Тўғрулбек | ||||
Султон Тўғрулбек, Муҳаммад Тўғрулбек Рукнуддин Абу Толиб (993 — 1063.4.9) — Салжуқийлар давлатининг асосчиси ва султони (1038 —63). Салжуқбекнинг невараси. Ибн ал Асирнинг ёзишича, 11-а. нинг бошларида биродари Чағрибек Довуд (990 —1060) бн биргаликда кўчманчи ўғузлар — салжуқийларнинт ҳарбий бирлашмаларига бошчилик қилган. 1025 —30 й. ларда Тўғрулбек бошчилигидаги салжуқийлар Алитегин ва Сирдарё ябғуси қўшинларига қарши муваффақиятли ҳарбий ҳаракатлар олиб боришган. 1035 й. май ойининг бошларида 10 минг кишилик салжуқийларнинг отлиқ қўшини Тўғрулбек ва Чағрибек қўмондонлигида Амударёни кечиб ўтиб, Амул (ҳоз. Туркманобод)ни эгаллаган ва Марвдан Нисога йўл олган. Ғазнавийлар султони Масъуд Ғазнавий уларга қарши қўшин жўнатган. Бу жангда салжуқийлар ғалаба қозониб, Хуросонда ўз мавқеларини тобора мустаҳкамлаб боришган, хусусан, Тус ва Нишопурни эгаллаб, Тўғрулбекни Нишопурда султон деб эълон қилганлар (1038 й. июнь). Данданакон жангит ғазнавийлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг Тўғрулбек Хуросон ҳукмдори деб эълон қилинган. 1040 —1055 й. ларда Т. Хоразм, Эрон, Ироқ, Озарбайжон, Арманистонга ҳарбий юришлар уюштириб, бу ҳудудларнинг катта қисмини салжуқийлар давлати таркибига қўшиб олди. Қорахонийлар ҳам Мовароуннаҳрда Тўғрулбек ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлган. Тўғрулбек араб халифалиги пойтахти Бағдодни эгаллаб (1058 й. 23 апр.), ўз номига хутба ўқиттирган ва аббосийлар сулоласининг халифаси алҚоим (ҳукмронлик даври: 1031 —75) унинг «султон» унвонини тан олиб, Тўғрулбекка «алМашриқ ва алМағриб султони» деган юксак унвонни ҳам берган. Тўғрулбек халифани бувайҳийлар (улар шиалардан бўлган)нинг тазйиқидан халос қилиб, ислом динининг сунний мазҳабини мустаҳкамлаган. Кейинчалик Тўғрулбек халифа алҚоимнинг қизи Саййида Нисога уйланган (1063.17.2). Қаҳрамон Ражабов. |