Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Атеистларнинг террорчи ва босқинчи қўмондони ФРУНЗЕ
PDF Босма E-mail

ФРУНЗЕ Михаил Васильевич [1885.21.1 (2.2), ҳоз. Бишкек ш. 1925.31.10, Москва] — Туркистонда совет режимини қурол кучи билан ўрнатган шўро ҳарбий арбобларидан бири. Россияда 1905—07 йиллар инқилобида фаол қатнашган. Иваново—Вознесенск губерня партия комитета ва губерня ижроия қўмитаси раиси ҳамда Ярославль губерняси ҳарбий комиссари (1917—18). Шарқий фронтдаги 4армия қўмондони (1918—19), Шарқий фронт (1919 й. июлдан), Туркистон фронти (1919 й. авг. — 1920 й. сент.) қўмондони. Бутун Россия МИК ва РСФСР ХКСнинг Туркистон комиссияси (Турккомиссия) аъзоси (1919 й. окт. — 1920 й. сент.). Бухоро босқини (1920 й. 28 авг. 2 сент.)нинг асосий ташаббускори сифатида Самарқандда туриб кизил армиянинг ҳарбий ҳаракатларини бошқарган. Шу ҳаракат туфайли Бухоро обидаларининг аксарияти вайрон этилиб, минглаб мусулмонлар нобуд бўлган. Бухорода амирлик тузуми ағдариб ташлангач, ўша пайтда жаҳондаги энг катта хазиналардан бири ҳисобланган амирликнинг бутун хазинасини 2 эшелонда (ҳар бирида 14 тадан вагон) Москвага жўнатган ва унинг маълум қисмини ўзи ўзлаштирган.
Жан. фронт қўмондони (1920 й. окт. дан) сифатида Ф. Қримни босиб олишда қатнашган. Украина ССР ХКС раиси ўринбосари (1922—24). СССР ҳарбий инқилобий кенгаши раиси ўринбосари ва раиси, ҳарбий ва денгиз ишлари бўйича халқ комиссари (1924—25). Айни пайтда Ишчи Деҳқон Қизил армияси штаби ва Ҳарбий академия бошлиғи (1924 й. апр. дан). РКП (б) МК Сиёсий бюроси ва (РКПб) МК Ташкилий бюроси аъзолигига номзод (1924—25). Шошилинч операция қилингач, шубҳали тарзда вафот этган ва Москва Кизил майдонига дафн қилинган.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврвда], Т., 2000; Ражабов Қ., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002; Қаҳрамон Ражабов.

 
Баннер