Саналар
06.10.2024
Баннер
Баннер
Амир Темур Деҳлини эгаллаб олиши
PDF Босма E-mail

1336 йил Туркистонда туғилган ва буюк босқинчи Чингизхон билан қариндошликка даъво қилган Амир Темур Марказий Осиё 1369 йилда мўғулларининг олий раҳбари бўлди. Ўзининг пойтахти Самарқандда қўним топиб, у мусулмон динини қабул қилади ва бутун турк ва араб аҳолисини забт етиш ва шу тариқа аждодлари империясини тиклашни орзу қилади. Турк ва Ғарб аҳолиси Тамерлан ёки Темур Ланг деб атайдиган Амир Темур араб ва турк йилномаларида "ўрда" деб аталадиган яхши ташкил этилган қўшинга эга бўлган. Амир Темурнинг мусулмон халқларига қарши олиб борган уруши 14-аср охиридан 15-аср бошларигача Усмоний турклари ҳужумига учраган Византияга нафас ростлаш учун имкон беради.

1397 йилда Олтин Ўрдани ўзига бўйсундириб, Волга бўйларини вайрон қилган Амир темур ғалаба билан Самарқандга қайтиб келди. Ҳинд ва Ганг дарёсининг юқори қисмидаги мамлакатларга ёки Деҳли султонлигига эгалик қилган Султон Маҳмуднинг мулкларини тортиб олиш иштиёқи билан ўзига заррача муҳлат бермай, яна қўшин йиғиб, ўша йили Ҳиндистонга йўл олади.
Мўғулларнинг асосий қуроли Тамерланнинг отлиқ қўшини махсус нишон ва рангларга эга бўлган тузилмалардан иборат эди. Улардан баъзилари оғир қуролланган, бошқалари эса совут билан қопланган, енгил отлиқларни ташкил қилади. Унинг кучлари шунчалик кўп сонли эдики, улар баъзан бир неча юз минг кишига етарди. Бу енгилмас армия ташқи кўриниши билан ҳайратга солади. Бундан ташқари, Тамерланнинг қонзўрлиги ҳақида овозалар ундан олдин юрарди: шафқатсиз қотилликлар туфайли юзага келган даҳшат унинг ҳақиқий кучидан кам роль ўйнамасди.
XIII асрда вужудга келган ва Мамлуклар сулоласи ҳукмронлик қилган Деҳли султонлиги ички низолар туфайли заифлашганди. Туғлуқлар сулоласидан бўлган Султон Маҳмуд кўплаб мусулмон бекликларига бўлинган ҳудудга эгалик қиларди. Тамерлан мустаҳкам эътиқодли мусулмонга айланади; у ўз қўшинининг бундай узоқ юриш тарафдори бўлмаган мўғул ва туркман жангчиларини эзгу мақсад йўлидаги курашда жалб этишни мақсад қилади. Ниҳоят, 1398 йил апрелида Марказий Осиёга етиб борган унинг қўшини Кобул ва Лаҳордан ўтиб, Ҳинд дарёсини кечиб ўтади ва 3 сентябрь куни Таламбага яқинлашади. 13 октябрь куни армия аҳолиси қул қилинган шаҳарни эгаллаб олди. Кейин, бир неча ҳафта ичида, жуда ҳам бой Панжоб талон-тарож қилинди.
Ниҳоят, Тамерлан Деҳлига яқинлашади ва мўғуллар учун беҳисоб бойликларга йўл очадиган шаҳарни қамал қилишни бошлайди. Султон Маҳмуд бир неча ўн минг кишидан иборат катта қўшин бошида ўз пойтахтини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Тўқнашув 1398 йил 17 сентябрда содир бўлади. 120 та фил ва отлиқ аскар борлигига қарамай, Маҳмуд қўшини тезда душман қўшинлари қуршовида қолади. Мўғул отлиқлари даҳшатга тушган ҳиндларни бутунлай мағлуб этишди. Мағлубиятга учраган Маҳмуд қочиб, Гужаратдан паноҳ топади. Деҳли қулайди, унинг беҳисоб бойлиги таланади, 80 000 киши қатл қилинди, қолган аҳоли эса қулликка сотилди. Тамерлан маҳбуслар орасидаги барча ҳунармандларни улуғвор масжидлар қурилишида қатнашишлари учун ўз пойтахтига юборади.
Тамерланнинг ғалабаси билан Деҳли султонлигининг мавжудлик даври тугайди ва унинг хотираси ҳиндлар қалбида тузатиб бўлмайдиган офат сифатида абадий қолади. Ғалаба натижасида мўғуллар бутун Шимолий Ҳиндистонни қамраб олган бой қиролликка эга бўлдилар. 1399 йил январда Тамерлан ўз юришини давом эттирди ва Жамнани вайрон қилди. 19 мартда у ўлжа билан Ҳинд дарёсидан ўтиб, босиб олинган ерларни бошқаришни ўз ноибларига қолдирди. Тинмас жангчи, Сурия ва Миср хўжайинлари мамлукларга қарши жангга боради ва 1400 йилда Ҳалаб шаҳри деворларига яқинлашади.

Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер