Шу орада хабар бўлиб қолдики, Жингдаги душман куч-лари Ғулжанинг шимоли-шарқий довони Ачалдан Ғулжага тушишга ҳаракат қилиб, анча илгарилаб келаётган эмиш. Буни Александр дадамларга келиб, ваҳима билан гапириб: “Биз тезда чекинмасак, ўровда қоламиз”, деб маслаҳат бера бошлади. Ва ҳам ўзи бола-чақаларини Қўрғосга олиб бориб қўйиб, бошқаларни ҳам ўзининг фикрига тортишга киришди. Бунга эргашиб, Раҳимжон, Зуннунлар ҳам қочиб, Қўрғосга бола-чақалари билан бориб олдилар. Аммо отамиз қатъий туриб, бу режани рад этдилар. Шунинг билан бирга 1944 йил декабрь охирларида фавқулодда ҳарбий мажлис қилиб, буларнинг фикрларини билдилар. Ҳарбий маслаҳатчи генерал Николай Архипович билан Александр Романовлар ҳарбий вазиятга шундай баҳо берганлар: “Ҳозир душманлар Очолдан тушиб, Панжумга олди келиб қолди. Биз бу аҳволда қамалдамиз. Шунинг учун борлиқ нарсалар билан Қўрғосга чекинишимиз керак. Чунки бизда ҳам бундай ҳолда чекинишлар бўлган. Шаҳарлар бир неча йўл қўлдан-қўлгаўтган.” У пайт отамиз: “Сизларнинг интизомли аскарингиз бир оғиз сўз билан чекинадур, бир оғиз сўз билан бирлашиб оладур. Сизларда - уруш. Бизда - халқ қўзғолони. Агар биз чекинсак, “революция кончал” деган бўладур”(“Инқилоб битти” ифодасини рус маслаҳатчиларига қисқачасига шундай деганлар.) деб, “Сизларга рухсат. Биз чекинмаймиз! Ҳозир ҳар бир минутимиз ғанимат” деб, ўринларидан сакраб туриб, телефонга ташвиқот бўлими бошлиқларини чақириб, тезликда жамоат ўринларига бутун эру-аёлларни сафарбар қилиб йиғишга буюрдилар. Шунинг билан ҳар жойда тўпланган жамоат маконларига бориб, тўпланган халққа қарата: “Ҳозир бизлар учун - нафири-омм(Шариат қоидаларига кўра душманга қарши ёппасига сафарбарлик.), чунки душман бостириб келмоқда. Шунинг учун бутун халққа, ҳатто пардадаги хотин-қизларга ҳам душманга қарши туриб, ватанни сақлаш фарз бўлди. Мана ҳозирдан бошлаб бутун халқ олдинги сафда босқинчиларга қарши туриб жанг қилаётганларга, фидойи аскар болаларимизга борлиқ имкониятларимиз билан ёрдам қилиб, душманнинг олдини тўсамиз ва уни йўқ қиламиз! Чунки ҳақ биз билан!” дедилар. Бунга жавобан бутун халқ душманга қарши шу кечадаёқ отлиқ-яёв бўлиб чиқиб, олдинги сафдаги аскар болаларимизга овқат, кийим-кечак етказиб, ўтин-кўмирлар билан таъминлаб, уларга катта куч билан ёрдам улашиб кетди. Шу туфайли бутун аскар йигитлар руҳланиб ва ҳам иссиқ кийимлар билан таъминланиб, совуқнинг даҳшатидан қутулган ҳолда жангга кирдилар. Неча минглаган халқнинг “ура!” наъраси душман хитойларнинг устига тоғ ағдарилгандай тушиб, бу даҳшатли овозлар узилмай, уларнинг бошидан ҳуши учиб, совуқда қотиб ҳаракатланолмай, бир-биринингустигайиқилиб, юролмай, гангираб туриб қолди. Бутун шаҳар аҳолиси билан халқи бир бўлиб, неча ўн минглаган инсоннинг тоғ оралиғ жилға йўлларидаги эгиз чўққиларда туриб тортган акбар” наърасининг тоғдан-тоққа урган акс-садоси душманларга шундайин қўрқинч солдики, шовқин-суроннинг кучидан қуролларни ишлатолмай, улар музлаб қотиб қолди. Натижада шу кечанинг ўзидаёқ уч мингдан ошиқ душман аскари асир олинди. Тадбирлардан яна бири - кеча давомида тоғ чўққиларида “Оллоҳу акбар” садоси бидан бирга ҳисобсиз ёқилган ўтлар эди. Буларни кўргач, душманлар қаттиққўрқувга тушдилар ва уларда турган жойларидан бир қадам қўйишга куч ҳам, ҳуш ҳам колмади. Қора қиш шартларига мослашмаган душман аскарлари қорни ёриб юролмай, турган жойларида совуқнинг кучидан қотиб қолаверди. Охири Очолдан тушган душман билан Ҳайронбоғдаги қувватларнинг би-рикиш плани пучга чиқиб, отамиз ўз журъатлари билан ҳарбий маслаҳатчиларни рад этиб, бутун халқни душманга қарши сафарбар қилгач, шу кечада душман устидан қатъий ва узил-кесил ғалабага эришилди. Такрор айтиш керакки, 1944 йил 17-декабрь фавқулодда мажлисда ҳарбийлар вазиятни баҳолаб, Ғулжа шаҳрининг шимолидаги Жилаези-Панжумларга Очолдан тушган душман қўшини Ғулжанинг Ҳайронбоғ аскархонасида мухосирадаги душманлар билан ҳаводан алоқа боғлаб, бугун эрта бу икки куч қўшилиши мумкин деб, қатъий қилиб чекинишга маслаҳат берганларида уларни отамиз рад этиб, шу кечанинг ўзидаёқ нафири омм эълон қилиб, бутун шаҳарга ва қишлоқларга чопармонлар орқали хабар етказилди. “Нафири омм” бу - охирги томчи қон қолгунча душманга қарши туриб ватанни сақлашдир деган буюк, муқаддас, ватанпарвар даъват чақмоқ тезлигида Ғулжа шаҳар ва атроф қишлоқларига етиб борди. Шу руҳца душманга қарши отлиқ-пиёда чиққанларнинг орасида хотин-қизлар ҳам бўлиб, улар шу кечада эркаклар билан бир қаторда юриб, душман келар йўллар, тоғдаги жилға-сойлар ва тоғ чўққиларига бориб етиб, ўтлар ёқиб, душманга даҳшат солдилар. Халқ олдинги сафда душманга қарши жанг қилаётган қуролли аскар болаларимизга ҳисобсиз ёрдам етказиб, шу кечадаги ғалабага эришишда ниҳоят зўр куч бўлиб қўшилди. Шунинг билан бирга Очол довонидан Жилаези, Панжум сойларига ошиб тушган душман аскарлари эшитаётган халқнинг чўққилардан туриб солаётган, тоғни титратадирган суронлари қишнинг совуғига қўшилиб илоҳий бир кучга айланиб, Худонинг қудрати билан душман йўлини тўсиб чиққанлардан ҳеч ким чиқимга учрамай, шул кечки буюк ғалабага эришилди. Ўша кечадаги осмондан тушгандай, ердан униб чиққандай бу халқ шундай бугок руҳ билан тезлиқца “нафири омм!” деган чақириққа қўшилиб, бутун тоғ, сой йўллари душманни бир қадам қўйишига йўл бермай, ҳаммасини совуқдан қотириб қўйди. Шу сабабли бунинг буюк илоҳий куч дейишдан бошқа таъбири йўқ деб ўйлайман. 