Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Абдуллахон I
PDF Босма E-mail

Абдуллахон I ибн Кўчкунчихон
(ХV аср охири - 1540-йил 14-сентабр, Самарқанд)
(1540-йил март-сентабр)

Шайбонийлардан бўлган Мовароуннаҳр хони. Абулхайрхоннинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли.
1514-1540-йилларда Абдуллахон I Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган. 1540-йил мартда шайбоний Убайдуллахон вафот этгач, Бухоро хонлиги 3 қисмга бўлинган даврда Самарқандда ҳукмронлик қилган. Унинг қисқа ҳукмдорлигидан сўнг мамлакатда қўш ҳокимиятчилик вужудга келган, яъни бир давлатда икки ҳукмдор пайдо бўлди.
Абдуллахон I Самарқандда Регистон яқинидаги Чиҳил (Чил) Духтарон қабристонида дафн этилган. Унинг вафотидан сўнг Самарқанддаги шайбонийлар тахтига укаси Абдулатифхон ўтирган.

 
Баннер