Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Ердонабий ибн Абдураҳимбий
PDF Босма E-mail

(? - 1762-йил)
(1751-1752; 2-марта – 1753-1762)

Минг сулоласидан бўлган Қўқон хони. Абдураҳмон Қўқонда олти ойлик ҳукмронлигидан сўнг хонлик тахтига ўтирган. Унинг ҳукмронлиги даврида (1751-1762) хонликнинг қудрати ортган. У Ўш, Ўзганни бўйсундирган. 1758-1759-йилларда эса Хитой томонидан забт этилган шарқий Туркистонга ҳам ҳарбий юриш уюштирган. Шу тариқа, Эрдона даврида Қўқон хонлиги ғарбда Бухоро, шарқда Хитой билан тенгма-тенг кураш олиб бора олган давлатга айланган. У ҳам тез орада тахтдан туширилиб, унинг ўрнига Бобобек ўтқазилади. Абдулкаримхон замонида Қайнар томондан қалмоқлар бостириб келиб, сулҳ тузиб, Муҳаммад Раҳимхоннинг ўғли Бобобекни гаров тариқасида олиб кетган эдилар. Қалмоқлар Бобобекни хонликка раво кўрадилар. У Қўқонда бир йил ҳукмронлик қилади. Бобобек Бешариққа борганда, у ерда ўлдирилади ва тахтга яна Эрдона ўтқазилади.
Унинг даврида кўп урушлар бўлади, меҳнаткаш халқнинг аҳволи оғирлашади. Эрдона 12 йил ҳукмронлик қилган. Ундан сўнг Қўқон хонлиги тахтига Шодибекнинг ўғли Сулаймонбек ўтказилади.
Ердона Қўқон хонлигини ички томондан мустаҳкамлашга кўп урунган сиёсатчи ҳисобланади. Шунингдек у Фарғона водийсининг ўзига хос дарвозаси ҳисобланмиш Хўжандни хонлик ихтиёрига киритишга обдон ҳаракат қилгани, аммо бухоролик кучлар бунга йўл қўймаганликлари маълум. Ўша замон тарихчиси таърифи билан айтганда, Эрдона замонида хонлик қудрати анча юқори кўтарилиб, водийда тинчлик ва фаровонликка эришилган. Эрдона Қўқон хонлигининг шарқида жойлашган Ўш, Ўзганд каби ерларни ҳам бўйсундиришга эришган сиёсатчилардан. У бу билан чекланмасдан, 1758-1759-йилллари Хитойнинг ҳукмрон сулоласи бўлмиш синлар (1664-1911) томонидан забт этилган Шарқий Туркистонда ҳам ўз сиёсатини юргизишга уриниб, у ерга ҳарбий юришлар уюштириб турган.

 
Баннер