Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Абдулла Мирзо
PDF Босма E-mail

(1433-1451)
(1450-1451)

Мовароуннаҳр ҳукмдори (1450-1451). Темурийлардан. Улуғбекнинг укаси Иброҳим Мирзонинг кенжа ўғли. Отаси вафотидан сўнг, Форс вилоятига ҳоким қилиб тайинланган. Бироқ у ҳали ёш бўлгани сабабли давлат ишларини онаси Руқия бегим билан отабек Шамсиддин Шерозий бошқарган. 1447-йил амакиваччаси Султон Муҳаммад Мирзо Форс вилоятини босиб олгач, Ҳиротга қочиб келган. 1448-йилда эса амакаси Улуғбекнинг хизматига кириб, унинг қизига уйланган. Абдуллатифдан кейин Мовароуннаҳр тахтига ўтирган. Аммо тожу тахт даъвогари Султон Абу Саид Мирзога қарши жангда ҳалок бўлган.

 
Баннер