Салиб юришлари - Ғарбий Европа рицарларининг мусулмон, православ давлатлари ва турли хил христиан мазҳабларига қарши олиб борган давомий юришлари. Салиб юришларининг мақсади Фаластинни, биринчи навбатда, Қуддусни салжуқий турклардан озод қилиш эди. Бироқ салиб юришлари кейинчалик Балтиқбўйи мажусийларини христианлаштириш. Европада папа ҳукуматига қарши ҳаракатларни бостириш ёки папаларнинг сиёсий мақсадларини амалга ошириш воситаси бўлиб қолди.
«Салибчилар» атамаси, салиб юриши иштирокчилари ўз кийимларига салиб (хоч, крест) тикиб олишгани учун, пайдо бўлган. Юриш қатнашчилари гуноҳлардан покланади деб ҳисоблангани боис, юришда нафақат рицарлар, балки оддий аҳоли, ҳаттоки болалар қатнашган. Фаластин узоқ даврдан бери араб давлатлари ҳукми остида эди, улар христианларга бағрикенглик билан муносабатда бўлишган. Фаластиндаги христианлар учун муқаддас саналган масканларни зиёрат қилишларига монелик қилишмаган. Салжуқий туркпар эса бунга йўл қўймаган. Энди христианлар учун Қуддусга бориш олдингидек хавфсиз бўлмай қолди. Рим папалари Фаластинни Салжуқийлардан тортиб олишмаса, зиёратгоҳларга бориш умуман тўхтаб қолишидан хавфсирашди. Салиб юриши Рим папаси Урбан II ташаббуси билан Қуддус ва Фаластинни мусулмонлардан озод қилиш мақсадида амалга оширилган. Дастлаб папанинг мурожаати фақат француз рицарларига қаратилганди, лекин кейинчалик катта масштабдаги ҳарбий кампанияга айланиб кетди. Салиб юриши ғояси барча Ғарбий Европа давлатларини қамраб олди. Салиб юришининг сабабларидан бири Византия императори Алексей I нинг Рим папасидан ёрдам сўраши эди. Бир неча аср Византия ғарб христианлари учун жанговар мусулмонлар ҳужумларидан ажратиб турадиган буфер зона бўлиб келди. Бироқ 1071 йилдаги Манцикерт жангида енгилган империя Кичик Осиёдаги катта ҳудудидан ажралди. Мағрур Византия муқаррар ҳалокатдан қутулиш учун Рим папасидан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Биринчи салиб юришидан олдин Анатолиянинг катта қисми исломнинг суннийлик йўналишидаги Рум салжуқийлари ҳукми остида эди. Христианлар билан курашишга қараганда салжуқийларни ички қўзғолонларни бостириш, тахт талашишлар, шиаларнинг исёнлари қаттиқ ташвишга соларди. Фаластинни марказий ҳокимиятдан деярли мустақил амирлар бошқарарди. Мисрнинг катта қисми шиа йўналишидаги фотимийлар сулоласи қўлида бўлган. Салжуқийлар фотимийлар ҳудудининг бир қисмини босиб олишди. Шунинг учун Алексей Комнин салибчиларга фотимийлар билан иттифоқ тузишни маслаҳат берди. 1076 йили салжуқийлар Қуддусни эгаллаган бўлсада, 1098 йили фотимийлар шаҳарни қайтариб олди. Шиалар салибчиларни даҳшатли душмандан қутқарувчи халоскор деб биларди. Лекин уларнинг хомхаёллари қимматга тушди. Ўша даврда Ғарбий Осиёдаги мусулмон давлатлари тахминан бир вақтда ўз раҳбарларини йўқотиб қўйишди. 1092 йили салжуқий султон Маликшоҳ, вазир Низомулмулк, 1094 йили Бағдодда Ал-Муқтадий ва фотимий Ал-Мустансир вафот этди. Бу воқеалардан сўнг Мисрда тахт учун кураш, Салжуқийлар давлатида айирмачилик ҳаракатлари авж олди, Сурияда ўзаро урушувчи майда давлатлар вужудга келди. Юриш бошлангач, Византияга ёрдам бериш иккинчи даражали масалага айланди. Урбан истило қилинажак ўлкалар аҳолисини қатл этиш ва талашга рухсат берди. Унинг фикрича, қурбонлар динсиз ҳисобланарди. Испаниядаги реконкиста ҳаракати, Сицилиянинг норманлар томонидан босиб олиниши ва Шимолий Африка қирғоқларига босқин уюштириши Ғарбий Европанинг XI асрдаги ташқи сиёсатини белгилаб берарди. Биринчи бўлиб Қуддусни турклардан тортиб олиш ғоясини Рим папаси Григорий VII илгари сурди ва юришни ўзи бошқаришни хоҳлади. Унинг чақирувига 50 мингга яқин киши қулоқ осди. Лекин Германия императори билан кураш папанинг ғояларини амалга оширишга тўсқинлик қилди. Григорийдан кейинги папа Виктор III ўтмишдошининг ғоясини давом эттириб салибчилар гуноҳини кечишини маълум қилди, бироқ юришда ўзи қатнашмаслигини таъкидлади. Мусулмонларнинг денгиздан бўладиган босқинларидан азият чекаётган Пиза, Генуя ва Италиянинг бошқа денгизбўйи ҳудудлари аҳолиси флотни жиҳозлаб Африка соҳилларига юриш бошлашди. Босқин давомида Туниснинг иккита шаҳрига ўт қўйилди, лекин мазкур юриш оммани ўзига жалб этолмади. 