18-декабрь куни эрталаб исломйезилик Аюб халфа боласи Исмоил билан Жилаезининг хитой тушган сойига бориб, совуқдан тирик қолган 40-50 душман аскарини қуролларини ўзларига кўтаргизиб олиб келди. Қарасак, барчаси ёш болалар. Кийими қишга: мослашмаган, ҳаммасини тирик ўлик деса бўлади. Бу асирларнинг қуролларини олиб қарасак, кўпининг ўқдони совуқнинг кучидан музлаб қолибди. Қотган затворни(Милтиқнингўқни сурувчи қисми (русча).) ишлатолмай, бунинг устига “урра” овози, унинг тоғдан-тоққа - урган ва жилғалардан қайтган акси-садоси душманнинг ҳуши бошидан учириб таслим қилганди. Хулласи, сойларда тирик қолган душманларни асир олиб, совуқдан қотиб ўлганларининг қуролларини йиғиб, айни куни асирлар билан қўшиб Марказий идорага топширилди. Эслатиб ўтиш керакки, бу ваҳшийлар ўзига қарашли ерлардаги қозоқ, уйғур йигитларидан ўн-ўн бешларига от-улоққа ўхшаш қилиб ўқ ортиб, ўзлари билан олиб юриб, буларнинг ҳам совуқдан қотиб ўлганликларини улардан омон қолган Муқон деган қозоқ йигит сўзлаб берди. Шундай қилиб, ўша кунги ғалабада 2500 милтиқ, 25 дона ҳархилтиппулемёт,ниҳоятикўпмиқдордаўқ-дориларўлжа олиниб, шаҳарга исломйезилик Аюбхалфа, Мамаёрйезидан Тўхтамироб, Жилаезили, Турпонйезидан, Баҳром шонгйў, Маъсун шонгйў, Турсунбой полвонлар билан бирга мен - хотира ёзувчи Асилхон биргалиқца Марказий идорага кириб келдик. Бизларни отамиз бошлиқ кутиб олувчилар “Оллоҳу акбар” садоси билан қарши олишди. Шундан кейин ғалаба байрами ерига айланган Марказий идора майдонида тўпланган ватанпарварларга қарата отамиз: “Туркистон хоқонларидан Ўғузхон эларо бузгунчиликлар, яъни сен фалонлик, мен писмадонлик деган улус учун энг зарарли сўзларни йўқ қилиб, “ҳамманг - уйғурсан” деб, бундан неча минг йиллар бурун барчани бир бўлиб душманга қарши туришга чақириб, мана шундоқ ўртасида ой оқ байроқни остига тўплаган” деб, ўша Ўгузхондан қолган байроқни мазкур ғолибларга топширдилар. Улар қасам билан садоқат учун сўз бериб, байроқни олдилар ва уни Марказий идора дарвозаси устидаги озод Шарқий Туркистон ҳукуматининг Мустақиллик байроғининг ёнига тантаналар билан ўрнатилди. Сўнгра отамиз “мен - тарончиман, у Қозоқ, сен - қашқарлик” деган зарарлик сўзларга чек чақириб, ҳаммани бирлик, иттифоқликка даъват этувчи ҳадислардан келтириб ваъзларини тугат-дилар. Отамиз озодлик ва мустақиллик учун энг биринчи шарт иттифоқлик билан жонфидолик, бўладиган қийин-чиликларга озодлик нуқтаи иазаридан қараб ўз шахсий манфаатларига эмас, ватан учун бир жон-бир тан бўлиб ишлаб, озодликни охири билан сақлаб, мустақил Шарқий Туркистонни ислом ҳукуматининг байроғи остида бир тан, бир жон бўлиб, бугунги ғолибларча уюшган ҳолда ватанимизни сақлашимиз керак, деб таъкидлар эканлар Пайғамбаримизнинг Бадр ғазотида сўзлаган ваъзларидаи шундай мисоллар келтирардилар: “Ҳар бир кимсага маълумдурки, ҳаёт оламида - инсон-нинг энг суйган қадрлик-қимматлик тўрт нарсаси бордур. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўладилар. Аларнинг энг биринчиси шулдурким, ҳар одам ўз эрки ва ихтиёрига эга бўлмоқдир. Ўзида эрк йуқ, қўлида шиор йўқ одамларнинг ҳайвондан нима фарқи бордир? Иккинчи шуки, шаръий ёки қонуний касблар орқалик топган мол-дунёси, қилган меҳнатининг меваси шул топгучининг ўз ҳаққи бўлиб, анинг хос мулкидир. Учинчи - ҳар бир миллатнинг ҳақиқий онаси у миллатнинг туғилиб ўсган ота-бобосидан мерос қолган ватанидир. Она ватанни бошқалар тасарруфига қолдирмоқ, ватан авлодларининг кечирилмас оғир жиноятларидир. Тўртинчи - ҳар бир мамлакат халқининг асрлар бўйи асралиб келаётган муқаддас динларидир. Энди бу юқоридаги тўрт нарсага эга бўлмоқ учун ҳар миллатнинг бутун ҳуқукдари шу миллатнинг ўз қўлида бўлиши шартдир. Бу иш эса ҳаёт оламининг кураш майдонларида душманлари узра ғалаба қозонмоқ билан қўлга келар. Шунинг натижасида у миллатнинг хокимияти ўз қўлида сақланур. Ана шундагина бутун ҳуқуқларини ўзлари ҳимоя қила олғайлар. Агар бундай бўлмай, иш тескарисига аланиб мағлубият балосига қолсалар, асорат ва маҳқумият билаи банд бўлиб, душман қўлида қолсалар, у чоғда инсоният ҳуқуқларидаи бутунлай ажраб, юқорида айтилмиш қиммат нарсани бирига ҳам эга бўлолмайдилар. Балки қаторидан ҳам тубанроқ даражага тушадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу маз-мундаги ваъзларининг сирлари озроққина ўйлаб қара-ган ҳар қандоқ кишига очиқ маълумдур. Аммо бу ҳақиқатлар асосида иш олиб бораёттан озод Шарқий Туркистон хукуматининг мустақил тарздаги фаолиятини совет сиёсатчилари билан уйғур коммунизмчилари ўз таъсирларига олиш учун ҳар турли найранглар билан пасткашликлар қилиб, ўзларининг бузуқ йўлига киргизишга уринардилар. Бутун халқни “хитой келиб босиб қолди” деб, қўрқитиб инқилобдан чекиндириб, элни хонавайрон қилиб Хитойга топшириб, кейин ўзининг кучини кўрсатиб, шу йўл билан Шарқий Туркистон ҳукуматининг мустақиллик руҳида олиб бораётган сиё-сатини ўзгартириш плани нафири омм ғалабаси билан барбод бўлгач, коммунизмчилар шарманда бўлиб, олди қочиб кўринмай кетди. Қолганлари бош эгиб келишга мажбур бўлдилар. Коммунизмчилардан Сайфиддин, Абдукарим ва шуларга ўхшаганлар ва яна бир қанчалари совет консулхонасига кириб олган. Бундан ташқари Раҳимжон, Зуннун Тайиб, Александрлар Қўрғос чегарасига қочганлар. Ўшал кунларда отамиз Марказий идорада беш-олти жонфидолар билан оддий халқ ила биргаликда нафири омм шиори остида буюк ғалабага эришиб, мустақил Шарқий Туркистон хукуматининг обрўси янада ошиб коммунизмчиларнинг шармандаси чиқиб, қийматлари бир пул бўлди. 20-декабрь 1944 йил эрталаб буларга қарата йиғилишда шундай дедилар: “Бошқаларнинг жони ватан эгаларининг орқасида эканлигини билмайдиган, аларнинг орқасида жон сақлашни ўйлаганлар ҳеч бир вақт ватанпарвар бўлолмайдур. Чунки улар ўзларини ўйлайдургон шахсиятпарастлардур. Шунинг учун ўз ватанларини ташлаб, отга тақа қоқса, эшак оёғини кў-таргандай, бошқалар қочса, булар ҳам қочиб, Қўрғосга бориб олдилар”. Хуллас, ўша куни бош қўмондон Александрни ишдан олиб штаб хизматига туширдилар. Энди унинг ўғли Володя Бош соқчи идорасининг бошлиғи эди. Ота-бола Шарқий Туркистон ҳукуматининг муҳим ўринларини халқ хоҳиши билан эмас, давр тақозоси билан эгаллаб тургандилар. Чунки отаси биз томондаги оқ русларнинг аскар бошлиғи эди. Боласи илгариги Хитой гўнанжу (ГПУ) идорасида хитой тиллик рус, айни замонда уйғурчани ҳам билар эди. Шу тариқа муҳим ўринларни эгаллаб олган бу шахслар кўринишлари биз томон бўлса ҳам, ўзлари миллатчи эдилар. Мана шу Володяга Абдукарим Аббос муовин бўлган эди. Уни олиб ўрнига Абдукаримни қўйиш керак эди. Аммо у бирининг мавқеи кўп томонлама маҳкам эди.