Энди золимлардан қочган кунларимизда биз учун вақтлик бўлса ҳам бошпана ҳукмида бўлган Ғулжа шаҳри Или ўлкаси устида оз-кўп тарихий маълумот бериб ўтишни лойиқ топдим. Шу кунги ҳамма ёққа оти чиққан Ғулжа шаҳрининг биринчи ибноси у ерларни Хитой хонлиги - манжулар(Х-ХIV асрларда ва 1644-1911 йй. Хитойда ҳокимият тепасида бўлган уришқоқ манжурияли қабилалардан чиққан сулола; Шимоли-шарқий Хитойда яшовчи мўнғул аслли халқ.) босиб олиш давридан бошламишдур. Бундан илгари Чингиз чиқишидан тахминан юз йилча аввал Хитойда инқилоб қилиб қўзғолон кўтарганлар мағлубиятга учраган сўнгида Кухон деган бошчилари ўзига тобун кишилари билан тўғри ғарбга қараб чекинмиш эди. Или ўлкасига келгач, бу ернинг суви мўл, ҳавоси келишган, атрофи кенглиги билан яна Марказий Хитой - Ўрта Осиё улуғ йўли устига тушганликдан ҳар томонлама унинг аҳамиятига тушуниб, шу ерда Илихў шаҳрини қуришга киришди. Сўнгра Амударё бўйидан бошлаб, Ғарбий, Шарқий Туркистон, Фарғона мамлакатларини қўлга келтиргач, Ўрта Осиёга подшо бўлиб, бу ерларда саксон неча йил салтанат сурмишдир. Бунинг давлати завол топиб, Илихў, Боласоғун ша-ҳарларининг хароб бўлиши воқеалари эса бу китоб бошида ёзилган эди. Шунинг учун бу ўринда қайтаришни лозим топмадим. Кухон давлати завол топиб, тахминан қирқ неча йил ўтган сўнгида бутун дунёни титратган Чингиз даҳшати бошланиб, жаҳон чопули натижасида олган мамлакатларини тўрт ўғлига бўлиб тақсим қилмиш экан. Ҳозирги Ўзбекистонни Шарқий Туркистон билан ўртанча ўғли Чиғатой баҳодирга бермишдир. Илгариги Туркистон одати бўйича Чиғатой баҳодир салтанат тахтига биринчи чиқишида Қорахонийлар пойтахти Тироз (ҳозирги Жамбул) шаҳрида ўлтирган бўлса ҳам, бу ердан Или ўлкасига кўчиб, шу кунги Ғулжа шаҳридан саксон чақирим Қўрғос мозор деб аталган Олмалиқ шаҳрини пойтахт қилмишдир. Мана шу кундан бошлаб Олмалиқ шаҳри Чиғатой хонларига пойтахт бўлиб келди. Бу оила ҳукмдорларининг икки сўнггиси ва ҳам Темур султоннинг қайнотаси Туғлуқ Темурхон вафот топгач, уни шу ерга кўмдилар. Лекин бу кунларда Олмалиқ деган эски оти унутилиб Қўрғос мозор дсб аталмишдир. 1945 йили топилган олтин-кумуш танта ақчалардан араб ҳарфи билан “Зарби Олмалиқ” деб ёзилган сўзларни ўзим ўқимиш эдим. Етти юз олтмиш иккинчи ҳижрийда (милодий 1360 йилда) Чингизийлардан Олмалиқдаги Туғлуқ Темурхон бутун Турон-Туркистон ўлкасини ўзига тобун қилган сўнгида ўғли Илёсхўжани уларга хон, Темур султонни унга вазир белгилаб, ўзи эса пойтахти Олмалиққа қайтмиш эди. Шаҳар ноз-неъматларини тотишмаган, маданият турмушларидан янгигина баҳра олган хонлари бошлиқ Жета191 амирлари бирданига Турон каби жаннат мисоллик жойларга эга бўлганликларидан ҳар томонлама маишатга берилиб, ўзларини тўғри тутолмадилар. Бунинг устига хон бўлмиш Илёсхўжа бир мамлакатни бошқара билгудек ақл-сиёсати бор, ишга ярамлик киши эмас эди. Ҳайиқарли хонлари унга қўшилиб ёрдамчилари бўлгач, унга суянишиб кишиайтишгажирканарликзулм-хиёнатишларниқилишга киришдилар. Бироқ улуғ хон томонидан вазирлик мансаби берилган султон Темур ёшлигидан тортиб диёнатпарвар, адолатсевар бўлгани учун қаттиққўллик билан уларни бу зулмларидан қайтаришга турди. Темур султон инсониятпарварлик билан қилган бу ишига у аҳмоқ золимлар чидаёлмай, унинг устидан йўқ туҳматлар қилишиб: - Темурнинг бизга бўйсунгуси келмайди, у ўзи хон бўлгиси бор, бутун мамлакат халқи уни яхши кўриб ёқлайдилар. Улуғ хон, кичик хон ёрлиқларини кўзига илмас бўлиб,кўпишлардабизгатўсқинликқилганлигиданишимиз олға босмайдиган бўлди, - дейишиб, шунга ўхшаш хоннинг ғазабини қўзғайдиган сўзлар ёзилган ҳолда Олмалиққа ариза туширмиш эдилар. Туғлуқ Темурхон ўзи шарқдаги чингизий хонлари ичида биринчи бўлиб Исломни қабул қилган диндор, ақллик киши эди. Шундай бўлса ҳам Ўрта Осиё хонлигини қўлдан чиқармаслик учун ақлга қарши 191XIV асрда иккига бўлинган Чиғатой улусининг шимоли-шарқий қисми бўлиб, Еттисун, Чу водийларини ва Шарқий Туркистонни ўз ичига олган, Мўғулистон деб ҳам аталгаи. ўлароқ Темур султоннинг ўлимига буйруқ юбормишдир. Бу нома янгидан иш бошлаган Темур султон қўлига тушиб қолмишдир. Бунинг устига ваҳшиёна қилинаётган мўғуллар зулмига чидаёлмай бутун Самарқанд, Бухоро, Фарғона уламо-машойихлари “Агар бизларни Тарағай баҳодир ўғли Темур манғуллар уштулумларидан(3улм, зўравонлик (чиғ.туркча).) қутқара олар экан, биз унинг бошига тож қўндириб олтин тахтга миндирган ҳолда ўзимизга шаръий подшоҳ қилдик”, деган бутун халқ номидан шаръий фатво чиқариб, Темур султонга топширмиш эдилар. Бунга кўра бу жаҳон қаҳрамони, буткул турк улусининг фахрланарлик султони Қуръондаги “Оллоҳга ва унинг пайғамбари Муҳаммадга ва ҳам ўзинглардан бўлган подшоҳларга итоат қилинглар”(Нисо сураси, 59-оят мазмунича.) деган Оллоҳ ҳукмича Туркистон ва бошқа бўйсунган мамлакатларга ҳақиқий шаръий ва қонуний подшоҳэканлиги шаксиз-шубҳасиздир. Тарихий буюк воқеалари орқалик бу қаҳрамоннинг оламга атоғи чиқиб, бутун дунё халқи тилларида достон бўлғондур. Ёзган “Темур тузуклари” ва бошқа қонунома асарлар эса бу қаҳрамоннинг қандайин улуғ доҳий эканлиги учун энг кучлик гувохдардир. Шундай бўлгач, қайси бир кишилиги йўқ, ўз шарафини билмаган олчоқ одамлар, асл гавҳарни қора тошдан ажрата олмаган маданият ташландикдари, инсофсиз, ёлғончи, ялоқилар ўзларининг ифлос таъна тилларини бу қаҳрамонга теккизиб, унга нима зиён еткиза оладилар?
