Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Фарасман
PDF Босма E-mail

Сиёвушийлар сулоласидан бўлган Хоразм подшоси (мил. авв. IV аср). Фарасман ҳақида узуқ-юлуқ маълумотлар сақланиб қолган. Мил. авв. 328-йил Македониялик Александрнинг Ўрта Осиёга юриш чоғида Фарасман 1500 кишилик отлиқ қўшини билан Александрнинг қароргоҳи жойлашган Бақтра шаҳрига келган ва у билан иттифоқчилик битими тузган. Фарасман Александрга Шимолий Қора денгиз соҳилларига, у ердан Колхидага биргаликда ҳарбий юриш уюштиришни таклиф қилган, бироқ унинг лойиҳаси қабул қилинмаган.

 
Баннер