Чунки орқасида Москванинг ГПУси бўлиб, шунинг учун буўринни олиш осон эмасди. Аммо бунинг ўрнини эгаллаб туришига отамиз қатъиян қарши эдилар. Чунки Ғулжадаги барча фожиалар шул идора оркали амалга ошганлиги ҳаммага маълум бўлиши билан халқ учун энг даҳшатли ўрин бўлиб, ҳозир ҳам у бошлиқ бўлгани учун халқ ишонмас эди. Шунинг учун 1944 йил декабрнинг охирларида шахсан отамиз Шарқий Туркистон ҳукумати номидан қарор чиқариб, уни ишдан олиб ўрнига Абдукарим Аббосни кўйдилар. На-тижада чанқаб турган экинга сув бергандек мустақиллик руҳи бирданига гуркираб ўсиб, халқ отамизнинг олдига келиб, “Сиз бизни зулмлардан ҳақиқий қутқарувчимизсиз” деб, бунга юқори баҳо бердилар. Чунки бу зулм инқилобда ағдарилиб, аҳвол ўзгарган бўлса ҳам, ўзгаларнинг эски режалари ҳали таг-туги билан бўлмаганди. Шунинг учун ҳатто Абдукарим ҳам Володя билан бошқатдан бирга ишласам” (яъни, у вазифасидан олинмасайди - ред.) деб дадамлардан илтимос қилди. Шунда отамиз “Асирликнинг асари сендан ҳали чиқмабдур”, деб койиб хафа бўлиб: “Сенлар учун хитой ёки рус барибир, чунки сенларда миллий, диний ҳислар йўқ бўлиб, бошқаларнинг орқасидан кун кўриб, шуларга хизмат қилишни яхши кўрасан”, деб уришиб, чиқариб юборган эдилар. Эртаси Солижонбой билан Муҳаммаджон махсумни бошлаб кириб кечирим сўраганда: “Сенга ўхшаш ватан ўғиллари ҳали асирликнинг асаридан қутулолмаганининг сабаби ҳақиқий исломга ишонч ва имоннинг бўшлигидир. Чунки сенлардаги имон - тақлидий имон. Агар мусулмонда ҳақиқий имон бўлмаса, тақлидий имон билан ҳеч иш қилиб бўлмайдур”, дедилар. Сўнгра Абдукаримни “Ҳақиқий имон билан меҳнат қил,” деб яна ишга қўйдилар. Бу ўринда шуни айтиш керакки, 1930 йилдаги инқилобдан бошлаб, бутун Шарқий Туркистонда совет ГПУсининг жойларидаги соқчи идораларида махсус бўлимлари бўлиб, улар ерлик халқнинг советга муносабатини ёки бошқа ғоялдарга тарафдор эканлигини текшириб, билиб турар эди. Бу соҳада одамларнинг устидан - хоҳ ёш, хоҳ қари, соғ-сўлни биладиган бўлсин - ҳар бирига дело (иш, досье) очиб орқасига одам қўйган эди. Мана шу балодан халқни қутқариш мақсадида мазкур бўлимларни йўқ қилиб, бутун делоларни бир жойга тўплаб, муҳрлаб қўйилди. Шу кезларда мен Хитой бозоридаги соқчи идорасининг бошлиғи бўлиб ишладим. Отамиз бундай ўринда фақат адолат қилиб ишлашни қаттиқ талаб қилар эдилар. Бир кун бизнинг идорага икки киши бир-бирининг ёқасидан бўғишиб кириб келди. Бирини танидим, бошқаси нотаниш одам эди. Бу одам Урумчидаги азобхонада сўроқчи бўлиб, одамларни қийнаб сўраган, Ғулжа вилояти Чиғлиқ мозорлик, Тошкентда ўқиб келган Абдулло деган жаллод экан. У қанчадан-қанча одамларни сўроқда азоблаб ўлдириб юборган экан. Бу сўзларни айтган одам “бунинг зулмини кўрган одамлар ҳозир бор”, деди. “Кимлар?” десам, “Қосимжон Қамбарий, Зиё Самадий” деди. Мен дарҳол Қосимжонга хабар қилган эдим, менинг идорамга келди ва уни кўриб ҳайрон бўлиб турганди, Юсуфжон ака, яъни жабрланмиш, золимни танитди. Унгача Қозончи соқчи идорасидан жабрланганлардан Абдураҳим афанди етиб келди. Ундан Қосимжон: “Танидингму?” деб сўради. Шунда Абдураҳим ҳаяжон билан: “Қилмиш қидирмиш” ва “қайтар дунё” деган ота бобомиздан қолган бу улуғ сўзга тан беришим билан, улуғ Тангримга яна бир маротаба “Ло илоҳа иллоллоҳ” деб имон келтираман” деб, йиғлаб, ўша собиқ сўроқчига қарата шундай деди: “Сен ифлос, кофир, диванда ёнбошлаб ётиб “Ў, хоин, ростини айтасан” деб эшакдек бақирдинг. Шунда: “Оҳ Худо, билмасам, нимани айтаман” деб, зорланганимда, сен кофир шунда “Ҳў, мияси минг йиллик, сенинг Худойинг келиб ажратиб олсин”, деб мени парчаланган тош-кесакка бошимни тубан қилиб, оёғимни осмонга қилиб, деворга тираб қўйдунг. Ана шу сен ишонмаган Худо бугун сени менга топширди”, деб бориб уни бўғди. Ўшанда қилмишидан тонди. Шунда Қосимжон билан Зиё: “Сен ўша вақтда бизларни қийнаб, қилмаган ишни қилдим деб, ёлғонга қўл қўйдиргансан, энди ўзинг рост сўзламаяпсан” деганда, мен туриб: Мундоқ сўроқларни Ноибжон кўп марта бериб, булардан таълим олган эди, буни у сўроқ қилсун”, деб эдим, Ноиб тартиб бўйича туғилгандан тортиб сўрагани турди. Мана шу йўл билан тергалгач, сўроқчи бўлганига ўзи иқрор бўлиб қўл қўйгандан кейин, Бош соқчи идорага топширдик. Шунга ўхшаш халқ ғазабига қолганлар бирин-кетин ўз ўрнидан бўшаб, қочганларини халқ ушлаб, баъзиларини оломон уриб ўлдириб юбордилар. Демак, Ватан, халқ учун қилинган ҳар қандай яхшилик ва ёмонликлар кўмилиб йўқ бўлмас экан. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик. Шунинг учун бу ҳаёт оламида энг мукаррам қилиб инсонни яратиб, анинг эҳтиёжлари учун барча мавжудотларни бор қилиб, буларнинг ихтиёрини инсонларга топширган улуғ Парвардигорнинг марҳаматига қарши бўлган ҳол-да инсонларни курбон қилган бу коммунистларнинг паймонаси тўлиб, йўқолиши аниқ бўлиб қолган эди. Шу пайтларда мен Зиё Самадийнинг ўрнига Хитой бозо-ридаги соқчи идорасига бошлиқ бўлиб тайинланган эдим. Шу муносабат билан Қосимжон Қамбарий марказнинг буй-руғини бажариб, мени Зиёни ўрнига қўйиб, уни ишдан олди. Уни хитойларга нисбатан қилган зулму-адолатсизликлари-ни мен ҳаққонийлик билан тузатиб, тўғри йўл тутиб, улар-нинг ишончини қозондим. Шу туфайли улар Шарқий Тур-кистон ҳукуматига катта фойда еткиза бошладилар. Шун-доқки, Ҳайронбоғ қамалидаги хитой аскарларига таслим бўлиш учун биз томонда туриб ташвиқот қила бошладилар. Аммо бу йўл билан қамалдагиларни кўндириб бўлмагач, отамиз январь ойнинг охирлари хитой шонг йўларининг мўътабарларидан бир ҳайъат ташкил қилдилар ва улар орқали қалъадаги хитой аскар бошлиқларига Шарқий-Туркистон ҳукумати номидан улар учун берилган кафолатларни тасдиқлаб, бир таклифнома йўлланадиган бўлди. Унда ҳукуматнинг босган муҳри ёнига Ҳакимбек-хўжанинг аждодидан келаётган, ўз вақтида