Искандархон | ||||
Искандархон ибн Жонибек Султон (?-1583-й. 22-июн) Шайбонийлар хони. Унинг онаси Тошкент ҳокими Султон Маҳмудхон (Бобурнинг тоғаси)нинг қизи бўлган. Искандарнон 15 ёшида Самарқанд суғдига қарашли Офаринкент (Миёнкол) ноҳиясида ҳокимлик қилган, отаси фавот этгач (1539-й.), Кармана ҳокими бўлган. 1561-йил Искандархон ўғли Абдулло султон (АбдуллахонII) Бухорони эгаллаб амакиси Пирмуҳаммад (Балх ҳокими) ўрнига отаси Искандархонни бутун ўзбекларнинг хони(хонлар хони) деб эълон қилган. Искандархон ёшлигида жангари, иродали киши бўлган эсада – кейинроқ тақвога жуда берилиб кетган. Шатиат аҳкомларига тўла риоа қилган, лочин овига моҳир бўлган, деярли давлат ишларига аралашмаган, шу сабабли Нисорий ,,Музаккири аҳбоб”ни бош хонга эмас, АбдуллахобII га бағишлаган ва Искандар Султонни фақат олий ҳукмдор сифатида мадҳ этган. У таниқли тасаввуф олими, Маҳдуми Аъзам Косонийнинг мудири ва шогирди эди. Искандархонни дарвишлар подшоҳи (подшоҳи дарвишон) деб ҳам аташган. |