(1867-йил, Бухоро - 1937-йил 25-октабр, Тошкент)
Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири, давлат ва жамоат арбоби. Бухорода мадраса таҳсилини олган. 1905-йилдан Бухородаги жадидчилик ва Ёш бухороликлар сафида Янги усул мактаблари очиш ва жадид газеталари чиқариш, кўплаб қироатхона ва кутубхоналар ташкил этишда фаол қатнашган. 1918-йилмартдан Самарқанд, Шаҳрисабз, Қарши, Бухорода амирлик тузумига қарши курашда иштирок этган. Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) тузилгач, Хатирчи ва Кармана вилоятлари инқилобий қўмитаси раиси (1920-21), БХСР деҳқончилик нозири ва нозир ўринбосари (1921), Бухоро марказий касабалар иттифоқи раиси (1922), БХСР Марказий Ижроия Комитети раиси (1922-йил август -1924-йил ноябр). 1925-йилдан Бухоро шаҳри ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Бухоро округида ер ислоҳоти бўйича комиссия раиси, 1929-йилдан Тошкентда яшаган, БХСРнинг раҳбар арбоблари билан биргаликда миллатчиликда айбланиб, 1937-йил 14-октабрда отишга ҳукм қилинган, 1962-йил 26 ноябрда оқланган.
|