эски Хитой ҳукуматига қилган хизматлари учун берилган вонглиқ мансабининг рамзи бўлмиш Бежин хони берган тамғани ҳам босмоқни шу вақтнинг шароити талаб қилар эди. Аммо Хўжа тамғасини босишдан бош тортиб икки кунни ўтказди. Шунда бутун халқ оммаси Хўжага нафрат билан боқиб, у яшаб турган “Ўрда деб аталмиш бу сотқин ўрдани ўтқўйиб кулини кўкка совурамиз” деб отланганида, отамиз оломонни бу ишдан қайтариб, Диний назоратнинг нозири Абдулмутаоли халфа жанобларини унга юбордилар. Ҳакимбекхўжа ўша машъум тамғасини ҳужжатга мана шундай тазйиқ билан жонидан қўрққан ҳолда титраб-қалтираб туриб босган. Бунинг сабаби бор, албатта. Боиси шулки, унга озодлик, мустақиллик керак эмас, ёлғиз Хитойдан олган мансаби бўлса бас. Ватан ютилиб йўқ бўлиши, халқ қул бўлиб ўлиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун отамиз: “Унга озодлик керак бўлмаса, қўл-оёғидан тутиб, ишонган хўжайинлари - хитойларнинг ўртасига улоқтириб ташлаймиз!” дегандилар. Мана шундай можаролар билан юқориги ҳайъатнинг ваколат ва кафолатларини Шарқий Туркистон ҳукумати устига олган, хитой ва уйғур тилларида ёзилган ҳужжатни Ҳайронбоғ қамалидагиларга топширилганда, уларнинг бошлиқлари мазкур ҳайъатга нисбатан ишонмаслик ва келишмовчилик билан қарашлари натижасида ўзларига-ўзлари ёмонликни раво кўриб, бу қилинган яхшиликдан қуруқ қолдилар. Чунки буларга таслим бўлишдан бошқа йўл йўқ эди. Улар ишонган Урумчидан келадиган аскарий куч юқорида айтилгандай нафири омм ғалабаси билан тор-мор бўлиб, Ҳайронбоғ билан қўшилиб ғалаба қиламиз деган душманларнинг хаёллари пучга чиқиб, ўзлари мағлуб бўлган эдилар. Айни замонда қамалдаги душманлар очлик ичида эдилар, ўқ-дорилари ҳам камайиб, ҳар тарафлама кучлари қирқилиб, йўқ бўлиш жарлигидан бошқа қадам қўядирган жойи қолмаганлигидан ҳам Шарқий Туркистон ҳукуматининг олий жаноблик билан қилган бу таклифи улар учун омонлиқ эди. Афсуски, бунга тушунмай ҳалокатга юз тубан йиқилдилар. Шундоқки, 1945 йил январь ойининг охирларида ҳар-бийлар билан бўлган мажлисда Ҳайронбоғни олиш отамизнинг таклифлари билан қалъанинг шарқи-шимо-лида жойлашган Лангшанг бутхонаси билан аэродромга Ғулжа халқининг “Оллоҳу акбар, ура!” деган озодлик наъралари жўрлигида 25-январь саҳарда қаттиқ ҳужум билан бошланди ва шу куни соат бирларда Лангшанг бутхонаси қўлга кечирилди. Мана шу муҳорабани уюш-тиришда ҳам баъзилари “Душманнинг юраги қолиб, қўлига ҳужум қилишимиз билан уни енггани бўлмас” деганда, отамиз: “Душманнинг қўли синса, юрагини сақлай ол-майдур!” деб ишонч билан қатьий қилиб айтганлари ҳо-зиргидай қулоғимда турибдур. Отамиз жанг майдонига келиб, асирга тушган дунган, уйғур аскарлари билан бир қаторда хитой аскарларига ҳам омонлиқ бердилар. Шунинг билан бирга булардан муҳим маълумотлар ҳам олдилар. 26-январъ ўтар кечаси соат 7-8 лардан бошлаб Ҳайронбоғдан душманлар қоча бошладилар. Булар учун биргина йўл Ғулжанинг шимолига жойлашган Пилачи кўмир кони орқали мазкур сойнинг чап томони билан Чопқонйўта орқали Бедалик, Кўндалангсув орқали Қўшэмчак йўллари билан Кўксолога тушиб мазкур сой билан Жингга етиб олиш эди. Бу ўй бир хом хаёл эди. Мазкур аталмиш ерлар ҳаммаси тоғ, бел, сой йўллар бўлиб, қишнинг қаттиқ келиши билан қорнинг қалин ёғиши бир бўлиб, душманга катта тўсқинлик қилиб йўл бермасдан, балки ажал сочар эди. Шундай қилиб, ўша куни отамиз бутун аскар ва соқчи идораларига шундай мазмунда буйруқ бердилар: “Душман қочди. Буларни қишлоқларга эмас, тоғ томонга қочишга мажбур қилиб, халқни талон-торождан сақланг. Қаршилик қилмай, таслим бўлсалар, ўлдирманглар ва ҳам бола-чақа, қария ва аёллар бўлса, уларни асир олиб асранглар. Агар қочганлар орасида генерал Сў деган қўмондон соғ бўлса, уни албатта менинг олдимга тирик олиб келинглар. Шуни ҳам билингларки, “Қочган ёвни хотин оладур” деган турк мақоли ҳам бор. Ота-боболаримизнинг: “Ёв қочса ботир кўпаядур”, деган сўзи чуқур маънога эга бўлиш билан бирга ақл ва адолат талаб қиладур. Ўликларнинг кийимларини ҳаргиз ўлжа қилиб олманглар, чунки ундан даҳшатли юқумли касалликлар тарқалади. Бундан сўнгра мен ҳам ўзимга қарашлик соқчилар билан бирга, уч ака-ука фидойилар ҳам бунинг ичида, куролли-қуролсиз бўлиб, Пилачи кўмир кони билан душман изига тушдик. Аҳоли бор жойлардан хабар олиб шуни билдикки, қочганлар қўрққанидан ҳеч ерда тўхтамай, Пилачи сой-нинг боши Чопқон йўта Бедаликка ўтар йўлга тўсқовул қўйиб, ўзлари Бедалик билан қочишни давом этганлар. Бу хабарни қоровулбоши Аюб халфа маълум қилар экан, яна маслаҳат бериб шундай деди: “Буларга тонготарда ҳужум қилмасак, чунки улар далда ерларга жойлашиб олган. Ҳозирча бизлар шу ерда туриб тонг отдирсак.” Шу билан тонг ота ёруғ тушиши билан қуролсиз оломон орқа далдада туриб “Оллоҳу акбар, ура!” садоси билан, бизлар эса қурол билан олға интилиб, Мўйнаққа яқин қолганда биз томондан отилган ўқ овозлари билан “Оллоҳу акбар” наъраси душманнинг ҳушини олиб, бекиниб ётган еридан чиқиб, таслим бўлишга мажбур қилди. Буларда бир дона қўл пулемёти 2 дона лентадаги ўқи билан ва яна 13 дона германка милтиқўқлари билан, 6 дона қўл бомбаси - мана шунча етарли қуролга эга бўла туриб, бизга қарши бир дона ўқ отмай юракдан чиққан озодлик товуши “Оллоҳу акбар” билан душман таслим бўлиб бизларга йўл берган. Бу инонч-имонимизнинг кучи ва улуғ Тангримнинг қудратидир. Бўлмаса, бизлар пастдан юқорига қараб юрдик ана шунда душман бор қуролини ишга солса, кўп чиқимга учраган бўлар эдик. Бизларнинг имонимиз кучга келиб, душман бир ўқ отмай таслим бўлди. Буни ўз кўзимиз билан кўриб Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганларидек “Ислом асло паст бўлмай, устун бўладур” деган муборак сўзларига имон келтирдик. Демак, мўмин-мусулмон ҳақиқий имон-эътиқод билан ватан учун ўз халқи озодлигини ўйлаб, чин имон билан ишласа, албатта Яратган Оллоҳ озодлик берар экан. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Шундай қилиб, ўша куни Бедалиқца туш вақтида душман билан кўзма-кўз бўлиб, қуролсиз оломонларни орқа жойларда қолдириб “Оллоҳу акбар”, “ура” садолари билан бизлар қурол билан оқ қорда қораси кўриниб бизларга қарши ўқ отиб қочаётган душманни аёвсиз ўққа тутиб турган пайтимизда бошқа ўзимизнинг кучлардан Нўғайтў, Оқтубадан чиқиб келиб, улар ҳам ҳужум қилиб, бирпасда қовунликдаги қора тарвуздай бўлиб, душман қирилиб қолди. Менинг ўнг томонимда Аюб халфанинг ўғли Исмоил, сўл томонимда Абдураҳим афанди деган аскаримиз бўлиб, учовимиз ҳам қорага отиб турганимизда бирданига иккаласига ўқ тегди. Исмоил менинг елкамни босиб йиқилди. Абдураҳим эса - чалқанчасига. Шу вақтда ортимиздагилар қорни ёриб келиб, бизларни орқага олдилар. Бу ердан ўрин йўткаб, ўзимизни далдага олдик. Аммо Исмоил оғир ярадор эди. Оғриққа чидай олмай инграса, отаси Аюб халфа: Болам, “Ло илоҳа иллоллоҳ” денг, ўлсангиз шаҳид бўласиз”, деб тоғдек сабот билан боласига шаҳодат айтар эди. Озгина бўлсин қайғуриш ёки қўрқув кўринмас эди. Халфа чеҳрасида ўзгариш йўқ, арслондек боласи сакаротда бўлса ҳам, “вой болам” деб кўз ёши қилмай шаҳодат айтиб, “алҳамдулиллоҳ, шукр” деб ўзига шу ҳолни шараф деб билар эди. Хулласи, икки ярадорни шаҳар шифохонасига бир ҳамшира билан жўнатаётиб, Аюб халфага: “Болангизга ҳамроҳ бўлиб сиз ҳам боринг” десам, “Йўқ, болани Худога топширдим, мен бу жанг майдонида сизлар билан бирга бўлиб нимаики кўрсам, бирга кўрамиз” деб, биз билан қолди. Шундай қилиб, душман ҳамон қаршилик кўрсатиб қочар эди. Айни замонда ўзлари ҳам оппоқ қор устида қоп-қора бўлиб, қирилиб қора қарғага ўхшаш кўриниб ётар эди. Кечга яқин буларнинг қочар йўлларининг олдини тўсиб чиққан Суйдун, Сариқбулоқ қозоқларидан уюшган куч билан бошқа кучлар қўшилиб қилган ҳужумлар натижасида душманнинг олди тўсилиб, Қўшэмчак томонга юролмай, биз томонга сурила бошлади. Шунда Аюб халфа менга келиб: “5-6 йигит берсангиз, душманнинг биз томонга тушиш эҳтимоли бўлган Бедалик ерининг оғзини тўсмасак бўлмайди” деб, шул томонга йўл олдилар. Шунинг билан ҳар қайсимиз қора кўринган жойга ўқ отиб душман ҳаракатини қайтариб турганимизда бирданига Аюб халфа зўр қувонч билан олдига бир бола ўнгариб етиб келиб: “Мана, Худо шаҳид бўлган боламнинг ўрнига шу болани берди, ўзи ҳам Исмоилга ўхшайди” деб, болани ўпиб, совуқдан асраб, қўйнига ўрар эди. Буни кўриб ҳаммамиз ҳурсанд бўлиб, халфани табриклаб боланинг отини Исмоил қўйдик. Болани қор ичида бақириб йиғлаб ётганда Халфа топиб олиб келган. Гўдак чамаси 4 ёшларда бўлиб, кўриниши ҳам хушсурат эди. Бундан сўнгра Халфага зудлик билан болани уйга олиб бориб тозалаб, кийим-бошларини йўткаб, яхши асраб олишга буюриб, уйга йўлга солдик. Мана бу Худонинг қудратига қаранг! Ватан учун, озодлик учун чин эътиқод, имон билан фидо бўлган фарзандининг ўрнига битта инсон боласини бериб, ҳаммамизни хурсанд қилди. Мана кўрингки, чин юрақцан ишонган бандасига Тангрим қандай меҳрибон! Исмоил шифохонага етмай йўлда жон бериб, ҳали ерлик жойга етмасдан чин эътиқод-имоннинг кучи билан унинг отаси Аюб халфага шаҳид бўлган ўғлинингўрнига “Ол, қулим!” деб қор ичида йиғлаб ётган болани берди. Аскарларимдан Ёрмуҳаммад билан Қурбонжон ақлли, қўрқмас йигитлар эди. Булар намоздигар вақтида мендан рухсат сўраб шундай дедилар: “Қаёққа боришини билмай турган душманларни бориб ҳайдаб келамиз”. Сўраганда ҳам қаттиқ туриб олишди. Бундай қарасам, душман қаёққа боришини билмай, қўрқиб, жони чиқиб, чала ўлик бўлиб турибди. Бундай рақибни хотин ҳам олади деган нақл ҳам бор деб, рухсат қилган эдим, булар от қўйиб бориб, душманларга аралашиб кетиб, бизларга ҳеч нарса маълум бўлмай, қоронғу тушиб кетди. Бизлар учун бу иш ташвишлик бўлиб, ҳар хил сўзлар пайдо бўлиб, бировлари “буларни ушлаб қолди” деса, баъзилари “буларни ҳалок қилди”, дер эдилар. Шунда Ҳасан кекач, Иброҳим охунлар маслаҳат бериб: “Ҳозир ҳеч нарса қилолмаймиз, чунки қоронғуда йўл йўқ. Шунинг учун биз Пилачининг сойи билан Панжумга бориб, тонг отганда дарров улардан хабар оламиз”, дедилар. Маслаҳатга кўра Панжумга бориб қўниб, тонг отарда от қўйиб йўлга чиқсак, қаршимиздан бир қозоқ йигити чиқиб: “Хушхабар!” деб хабар қилиб, “Қурбонжон, Ёрийлар омон, бир-икки соатларда олган асир-ўлжалар билан Панжумга етиб келадур”, деб бизларни хотиржам қилди. Соат ўнларда Қурбонжон, Ёрийлар асирларни ҳай-даб Панжумга омон-эсон етиб келиб, қилган ишларини бизга маълум қилдилар. Шундоқки, булар душман устига боришган ва Қурбонжон жасорат билан хитойча: “Сизлар ҳозир орқа-олдинглар қуршовдасизлар, шунингучун қурол топшириб таслим бўлсанглар, жонинглар омон қоладур. Бу сўз менинг бошлиғимнинг сўзи. Бизнинг қонунимиз шу!” деган экан, ҳолдан тойган душман тўпи ҳаммаси бир овоздан рози бўлиб, курол ташлаб таслим бўлган. Бундан кейин қурол тўпланган жойга 3-4 чена-араваларни олиб, ўлжага олинган қуролларни олиб келишди. Шу куниёқ 25 аравага асирларни (буларнинг орасида хотинлар ҳам, мажруҳлар ҳам бор эди) солиб ва 2350 германка милтиқ, бир қанча минг ўқ, 5 та гермон пулемёти, 5 яшик хитой қўл бомбаси, бир қанча минг тангалик маблағ юклаб йўлга чиқилди. Ўлжа пулга шул вақтнинг баҳоси билан ўн минг қўй келади, деб ҳисоб қилишди. Кейин мазкур ғаниматлар билан Ғулжага етиб келиб, Марказий идорадаги штабга топширдик. Биздан кейин тараф-тарафдан олиб киргани турдилар. Шундай қилиб 1945 йил январнинг охирлари иккинчи ойнинг 1-2 лари-гача қочиб қаршилик кўрсатган душманлар қирилиб, қолганлари асир олиниб тугади. Шуни фахр билан айтишимиз керакки, отамиз бошчи-лигида бошланган озод Шарқий Туркистон инқилоби яратган сиёсат шундай бўлдики, маъмурий ишларда ҳам, ҳарбий ишларда ҳам исломга асосланган сиёсий му-ҳит қоидалари тўлиқ ғалаба қилиб, советпараст комму-низмчиларнинг ғаразлик йўллари мағлуб бўлди. Буларни халқ олдида ишонч-обрўлари қолмай, Шарқий Туркистон озод ислом ҳукуматининг эса обрўси намойишкорона ошиб, олдимиздаги курашларда шу асосларда раҳбарлик қилишдан бошқа йўл