1095 йил мартда Урбан II Пьяченца соборида қатнашди. Бунда христианларга тааллуқли масалалар кўрилган, йиғин сўнгида салиб юришини уюштириш ҳақида гап борган. Ўша йил ёзида папа Жанубий Францияда бўлди. 18 ноябрда эса Клермонда собор чақирилди. Унда христианларга оид барча масалалар кўриб чиқилди, жумладан, қирол Филиппнинг черковдан четлатилиши ҳам. Охирида салиб юришини ташкиллаштириш масаласи ўртага ташланди. Биринчи салиб юриши 1095 йил 26 ноябрь куни Франциянинг Клермон шаҳри соборида Рим папаси Урбан II томонидан эълон қилинди. Оммавий салиб юришига тарғиб этган киши пикардиялик тарки дунё қилган ҳеч вақосиз Пётр Амьенский бўлди. Патриархдан ижозат олгач Пётр Римга папа Урбан II ҳузурига ёрдам сўраш учун борди. Кейин оёқяланг, бошяланг ҳолатда бутун Европани кезиб чикди. Голгофда бўлганини ва маҳаллий христианларнинг аҳволини кўриб бу ҳолатдан қаттиқ азият чекаётганини айтарди. Шунингдек, тингловчиларга Қуддусни озод қилиш зарурлигини уқтирарди. Оддий халқ гапдонлигига маҳлиё бўлиб уни авлиё сифатида кўра бошлади. Ҳаттоки эшагининг жунидан қирқиб олишни улкан бахт деб билишди. Шундай қилиб, ғоя кенг омма орасида тарқалди. Кейинчалик Пётр Амьенскийнинг Фаластинда умуман бўлмагани ойдинлашди. Вальтер Готшальк номли киши эса бошқа ҳудудларда одам йиғишга киришди. Қишнинг охирига бориб 15 минг кишини тўплай олди. Аввал Пётр билан биргаликда ҳаракат қилди, кейинроқ ундан ажраб франк, шваб ва лотарингияликлардан иборат улкан оломон тўплади.
Оломоннинг салиб юриши (1096 йил апрель - октябрь) биринчи салиб юришининг илк босқичи бўлиб, юриш 1096 йил апрелидан октябригача давом этди. Юриш Урбан II нинг 1096 йил 15 августдаги қароридан бир неча ой аввал бошланган. Салиб юриши ўтказилиши арафасида Европани ўлат ва очарчилик ларзага солганди. Натижада кўплаб кишилар қашшоқлашган, улар салиб юришида қатнашишни иқтисодий ҳолатларини яхшилашнинг бирдан-бир йўли деб билардилар. Бундан ташқари, 1095 йилдаги ой тутилиши, метеор ёмғири ва бошқаларни юришнинг муваффақиятли бўлишига ишорат сифатида қабул қилишди. Салиб юриши Ғарбий Европада катта қизиқиш уйғотиб, турли хил манбаларда айтилишича, унда 300 мингга яқин киши қатнашган. Юришда ҳаттоки аёллар ва болалар ҳам иштирок этган. Вальтер бошчилигидаги оломонда бор-йўғи 8 та от бор бўлиб, қолганлар эшакларда ва пою-пиёда эди. Баъзи тарихчилар мазкур юриш «ошиқча томоқлар»ни йўқотиш учун католик черкови томонидан уюштирилган тадбир деб таъкидлашади. Константинополгача йўлга чиққанларнинг ярми ҳам етиб келмади. Биринчи бўлиб салибчилар ҳужумига учраган кишилар, ҳимоялари учун шаҳар епископларига пул тўлашларига қарамай, европалик яҳудийлар бўлишди. Юриш айнан шу шаҳарлардан бошланди. Майнц шаҳри яҳудийлари салибчиларнинг болаларни ҳам аямай қираётганини кўриб оммавий равишда ўз жонларига суиқасд қилишди. Рейн. Пётр Амьенский издошлари Руан ва Кёльн шаҳарларида яҳудийларни қатағон қилди. Шунингдек, Рейн бўйидаги Трир, Майнц, Шпейер ва Вормс шаҳарларидаги яҳудийларни ҳам талон-торож этишди. «Соломон бар Симеон» солномасида айтилишича, «бир киши акасини, бошқаси ота-онасини, ота-оналар боласини ўлдирарди». Маҳаллий руҳонийлар ва ҳукумат вакилларининг қирғинни тўхтатишга уринишига қарамай, салибчилар томонидан минглаб яҳудийлар ўлдирилди. Ўз қилмишларини оқлаш мақсадида салибчилар Урбан II нинг Кпермон соборида қилич билан нафақат мусулмонларни, балки христианлардан бошқа диндаги барча кишиларни бўйсундириш ҳақида сўзлаган нутқини далил қилиб олишди. Черковнинг тинч аҳолини қирғин қилмаслик ва бошқа диндагиларни ўлдирмасдан уларни христианга айлантириш лозимлиги расман таъкидланишига қарамай, яҳудийларга қарши тажовузлар барча салиб юришларида кузатилади. Европа яҳудийлари салибчиларга қарши туриш учун мудофаа бўлинмалари ташкил этишди ёки ёлланма қўшиндан фойдаланишди, католик черковининг маҳаллий иерархлари билан битим тузишди. Шунингдек, салибчиларнинг навбатдаги юришидан диндошларини, ҳаттоки Кичик Осиё ва Шимолий Африкадаги мусулмонларни хабардор қилиб