Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Мансур II ибн Нуҳ
PDF Босма E-mail

Абу Ҳорис
(?-999)
(997-999)

Сомонийлар амири. Унинг даврида мамлакатда парокандалик, ички низолар (Мансур билан лашкарбошилар ўртасида) ташқи хафв (қорахонийларнинг ҳужумлари) кучайган. Айниқса, қорахонийлар томонига ўтган хоин лашкарбошилардан Фойиқ саройга нисбатан уюштирган фитналарда фаол қатнашади. 999-йилнинг февралида Фойиқ турк ғуломларига суянган ҳолда Мансурни тахтдан ағдариб, кўзини кўр қилади. Тахтга Мансурнинг укаси Абдумалик ибн Нуҳни ўтказишди. Бу кучсизланиб қолган сомонийлар сулоласига пайт пойлаб берилган кучли зарба эди. Маҳмуд Ғазнавий 999-йилнинг май ойида Мансур учун ўч олиш шиори остида Мовароуннаҳрга қарши қўшин тортди. У сомонийлар қўшинини тор-мор қилиб катта ўлжалар билан Ғазнага қайтди. Жанг оқибатида Хуросон Маҳмуд Ғазнавий қўлига ўтади. Юзага келган бу вазиятдан қорахонийлар ҳукмдори Элик Наср ҳам фойдаланишга ҳаракат қилган. Шу йили Мовароуннаҳр қорахонийлар томонидан эгалланган.

 
Баннер