йўқлиги очиқ далиллар билан исбот бўлди. Бунга мисол - юқорида ўтган нафири омм ғалабаси. Охири Ҳайронбоғ муҳосараси ва шунга ўхшаш бошқа ҳарбий соҳалардаги қатор муваффақиятлар нати-жасида халқ оммаси отамизга қаттиқ ишонган ҳолда жуда юқори баҳо бериб, Шарқий Туркистонда коммунизм йўли раҳбар бўлолмаслигига аниқ ишонди. Советпараст коммунизмчиларнинг қаршиликларига қарамай, 1945 йил 2-ойнинг ўрталарида “Озод Шарқий Туркистон” ҳукумат аъзоларининг қарори бўйича отамизга ҳарбийларга бевосита раҳбарлик қилиш вазифаси топширилиб, маршал деган унвон берилди. Айни замонда мустақиллик руҳи борган сари кўтарилиб, бу жараён тезда ўз таъсир кучини кўрсата бошлади. Шундоқки, Жинг яқинида Вожингхў деган жойда турган бизнинг олдинги сафларимизнинг бири бўлган қўриғимизга душман ҳужум қилиб, бизнинг қаҳрамон жонфидо аскарларимиздан қаттиқ енгилгач, қочиб, кўп қисми ўлиб-қирилиб, Жингдаги уяларига кириб олган. Шундан кейин иккинчи ҳужум қилиш бир ёқда турсин, бекинган жойига ҳам ишонмасдан Шихўдаги истеҳкомга қочиб бориб қўшилди. Ана шу вақтдан бошлаб бошқа вилоятлардаги хусусан, Урумчидан, кўплаб хитой аҳолиси ичкари Хитойга қоча бошладилар. Бунга асосий сабаблардан бири Ғулжадаги Ҳайронбоғ қалъасидаги душман қувватларининг озодлик кучлари томонидан тор-мор қилиниши бўлди. Шунинг билан бу озодлик жараёни биз томонга тинчлик, эркинликлар бериб, халқ турмуши гуркираб олға боса бошлади. Маориф ишлари йўлга қўйилиб, ҳамма миллат болалари ўз мактабларида ўқий бошладилар. Ислом давлатни бўлиши билан бирга, бошқа динларга ҳам йўл очиб берилди. Шундоқки, бир куни Марказий идора қўриқчиси Нуриддинбек отамиз олдига кириб шундай деб мурожат қилди: “Сизни олдингизга сой бўйидаги рус черковининг пўпи киришга рухсат сўраб турибдур”. Шунда отамиз: “Тезда рухсат қилинг, кирсин. Чунки буларнинг пайтаваси Ленин, Маркслардан ортиқ” деган сўзлар билан пўпни қабул қилиб, арзини эшитгач, талабини қондириб, йўлга солдилар. У аризасида эски Хитой ҳукумати вақтида Кура шаҳрига олиб кетилган мазкур черковнинг қўнғироқларидан бирини ўзларига қайтаришни талаб қилган экан. Шунинг билан бирга хитойлар ҳам ўз бутхоналарига эга бўлишиб, бу соҳанинг одамлари давлат сиёсатидан мамнун бўлиб ҳукуматимизга ёрдам қилар эди. Савдогар-саноатчилар Ўз тижоратларига қараб, ҳисоб-китоб бўйича қонун асосида бож тўлар эдилар. Деҳқон-чорвадорлар ушр-закот, бойлар турли йўллар билан янги ҳукуматни қўллаб, ёрдам беришда ҳар томонлама ҳамкорлик қилишар эдилар. Манашундайравшан,силлиқйўлбиланҳечердасурунмай, озод ва мустақил йўл билан олға қараб юришимизни совет ҳукумати хоҳламас эди. Чунки бу йўл мустақилликка асосланган бўлиб, советлар таъсирига йўл қўймас эди. Бунга советпараст коммунизмчилар ҳеч чидолмасдан ҳар қандай хоинликлардан қайтмасликлари сезила бошлади. Совет ҳукуматининг жаҳондаги мавқеининг ўзгариши бизга нисбатан манфий таъсир кўрсатди. Шу муносабат билан бу илонлар инларидан чиқа бошлади. Буни пайқаган отамиз Шарқий Туркистон жанубига ўзларининг боришларини мазкур шароитлар тақозоси деб 1945 йил 2-ойда қўлидан иш келадиган жанубий Шарқий Туркистонлик савдогар йигитларни ҳам сафарбарликка чақирдилар. Тезликда булардан 200 дан ортиқ киши ўз от-улоқлари билан тайёр бўлдилар. Аммо шу вақтлари бу ердаги ишлар ҳам кўпайиб, каттаю кичик масалалар отамизнинг иштирокисиз ҳал бўлмаслиги маълум бўлиб, сафарларига тўсқинликлар пайдо бўла бошлади. Бу орада Ғулжа шаҳрида тинчликка зарар етказадиган қуроллик босқинчи ўғрилар пайдо бўлиб, халқдан норозилик шикояти туша бошлади. Бунга қарши тезда чора-тадбирлар қўлланиб, йўқ қилишга тиришиб, булар топилиб қўлга олинди. Сўнгра маҳкамага берилиб, қилмиш жиноятларига иқрор бўлгандан кейин суд энг олий жазога ҳукм қилди. Кейин бу жиноятчиларни Бош соқчи идорасидан аравага солиб, боғлаб олди ва орқасидан ҳайбатли аскарлар қуршовида атрофга даҳшат-қўрқув солиб, катта кўча билан олиб юрилди. Янги шаҳар, тўғри кўприк билан намойишкорона олиб бораётганимизда Диния назоратининг ёнидан ўтаётганимизда, аравадаги жиноятчилардан бири Қутлуғ буқоқ аравани тўхтатишни сўраб, шундай деди: “Менга Диний назоратнинг бошлиғи Халфам ҳазратларини чақиринглар, менга имон айтиб, дуо қилсун”. Халфам ҳазрат ҳам чиқиб, имон айтиб, дуо қилди. Арава юраётиб оломон орасидан бунга таниш-лардан кўриниб қолса, “ҳой фалончи, мендан рози бў-либ, имонимга гувоҳ бўл!” деб бақирар эди. У одам эса қўрққанидан ўзини панага олиб, кўринмасга уриниб, бекиниб олар эди. Арава марказий катта кўча билан бозорнинг ўртасида тўхтаб, бу ерда диний ташвиқотчи бутун халққа қараб ваъз қилиб, жиноятга сабаб бўлган нарса бу - ёмон йўлнинг охири эканлигини исбот этди. Оқибати мана шундай қўрқинчли, ннсон учун энг аянчли бўлган ўлимга олиб келди, деб таъсирли диний сўзлар билан сўзлаб, кўпчилик халққа катта таассуротлар қолдирди. Намойишкорона Хитой бозори билан юриб, у ерда ҳам тўхтаб, тўпланганларга қарата мазкур Қутлуғ ўзининг танишларидан “Эй, фалончи” деб розилик сўраб, ўзини йўқотмаган ҳолда кўпчиликка қараб, аравада ўзини подшо деб ҳис қилгандай мағрур борар эди. Аммо шериги Усмон, лақаби“Тунгон”,бунингаксибўлиб,боргансарнҳушиўчиб, тириклик кўриниши йўқолиб, сўниб борар эди. Ажабо, бу икки ҳолнинг кўриниши - бири ўзини подшо ҳис қилди, чунки унга имон ёр бўлди. Йўлдошига эса бўлмади ва шу сабаб ундай ҳол унда йўқ эди. Шу юриш билан Қорадўнг, Тўпадўнг маҳаллаларига чиқадиган очолга(Очол (уйғурча) - йўлнинг иккига айрилган жойи) борганида олди жарлик туюқ майдончага бориб тўхтаб, шу ерда бу гуноҳкорларни аравадан тушириб отин учун ҳозирлик кўрганда Қутлуғ охирги сўзини сўзлаб, тумонат тўпланган одамларга қараб баланд овоз билан:“Эй ҳалойиқ, мен Қутлуғ, мана шу ёшимгача ёмонлик йўлда юриб, охирида бу йўл бошимга етди. Шунинг учун сизлардан ўлимим олдида бундай йўлдан қайтинглар дейман ва мендан рози бўлиб, имонимга гувоҳ бўлинглар” деб, орқасига қараб: “Мени ким отадур?” деб