1917 йил февраль инқилобининг Туркистонга таъсири | ||||
1917 йил 27 февралда Петроградда демократик инқилоби ғалабаси Туркистон ўлкасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Натижада Туркистонда ҳам ишчи ва солдат депу-татлари Советлари ва ҳар хил тоифалар вакилларидан тузилган ижроия комитетлар ташкил этила бошланди. Тошкентнинг ҳамма даҳалари вакиллари тўпланиб «Шўрои Исломия» ташкилотини туздилар.
1917 йилнинг март ойида ўлка мухторияти масаласи Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги асосий масала бўлиб қолди. Туркистонга мухторият мақомини бериш ғояси нафақат демократик зиёлилар ўртасида, ҳатто оддий фуқаролар орасида ҳам тарқала бошлади. 31 март куни рус подшосининг ўлкадаги таянчи-Туркистон генерал-губернатори ҳокимиятни тарк этди. 1917 йил 7 апрелда Муваққат ҳукумат қарори би-лан кадет Н.Н.Шчепкин раислигида Туркистон қўмитаси ташкил қилинди. 9 кишидан иборат бу комитет аъзоларининг тўрттаси: А. Букейхонов, М.Тинишбоев, С. Мақсудов ва А. Давлетшинлар туркий халқлар вакилларидан эди. |