Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Сайид Муҳаммадхон
PDF Босма E-mail

(1823-1864)
(1856-1864)

Хива хони. Қўнғиротлар сулоласидан. Муҳаммад Раҳим И нинг ўғли, Муҳаммад Раҳим ИИ -Ферузнинг отаси. Унинг даврида Хивадаги ички низоларга барҳам берилган, хонликда тинчлик-осойишталик барқарор топган. Сайид Муҳаммадхон 1858-йил Хивага келган Н.П. Игнатев миссиясини қабул қилган. Шу йили 28 августда Хивада рус элчихонаси очилган. 1863-йил венгер сайёҳи Г.Вамбери ҳам Сайид Муҳаммадхон қабулида бўлган. Сайид Муҳаммадхон даврида Хивадаги Қўҳна арк саройидаги кўринишхона қайта тикланган ва унинг шипи, айвон устуни хоразмча нақшлар билан безатилган. 1859-йилда Хиванинг Дишан қалъа қисмида, Нуруллабой боғида янги кўринишхона қуриб битказилган.
Огаҳий “Гулшани давлат” тарихий асарида Сайид Муҳаммадхоннинг хонлик даврини таърифлаган. Сайид Муҳаммадхон хонликни бошқаришда бошқа давлатлар, айниқса, Россия билан муносабатларида ўзини мустақил ва тенг ҳуқуқли давлат ҳукмдори сифатида тутган. Сайид Муҳаммадхоннинг жасади Хивадаги Саид Моҳи рўйи жаҳон (Саид Маҳрўйжон) мақбарасига қўйилган.

 
Баннер