сўраган эди, Ноибжон: “Мен отаман” деганда: “Сен отсанг, бошимга отма, юрагимга от”, деб тик турган ҳолда баланд овоз билан: “Ло илоҳа иллоллоҳ” дейиши билан милтиқ отилиб, чалқанчасига қулоч ёзиб, Ватанимда жон бердим дегандай мағрур, йўлбарсдай ётар эди. Шериги Усмон тунгон тик туришга ҳам, бир оғиз сўз айтишга ҳам мажоли қолмай, тиз чўккан жойида отилиб, дум тушган ҳолда, ҳаром ўлган қўйдай ётар эди. Қутлуғнинг халққа қилган мурожаати сўнгги дамда ишонган имонига гувоҳлик берса ажаб эмас. Чунки бу эрнинг ўша ҳоли халққа жуда катта таъсир кўрсатиб, ўғрилик ва бошқа ёмонликларга чек қўйилишига сабаб бўлди. Бу вақтда озодлик ҳаракатидаги ҳарбийларни низомий аскарга айлантириш энг зарур эҳтиёж эди. Ҳарбий кийимлар, от-эгарларни бир хил қилиб, интизомли от-лиқ-пиёда озод Шарқий Туркистон армиясини оёққа турғизишликка ҳамма гуруҳлар бирликда жондилидан ҳаракат қилиб, керакли ишлар амалга оширилиб, 30.000 жангчидан иборат озод Шарқий Туркистон қўшини оёққа турди. Бу соҳани тартиблик йўл билан олиб бориш учун ташкилий ишлар қилинди. Шундоқки, Ҳарбий таъминот қурилиб, бунга бошлиқ Фахриддинхўжа, бошлиқ муовини қилиб Одилшоҳ Абди тайин этилди. Ҳар иккаласи ҳам ишбилармон бўлиб, мавқеларига лойиқ одамлар эди. Яна бири ҳарбий ишхона бошлиғи Мавлон ҳожи бўлиб, бу одам ўта ташкилотчи, ватанпарварлардан эди. Шундоқки, аскар кийим-бошлари ва этикларини етказиб беришда халқ усталарини моддий манфаатдорлик асосида йиғиб, буларга ишхоналар очиб, шароит яратиб берди. Натижада оз кундаёқ Ҳарбий таъминот йўли билан аскарларимиз бошдан-оёқ мукаммал кийиниб, руҳлари кўтарилиб, бу соҳада ҳам ишлар юришиб кетди. Бу интизомли аскар қўшинига бош ҳарбий кози қилиб Шарафиддин аълам тайин бўлиб, полковник унвони берилди. Унга бош котиб қилиб Абдураҳим Юсуфий тайин бўлди. Буларнинг ҳар иккиси ҳам ўз ишларини билимдонлари эди. Ҳар бир полкка ҳарбий унвони билан имом тайин қилинди ҳамда уларнинг ҳуқуқлари шаръий ва ҳарбий йўллар биланг тўлиқ таъминланди. Шундай қилиб, ҳар бир соҳага диний маслаҳатчилар бориб ўрнашиб, шариат бўйича иш кўрдилар. Мана бу жараёнлар исломга асосланган адолат эди. Бундай сиёсат Шарқий Туркистон халқларининг асрий истак-армонларига уйғун бўлиб, бундан ҳамма баробар манфаатдор эди. Ёлғиз советпараст коммунизмчиларга ёқмасдан, улар ҳар хил иғволар тарқатиб, бу ишларга остиритдан тўсқин бўлишга уринар эдилар. Яна шу ойларда отамизнинг ташаббуслари билан Ёшлар ташкилоти қуришни Абдукаримга топширдилар. Ва шун-доқ Хотин-қизлар жамиятини қуриш ишини уйғўр аёл-ларидан чиққан зиёли Туронхонга топширдилар. Мазкур ташкилотлар тезлик билан қуриб, иш бошлашларини қаттиқ талаб қилдидар. Чунки буни давр тақозо қилар эди. Булар орқали Шарқий Туркистон халқининг мустақиллик ҳақида онг-фикрларини ошириб, келажак авлодлар учун замин яратишни кўзлаб, шунга ўхшаш ишлар шошилинч равишда олиб борилар эди. Хусусан, Мажруҳлар жамияти, доруложизин, доруэътом (етимхона)лар мана шулар жумласидан эди. Мазкур жамиятларнинг бошлиқлари вазифасига ишбилармон ватанпарварлар қўйилиши билан бирга уларни таъмин қилишни ўзларига топширилди. Бу иш ижобий таъсир кўрсатиб, изланиш натижасида Ҳарбий таъминот билан келишимлар қилиб, ҳарбийлар учун кигиз, арқон, қоп-қанорлар етказиб бериб, анча даромад манбаига эга бўлиб, бу соҳаларда ҳам ишлар юришиб кетди. Шундоқки, дориложизин, дорулэътомларнинг Жаллоб бозорида дўконлари бўлиб, бунинг ижарасидан ва ўзлари ҳам бу соҳадан тери-жун олиб, тери ишлаб, кўнчиларга келишим билан тери таёрлаб бериб, даромад қозона бошладилар. Иқтисодий ўз-ўзини оқлаш асосига қурилган мазкур жамиятлар ишларини яхши йўлга қўйиб, олға юра бошладилар. Шунинг билан бирга, халқ ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун ноҳия, вилоятларда ташкилий ишлар бош-ланиб, ўз халқи суйган одамлар ҳоким, волий бўлдилар. Шундоқки, Ғулжа шаҳар ҳокими Таййип охун, Суйдун шаҳар ҳокими Муҳаммадшариф охун, Чилпангза ҳокими Муҳаммадимин ҳожи, Бўритоло ҳокими Ҳошим охун - булар халқдан чиққан ҳалол, ватанпарвар, жонфидо одамлар эди. Чўчак вилоят волийлигига эса Бошвой қозоқ, волий муовини вазифасига уйгур Қосим охунлар тайин бўлдилар. Шу кезларда Олтой вилояти отамизнинг диққат марказида бўлиб, бу масалани Совон ҳокими Қалибек ботирга топшириб, Ўсмон ботирдан жавоб кутар эдилар. 1945 йил февраль ойининг охирларида Қалибек ботир келиб, Ўсмон ботирнинг саломини отамизга етказди. У: “Сизнинг мақсадингизга мен тушуниб, ишондим. Яқин кунларда, Худо буюрса, сизнинг олдингизга ишонган одамларимни юбориб, мақсадимни сизга билдирадурман”, деб саломлар билан хат йўллаган. Шундай қилиб, Олтой билан бирлик-иттифоқҳам бошланиб қолди. Ғулжа вилоят ва ноҳияларидаги қозоқлар ҳам ўзларининг ишонган одамларини ҳоким қилиб сайладилар. Кунас ҳокими Жойирбек, Тўққизторо ҳокими Жонбўлат, Текас ноҳия ҳокими Мади оқолоқчи, Мўнғулкура ҳокими Ашин омбол бўлиб, шунинг билан бирга мактаб-маориф ишлари ҳам бошланиб кетди. Шу вақтларда Бўритоло Арашонидаги Кўка омбол қўрғонига кириб олган бир юзбошилик хитой аскари бўлиб, булар ҳамон қаршилик кўрсатиб, чала ўлик ҳолда турар эдилар. Ва яна Юлдузнинг Ўргай, Ўрда Бойимбулоқ деган жойларида Юлдуз довонларини қўриқловчи душман қўриқчи аскарлари бўлиб, булар ҳам руҳи тушиб, ваҳимада турар эдилар. Мана шуларни тугатиш керак эди. Бу тўғрида ҳар хил мулоҳазалар бўлиб, Юлдузни ўзимиз оламиз деб Жойирбек, Эркинбеклар бошлиқ Кунас қозоқларининг қилган ҳаракатига отамиз кўшилмадилар. Чунки бу ерда иккиуругбўлиб,мўнғул-қозоқбир-бирларигақаршилашса, миллий низо тусини олиши мумкин деб, уларга вакил юбориб, тинчлик билан таслим бўлишга чақирайлик деб турганларида Талъат Мусабой отамизга мурожаат қилиб: “Бу хизматни мен ватаним учун қилсам - деганда отамиз ҳам буни ватанпарвар ҳис қилиб ишонганлар. Шунинг кейин у ўзининг иш юргизувчиси Илёс дунган, яъни Мусабойлар номидан савдо-саноат ишларини юрги-зувчи шахс ва яна бир-икки уйғур йигитлар бўлиб, Шарқий Туркистон ҳукумати вакили сифатида ваколатлар билан йўлга тушади. Тўққизторо, Кунас, Оролтепаларда катта йиғилишлар очиб, ваъз-насиҳатлар қилиб, ўзига халқни ишонтиради.Оролтепадаги Тўрғой эли қозоқ аскарларидан йўлдош қилиб, Нороти билан Адингир қозоқ яйловларини оралаб, кун чиқиш Чопқи яйловининг Юлдузга ошатурғон Нороти довонидан ошиб, Бойимбулоқдаги соқчиларга қуролларини топширсалар мол-жонлари омон бўлишига сўз берадурлар. Бундан сўнгра вонг жужонг қуролларини топшириб, уларни меҳмон қилиб, бўладургон ишлар ҳақида келишиб олгандан кейин Талъат афанди йўлдош бўлган аскарларга қуролларни бериб, уларни Оролтепага қайтарадур. Ўзи уларга шундай дейдур: “Мен бугун Хўтунсумулга бориб, Қорашаҳар дўтайи билан музокара олиб боришга ҳаракат қиламан. Худо хоҳласа, шу йўл билан у иш ҳам ўз фойдамизга ҳал бўлади.” Бу сўзларни ёзиб ҳам бериб юборадур. Кейин маълум бўлишича, у Хўтунсумулга етгач, хитойларга таслим бўлиб, бизларга хиёнат қилган ва Урумчига қочиб бориб олган... 1945 йил тўртинчи ойларда Ғани ботир отамизга му-рожаат қилиб: “Арашондаги Бўка омбол қўрғонидаги душманни йўқотишни менга топширсангиз, ўзим ишонган одамларимдан аскар тузиб, улар билан оламан” деб қайта-қайта сўраганидан кейин отамиз рози бўлдилар. Унинг ишонган одамлари лўкчак(Лўкчак (уйғурча) - отабезор, адабсиз.), қиморбозлардан бўлиб, Ғани ботир буларга йўл бошлаб бориб, қўрғонга ҳужум қиладур. Шу орада бир-иккиси яраланса, “Вой, бўммиде”(Вой, бўлмади, яъни иш юришмади демакдир (уйғурча).) деб, Ғани ботир қайтарса ҳам қарамай, қоча бошлайдур. Бундан душман руҳланиб ҳужумга ўтганда Ғани ботир ҳам яраланиб, йўлдошлари ташлаб қочганда ўзи отга осилиб, зўрға қутулиб қоладур. Душманга кучи етмай ўз халқини талагани тургандан кейин ҳукумат тарафиндин буларнинг қуроллари олиниб, ўзлари қилмишларига яраша жазола-ниб қамалдилар. Демак, Ватан озодлиги учун курашувчилар ёмон одамлар эмас, яхши инсонлар бўлиши шарт экан. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик. Шу йили совет хукумати халқлар учун тузоқ қилиб, хусусан, Шарқий Туркистон аҳолисини чалғитиб қул қиладиргон хиёнатнинг бошқа кўринишларини инсон-парварлик ниқобида эълон қилиб, 1945 йил 5-мартда СССР Олий Советининг қарорини эълон қилди. Советлардан ҳар қандай йўл билан бошқа ерларга ўтиб кетган ҳар қандай одамни Ватанга қайтса, дарров қабул қилиб, иш билан таъминлаймиз деган сўзларни рўкач қилиб, Ғулжа, Чўчак, Олтой вилоятларидаги совет консулхоналари ишга киришди. Бундан кўзлаган мақсади урушда ўлиб тугаган коммунизм қулларининг ўрнини янги қуллар билан тўлдириш эди. Бу вақтда, яъни бизда шимолий Шарқий Туркистон вилоятларида озодлик ҳаракати ғалаба билан тугаб, жанубга ҳаракат бошланган вақтларда, Мойтоғдаги душман тўпидаги Сўфи охун ўзига қарашли 100 дан ортиқ аскари билан бизга қўшиладур. Бунга баъзилари ишонмаслик назари назари билан қараса ҳам, отамиз Сўфи охунга катта ишонч билдириб, уларни жанубга юборишга тайёрлаб, тезликда кам-кўстларини битириб бердилар. Улар Текас-Мўнғулкурага чиқиб, от-улоқларни боқиб тайёрлаб турганларида, орқаларидан ҳукумат ва-кили Қосимжон Қамбарий, Абдукарим Аббос, Домла Ро-зийлар борадилар ва Сўфи охуннинг аскар бошчилигида жанубга қайси довондан ошиб, қайси йўл билан бориш кераклигини ҳал қиладилар. Бунинг учун Музот довони йўл бермаслиги ҳаммага аниқ эди. Чунки Ғулжа томондан жанубга тушишдаги Тамғатошда ҳарбий истеҳком бўлиб, бу муҳим қўрғондаги Аушман анча кучлик бўлиб, унинг жойлашган жойи ниҳоятда ҳарбий аҳамиятга эга бўлган муҳим ўрин эди. Шунинг учун Кучор шаҳри билан Қорабоғ ўртасида Қизил осори-атиқасининг шимолида жойлашган Қайи деган темир чиқадиган қишлоққа тушадургон довон билан, яъни Бўзкерагадаги кўл бўйидаги Оқ довон билан юришга қарор бўлди. Ва яна шу 1945 йилдаги муҳим ишлардан бири 8-апрелда Вонг Қодир боғи деб аталмиш халқ майдонида Шарқий Туркистон ҳарбийларига отамиз томонидан туғ топшириш маросими кўтаринки мустақиллик руҳида ўтиб, озодлик учун Ватан йўлида қурбон бўлган ўғилларимиз қони ва жонлари эвазига қўлга келган бу қўшин қасам билан бош эгиб: “Ушбу муқаддас туғ Шарқий Туркистонга абадий бўлсин!” деб ва шунга ўхшаш кўп тарихий сўзлар билан тамомланди ҳамда бу майдонни “Туғ майдони” деб аташни абадийлаштириб, ҳар йили 8-апрелда байрам қилинадиган бўлди. Кейин, 1945йил апрелининг ўрталарида Қосимжон Қамбарийларни жанубга йўлга солиш учун уларни Ғулжанинг кун чиқиш боши Жирғалонгача кузатиб чикдик. Булар Текас-Мўнғулкурада турган Сўфи охунга бориб кўшилди. Буларга отамиз: “Мўнғулкурада озодлик учун асосий кураш энди бошланди. Шунинг учун халқимиз бир тан бир жон бўлиб ўзимизга ишонган ҳолда борлиқ имкониятларимизни ишга солишимиз керак”, деб шу соҳада нутқ сўзлаб турганларида мазкур ййғилганлардан бири: “Биз сизни сўзингизга ишониб, озодлик йўлида мол-жонимизни аямаймиз. Аммо бутун Текас халқининг кўнг-лини хира қилиб турган бир иш бор. У бўлса бутун халққа зулм қилган золим шунган(Шунган (хитойча) - бошлиқ, катга амалдор.) ҳали яшаб турибдур, шунинг учун биз ўзимизни эркин ҳис қилмаймиз. Чунки у золим бу ўзгаришдан соғ қолса, яна бошимизга бало бўлади. У шу майдонда кўз олдимизда отилсин” деб, бутун халқ номидан талаб қилганда ва неча минглаган одам унга “Ўлим бўлсин!” деб бақириб туриб олганларида халқнинг талабини қондириш учун уни қамоқдан олдириб майдонга келтирилгач, мазкур золимдан “Отинг нима?” деганда: “Отим Муҳаммад” деб жавоб берадур. Отамиз бу муборак исми шарифни эшитишлари бйлан бутун вужудларида меҳру шафқат уйғониб, мана шу майдондаги халққа қараб мурожаат қилдилар: “Бу ўзи ёмон одам бўлса ҳам, отаси яхши одам экан. Боласига яхшилик тилаб, бу улуғ номи шарифни қўйган экан. Мана шу Пайғамбаримизни исми шарифларининг хурматидан бунинг бир қошиқ қонидан кечсак”, деганларида ҳамма рози бўлиб, бу кимса ўлимдан қутулиб қолган.
Алихонтўра Соғунийнинг "Туркистон қайғуси" китобидан
|