Байт: Қарқунок, йўқ дер экан ёғду қуёшнинг нурини, Қанча кўп айтганларидан нури кам бўлмас қуёш. Кўрлар бозорида йўқдир сўровчи сурмани, Дарди йўқлардин топилмас кўзларидан томчи ёш. Аслида жавҳар кўран эмас экандур ҳар киши, Қайда билгай фарқини гавҳармидур ё қора тош? Илму ҳикмат дурларини сочма нокас олдида, Кирма ул мажлисгаким, ифлос оёқлар бўлса бош. Гул ҳиди сассиқ эмиш ўсрақ қўнғизлар бурнига, Сўзи сассиқдан йироқ гор, хоҳ қаридур, хоҳи ёш. Узма Соғуний умидинг, еткизур Тангринг сенинг, Тарқалур олам аро бир кун ҳақиқат бўлса фош.
Илгари-кейин менинг бу китобимда, ўқувчиларга маълум бўлғайки, Темур султонни ёқлаб юқориги сўзларни ёзишимнинг сабаби шулки, жаҳонгирлар бошлиғи қаҳрамон Темур султон ўттиз олти йиллик салтанат даврида қисқача бўлса ҳам ўз таржима ҳолини ёзмиш экан. Унга кўшимча қилиб давлат тутиш тартиблари, аскарий ёсол интизомлари баёнида қонунлар тўплами ёзиб, уни “Темур тузуклари” деб атамишдур. Темур томонидан ёзилган бу асар аслида ўз тили туркча ёзилган бўлса ҳам сўнгги Бобир авлоди замонларида форсчага таржима бўлмишдир. Бу олтин китоб ўз замонасига кўра сиёсий, ҳарбии ёсоллар қонунномаси бўлганликдан Темур шаҳзодалари буни қизғанишиб, яширин сақламиш эдилар. Тахт талашган шайбонийлар темурийларни енггандан кейин Мирза Бобир подшоликдан ажраб хазиналарини ташлаб қочган бўлса ҳам, раҳматлар бўлсин, бу китобни душман қўлига қолдирмай олиб кетмиш экан-дир. Бироқ Ҳиндистонда узун йиллар давлат кутган унинг набиралари турк тилини унутиб, мажбурий равишда урду, форсий тиллик бўлганлари учун боболари Темур султон асари “Темур тузуклари”дан фойдаланмай қолмиш эдилар. Шунга кўра бу китобни у авлоддан қайси бирови экан(Бу зот бобурий подшоҳлардан Шоҳ Жаҳон (1628-1657) эканлиги манбаларда билдирилмоқда.) форсча таржима қилишга буюрмиш эди. Бу гавҳар китоб илк вақтда яширин сақланиб, сўнгги кунларда форсча бўлиб қолгани учун шу кунларгача ўз улуси, ўз меросхўрлари ундан фойдаланиш буён турсин, балки Темурнинг бундай китоб ёзганлигини баъзи ҳақиқий тарихчилардан бошқа ҳеч ким билмаган эди. Мана шундан фойдаланган душманлар ва ҳам уларнинг ялоқчилари бу жаҳон қаҳрамони ҳақида ҳар турлик ақлдан ташқари ноҳақ туҳмат сўзлар ёзиб, матбуот орқали бутун халқ ичига тарқатмиш эдилар. Ўз тарихини танимаганлиқцан буларга қўшилганлар, ўз шарафини билмаган олимсифат ерлик аҳмоқлар ҳам оз эмас эди. Шунга кўра “Темур тузуклари” номлик бу қаҳрамон асарини қўлга келтириб, 1962 йили форсчадан ўз тили туркчага таржима қилдим. 