Шимолий Африка замини жуда яхши ўлка. Ушбу ўлкадан Ислом умматининг кўпдан-кўп буюк зотлари чиққан!
Навбатдаги қаҳрамонимиз Худо сийлаган ушбу замин қумлигида таваллуд топган. Андалусия забткори бўлмиш ул зоти шарифнинг исми Тариқ ибн Зиёддир. Андалусия тарихий ҳодисалар ва ғамгин хотираларга бой, ўз ичига 800 йилдан зиёд даврни қамраб олган жуда узок тарихга эгадир. Бу давр умматимиз вужудга келган муддатнинг ярмидан ошадиган даврдир. Мазкур асарда мен, Худо хоҳласа, Андалусия тарихини босқичма-босқич ёритиб бораман. Бу ишни мен ортга қайтариб бўлмайдиган кунларни эслаб кўз ёш тўкиш учун қилаётганим йўқ (мек ҳеч қачон бундай мақсадни кўзламаганман). Саккиз юз йилдан зиёд кечган Исломий идора усулининг бир-бирини алмашлаб келган беқиёс юксалиш ва қулаш жараёнларини ўз ичига қамраб олган Андалусия тарихи - Ислом умматининг бугунги ёшларига муайян давлатнинг юксалиши ва қулашига олиб келадиган сабабларни тушунтириб беригғ учун яққол мисол бўла олади деб ҳисоблайман. Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсинким, Унинг курраи заминда ўрнатган қоидалари ўзгармасдир. Агар биз мусулмонлар томонидан маълум вақт оралиғида қўлга киритилган ғалабаю юксалишларнинг тарихини ўрганиб чиқиб, олинган сабоққа мувофиқ иш тутадиган бўлсак, зафар қозониб боришимиз муқаррар. Агар биз мағлубиятлару қулашлар тарихини ўрганиб чиқиб, тегишли хатоларга йўл қўймасак - ўтмишдаги аянчли ҳолатларга тушиб қолмаймиз. Бундан ташқари, Андалусия маданиятининг тарихи ўз ичига тараққиёт, билим, диний, миллий, ирқий бағрикенгликни мужассам этган ягона мисол сифатида хизмат қилади. Буюк саркарда Тариқ ибн Зиёд араб бўлмаган. У тарихда кўпроқ барбарлар номи ила танилган амазиглар халқидан чиққан. Уларга барбар номини Рум подшолигининг аҳолиси берган. Чунки румликлар румлик бўлмаган ҳар қандай халқни барбарлар дея атайверишган. Жумладан, уларга қарши уруш олиб борган герман қабилаларини ҳам барбарлар деб аташган. Амазиглар эса - Ислом учун, диндош мусулмонлар учун ўзини курбон қилган буюк Исломий халқлардан биридир. Ислом умматининг кўплаб уламоларию жангчилари амазиглардан чиққанини кўпчилик билмаса керак. Улар жумласига Андалусия забткори Тариқ ибн Зиёд, ҳавода учиш амалиётини биринчи бўлиб бошлаб берган Аббос ибн Фирнас, Алморавидлар (ал-Мурабитун) империясининг асосчиси Абдуллоҳ ибн Ёсин, Заллак бўсағасидаги жанг қаҳрамони Юсуф ибн Ташфин, Марокаш қаҳрамони Абдулкарим Хаттобий, Жазоирнинг асл фарзанди имом Муизз ибн Бадис каби кўплаб қаҳрамонлар киради. Ва Ислом динига эътиқод қиладиган ҳар бир амазиг билиб қўйсинким, у Аллоҳнинг араблардан чиққан элчиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динини ҳимоя қилган буюк қаҳрамонлар авлодидандир! Ул зоти шарифлар одамлар ирқию миллатига қараб ажратилмайдиган муқаддас динда ниҳоятда юксак мавқега эга бўлишган. Динимизнинг улуғворлигию ажойиблигини қарангки, маслакнинг соддалиги билан мукаммал қонунлар мажмуини ўзида мужассам этиб, инсонга мангу саодатга эришишни кафолатлайди! Агар одамлар Исломга доир ҳақ гаплардан воқиф бўлишса борми, тўп-тўп бўлиб динимизга киришган бўлар эди. Бинобарин, Исломнинг асл қиёфасини бузиб кўрсатиш бугунги даврда Ислом уммати тарихига тажовуз қилаётганларнинг олдида турган энг муҳим вазифага айланиб қолди. Зеро, ундай тажовузкорлар муқаддас динимиз истибдод остидаги халқларга етиб бориши ва бу билан золим ҳукмдорлару қиролларнинг мазлумлар устидаги ҳукми барҳам топишига йўл қўймасликни исташади. Тариқ ибн Зиёд Марокашдаги Танжер шаҳри амири бўлиб, Шимолий Африка ҳукмдори Мусо ибн Нусайра розияллоҳу анҳуга бўйсунган. Ўша даврда кўплаб амазиглар Исломни тарк эта бошлашган. Мусо томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида аникдашича, оммавий муртадликнинг асосий сабаби маҳаллий халк араб тилини билмаслиги ва шу боис, диннинг араб тилида битилган қонунлар мажмуини тушунмаслигидан иборат бўлган. Шунда Мусо ибн Нусайра розияллоҳу анҳу араб тилини биладиган амазигларга Ислом амалиётини ўргатиш учун Шом ва Ямандан тобеъинларни(Тобеъин (араб. - издош) - Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврида яшаган, лекин уни шахсан кўрмаган ёки саҳобалар билан кўришиб, мулоқот қилган мусулмон.) ўз салтанатига таклиф қилди. Тобеъинлардан таҳсил олган ундай амазиглар эса, ўз навбатида, Ислом меъёрларини қабиладошларига ўз она тилларида ўргатишган. Шу тариқа одамлар Исломнинг асл мазмун-моҳиятини англай бошлашган. Шимолий Африка мусулмонлари ўша даврда катта бир муаммога дуч келишган. Рум кемалари вақти-вақти билан ҳужум қилиб боргани боис мусулмонлар қудратли ҳарбий-денгиз флотига эҳтиёж сезишган. Мусо ибн Нусайра розияллоҳу анҳу кемасозлик корхонасини барпо этиш учун Кайруан бандаргоҳини қуриш ишларини бошлаб юборди. Мусулмонлар бандаргоҳ қуриш йўлида бор ғайратларини ишга солишар экан, ажойиб бир ҳодиса юз берди. Кунлардан бир кун Танжер амири Тариқ ибн Зиёд номига Марокашнинг Суета шаҳри ҳокими Юлиан исмли насронийдан хат келди. Юлианнинг Флоринда исмли гўзалликда тенги йўқ қизи бўлган. Ота қизини Андалусия саройига таҳсил кўриши учун юборади. Бироқ ўша даврда юз берган давлат тўнтарилиши туфайли Андалусия қироли Витица тахтдан ағдарилиб, ўрнига қаҳри қаттиқ қирол Родерих келади. Ушбу қирол Юлианнинг қизини зўрлаб, ўзиники қилиб олади. Қиз отасига хат йўллаб, бошидан ўтган кулфатларни баён этади. Табиийки. отанинг қаҳри қайнаб, зўравон қиролга хоинлик қилишга ахд қилади. Мусулмонлар эртами, кечми Сеут шаҳрини насронийлар ҳукмидан озод қилишини идрок этган Юлиан Тариқ ибн Зиёд билан музокаралаг ўтказиб, қизиқ бир таклиф киритади. Хусусан, Юлиан Танжер амири Тариқ ибн Зиёдга Сеут шаҳрини тинч йўл билан топшириш, кемаларини амирга вақтинча бериб туриш ва мусулмонлар қўшинини Андалусия тоғларининг киши билмас сўқмоқлари орқали олиб ўтишни таклиф қилади. Буларнинг эвазига у агар мусулмонлар Андалусияни забт этишса, қирол Витицанинг ер-мулкини сўради. Тариқ ибн Зиёд Юлианнинг кемаларида асосан амазиглардан таш-кил топган етти минг кишилик қўшин билан денгизни ошиб ўтди. Готлар гарнизонига биров кутмаган жануб томондан ҳужум қилиб, яксон қилди. Гарнизон бошлиғи жанг майдонини ташлаб кетиб, душман бўлинмаларини кузатиб ўрганиш учун тунда яширинча қайтади. Рақиб жангчилари руку ва сажда амалларини бажариб, туни билан Аллоҳга ибодат қилишганини, аллақандай китобни тиловат қилишар экан, кўзларидан дув-дув ёш тўкилаётганини кўради. Кўзига ишонмай, донг қотган гарнизон бошлиғи Андалусия пойтахти Толедо шаҳрига, ўз қироли Родерих номига нома йўллаб, унда қуйидагича маълумот беради: «О Родерих! Биз цандай халққа дучор бўлдик билмайман. Улар ё Ерда яшайдиган одамлар, ё самодан тушган фаришталардир!» Қирол Родерих пухта қуролланган 100 минг рицари билан мусулмонларга қарши сафарга чикди. Иўлга чиқишдан олдин у мағлуб қилиниб, асир олинадиган мусулмонларни боғлаш учун керак бўладиган арқон захирасидан кўпроқ ҳозирлаб қўйишни буюрди. Тариқ ибн Зиёд Мусо ибн Нусайра розияллоҳу