Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Арслонхон Муҳаммад ибн Сулаймон
PDF Босма E-mail

(?-1130)
(1102-1130)

Қорахонийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Сулаймон Довуд Кучтегин ибн Тамғачхон Иброҳим. Барқиёруқ вассали Сулаймонтегиннинг ўғли. 1102-йил Самарқанд тахтига Арслонхон унвони билан ўтқазилган. 12 минг мамлукдан иборат қўшин тузиб Дашти Қипчоққа бир неча бор ҳарбий юришлар қилган. Умрининг охирида фалаж бўлиб қолгани туфайли тахтни ўғиллари - дастлаб Наср, сўнг Аҳмад билан бошқарган.
Самарқанд салжуқийлар томонидан эгаллангач (1130-йил 13-март), Арслонхон Балхга жўнатилган ва ўша ерда кўп ўтмай вафот этган. У Марвдаги ўзи қурдирган мадрасага дафн этилган. Арслонхон даврида маданий ҳаёт бирмунча ривожланган. Бухоро ва унинг вилоятида кўплаб бинолар қурилган. Масалан, Жарқўрғон минораси ва Масжиди калон ёнидаги минора ҳозиргача сақланган.

 
Баннер