1967 йили Ўзбекистонда янгидан чиқаётган “Гулистон” журналида босилиб, бутун Ўзбекистон халқига тарқатилгач, ўз тарихига тушунмаган Тожикистон олимлари аталмиш кишилар томонидан таржима устида ва ҳам Темур султон ҳақида ноҳақ ҳужумлар бошланган эди. Унга қарши биз ҳам суякка санчилгудек ақлий ва нақлий далиллар билан жавоб қайтариб, ҳаммани қаноатлантирган сўнгидагина уларнинг эшаклари лойга ботиб, ўзлари таслим бўлдилар. Ўша ботган бўйларича ўзларини қутқара олмай талваса қилаётган чоғларида шу ёзаётган “Туркистон қайғуси” тарихий воқеаси Темур устига етгач, у одобсизларнинг аҳмоқона сўзларини эскариб, ўқувчиларни шубҳадан чиқариш учун бу ўринда ёздим. Тарих ёзувчилар яхши-ёмон, бўлган-ўтган воқеаларни бўлганича, борича ҳақиқати билан ёзиб қолдиришлари аларнинг ўз вазифалари бўлганликдан бу ҳам фойдасиз бўлмаса керак. Яна ўз сўзимизга келайлик. Шундай бўлиб Темурнинг улуғ ҳиммати, анинг чекинмас чидами орқалик бутун Туркистон мусулмонлари мўғуллар зулмидан қутулган бўлсалар ҳам, иккинчи бу томонлардан умидлари узилиш учун қочганлар орқасидан тақамиш қилиб қувлагани турди. Қоракўл, Қарқара йўллари билан Текасга тушди. Бу ердан қувлаганича Оқсу, Кўксу, Оғёз ошувларини ошиб мўғуллар орқасидан юриб ўлтириб, Юлдуз яйловига етиб тўхтади. Қараса, Илёсхўжа аскарлари бу ерда ҳам туриша олмасдан туш-тушга тарқалиб қочмиш эдилар. Буни англагач, набираси Мирзо Улуғбек қўмондасида ўн минг аскар юбориб, Олтой томонга қочган Илёсхўжа ўғли Ўғлонхон ортидан қувғин қилди. Қочганлар эса тиниққан от минганлари учун қувловчиларга еткизмай Иртиш сувидан ўтиб кетдилар. Булар ортидан қолмай юравериш хатарлик бўлганликдан Мирзо Улуғбек шу ердан қайтиб Юлдузга келди. Бу улуғ яйловда эру қилиб қирқ кун ўтказганларича қочган, писган мўғуллар ҳар томондан тўп-тўп бўлиб келишиб, ўз одатларича бош қўйиб, тиз букиб, барилари қуллуқ билдирдилар. Шу билан душмани енгилиб бутун ишлари ўз ўрнида бажарилиб кўнгли тинчигач, зафар байроғини кўтарганича шон-шавкат билан хон ўрдаси - Туғлуқ Темурхон пойтахти Олмалиққа қараб қайтди. Жаҳонгир Чингиз ўрдаси биринчи қурилишида шу кунги Қизил Мўғулистон маркази ҳисобланган Улан Ботур яқинида Қорақурум деган жойда қурилмиш экандир. Сўнгра бу авлоддан қайси бирлари у ердан кўчириб, Ғулжа ботишида ҳозирги Қўрғос аталган Олмалиққа келтирмиш эди. Ўшал кундан бошлаб Темур султон даврига келгунча бутун Турон-Туркистон мамлакатларига марказ бўлиб, мўғул хонлари буйруқ ёрлиқларини от-улоқ чопарчилари орқалик шу ердан юбориб турдилар. Ўтган хонлар уруғ-аймоқлари, уларнинг энг сўнггиси Туғлуқ Темурхон оиласи билан бутун давлат арбобларининг қочмай қолганлари шу ерда эдилар. Хазина дафина(Кўмилган мол-дунё, бойлик (арабча).), бутун асбоб-ускуналар, ўз вақтида Марказий Хитойдан келтирилган оқ тош, кўк тошлар каби хитой, мўғул хоқонларидан қолган тахттошлари, булардан бошқа бутун мамлакатлардан