Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Нишонов Рафиқ Нишонович
PDF Босма E-mail

(1926-йил 15-январ, Бўстонлиқ тумани)
(1988-1989)

Сиёсат ва жамоат арбоби. 1951-йилдан туман партия комитети котиби, Тошкент шаҳри партия комитети бўлим мудири, Тошкент шаҳри ижроия қўмитаси раиси. Ўзбекистон Коммунистлар партияси Марказий кенгаши котиби (1963-70). 1970-йилдан Шри Ланка Республикаси ва Малдив Республикасида СССРнинг Фавқулодда ва мухтор элчиси, СССРнинг Иорданиядаги элчиси. Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар вазири (1985-86). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (1986-88). Ўзбекистон КП МК 1-котиби (1988-89), СССР Олий Совети Миллатлар Советининг раиси (1989-91).
Р. Нишонов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатъиятсизлиги, узоқни кўра билмагани туфайли Марказнинг Ўзбекистонга нисбатан ғаразли сиёсати ва қатағонлари давом этди, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт оғирлашди, миллатлараро адоватлар кучайди, республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилиши бўйича волюнтаристик қарорлар қабул қилинди.

 
Баннер