Муҳаммад Амин Иноқ | ||||
(тахминан 1730-1790) Хива хонлигини идора қилган қўнғирот сулоласи асосчиси. Иноқлардан Муҳамад Амин иноқлик лавозимига кўтарилган. Туркманларнинг ёвмут ва човдур қабилаларига қарши кураш олиб борган, лекин муваффақиятсизликка учраб Бухорога, Дониёлбий оталиқ ёнига кетган. Хоразмни бутунлай эгаллаб олган ёвмутлар Хива тахтига Гўйибхоннинг ўғли Жаҳонгирхонни кўтарганлар. Унинг даврида (1769-1770-йиллар) беш қалъа (Ҳазорасп, Хонқа, Урганч, Кат ва Шоҳобод)да очарчилик ва вабо тарқалиб ўзбеклар Орол ва Бухорога кетганлар. 1770-йил Муҳаммад Амин иноқ Бухородан қайтиб келиб ёвмутларни Хоразмдан қувғин қилган, тахтга Абулхайрхоннинг ўғли Бўлакайхонни ўтқазган. 1782-йилда Бухоро хони қўшинлари қўшинлари ҳужумини даф этади. Муҳаммад Амин иноқ мустақил бекларни ҳам бўйсундирганидан кейин Хива хонлигида иқтисодий ҳаёт бир қадар жонлана бошлади. Ўзга юртларга қочиб кетган аҳоли аста-секин қайтиб кела бошлади. |