жаҳонгир Чингиз даврида ва ундан кейинларда ҳам талаб-тортиб келтирилган турлик нарсаларнинг қолдиқлари шу Олмалиқдаги хон саройи хазинасида тўпланмиш эди. Темур султон душманларини тор-мор килиб, ғолибият байроғини кўкка кўтарган ҳолда шон-шараф билан Олмалиқ хон ўрдасига келиб тушди. Бу ерга келгач, биринчидан мўғуллар ичида ўз ўрнини чинғитиш, иккинчидан “Хонлар Чингиз авлодидан бўлади”, деган бутун турк улуслари олдида бузилмас қонун хукмини олган сўз кучини юмшатиш учун қиз ўлтирган Туғлуқ Темурхоннинг бийкачини(Қиз фарзанд (мўнғулча).) шонлик тўй-томошалар ўтказиб, ўз никоҳига олди. Унинг ўз ўрнида қилган шу тадбири билан мўғуллар душманликлари дўстликка айланиб, хон қизини олганиучун Темур султонни “кўрагон” деб атадиларки, мўғулча “куёв” демакдир. Шу билан узун йиллардан бери йиғилиб ётган Олмалиқ хазинасини йиғиштирган сўнгида янги хоним Туркон оғачани(Ойим (мўнғулча).) сеп-сидирға, зеб-зийнат билан пойтахт Самар-қандга олиб қайтмоқчи бўлдилар. Бутун дунёга атоғи чиққан жаҳонгир Чингизхоннинг туруни(Набира (чиғ.туркча).), улуғ хоқон Туғлуқ Темурхон қизи бўлгани учун мўғулларнинг расм-одати бўйича буюк ҳашамат кўрсатмоқчи бўлдилар. Шундоқки, хонимнинг тароғи ва исирғасини олтин ўкакларга(Идиш (мўнғулча).) солишиб, ҳурмат атоғи чиқариш учун ўрда сарой соқчиларидан ҳар бирини бир юздан икки юз қалмоқ гезаклашиб кўтарган ҳолда Самарқандга еткизмиш эди. Ўша кундан бошлаб тароқ кўтарганлар “тароқчи”, исирға кўтарганлар “исирғали” деб аталиб қолдилар. Шу кунларда ҳам Самарқанд шаҳри атрофида исирғали, тароқчи номида икки уруғ ўзбеклар яшамоқдадир. Яна Чингиз замонида устига тахт ўрнатилган, халқ оғзи-даги тарихий оқтош, кўктошларнинг ҳар бирини ўзига ло-йиқлаб ясатган араваларга солдириб, уларни ҳам Самар-қандга келтирмиш эди. Англашимизча, оқтош Самарқанд Темур ўрдасида шу кунга довур сақланиб келган бўлса ҳам, кўктош эса Самар-қанд руслар томонидан олингач, уни Темур султоннинг тахти ўрнида кўришиб, Петербург музейига юборилган эмиш. Ҳар кандай бўлар экан, Ўзбекистон музейларини зийнатлашга лойиқ тарихий эсдаликларимиз бўлганлик-дан, бошқа аҳамияти қолмаган бўлса ҳам, ўз эгалари қўли-да бўлиши лозимдир. Яна ўз сўзимизга қайтайлик. Ғулжага келганимизда тушган кишимиз эса бизнинг бир юрт, бир маҳалла, қадр-дон оғайнимиз бўлгани учун бу ердан бошқа ёққа чиқишга розилик беришмади. Буларнинг розилигига қараб, ярим йилга яқин шуларникида туриб қолдим. Қарасам, Совет Русияси томонидан у ерга ҳам ҳар ёқлама иқтисодий тузоқлар қўйилиб, ҳийла чуқурлари ҳар қадамда тортилмиш экан. Даҳрийлар давлати қурилган кундан бошлаб мен Ғулжага ўтган 1931 йилгача сиёсий томондан бутун халқ чексиз оғирчиликлар кечирган ҳолда иқтисодий томондан ҳам энг қаттиқ қисимчилик кўрмокда эдилар. Шунга қарамай, иқтисодий борлиқ нарсаларни кўзбўёв қилиб атрофга, айниқса, Ғулжага чиқармиш экандир. Энди бу ерда яшовчилар эса кўпчилиги уйғур мусулмонлари бўлиб, булардан бошқа хитой, қалмоқ, қозоқ, шива, сулун, оз бўлса ҳам бу ёқдан борган ўзбек, ўрис, нўғой(Қозон татарлари назарда тутилмоқда.) қочоқлари бор эди. Бу мусулмонлар ичида нўғойлар кўпчилиги диний томондан бор-йўқ орасида бўлсалар ҳам, замонавий тушунчалик кишилари оз эмас эди. Қолганлари эса, чеклик маълумот эгалари, уч-тўрт кишидан бошқа барчаси, бошдан-оёқ қора ботқоққа ботмиш эдилар. Айниқса, шу ёқдан борган кўнгли кўр ўзбек бой савдогарлари ҳеч нарса кўрмагандай бўлишиб, парвоналар каби савдо олови атрофидан айланмокда эдилар. Шундоқки, Ислом шариатида арақ ичиш мусул-монларгақандайҳаромқилинганбўлса,унданфойдаланиб тижорат қилишлари ҳам қатьиян ҳаром килинмишдир. Ғулжага келганимизда англамиш эдик. Советдан ўтган моллар ичида энг кўп фойда чиқадиган нарса ичкилик экандир. Шунинг учун ҳаромхўр бой савдогарлар буни кўрганда бошқа молларга қарамай, оз ҳалолдан кўп ҳаромни ортиқ кўришиб шунга киришганликдан кўпларининг қилган тижоратлари ҳаромга айланмиш эди. Охири “Алҳабисату лил ҳабисийн”,(Нур сураси, 26-оятдан.) яъни “Палид - палидга” деган Қуръон ояти мазмунича, узундан бери йиғилиб келган ҳаром моллар эса ўз лойиғи ҳаромхўрлар оғзига тушиб тугади. Қуръонда “Инналлоҳа ло юғаййиру мо биқавми ҳатто югаййиру мо би анфусихим”(Рад сураси, 11-оят) дейилган, яъни “Бир миллат ўзларига юкланган Оллоҳ ҳукмини ўзгартирмагунча уларга берган неъматини Оллоҳ улардан олмайди”, демакдир. Қисқаси, қилма деганни қилиб, қил деганни қилмаганлар Оллоҳ ҳукмини бузиб ўзгартирувчилардир. Яна ўз сўзимизга келайли. Или ўлкаси Чингиздан илгари Кухон даврида кўп ободон бўлганлиги тарихлардан ва ҳам илгариги бузилган шаҳарлар харобаларидан кўриниб туради. Ғулжа шаҳрида бир неча харобалар бордирким, эскидан қолма ҳар турлик олтин асбоблар, танга тиллалар кўп чиққанликдан ерлик халқ у ерларни “Олтинлик” деб атайдилар. Ёз кунлари бўлса ҳар ёқдан, айниқса, ичкари Хитойдан келувчилар қазишиб, бу ерлардан кўп нарсалар топиб олдилар. Бу орадан саксон неча йил ўтиб, Кухон давлати йиқилиб, бу ерлар хароб бўлган сўнггида темурийлар даврига келгунча узун йиллар чингизийларга марказ - пойтахт бўлмиш эди. Бироқ бу тахт эгалари Чингиз авлоди-биринчи хоқон Чиғатой баҳодир бошлиқ энг сўнгиси Туғлуқ Темурхонга келгунча шу оиладан ўтган хоқонлар бошқалари каби Оқ сарой - Кўк сарой ясатиб унда тахт қуриб ўлтирмасдан илгариги кўчманчи турклар одатича кигиздан ясалган оқ ўрговларда ўрда қуриб ўтмиш эдилар. Ёзги кун эсган чоғлари ҳашаматлик оқ ўрдаларини Хонтангри тоғларининг кенг яйловларига кўчирган бўлсалар ҳам қиш кунлари эса пойтахт Олмалиқ оддий уйларида кечиниш уларнинг одатлари эди. Шунинг учун Қўрғосдаги Туғлуқ, Темурхон қабри устида ясалган пештахтадан бошқа, эскилик асарларидан кўзга кўрингудек нарса йўқдир. Ғулжадан йигирма чақиримча жанубий кун чиқиш томондаги қамишлик тўқай ичида айланаси ўн беш-йигирма гектар келгудек беш-олти ясама кўлларнинг ўрни кўриниб туради. Булар эса ўз даврида ўтган турк-мўғул хонлари томонларидан қаздирилмиш экандир. Ғоз-ўрдак каби турлик сунар(Сувда сузадигаи (чиғ.туркча).) қушлари сувга тушганда кўл айлана чопишиб, хонлар замонларига кўра энг қизғин кўринган шумқор ови(Махсус ўрнатилган лочинлар гуруҳига кирувчи қуш билан қи-линадиган ов.) ўтказар эканлар. Ғулжада марҳум Саидҳожи оғайнимиз меҳмон чақириб, уйига чиққанимизда Қойнук томонидаги эскидан қолма Олтинлик харобаларини, юқорида ёзилган сунар кўлларини кўриб, булардан анчагина тарихий маълумотлар олиб, яхши таъсирланмиш эдим. “Фасийру фил арзи, фанзару осораллоҳи”,(Анкабут сурасн, 20-оят) яъни “Ер айланиб саёҳат қилинглар, ундаги учраган нарсаларга ибрат кўзи билан қараб фойдаланинглар” деган Қуръон амрича ҳимматлик илм эгалари, миллатсевар ватан ўғиллари имконият борича ички-ташқи, айниқса, хорижий мамлакатларни сайр-саёҳат қилиб, улардан ҳар ёқлама ибрат олишлари албатта лозимдир. Бошқаларни кўриб уйғонмоқ,, улардан улгу олиб ҳимматлари қўзғалмоқ каби ишлар ҳамда инсоният оламида бўлиш имкониятлари бордир. Аммо совет тупроғида яшовчи эрксиз инсонлар бу каби улуғ неъматлардан маҳрум, ҳеч кимга четга чиқиш рухсат эмас. Яна бу ўлканингулуғ ирмоғи ҳисобланган Или дарёси эса сув кирган кунларида Сирдарё чўнглигича бўлиб, бошқа вақтларда ҳам мундан кемасиз ўтиш мумкин эмасдир. Бу сувнинг боши уч оролга бўлинган ҳолда биринчи Текас тоғлари - Ғулжанинг жануб томонида, иккинчи Кунас - тўғри шаркда, учинчиси Қош - шарқи-шимолида, шу уч орол тоғларидан тўкилган уч ирмоқ қўшилгач, тўғри ғарбга қараб оққан ҳолда Или дарёси аталиб, Болхош (Болқоч) кўлига қуйилади. Жаҳонгир Чингиз давридан бошланган давлат эгаларига Или ўлкаси Олмалиқ шаҳри марказ-пойтахт бўлгани учун у авлод хоқонлари даврида бу жойга атрофдан келган Ислом уламолари ҳам оз эмас эди. Айниқса, Чиғатой баҳодир ўзи Ислом динига кирмаган бўлса ҳам уни яхши кўрганидан бошқаларга тўсқинлик қилмай, узоқ-яқиндан келувчи уламоларга ҳурмат кўрсатмақца эди. Шунингучун “Яхшилар сийланган ерда йиғилади” дегандек, атрофдан келган уламоларга Олмалиқ шаҳри марказ ҳисобланмиш эди. Ғулжанинг ғарби-жанубида Хунохой мозор деган қишлоқ бўлиб, машҳур имом Саккокий қабри шу ерда деб англамиш эдим. Бу кишининг вафоти 626 ҳижрия (милодий 1228 йил) бўлганига кўра, Чиғатой баҳодир даврига тўғри келади. Яна боласоғунлик “Сиҳоҳи Жавҳарий” луғат китобининг эгаси Жамол Қарший Олмалиқ хони саройида илмий хизмат кўрсатиб турганини ўз саёҳатнома китобида ёзмишдур. Ялпи Или тупроғи эса ҳар турлик деҳқончилик, чорвачилик ишларига тўлиғи билан элберишлиқцур(Қулай, тўғри келадиган (туркча).). Айниқса, буғдой экинида энг бўлиғи(Энг юқори, энг яхши етишган.) бирга юз йигирма келтирганини ўз кўзимиз билан кўрдик. Олмалиқ атрофлари эгизлиги Ҳимолай тоғларидан кейинги Тиёншон, Хонтангри улуғ тоғлари билан ўралганликдан дунё бўйича кенглиги жиҳатидан биринчи аталган Юлдуз, Қундуз, Кунас - унинг узоқ яйловлари ҳисобланади. Шу каби Текас, Тўққиз Таров (Тўққизторо), Муқур Жирғаланг (Муқиржирғалон), Кўк Яйлов деган кўрса кўз яйрайдиган ерлар эса Олмалиқ атрофини ўраган яқин тоғ яйловларидир. Тарихларда “Турк бешиги” аталган Боласоғун, Иссиқкўл тоғларида Сўнгкўл, Манакелди, Махмал, Сусамир деган яйловлари бўлса ҳам, Олмалиқ яйловларига кўра торлик-дан, бошқа яна сиёсий томонларига кўз солиб, Чингиз авлоди ҳуқумат пойтахтларини Жунғория маркази Олмалиқда қурмиш эдилар. Бу ўлканинг жўғрофий томони эса шарқдан Ғўби чўли, ғарбдан Олтин эман тоғлари, жанубдан Тиёншон муз довони, шимолдан Олтой тоғлари билан чекланади. Бунинг сиёсий томони хитой Кухондан бошқа турк улусининг биринчи хоқони Ўғузхон давридан бошлаб ўн саккизинчи асрга келгунча Туркистон хоқонлари шарқдан - Хитой, ғарбдан - Турон, Эрон, Бағдодгача, шимол, жанубдан -Қозон, Булғор, Афғонистон Ҳиндистон мамлакатларига ҳукмрон эдилар. Ўрта асрлар ўтиб Ёврупода илм-маданият кўтарила бошлагач, Қуръон ҳукмича улардан улгу олиб ўрганишимиз лозим эди. Йўқ, унга қарши ҳар ёқлама илм-маърифатдан ортда қолгач, бутун мамлакатларимиз, жаннат мисоллик она Ватанларимизга дини бошқа, тили бошқа босқинчилар келиб эга бўлди. Ёлғизоқ ватанимиз, ҳокимиятимиз эмас, қачон халқ такдири бутунлай коммунистлар қўлига ўтди эрса, эрк-ихтиёрларидан бутунлай ажраган ҳолда бола-чақа, балки ўз қора бошига ҳам ҳеч ким эга бўлолмай қолди. Энди бунинг бирдан-бир қутулиш чораси эса замонавий илм-фанларни тўлиғи билан қўлга келтириб, қуролланган сўнгида вақти келар экан, Қуръон бошчилиги остидагина мусулмонлар онглик равишда қутилиш ҳаракатини қилар эканлар, ана шундагина ўзларини балодан қутқаза оладилар. Бундай ишларда эса Қуръон кўрсатган йўл - бирлик-иттифоқликни яхши сақламоқдир. Иккинчи, душманга қарши тургандаўлимдан қўрқмасликдир, ҳеч бир инсон дунёда абадий яшамайди.
Алихонтўра Соғунийнинг "Туркистон қайғуси" китобидан
|