Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Абдулазизхон ибн Надрмуҳаммадхон
PDF Босма E-mail

(1614- Балх -1681)
(1645-1680)

Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. Бухоро хони Надрмуҳаммадхоннинг ўғли. 1626-йилдан Хутталон ҳокими, 1630-йилдан Балхнинг ғарбий туманлари ҳокими, 1645-йилда бир гуруҳ фитначи амирлар отаси Надрмуҳаммадхоннинг пойтахтда йўқлигидан фойдаланиб Абдулазизни Бухоро хонлиги тахтига ўтказган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга ҳаракат қилган, мамлакат ободончилигига бирмунча ҳисса қўшган. Бухорода кўпгина муҳташам бинолар қурдирган (Абдулазизхон мадрасаси -1652-йилда қурилган ва б.).

 
Баннер