анҳудан мадад сўрагач, унинг ихтиёрига яна беш минг жангчи етиб келди. Шундай қилиб, мусулмонлар армияси 12 минг кишидан иборат бўлиб, жангчиларнинг аксарияти пиёда аскарлар бўлди. Ва бу армия 100 минг кишилик насронийлар армиясига қарши жанг қилиши керак эди. Ҳижрий 92 йил, Рамазон ойининг 28 санасида (милодий 711 йил, 19 июль куни) икки армия Гвадалет яқинида тўқнаш келди. Ушбу жанг тарих саҳифаларига Херес-дела-Фронтер бўсағасидаги муҳораба номи билан кирган. Жами 3 минг жангчисини йўқотган мусулмонлар қўшини ушбу жангда ғолиб чиқди. Уша куннинг ўзида ер тишлаган шуҳратпараст қирол Родерихга мусулмонларни боғлаш учун арқон керак бўлмади. Тариқ ибн Зиёднинг жасоратлари ҳақида жуда кўп гапириш мумкин бўлиб, тафсилотлари баён этиладиган бўлса, мазкур китоб ҳажми камлик қилади. Бироқ муҳим бир жиҳат борки, унда албатта тўхталиб ўтмоқ даркор. Бунда гап биз оталаримиздан, улар эса боболаримиздан эшитган ҳодиса ҳақида боради. Ўша ҳодиса тарихини биз мактабда ўқиган бўлиб, шубҳага ўрин бўлмаган ҳақиқатдай қабул қилганмиз. Унда айтилишича, Тариқ ибн Зиёд мусулмонлар Андалусия қирғоғигача сузиб келган кемаларни ёқиб ташлаб, ўз жангчиларига: «Энди ортингизда денгиз, олдингизда эса душман қолди», - дея хитоб қилган эмиш. Аслида эса бу гап тарихан нотўғридир. Афтидан, бу иш Ислом уммати тарихига тажовуз қиладиган шарқшуносларнинг навбатдаги кирдикорларидан бири бўлиб, 100 минг кишилик насронийлар қўшинининг 12 минг кишилик мусулмонлар қўшини олдида мағлуб бўлганини оқлаш учун ўйлаб топилган уйдирма бўлса керак. Бу билан ўша тажовузкорлар қочиш учун кемаси бўлмаган мусулмонлар жанг қилишга мажбур бўлишганига ишонтиришмоқчи ҳаммани. Бироқ Ислом тарихини яхши ўрганиб чиқадиган одамлар шунга ишонч ҳосил қилишлари мумкинки, умматимиз лашкари душмандан сон жиҳатдан устун келгани учунгина ғалаба қозонмаган. Аксинча, аксарият тарихий муҳорабаларда сон жиҳатдан озчиликни ташкил эта туриб зафар қозониб келган. Устига-устак юқорида келтирилган ҳодиса Исломий тарих китобларида эмас европаликлар ёзган дарсликларда баён этилган. Исломий манбаларда ундай чоранинг ҳаром ёки ҳалоллигига доир бирорта изоҳ йўқ. Боз устига, агар Тарик ибн Зиёддек тажрибали саркарда мағлубиятга учраш мумкинлигини рад этмаган бўлса (Исломий қўшин мағлубияти эса эҳтимолдан ҳоли эмас эди), бошқа қитъага чекиниб диндошлар ҳимоясига ўтиши шарт бўлган. Бундай амалга Исломда ижозат берилган бўлиб, унинг ижроси учун танбеҳ берилмайди. Тарихимизга тажовуз қилаётганлар томонидан мазмунан хунук тўқилган ўша ҳодисага тўла-тўкис раддия бўладиган энг муҳим вазият шундан иборатки, ушбу кемалар мусулмонларга тегишли эмас эдики, Тариқ ибн Зиёд уларни ёндириб юборса. Юқорида айтилгандек, у кемалар қизини ўз қироли зўрлаган Сеут ҳокими Юлианга қарашли бўлган. Шундай қилиб, европаликларнинг уйдирмаси пуч бўлиб, уни мактабда ўрганишни, суҳбатларимизда такрорлашни бас қилиш керак. Муҳораба ва ғалабалар ҳақида гап борар экан, уммати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихидаги, умуман, банибашар тарихидаги энг истеъдодли саркардалардан бири тез-тез хотирлаб борилади. Ушбу араб саркардаси ўз ҳаёти давомида бирор марта бўлсин мағлубиятга учрамаган. Ҳозир биз Арабистон яриморолида туғилиб. Форс ва Византия империяларининг қўшинларини кунпаякун қилган қурайш қаҳрамони ҳақида фикр юритмоқдамиз. Ҳозир биз Аллоҳнинг яланғочланган шамшири ҳақида гапирмокдамиз!
Ат-Туробийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан |