Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
200 минг дукат
30.08.2018 22:03    PDF Босма E-mail

1393 йил булғорларнинг подшоҳи Иван Шишман ўз давлатининг пойтахти ҳисобланган Никополни усмонийларга бой берди. Кейинги йил эса, Рим папаси Бонифаций IX туркларга қарши салбчилар юришини эълон қилди. Европа мамлакатларининг коалицияси тахминан 16 минг қўшин йиғди. Уларнинг ичида Венгрия, Франция ва Бургундиялар жуда фаол эди. Мазкур юришга Тевтон ва Госпиталерларнинг орденлари ҳам қўшилди. Ҳамда Венециан ва Генуэз республикаларининг кемалари ҳам иштирок этишди. Бу қўшинга 25 ёшлик Бургундия қироллигининг валиҳад шаҳзодаси Жан де Невер бош қўмондон бўлди. 1396 йил 30 апрелда европаликларнинг қўшни Дижонни тарк қилиб, кузга яқин булғорларнинг шимолий ҳудудларига етиб келди. Бу ердан улар Қустантания (Истанбул) сўнг Фаластин тарафга қараб юришни режа қилишди.
Европаликлар сентябр ойида Никополисни қамал қилдилар. Шаҳарни мусулмонларнинг кучли гарнизони ҳимоя қилар эди. 25 сентябр куни салбчилар шаҳарга султон Боязид бошчилигида ёрдамга келаётган ва кучлар тахминан тенг бўлган қўшинга дуч келишди. Венгерларнинг қироли Сигизмунд I Люксембург ҳужумга шошмаслик кераклигини, жосуслар ўз ишини битириб, маълумот йиғиб келиши кераклигини айтди. Аммо, ўзига қаттиқ ишониб юборган ва қайнаб турган бургундиялик шаҳзода Жан де Невер масалаҳатларга қулоқ солмасдан туркларга қарши ҳужумга киришиб кетди.
Франция ва Бургундия отлиқларига усмонийларнинг аввалги сафини ёриб ўтиб пийдагиларга қаттиқ зарба бериб, уларни тор-мор қилишди. Шунда ҳам катта рицарларнинг гапларига қулоқ солмай ва рақибнинг асосий кучларини тор-мор қилдик деб ўйлаган Жаном де Невер бошчилигидаги ёш рицарлар ҳужумни давом эттирдилар. Тепаликка чиқиб олгач орқа-олдига қарамай тумтарақай бўлиб қочаётган мусулмонларни кўрамиз деб ўйлаган салбчилар мусулмонларнинг ўта кучли заҳирадаги қўшинларига дуч келишди. Мусулмон қўшинларининг отлиқ аскарлари салбчи қўшинларининг маркази ва қанотларидан ҳужум қилиб, уларнинг бутунлай тор-мор қилиб ташлади. Ўз иттифоқчиларига ёрдам бериш учун шошиб келаётган Сигизмунд қўшинларининг йўлини ортда қолган турк пиёдалари тўсиб чиқди. Венгериялик қирол эса қочиб қолди.
Салбчиларнинг йўқотишлари жуда катта эди. Бутун бошли қўшиндан бир-икки минг аскаргина қочиб қутилди. Жангда ҳалок бўлмаганлар асир олинди, қатл қилинмаганлари қул қилиб сотилди, баъзилари эса ўз ҳаётларини катта эваз ўрнига сотиб олишди. Бу қўшин қўмондони бургундиялик манман валиаҳд шаҳзоданинг отаси герцог Филипп II ўз ўғли учун 200 минг дукат (700 килограмм олтин) тавон пулини тўлашга мажбур бўлди.
Салбчиларнинг орзулари пучга айланиб, шармандалари чиқди...

Сўнгги сўз ўрнида:
Бироқ, орадан бир неча йил ўтиб султон Боязид билан Амир Темур ўртасида катта жанг бўлди. Боязид эса, енгилиб асирга тушди. Амир Темур уни ўзи билан 8 ой бирга қафасда олиб юрди. Ва шу 8 ой ичида султон ўз ҳарамидаги аёлларнинг Темур уюштирган базмларда хизмат ва бошқа ишларни қилиб юрганини кўрди. Бироқ энг мудҳиши: Усмонли давлатининг Ғарбга ташланажак қадами кесилди, Қустантания (Истанбул) фатҳи эллик йилга кечикди, Европа Ислом неъматидан бебаҳра қолди. Шунинг учун ҳам Европанинг ўша давр қироллари Амир Темурга олтиндан ҳайкал ясашган.

Интернетдаги манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер