саноат ва ҳунар, маишат жиҳатларинда бутунлай ортда қолғанлиқларини «эълон» ёзучилар билмасаларда, бошқалар билалар. Тижорат майдонларинда, таҳсил мадрасаларинда, ахлоқ тўғивларинда[6] ўз ишларининг қоидасини ва зибарини[7] бир яҳудий қадар билувчи онгли кишимиз йўқ. Дунёнинг телефон ва телеғроф ҳамда темур йўллар каби фанний мўъжизаларини кўруб-да шунларнинг сирларини ўгранурға тиришучи одамимиз йўқ. Ҳатто мадрасаларимиздан чиқуб-да бир жамоатнинг кофирлигини эълон этучиларимиз-да дуруст ёза билмайлар. Шу ҳолни яратуб, бундан ризо бўлуб туручи бирғина мусулмонда бўлмаса керак. Мана шу ший[8] равишда бўлған ижтимоий хасталикларимизға даво изловчилар «жадид»лардир. Жадидлар «миллатимиз, халқимизнинг бу даражада тубан қолувларини, шу ший мартабада ёмон кунларға тушуларини нодонлиғлари сабаб бўлди, бизнинг учун ўқув, илм ва маърифатға ёпишув(имиз) лозим. Ватанимиз, мамлакатимиз ва миллатимиз илм нури бирла ёқтурсун, дин ҳам дунё илмлари бирла жиҳозлансун. Бу ҳол энди бизнинг учун фарз бўлди, эски мактабларда саккиз йиллар ўқуб-да. Эрон халқтарининг ичкилик ва ишқ каби сафоҳатлариндан иборат бўлған адабиётдан бошқани билмовчи болаларимиз янги мактабларга кируб дин ҳам дунё учун фойда бературған лозим нарсаларни ўқисунлар, ҳисоб ва ёзув билсунлар, тўрт гурли фан ўқир учун мадрасаларимизда ўн саккиз йил ётуви шогирдларимиз ўн икки йил мадрасани-да тамом шартина етишдуруб ўн беш фан ўргансунлар, мадрасадан чиқуб-да бошқаларни акфор[9] қилуш тугул, балки мусулмон қилуб эълон ёзучидаримизнинг имлоларини киши кулдурмак даражада бузуқ бўлмасун, савдоларимиз ҳунар ва саноатимиз, экунчилик[10] ишларимиз букунги каби забун ҳолда турмасун, балки тузалсун яхшилансун!» дейлар. Муни «жадид»лар шуйтиб равишда сўйлайлар ва шу ший йўлда юрийлар. Ушбу мақсадларимизға эришур учун биз «жадид»лар Бухорода мактаблар очдиқ, лекин Бухоро ҳукумати неқди фалсафаға кўрадур[11] бизнинг мактабларимизнинг давомини мусоада[12] қилмади, яшатмади. Шул кундай берли биз мактабсиз қолдуқ. Мундан сўнг: «Мактаб йўли бирла бўлмаса бошқа бир йўл бирла тиришуб қарайлиқ!» деб тижорат йўлина кирдик ва Бухоро ҳукуматидан рухсат олуб бир китобчилук ширкати ва бир кўмоч нарсаси ширкати[13] тузувдик. Китобхонамизда газит ва журналлар бирла бирликта ҳадис ва тафсир ҳамда дарс китоблари келтуруб эски мадрасатарнинг шогирдларика уч юз ҳақ бирла дарс китоблари сотдирамиз. Кўмоч ширкати даҳи юз молларини уч юз баҳо бирла сотуб фойдасини(нг) кўбиси «жадид» бўлмаған ширкатлар орасинда тақсим этўб турадир. Демак, бизнинг ижтиҳодимиздан[14] «жадид» бўлмаған ва «жадид»ларни яротмай турған одамлар фойдаланалар. Энди «жадид»лик маслакинда бўдғанларнинг ўз ҳолларини-да бир оз таъруф қилайлик: Бу «жадид»ларнинг кўбраклари эски мадрасаларда, дарсларини энг яхши равишда тамом этучилар бўлуб ораларинда бу кунда зўр мударрислар ва олимлар бор. Мунлар тафсир ва ҳадис дарслари ўқуталар, ўқутмағанларида дарс ўқитув лозим бўлғанда ўқитувға маҳтаддирлар. Мунлар юзлар бирла ҳадиси шарифларини хатосиз ёдлағанлар ва дуруст онглайлар. Энди Пайғамбардан ривоят этилатурған бир ҳадисни-да дуруст ёза билмаған, имло ҳунариндан-да маҳрум одамлар чиқсунлар-да шу шундай одамларни акфор этсунлар, акфор бирлагина қаноат этмай, қонлари ҳалол бўлув бирла фатво берсунлар. Шу шийми инсоф? Буми мусулмонлиқ? У отиш ўйновчилар[15], ароқи ичучилар ва бутун амрларини фисқу фужур йўлида ёздиручилар Бухорода оз тугул. Милйўнлар Сирла инсонларнинг қонларини сув каби оқузиб туручи ва ғоз минглар бирла болаларини, хотунларини етим ва кишисиз қолдиручи бу кунги зўр суқишдан ибрат-ла ҳамма кайф ва сафо мажлислари қуруб мусулмон болаларини ўйнатучилар-да кўб. Шу шийдай халқлар озғина-да тақтиъ қилинмағанлари ҳолда ислом ва мусулмонларнинг тараққийси учун тортишучилар акфор қилинсунлар, қонлари мубоҳ кўрилсун! Диёнат шу шийми? Буми одамчилик?! Қуръони карим мусулмонлиғни даъво қилиб салом беручиларни акфор қилудан манъ этадир. Мусулмонларни акфор қилучилар билсунларки, «Мусулмон кишиларини акфор қилучилар агарда шул киши кофир бўлмаса, ўзлари кофир бўлурлар» мазмунида ҳадиси шарифлар Бухорий[16] бирла Муслим[17] саҳиҳларинда бор. Эълончи афандилар, фитна қўзғатучи ўрнинда Қуръон бирла Ҳадис ўқуб шундай олий сўзларни ўргансалар ва билған нарсаларини дуруст ёзарға тиришсалар яхшироқ ва мусулмончароқ бўлур эди. Бу мақолани ёзувимиз ўлимдан қўрқувдан тугул. Биз ўлумдан қўрқмаймиз. Ҳақ йўлда ўлдирилув ва ўлув ботиллиқ[18] узринда яшовдан яхшироқ. Хайрлироқ. Биз муни Қуръони каримда ўқуб шунға аён кетурганмиз. Балки муни ёзувдан мақсадимиз бухоролиларни инсофға даъват этув ҳамда ҳукуматимизнинг диққатини жалб қилувдир. Ҳукуматимиз мундай масъаладан сукут этмасун, балки бу ишни тафтиш ва тадқиқ қилсун эди. Агарда айб бизда бўлса, тейишли жазони берсун, йўқса шундай эълон ёзучиларни топуб майдонға чиқарсун. «Онларға тейишли жазо берсун эди» демаймиз. Жазо бермасун, балки танбеҳ ва насиҳат қилсун. «Онларға жазо бермасун» деган сўзимни виждоним, иймоним бирла ёздим. Чунки шул одамлар-да, саодатлари ва тараққийлари учун тортишатурған миллатимизнинг кишиларидир. Модомики, биз бу миллатнинг бахтиёр бўлувини орзу қиламиз, эълон ёзуб ёбишдиручиларнинг саодатлари-да бизнинг учун матлубдир. Бизнинг маслакимиз муҳаббат ва маърифат ҳамда марҳаматга бино қилинадир. Дуруст, агарда бу тўғрида биз гуноҳли тугул эсак, ҳукумат тафтиш этуб шул эълон ёбишдиручиларни топсун, аммо жазо бермасун, балки насиҳат йўлиндан онларға Сиз мундай фитналар қўзғатиб юрмангиз! Мундай йўқ ишлар бирла шуғулланув ўрниға мактабга қируб ёзув ўрганингиз. Имлонгизни тузатингиз, мундан шу илмлари комил одамлар ҳузурина боруб тафсир ва ҳадис ўқунгиз десун...
[1] ўрамларина — Бухоро шаҳрини ўраб турувчи деворлар, қўрғон назарда тутилади. Мақола дастлаб татар лаҳжасида эълон этилгани учун унда татарча сўз ва грамматик белгилар кўпдир. [2] живлашиб — қаршилик билдириш. [3] Бу эълоннинг остига бир ҳадис ҳам ёзилган бўлиб, унинг сўзлари келтирилмаган. Бизнингча, Фитратнинг «Мунозара» асарида келтирилган ҳадислардан бири шунга мазмунан мос келади. [4] тугул — эмас. Бу ерда: мумкин эмас. [5] ниндай — нима, қандай нарса. [6] тўғувларинда — яратиш, тарбия бермоқ. Бу ерда: ахлоқ, тарбияларида. [7] зибар — безак, зийнат. [8] ший — шу, шундай. [9] акфор — куфр қилмоқ, кўпликда: кофирлар. [10] экунчилик — деҳқонлик. [11] ниндай фалсафага қўрадир — қандай фалсафага асосланади. [12] мусоида — «мусоид» ёрдам берувчи. Бу ерда: ёрдам бермади маъносида. [13] кўмоч нарсаси ширкати — Бухорода жадидлар томонидан очилган тижорат ширкатларидан бири. [14] ижтиҳод — тиришиш, сайъ-ҳаракат. [15] отиш ўйновчи — қиморбоз. Бу ерда: ошиқотувчи. [16] Бухорий — асли исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (810—870). «Ал-жомиъ ас-саҳиҳ» китобидаги ҳадислар назарда тутилади. [17] Муслим — Муслим ан-Нишопурий машҳур муҳаддис назарда тутилади. [18] ботиллик — ноҳақ, асоссиз. Бу ерда: беҳуда.
|