Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Қутбиддин Муҳаммад
PDF Босма E-mail

(? - 1127)
(1097-1127)

Ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразм ҳукмдори. Ануштегиннинг ўғли. Ёшлигида Марвда яхши таълим олган, илми адаб ва дин илмларини ўрганган. Отаси вафотидан кейин салжуқийларнинг Хуросондаги исёнкор ноиби амир Додбек Ҳабаший томонидан Хоразм ноиби этиб тайинланган ва хоразмшоҳ унвонини олган (1097). Ануштегинийлар - хоразмшоҳлар сулоласининг тарихи аслида Қутбиддин Муҳаммаддан бошланади.
1100-йил салжуқийлар султони Барқиёруқ ва укаси Санжар Додбек Ҳабаший исёнини бостирган. Санжар Хуросонни қўлга киритгач, Қутбиддин Муҳаммадни Хоразм ҳокимлиги мансабида қолдириб тасдиқлаган. Қутбиддин Муҳаммад султон Санжарга садоқат билан хизмат қилган, ҳар йили икки маротаба шахсан султон саройига бориб турган, Санжар олиб борган жангларда ўз қўшини билан қатнашиб, хирож, ўлпонларни ўз вақтида тўлаб турган.
Қутбиддин Муҳаммад олиму фузалоларга ҳомийлик қилган адолатли ҳукмдор бўлган. Журжонийнинг табобатига оид “Заҳирайи хоразмшоҳий” асари Қутбиддин Муҳаммадга бағишланган.

 
Баннер