Имом Шомил | ||||
«Амир Абдулқодир Жазоирда туриб мужоҳид имом Шомил ҳақида эшитган. Имом ҳам у ҳақда эшитиб, ҳурматини изҳор этган.
Жисмонан учрашишмаган бўлсада, жанговар руҳи, илгари сурган гоялари ва олиб борган сиёсатига кўра иккаласи бир-бирига яқин бўлган». Атокли Ислом тарихшуноси доктор Али Саллабий Баъзан икки киши ўртасида ҳайратланарли даражада маънавий алоқа шаклланади, гарчи иккаласи ҳеч качон учрашмаган бўлсада. Дунёнинг турли бурчакларида, баъзан бошқа-бошқа замонда яшашса ҳам, улар бир бирини ҳис этишади. Бундай кишилар нафақат шахсий сифатларию яшаётган муҳити, балки қисмати билан ҳам ўзаро яқин бўлишади. Иккаласини, таъбир жоиз бўлса, маънавий жиҳатдан ғойибона эгизаклар дейиш мумкин. Чунончи, агар кимдир амир Абдулқодир Жазоирийнинг таржимаи ҳоли билан танишиб чиққан бўлса, амирнинг биографияси тахминан бир вақтда, аммо Жазоирдан анча олисда - Кав-каз минтақасида яшаб ўтган бошқа бир буюк Исломий саркарданинг таржимаи ҳолига жуда ўхшаб кетишига ишонч ҳосил қилади. Бунда гап имом Шомил Доғистоний тўғрисида бормокда. Имом Шомилнинг тарихи амир Абдулқодир Жазоирийнинг тарихи билан деярли бир хил. Иккаласи аслзодалар насабига мансуб бўлиб, шариатга оид билимларни болалик ёшидан эгаллашган. Жуссалари-нинг давангирдай бичими билан ҳам бир хил бўлишган. Иккаласи ҳам ўз юртининг тарқоқ қабилаларини бирлаштирган, босқинчиларга қарши курашиб, кўпдан-кўп жангларда ғолиб чиқишган. Иккаласига ҳам атрофдагилар хоинлик қилишган, иккаласи ҳам ёрдамсиз қолиб, босқинчилар томонидан асир олинган. Иккала саркарданинг қисмати нафақат кечирган ҳаётию мусофирликда вафот топиши, балки ўз халқи ва жаҳон эрксеварлари учун озодлик тимсолига айланишгач, Ислом уммати тарихига тажовуз қилаётганлар томонидан таржимаи ҳоллари бир хилда бузиб кўрсатилиши билан ҳам ўхшаш бўлган. Асл исми Денгав ўғли Али бўлмиш имом Шомил 1796 йили Доғистоннинг кичкинагина Гимри қишлоғида туғилган. Ота-онаси уни тақводорлик руҳида тарбиялашга ҳаракат қилишди. Шомил ёшлигидан араб тилини ўзлаштирди, Қуръони каримни ёд олди, Суннат ва араб адабиётини ўрганди. Шундан сўнг у ҳарбий фан сирлари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш амаллари ва чавандозлик кўникмаларини ўзлаштирди. Улғайгач, Шомил фиқҳ соҳасида фақиҳ ва тенги йўқ қаҳрамон жангчи бўлиб етишди. Бунга унинг бақувват жуссаси ва икки метрдан ошган бўйи омил бўлди. Ун тўққизинчи аср бошида Шимолий Кавказ мусулмонлари босқинчилик сиёсатини рўёбга чиқариб бораётган Россия империясйга қаршилик кўрсатиб, минтақани ўрис босқинчиларидан ҳимоя қилиш мақсадида Чеченистон ва Доғистон ҳудудида Исломий давлат тузишди. Имом Шомил мусулмонлар қўшинининг олдинги сафида бўлиб, босқинчиларга қарши қаҳрамонларча курашди. Жанглардан бирида оғир яраланиб, ҳаётдан маҳрум бўлишига сал қолгунча ҳамиша жангчилар билан елкама-елка бориб, жанг мадонида жасорат намуналарини намоён этди. 1834 йили имом Шомил Кавказ имомати номи ила танилган Исломий давлатнинг учинчи имоми сифатида мусулмонларга раҳбар этиб сайланди. Ўрис босқинчиларига Кавказ минтақасида олға илгарилаб, тезроқ босиб олиш учун мусулмонларнинг тарқоқ ҳолати қўл келар эди. Буни тушунган имом Шомил давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятини тарқоқ қабилаларни бирлаштиришга уринишдан бошлади. Бир вақтнинг ўзида имом давлатнинг иқтисодий ва сиёсий ишларини тартибга солишга ҳаракат қилди. У закот йиғиш тизимини ташкиллаштириб, тушган маблағни камбағаллар ва эҳтиёжмандлар орасида тақсимлади. Шунингдек, у бошқа минтақалардаги мусулмонлар билан алоқа боғлашни давом этиб, босқинчиларга қарши курашда ёрдам қидирди. Имом Шомил усмонийлар пойтахти Истамбул билан бевосита алоқада бўлди. Россия империясига нисбатан адоват сақлаган Европадаги христиан давлатларнинг раҳбарлари билан ҳам ёзишмалар олиб борди. Асирга олинган ўрис аскарларидан янги қурол ишлаб чиқариш усулларини ўрганиб, ўз армиясини ривожлантириб борди. Урисларнинг сон жиҳатдан устунлиги ва пухта қуролланганлигини билган имом Шомил уруш олиб боришнинг партизанча усулини танлади. Унинг Кавказ ўрмонлари ичра кезиб юрадиган армияси босқинчи қўшинлар устига арслондай ташланиб, Россия империяси армиясига ниҳоятда катта талафотлар етказиб борди. Имом Шомил армиясининг шонли ғалабалари ҳақидаги янгиликлар жаҳон бўйлаб тарқалди. Дунёнинг турли бурчакларидаги эрксевар курашчилар ўриснинг босқинчи армиясига бас келиб, беаёв қаршилик кўрсатишни давом этаётган буюк саркарда ҳақидаги хабарлардан руҳланиб борди. Жаҳоннинг имом Шомилдан ибрат олган озодлик учун курашчилари орасида француз босқинчиларига қарши қуролли ҳаракат етакчиси амир Абдулқодир Жазоирий ҳам бўлиб, Аллоҳ унинг қисматига айни вақтда Жазоир революциясига раҳнамолик вазифасини ёзган эди. Россия империясининг мағлубиятлари ўрислар юртининг обрўйини тушириб ташлади. Бинобарин, ўрис подшоҳи Александр II ўрислар армиясини қийраётган даҳшатни йўқ қилиш учун Кавказ минтақасига қўшимча ҳарбий куч йўллади. Имом Шомилнинг қўзғолонига барҳам бериш, халқнинг имом қўшинларига мадад беришини тўхтатиш мақсадида ваҳший ўрислар Кавказ минта-қасида ёндириб қовжиратиш сиёсатини рўёбга чиқарди. Қишлоқ хўжалиги мулки, имом Шомил бекиниши мумкин бўлган ўрмонлар қонхўр ўрис босқинчилари томонидан аёвсиз ёндирилди. Айни вақтда, пул берган босқинчи ўрислар томонига ўтишга мойил юртфурушлар имом Шомилнинг озодлик ҳаракатига хиёнат қилишди. Афсуски, Усмонийлар империяси бу вақтда заифлашиб, парчаланиб кетиш ҳолатига келиб қолган эди. Шундай қилиб имом Шомил Россия империясига қарашли ёв лашкари ва ўрислар томонга ўтиб кетган хоинларга қарши курашда ёлғиз ўзи қолди. Шунга қарамай, Ислом уммати қаҳрамони босқинчиларга таслим бўлишдан бош тортиб, ўрисларни аждодлар еридан қувиб солганча, озодлик учун курашни давом этди. Натижада Россия империяси имом Шомил билан музокаралар ўтказиш, унинг шартларини қабул қилиш ва унга Усмонийлар империяси ерига қўшилишга рухсат беришга мажбур бўлди. Аммо хиёнаткор ўрислар ўз табиатига хос аблаҳона йўл тутиб, шартнома шартларига амал қилишмади. Ўрис босқинчилари пайт пойлаб имом Шомилни қўлга олишди ва уни империя пойтахти Санкт-Петербургга олиб кетишди. Ўрис подшоҳи Александр II билан юзма-юз учрашгач, имом Шомил Киевга сургун қилинди. Гарчи христианликнинг православие мазҳабига эътиқод қиладиган ўрислар Ватанини босиб олган, табиатларига хос мунофиқона иш тутганча қўлга олиб, сургун қилишган, ўрис подшоҳининг қонхўр армияси Кавказнинг бегуноҳ аҳолисини ваҳшиёна қириб бораётган бўлса ҳам имом Шомил амир Абдулқодир Жазоирийнинг Шом христианларини ўз паноҳига олганидан хабар топгач, унга нома йўллаб, мўмин мусулмонга хос диний бағрикенглик, раҳм-шафқат ва одамийлик намунасини намоён этганидан хурсанд бўлиб, қутлади. Жўяли мулоҳаза юритиб кўриладиган бўлса, бунинг ҳеч бир ҳайратланарли ери йўқ. Зеро, имом Шомил ҳам, амир Абдулқодир Жазоирий ҳам болаликдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақидаги, унинг одамларга нисбатан инсоний бағрикенглик тамойиллари ҳақидаги ривоятлардан тарбиявий таъсир топиб улғайишган, шахс сифатида камол топишган. Католик французлар томонидан бегуноҳ жазоирликларга нисбатан кўрсатилган адолатсиз муносабат, православ ўрислар томонидан Кавказдаги тинч аҳоли орасида содир этилган оммавий қотилликлар мусулмонлар юртида яшайдиган бегуноҳ католиклару православларга нисбатан кўрсатиладиган адолатсиз муносабатни оқламайди. Бундай тамойилни иккала буюк саркарда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактабида пухта ўзлаштириб олишган. Имом Шомил амир Абдулқодир Жазоирийга йўллаган номасида қуйидагича марҳамат қилади: «Христианларни меҳр ва муҳаббат ҳаноти остига олганингни, Ислом шариатига хилоф иш тутганларга крршилик кўрсатиб, шарафла голиб чиҳқанингни эшитиб жуда хурсанд бўлдим. Бу ишинг учун фарзандлару мол-дунёнинг фойдаси тегмайдиган Қиёмат кунида Қодир Аллоҳнинг марҳаматига учрагайсан. Дарҳаҳиҳат, сен бу ишинг билан Аллоҳ таоло Ўз бандаларига бўлган муҳаббатига июҳидлик сифатида юборган элчиси - энг буюк Пайгамбарнинг каломига бўйсунгансан ва унинг улуг ибратидан юз ўгирганларга тўсқинлик қилгансан. Қодиру Зулжалолнинг шариатига қарши чиққанлардан Аллоҳнинг Ўзи асрасин сени. Сенга бўлган самимий дўстлик туйгуларимдан далолат сифати-даги ушбу номани қилган ишингга тасанно айтиш истагида тез йўллашга ошиқдим». Номани олган амир Абдулқодир Жазоирий ўз биродарига қуйидагича жавоб йўллади: «Бул сўзлар Аллоҳнинг улкан марҳаматига эҳтиёжманд бўлмиш Абдулқодир ибн Муҳиддин Хассанийнинг сўзлари бўлиб, Аллоҳ йўлида дўст тутинган дўсти ва биродари шонли Шомилга аталгандир. Аллоҳ сендан ва биздан ўз юртимизда ҳам, мусофирликда юрганимизда ҳам рози бўлсин. Аллоҳ таоло бизга ўз марҳаматию тинчлигини ато этсин. Эҳтироминг изҳор этилган, самимий сўзларинг битилган номанг-ни олиб қалбимиз хўп кувонди». Кўп йиллик тутқунликдан сўнг, машҳур шахсларнинг воситачилиги ила ўрис подшоҳи Александр II имом Шомилга сургун жойини тарк этиб, ҳадж сафарини амалга ошириши учун Хижозга кетишга ижозат берди. Имом Шомил Истамбулга йўл олди. Унинг Туркияга келганидан хабар топган Усмонийлар халифаси Абдулазиз I зудлик билан меҳмонни саройга таклиф қилиб, кутиб олиш тантанасида артиллерия бўлин-маси иштирок этишини буюрди. Имом Шомилни қарши олган халифа каҳрамоннинг қўлини ўпиб, босқинчи ўрисларга қарши чорак аср давомида тинмай курашгани, жангларда намоён этган жасорат намуналари ҳақида эшитгани ва уни кўриш шарафига муяссар бўлганидан ўзини бениҳоя бахтиёр ҳис этаётганини маълум қилди. Имом Шомилни халифа саройида кўрган кавказлик муҳожир, султон гвардияси қўмондони Осман Фарид Шафли ўз ҳиссиётини қуйидагича тавсифлайди: «Имом Шомилни кўриб, турган жойимда қотиб қолибман. Ул зоти .иариф менинг бобомни, отамни ва жамики ботир жангчиларимизни жасорат сари руҳлантирган қаҳрамон эди. Ёши анчага борганига қа-рамай, имом ўз ҳайбатини, кишида ҳурмат-эҳтиром ва ҳатто қўрқув ҳиссини уйғатадиган буюк раҳнамолик сиймосини сақлаб қолган эди». Ҳаж мавсуми келишини кутган имом Шомил ўз оиласи билан Усмонийлар халифаси Абдулазиз I туҳфа қилган саройда қолди. Халифа унга каттагина нафақа тайинлади. Истамбулда яшар экан, одамлар ушбу афсонавий шайхни ўз кўзи билан кўришга ошиқди. Таассуфки, ўша даврда жамики янгиликлар Усмонийлар халифаси Абдулазиз I билан Миср ҳукмдори хадив Исмоил ўртасидаги шахсий муносабатларнинг кескинлашуви ҳақида бўлди. Уртада уруш бошланиб кетиш хавфи юзага келиб қолди. Шунда имом Шомил халифа билан хадивни яраштириб қўйиш мақсадида воситачилик қилишга ахд қилди. Боз устига, миср армияси қўмондонларининг аксарияти кавказлик йигитлар эди. Ёнғинга айланмай туриб фитна оловини вақтида ўчиришни ният қилган имом Шомил тобора ёмонлашиб бораётган соғлиги юзи ва ҳаракатига таъсир ўтказаётганига қарамай, Миср томон йўл олишга ахд қилди. Уни Мисрга олиб келиш учун хадив Исмоил ўзининг «Маҳрус» кемасини юборди. Искандарияда эса уни Миср тахтининг вориси Тофиқ пошшо кутиб олди. Имом Шомил Доғистоний Миср ҳукмдорининг саройига кириб келиши ҳамоно, унинг сиёсий ҳарбийбўҳронга барҳам бериш мақсади кўзланган тинчликпарварлик вазифаси муваф-фақиятли амалга ошди. Имом Шомилнинг Мисрга ташрифи Аллоҳнинг иродаси ила Сувайш каналининг очилиш маросимига тўғри келди. Жаҳон ҳукмдорларини каналнинг очилиш тантанасига таклиф қилаётган хадив Исмоил имом Шомил ҳам ушбу маросимда иштирок этишини талаб қилиб, қаттиқ туриб олди. Таклифнома йўлланган одамлар орасида эса жазоирлик баҳодир амир Абдулқодир Жазоирий ҳам бор экан. Шу кунгача вақти-вақти билан ёзишиб борган икки буюк саркарда мана ниҳоят Мисрда юз кўришишди. Улар ўртасида маънавий алоқа юзага келганидан буён узоқ йиллар ўтди, Аллоҳ таолонинг иродаси ила иккала биродар ўз юртларидан олисда, ўртада учрашди. Иккаласининг қисмати бирдай, иккаласи худди бир вақтда иккита танага кириб олган, кураш, тутқунлик ва сургундан ниҳоятда толиққан битта рухдай кўринди. Хадис(смоил икки буюк доҳий - амир Абдулқодир Жазоирий билан имом Шомил Доғистонийни канал лойиҳаси устида ишлаган юқори мартали француз амалдорлар ва муҳандислар даврасида турган ҳолатда эсдалик учун суратга туширди. Шундан сўнг, имом Шомил ҳаж амалларини бажариш учун Хижоз ?мон сузиб кетди. Маккадаги ҳожилар Кавказнинг афсонага айлан шуҳрати дунёга таралган қаҳрамонини ўз кўзи билан кўриш иш-иёқида хўп уймаланишди. Маккадан чиққан имом Шомил Расулул-эҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳри - Мадинага йўл олиб, Луҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидида намоз ўқиди. убҳоналлоҳ, кавказлик қаҳрамонга 1871 йили Мадина шаҳрида боий дунёга риҳлат қилиш насиб қилди. Жанозаси Масжиди набавийда килгай буюк саркарда имом Шомил Доғистоний Бақо мозорига, қаҳрамон саҳобаларнинг ёнига дафн этилди. Кавказ юртидан чиққан Ислом уммати қаҳрамони имом Шомил Доғистоний томонидан битилган буюк инсоний ҳаёт эпопеяси шу тариқа ниҳоясига етди. Аллоҳ уни ўз раҳматига олиб, Фирдавс жаннатининг чексиз боғларидан жой берсин.Имом Шомил Доғистонийнинг тарихи ўрис босқинчиларига қарши урашнинг дастлабки ҳаракатини бошқарган чечен халқи қаҳрамони монидан анча олдин бошланган Кавказ қаршилигининг бир лавҳаси булди холос. Ат-Туробийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси"китобидан |