туришди. Бундан ташқари, маблағлар тўплаб салибчиларга қарши фаол курашаётган мусулмон амирларининг иқтисодий қувватини ошириш учун юборишди. Салиб остида тўпланган оломон 1096 йил баҳорида асосий ҳа-ракатга ўтди. Улар ўзлари билан таъминот захираси олишмаганди. Шунинг учун табиий эҳтиёжларини қондириш учун йўлида учраган-ки манзилгоҳни талашди. Венгрия чегараларига яқинлашишганда, одамлар у ерда эҳтиёт чорасини кўриб қўйишганди. Ўрта асрларда Европадан Фаластин зиёратига йўлга чиққан зиёратчиларга бепул овқат тарқатишарди. Лекин ҳеч вақосиз салибчилар бундай имтиёзга эга бўлмагани учун талончилик билан кун кўришдан бошқа чоралари қолмади. Қирол Каломан қўшини билан чегарада салибчиларни кутарди. Агар салибчилар тартибсизлик чиқармай тинчгина Венгрия ҳуду-дидан ўтишга рози бўлишса, уларни ўтказиб қўйиш ва озиқ-овқат билан таъминлаш мажбуриятини олди. Биринчи бўлиб етиб келган Готшальк бошчилигидаги оломон граф Эмикон Лейнинген бошлиқ гуруҳнинг Чехияда князь Брячислав томонидан йўқ қилингани ҳақида хабар олди. Бунинг учун ўч олишни мақсад қилган Готшальк гуруҳи Венгрияда талон-торожни бошлади. Дунай бўйлаб ҳаракатла-наётган салибчиларга Ниш яқинида болгарлар, венгерлар ва византияликларнинг бирлашган қўшини қақшатқич зарба берди. Оломоннинг тахминан тўртдан бири қирилди, қолганлар деярли талафотсиз августда Константинополга етиб келди. Кейинроқ бу йўлдан Пётр ва Вальтер бошлиқ оломон ўтди. Улар олдингилардан ибрат олиб Венгрияда тартибни бузишмади. Бироқ Болгария чегарасида душманона ўтиб олишди. Улар чегара бўйлаб Византия империясига келишди. Кўп йўқотишларга қарамай, салибчилар сони 180 минг кишини ташкил этарди. Алексей Комнин Пётрга элчи юбориб, тартибни сақлаган ҳолда Константинополга тезда келишса, барча зарур нарсалар билан таъминлашини билдирди. Ҳақиқатан ҳам салибчилар белгиланган жойларда озиқ-овқатлар билан таъминланди, ўша ер аҳолиси уларга яхши муносабатда бўлди. Пётр фақат Адрианополда икки кун тўхтаб, 1096 йил 1 август куни Константинополга етиб келди. Бу ерда унга Вальтернинг қолган-қутган гуруҳи бирлашди. Император уларга белгиланган жойда рицарларни кутишни, бу ҳолатда туркларни енгиб бўлмаслигини тушунтирди. Пётр билан суҳбатлашгач унинг бир хаёлпараст эканини тезда пайқади ва совғалар бериб қўшинига шаҳарда зўравонлик қилмасликни буюришини уқтирди. Салибчилар шаҳар кўчаларида юриб ажойиботлардан кўзлари ўйнаб кетди. Сотиб олишга пуллари бўлмагани учун, куч ишлатиб тортиб олишга ҳаракат қилишди. Шунингдек, хавфсизлик ходимлари билан жанжаллар уюштиришди. Салибчилар назарида, улар христианлар душманларига қарши курашдан куч билан ушлаб қолинганди. Византия императори безорилардан тезроқ қутулиш учун уларни Босфор орқали Кичик Осиёга ўтказиб қўйди. Салибчилар Никеядан шимоли-ғарбдаги Еленополга ўрнашишди. Бу ер салжуқийларга қарашли бўлиб, салибчилар эҳтиёт чораларини кўришлари талаб этиларди. Лекин ўзбошимча оломон Пётрнинг буйруғига итоат қилмай атрофдаги манзилгоҳларни талашга тушди. Бир гуруҳ салибчилар Никея яқинида турк бўлинмаларини мағлуб этди. Пётр булар билан бирор натижага эришишга кўзи етмай рицарларни кутиш учун Константинополга қайтиб кетди. Орадан кўп ўтмай салибчилар ҳалокатга учради. Рено де Брей бошлиқ катта гуруҳ Салжуқийлар давлати пойтахти Никеяга юриш бошлади, йўлдаги оз сонли турк гарнизонини енгиб Ксеригордон қалъасини босиб олди. Лекин султон Қилич Арслон қалъани сув билан таъминлайдиган манбаларидан маҳрум қилгач, қалъани топширишга тўғри келди. Кейин султон салибчилар лагерига жосусларни юбориб Никея эгаллангани ҳақида маълумот тарқатишни буюрди. Еленополдаги салибчилар лагерида Никея турклардан тортиб олингани ҳақида ёлғон хабар тарқалди. Ўлжалардан қуруқ қолмаслик мақсадида барча Никеяга ошикди. Салибчилар ҳийлага учиб 21 октябрь куни турклар томонидан Никея ва Дракон манзилгоҳлари орасидаги тор водийга қўйилган қопқонга тушиб қолишди. Тахминан 25 октябрь куни салибчилар батамом тор-мор этилди. Улкан оломондан фақат 30 минг киши қутулиб қолган, улар Босфор орқали грек қайиқларида Византия империяси ҳудудига аранг қочиб ўтишди.
Биринчи салиб юриши (1096 - 1099)
Юриш учун қўшин тўплаш. Биринчи салиб юришида қироллар иштирок этмади. Графлар, герцоглар ва князлар қатнашди. 1096 йилги оломон уюштирган салиб юриши давом этаётган пайтда, Европанинг турли ерларидан йиғилган рицарлардан тузилган мунтазам қўшин юришга тайёрлана бошлади. Граф Раймунд Тулузский папа легати Адемар Монтейльский ва епископ Ле-Пюи билан биргаликда Прованс рицарларига, князь Боумэнд Тарентский ва унинг қариндоши Танкред Жанубий Италия норманларига, ака-ука Готфрид, Эсташ ва Болдуин Булонский лотарингияликларга, Роберт Фландрийский, Роберт Нормандский, граф Стефан Блуаский ва Гуго Вермандау (Франция қироли Филипп I нинг кичик укаси) Шимолий Франция рицарларига қўмондонлик қилди. Константинополдан йўлга чиққан ҳарбийларнинг умумий сони 300 мингга етарди. Қўшинга хизмат қиладиган яна 300 мингга яқин қора ишчилар, аёллар ва болалар ҳам бўлгани ҳисобга олинса, ҳар ҳолда, салибчиларнинг умумий сони ярим миллиондан ортган. Турли хил қўшинлар тўртта йўналиш бўйлаб Константинополда тўпланди. Готфрид ва Болдуин ўз қўшинлари ва бошқа немис бўлинмалари билан Дунай водийси бўйлаб Венгрия, Сербия ва Болгариядан ўтишди. Йўлда маҳаллий қўшин билан тўқнашувлар юз берди. Бу гуруҳ биринчи бўлиб Константинополга етиб келди ва қиш бўйи шаҳар ташқарисида турди. Епископ Адемар, граф Раймунд ва бошқалар Жанубий Франциядан йўлга чиқиб Шимолий Италия орқали Константинополга келишди. Гуга, иккала Роберт ва Этьен ўз қўшини билан Англия ва Шимолий Франциядан йўлга тушиб Алп орқали ўтишди ва Италия бўйлаб жанубга юришди. Ҳамроҳларини Жанубий Италияда қишлаш учун қолдириб Константинополь томон юрган Гуго кемаси ҳалокатга учради, уни византияликлар қутқариб қолишди ва пойтахтга жўнатишди. Гуго императорнинг қўлида гаров бўлиб қолди. Баҳорда иккала Роберт ва Этьен Адриатикадан ўтиб Дураццода тўхташди ва Константинополга йўл олишди. Худди шу йўл орқали Сицилиядан Боумэнд ва Танреднинг норманлардан иборат қўшини ҳам юрди. Турли йўллар орқали Константинополда тўпланган салибчилар сони 300 мингга етди. Салибчилар Алексейга истило қилинажак ҳудудлар Византия империясига ўтишини айтиб қасамёд этишди. Ўз бўлинмасини бошқараётган феодал бошқасига бўйсунишни хоҳламасди ва ўзича мустақил ҳаракат қиларди. 1097 йил апрелда салибчилар Босфордан ўтди. Кичик Осиёни кесиб ўтаётган салибчилар иссиқдан ва сувсизликдан қаттиқ азият чекишди. Баъзилар қийинчиликларга дош беролмай ҳалок бўлди, кўплаб отлар қирилди. Салибчилар маҳаллий христианлар ва ўз юртларидан юборилган маблағ эвазига кун кечиришди. Лекин улар кўпинча йўлларида учраган манзилгоҳларни талаб эҳтиёжларини қондиришди. Қўшиннинг умумий бошлиғи ҳақида кескин тортишувлар борарди. Болдуин Булонский салибчилар сафини тарк этиб, Киликия орқали 1098 йил бошида Эдессага келди ва маҳаллий ҳукмдор Тортосанинг ишончига кириб унинг вориси этиб тайинланди. Ўша йили Тортосани эдессаликлар ўлдиришди, Болдуин эса салибчиларнинг биринчи тузган давлати ҳукмдори бўлиб қолди.
Никея қамали (1097 йил 14 май - 19 июнь)
Никея (ҳозирги Туркиянинг шимоли-ғарбидаги Изник) шаҳар-қалъаси жуда мустаҳкам эди. Авваллари Никея Византия империясига қарашли эди, лекин 1077/1078 йили салжуқийлар шаҳарни эгаллаб Рум султонлигининг пойтахтига айлантиришди. 1096 йили оломон салиб юришини осонликча мағлуб этган Қилич Арслон салибчиларнинг иккинчи юришини писанд қилмай Шарқий Анатолиядаги донишмандийлардан Мелитен шаҳрини тортиб олиш учун кетганди. Оиласи ва хазинаси эса қолганди. Қамал. Тирик қолган салибчилар Пётр бошчилигида 1097 йил апрель ойи охирида Константинополдан йўлга чиқишди. Дастлаб Шаҳар остоналарида 6 май куни Готфрид Бульонский пайдо бўлиб, Шаҳарни шимолдан қамал қилди. Кейин Боумэнд Тарентский, унинг жияни Танкред (улар Никея жанубидаги лагерни тор-мор этишганди), Роберт Нормандский, Роберт Фландрийский ва юришнинг бошқа Иштирокчилари келишди. Охири 16 май куни Раймунд Тулузский келиб шаҳарни жанубдан қамал қилди. Бироқ Никеяни қуршаб киритишнинг иложи бўлмади. Салибчилар фақат қуруқликдаги йўлларда Назоратни қўлга олишган, кўлда назорат ўрната билишмади. 21 май куни, қамалдан бир ҳафта ўтгач, шаҳарга салжуқийлар қайтди. Граф Тулузскийнинг келганидан бехабар туркпар салибчиларга жанубдан ҳужум қилишди. Лекин Роберт Фландрийский Боумэнд Тарантский ва Готфрид Бульонский гуруҳлари билан тўқнашишди. Салибчилар 3000 киши йўқотди, турклар эса 4000 кишидан ажралди. Салибчиларнинг шаҳарни олиш учун кейинги ҳаракатлари фойда бермади. Улар, туркларга тўхтовсиз ёрдам келиб турган Аскан кўлида назорат ўрнатилсагина, шаҳарни олишларини пайқаб қолишди. Бунинг учун Византия императори флот билан ёрдам берди ва 17 июнда Мануил Вутумит ҳамда Татикий бошчилигида бўлинма жўнатди. Кўлда тўлиқ назорат ўрнатилди. Шундан сўнг салибчилар яна ҳужумга ўтишди. Шу вақтда Мануил Вутумит Алексей Комниннинг буйруғига биноан қамалдагилар билан шаҳарни топшириш ҳақида келишиб олди, келишув салибчилардан сир тутилди. Император салибчиларга унча ишонч билдирмади. 19 июнь куни император режасига кўра Татикий ва Мануил салибчиларга қўшилиб шаҳарга ҳужум қилди, қамалдагилар кутилмаганда таслим бўлиб, Мануил бўлинмаларини шаҳарга киргизишди. Гўёки византияликлар қалъани қўлга олишди. Византияликларнинг шаҳарни олиши, аҳоли император ҳимоясига ўтиши салибчиларни қониқтирмади, улар шаҳарни талон-торож этиб таъминот захираларини кўпайтиришни максад қилишганди. Мануил Витумит буйруғига кўра шаҳарга салибчиларнинг ўн кишидан ортиқ гуруҳи кириши тақиқланди. Қилич Арслоннинг оиласи Константинополга келтирилиб тўловсиз қўйиб юборилди. Император салибчилар ғазабини босиш учун уларга отлар ва катта маблағ берди. Босқинчилар шаҳарни ўзлари қўлга олишганда бундан кўпроқ нарсага эга бўлишларини гапириб юришди. Қолаверса, Мануил Константинополда императорга содиқликка қасамёд қилишдан бош тортганларнинг шу ерда қасамёд этишларини сўради. Танкред Тарентский мазкур талабни анча вақт бажармади, охир-оқибат у ва Боумэнд қасамёд қилди. Салибчилар 1 июль куни Дорилей жангида Қилич Арслонни узил-кесил мағлуб этишди ва Кичик Осиё орқали ўзларига йўл очишди Илгарилаган салибчилар туркпарга қарши Кичик Арманистон князларидан иттифоқчи топди. Бундай иттифоқчи салибчиларга ўта зарур эди.
Салибчиларнинг Антиохияни қамал қилиши (1097 йил 21 ктябрь - 1098 йил 2 июнь)
Антиохия Ўрта ер денгизидан 20 км узоқликда -Оронт дарёси бўйида бўлиб, Шарқий Ўрта ер денгизининг энг муҳим шаҳарларидан бири эди. Шаҳар 1085 йили салжуқийлар томонидан эгалланган, 1088 йилдан бошлаб амир ёғий Сион қўл Востида эди. У салибчилар томонидан бўладиган хатарни ҳис қилиб I қўшни мусулмон давлатлардан ёрдам сўради. Лекин ёрдамни тезда олгани йўқ. Ибн Асирга кўра, Антиохия патриархи Иоанн Окситни ҳибсга олди ҳамда православ грек ва арманларни қувди. Салибчилар 1097 йил октябрда Оронт дарёси водийсига келишди. Раймунд Тулузский Антиохияни зудлик билан ўққа тутишни таклиф қилди. Готфрид Бульонский ва Боумэнд Тарентский эса қамални маъқул кўрди. Ахийри 1097 йил 21 октябрь куни Антиохия қамали бошланди. Салибчилар шаҳар умумий деворининг бор-йўғи чорак қисмини қамал қилишди, бу эса шаҳардагиларнинг бутун қамал давомида озиқ-овқат билан таъминланишига ёрдам берди. Қамал. Дастлаб қамал муваффақиятли давом этди. Ноябрь |ўрталарида эса Антиохия остоналарига Боумэнднинг жияни Танкред Тарентский етиб келди. Бутун куз давомида салибчиларда озиқ-овқат танқислиги бўлмади. 17 ноябрь куни 14 та Генуя кемаси салибчиларга қўшимча озиқ-овқат келтирди. Лекин қиш бошланиши билан, вазият ўзгарди. Декабрда Готфрид Бульонский касалланиб қолди. Декабрь сўнгида Боумэнд Туринский ва Роберт Фландрийский вазиятни ўнглаш учун кетишди. 29 декабрь куни қалъа ҳимоячилари шаҳар деворларидан тушиб Раймунд Тулузский лагерига ҳужум қилди. Салибчилар кутилмаган ҳамладан катта талафот кўришларига қарамай, ҳужумни қайтара олишди. Айни вақтда, Боумэнд Тарентский ва Роберт Фландрийский қўшини қамалдаги Антиохияга ёрдам бериш мақсадида йўлга чиққан Дамашқ ҳукмдори Дукак Малик қўшини билан тўқнашди (Ёғий Сионнинг ўғли Шамсиддин қамал бошланишидан олдин шаҳарни тарк этиб, Дамашққа борганди). 1097 йил 31 декабрь кунги жанг ҳар икки томоннинг ўз ерларига кетиши билан тугади. Дукак Малик Дамашққа, салибчилар Антиохияга йўл олди. Очарчилик. Қишнинг ўрталарига келиб салибчилар очарчилик домига тушиб қолди. Улар эшаклар ва отларни еб жон сақлашди. Бу очарчиликда босқинчиларнинг тахминан 1/7 қисми ҳалок бўлди. Озиқ-овқатни арманлар ва сурёнийлардан сотиб олиш мумкин эди, лекин улар маҳсулот учун ўта қиммат нарх қўйишгани сабабли, салибчилар очдан ўлишга ҳукм қилинганди. Бундай оғир шароит салибчилар орасида қочоқлар пайдо бўлишига олиб келди. Жумладан, 1098 йил январда Пётр ҳам қочганди, лекин кўп ўтмай уларни Танкред Тарентский қайтартириб келди. Татикийнинг қочиши. Февралда кутилмаганда императорнинг салиб қўшинидаги вакили Татикий лагерни тарк этди. Татикийнинг лагердан кетиши унчалик аниқ эмас, лекин унинг қочиши бундан кейин истило қилинажак ерлар салибчиларга ўтишини билдирарди. Мазкур воқеадан сўнг Оронт дарёси бўйида ўз қўшнисига ёрдам беришни хоҳлаган Ҳалаб амири Ризвон қўшини пайдо бўлди. 9 февраль куни Боумэнд ва Ризвон ўртасидаги жангда салибчиларнинг қўли баланд келди. Англия ёрдами. 1098 йил мартда Константинополдан Симеон бандаргоҳига Англия қироли Эдгард Этлинг флоти етиб келди. Инглизлар салибчиларга зарур бўлган қамал қуролларини келтиришганди. Қуролларни Антиохияга келтираётиб Раймунд ва Боумэнд йўлда Ёгий Сионнинг ҳужумига учради. Бу тўқнашувда турклар беш юзга яқин салибчини ҳалок этишди. Лекин Готфрид ёрдамга келиб ҳужумни қайтарди. Апрелда салибчилар қароргоҳига фотимийлардан элчилар келди Улар салжуқийларга қарши иттифоқ тузишга умид қилишарди. Элчилар билан музокара олиб боришга Пётрни жўнатишди. Фотимийлар салибчиларга Сурияни бериш эвазига фотимийлар Фаластинига ҳужум қилмасликларини такпиф этишди. Бундай таклифларнинг салибчиларга кераги йўқ эди, чунки уларнинг асосий мақсади Қуддусни эгаллаш эди. Музокаралар натижасиз тугасада, салибчилар мартда салжуқийлардан тортиб олинган қимматбаҳо нарсалар билан элчиларни сийлади. Антиохиянинг қулаши. Баҳор тугаб борар, қамалдан бирор наф чиқмаётганди. 1098 йил май ойида Мосул амири Кербоги қўшини Антиохияга келаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бу сафар Кербоги қўшинига Ҳалаб ва Дамашқ амирлари ҳам бирлашишганди. Шунингдек, Форсдан отлиқлар, Месопотамиядан ортуқийлар қўшилганди Кербоги Антиохияга юришдан олдин Эдессани Болдуин Булонскийдан тортиб олиш учун уч ҳафта вақт сарфлади. Эдессани олишнинг иложи бўлмади. Салибчилар Кербоги келишидан олдин Антиохияни эгаллаш лозимлигини англаб етишди. Боумэнд қуролсоз арман билан алоқа ўрнатиб, уни шаҳар дарвозаларидан бирини очишга кўндирди. Қамал тугаши яқинлашишига қарамай, салибчилар қўшинини Франциядан келганлар, жумладан, Стефан Блуасский тарк этди. 2 июнь куни кечаси шарт бўйича қуролсоз арман келишилган вақтда Боумэнд қўшинини девордан чиқарди. 3 июнь эрталаб салибчилар жангга чорловчи барабанларини чалишди. Буни кутмаган қамалдагилар саросимага тушиб қолди. Саккиз ой давомида Антиохияни олиш иштиёқида юрган салибчилар шаҳарга киришлари биланоқ қирғинни бошлаб юборишди. Тонгдаги барабанлар товуши Сионни уйғотиб юборди. Унга қалъа забт этилганга ўхшайди дейишди. Сион 30 нафар жангчиси билан шаҳарни ташлаб кетди, лекин Антиохиядан ҳеч қанча узоқлашмай мусулмонларни, оиласини ва болаларини ташлаб кетганидан афсуслана бошлади. Ҳамроҳлари уни тарк этди, ўша куни Антиохия ҳукмдори маҳаллий арманлар томонидан ўлдирилди.
Мусулмонларнинг Антиохияни қамал қилиши (1098 йил 7 июнь - 28 июнь)
3 июнь кечга бориб салибчилар Антиохиянинг катта қисмида назорат ўрнатишди. Фақат Шамсиддин эгаллаб турган шаҳарнинг жанубий қисми мусулмонлар қўлида қолди. Икки кундан сўнг шаҳарга Кербоги қўшини етиб келди. 7 июнда Кербоги шаҳарни ҳужум билан олишга уриниб кўрди, бироқ бундан наф чиқмади, 9 июнь куни шаҳарни қамал қилди. Салибчилар қийин аҳволга тушиб Антиохиядан кета бошлашди ва Тарсусда турган Стефан Блуасский қўшинига бориб қўшилишди. Стефан Кербогининг ҳужумидан ва мусулмон қўшинининг кучлилигидан хабардор бўлди. У Константинополга бораётиб салибчиларга ёрдам бериш учун келаётган Византия империяси қўшини қаршисидан чиқди. Император Стефаннинг Антиохия бой берилгани тўгрисидаги маълумотига ишониб ортига қайтди. Салибчилар қамалда қолиб кетди. 27 июнда Боумэнд Пётрни музокара олиб бориш учун Кербоги қароргоҳига юборди. Лекин музокарага киришишнинг иложи бўлмади ва жанг юз бериши ойдинлашиб қолди. Боумэнд қўшинини қисмга тақсимлаб, улардан бирини ўзи бошқарди. Қолган гуруҳларни Готфрид Бульонский, Гуго Вермандуа билан Роберт Фландрийский, Роберт Нормандский, Адемар Монтейльский ва Танкред Тарентский билан Гастон Беарнский бошқарадиган бўлди. Антиохиядаги в салжуқийларнинг ҳудудини назорат қилиб туриш учун 200 киши билан Раймунд Тулузский қолдирилди. Антиохия учун жанг. 28 июнь душанба куни эрталаб жангга 1 тайёр бўлган салибчилар шаҳардан чиқишди. Кербоги осонлик билан ғалаба қозонишни мўлжаллаб саркардаларининг маслаҳатига қулоқ солмади ва ҳар бир бўлинмага алоҳида эмас, балки бутун қўшинга ялпи ҳужум қилишни режалаштирди. У ҳийла ишлатиб қўшинига чекинишни буюрди, бу билан жанг қилиш учун салибчи-ларни қулай вазитга олиб чиқмоқчи эди. Турклар камондан ўқ отиб ён-атрофдаги тепаликларга чекина бошлади. Салибчилар катта талафот кўришларига қарамай ҳужумга ўтишди. Кутилмаганда Кербоги қўшини мағлуб бўлди. Антиохия қулагандан сўнг. Салибчилар шаҳарга қайтишгач мусулмонлар қўриқлаётган ҳудудга бориб музокара бошлашди. Бу вақтда ҳудудни Шамсиддин эмас, Кербоги тайинлаган Аҳмад ибн Марвон бошқарарди. Бошқа чора йўқлиги сабаб, Аҳмад ибн Марвон Боумэндга таслим бўлди. Июлда Антиохияда эпидемия (тиф бўлиш эҳтимоли кўпроқ) бошланиб, 1 августда епископ Адемарни ҳаётдан олиб кетди. 11 сентябрь куни салибчилар Урбан II га мактуб йўллаб Антиохия бошига ўтишни сўрашди, лекин папа унамади. Салибчилар етарли таъминот захираларига эга бўлмасалар ҳам, 1098 йил кузига бориб Антиохияни тўлиқ назоратларига олишди. Салибчилар қўшинида Қуддусни олиш чўзилиб кетаётганидан норозилик ортиб борди. Ноябрда Раймунд Боумэнд талабини қондириб Антиохияни унга топширди. 1099 йил бошида Боумэнд Антиохия князи деб эълон қилингач, салибчилар қўшини Қуддус томон ҳаракатланди. Салибчилар 1097 йил 26 июнда Никеядан Антиохияга қараб йўлга чиқишди. Никеянинг қулаши уларни руҳлантириб юборганди. Қўшиннинг илғор қисмида Боумэнд Тарентский, Танкред, Роберт Нормандский ва Роберт Фландрийский борарди. Ортидан Готфрид Бульонский, Раймунд Тулузский, Болдуин Бульонский, Стефан Блуасский ва Гуго Вермандуа ҳаракатланди. Бундан ташқари, Византия императори Алексей Комнин ўз вакили Татикийни Византияга қарашли шаҳарларни қайтариш ҳақидаги битимни назорат қилиш учун юришга қўшиб жўнатди.
Қуддуснинг салибчилар томонидан қамал қилиниши (1099 йил 7 июнь - 15 июль)
1098 йил ноябрда граф Раймунд Тулузский ва унинг қўл остидаги рицарлар Антиохиядан жанубиғарбдаги Маарра шаҳрига қараб силтишди ва 24 ноябрь куни шаҳарни қамал қилишди. Орадан кўп ўтмай улар сафига Боумэнд Тарентскийнинг норманлардан ташкил топган бўлинмаси қўшилди. Икки томондан ҳужумга учраган ҳимоячилар қалъани муҳофаза қила олишмади ва 1098 йил 11 декабрь куни салибчилар шаҳарни забт этди. Деярли бутун аҳоли қириб ташланди. 1099 йил 13 январда салибчилар Қуддусни истило қилиш учун ҳаракат бошлади. Ўрта ер денгизи соҳили бўйлаб юрган фотиҳлар йўлда умуман қаршиликка учрамади. Вақтдан ютқазмаслик учун Тир, Аккра ва Кессарияни қамал қилмай четлаб ўтишди. Рамлага етиб келган салибчилар ўртасида яна тушунмовчиликлар бошлан-ди. Улар Дамашққа ёки Қоҳирага юриш ҳақида тортишишди, охири Қуддусга юришни давом эттиришга қарор қилишди. 1099 йил 7 июнь сешанба куни Қуддусга етиб келдилар. Роберт Нормандский лагери Стефан черковининг шимолий томонида, ун-дан нарироқда Роберт Фландрийский бўлинмаси ўрнашди. Готфрид Бульонский ва Танкред Тарентский гуруҳлари Довуд минораси ва Яффа дарвозалари қаршисида жойлашди. Жанубда Сино тоғидаги Мария черкови яқинида Раймунд Тулузский қарор топди. Антиохия қамалида бўлгани каби, салибчилар катта қийинчилик-ларга учради. Шунга қарамай, Қуддусни мусулмонлардан тортиб олиш учун бирлашиб ҳаракат қилишди. 13 июнь куни шаҳар девори-ни эгаллашга уриниб кўришди. Қалъа ҳимоячилари ҳужумни қайтар-ди. 17 июнь куни Яффага Генуя кемалари озиқ-овқат ва қамал қуроллари билан етиб келди. Раймунд кемаларни ҳимоялаш учун юзлаб рицарларини жўнатди, лекин йўлда қуддусликларнинг пистирмасига дуч келдилар. Қонли тўқнашувда кўплаб киши ҳалок бўлди. Қуддус қамал қуролларидан тинимсиз ўққа тутилди. Шаҳар атрофи хандақ билан ўралгани боис, салибчилар 12 июль куни чуқурларни тўлдиришга киришишди. 15 июль куни хандақни кўмиб ташлаб шаҳар деворларига яқинлашишди. Шотиларни деворга қўйиб шаҳарга киришга уринишди. Биринчи бўлиб Қуддусга рицар Летольд, кейин Готфрид Бульонский ва Танкред Тарентский кирди. Бошқа томондан ҳужум қилаётган Раймунд Тулузский салибчилар шаҳарга кирганини эшитгач зудпик билан жанубий дарвоза томон йўналди. Довуд минораси гарнизони амири шаҳар бой берилганини кўриб таслим бўлди ва Яффа дарвозасини очиб берди. Салибчилар Қуддусга киришлари биланоқ хунрезликни бошлаб юборишди. Улар мусулмон ва яҳудийлар қатори маҳаллий христианларни ҳам қириб ташлади. 16 июль куни эрта тонгда барча нарса ҳал бўлди, қамал вақтида ва хунрезликда жами 70 мингга яқин киши ўлганди. Салибчилар Қуддусни олишгач Қуддус қироллигини ташкил қилишди. Готфрид Бульонский биринчи қирол бўлди. Ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун Боумэнд донишмандийларнинг Сивасдаги амири Малик Ғозийга ҳужум қилди. Салибчилар Қуддусга юриш қилаётганда донишмандийларни четлаб ўтишганди, улар вазиятдан фойдаланиб 1101 йилга келганда Кичик Осиёнинг энг кучли давлатига айланишган. Боумэнд Малатиядаги арман князининг илтимосига кўра Малик Ғозийга ҳужум қилди, у жуда кучли турк бўлинмалар билан тўқнашиб мағлубиятга учра-ди ва рицарлари билан асирга олиниб Неокасесарияда тўрт йил (1101 - 1104) сақланди. Арман князи пул тўлаб уни асирликдан қутқарди. Асқалон жанги. 1099 йил 12 август куни мисрликлар ва сурияликларнинг бирлашган қўшини Готфрид Бульонский, Раймунд Тулузский, Танкред Тарентский, Роберт Нормандский бошлиқ салиб қўшини билан тўқнашди. Мусулмонларнинг қўшини сон жиҳатдан кўп бўлишига қарамай енгилди. Томонлар содир этган ҳарбий жиноятлар. Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, салибчилар томонидан ҳам, уларга қаршилик қилганлар томонидан ҳам қирғинлар уюштирилган. Лекин мазкур ҳодисалар ўрта асрларда бошқа минтақаларда ҳам кузатилган, баъзи тарихчилар фикрича, у даврда «ҳарбий жиноят» деган тушунча мавжуд бўлмаган.
1100-1101 йиллардаги салиб юриши
Юртига қайтган салибчилар кўрган-кечирган қийинчиликпарини оқизмай-томизмай айтиб беришига қарамай, Европада ерсиз қолган ва қашшоқлашган рицар сулолалари шон-шуҳрат ва мол-мулкка эришиш учун салиб юришига тайёрлана бошлади. 1100 йили Миланда архиепископ Анселм томонидан салиб юриши учун ломбардлардан қўшин тўпланди. Италия, Франция ва Германия баронлари 300 минг кишини тўплай олишди. Олдинги салибчилар йўлидан Константинополга келишди. Алексей I салибчиларни Константинополь ташқарисига жойлаштирди. Тезроқ Босфордан ўтказиб қўйишларини талаб қилиб тартибсизликлар уюштиришгани учун, император тезда уларни Ни-комедияга ўтказдириб қўйди. 1101 йилнинг май ойида улар французлар, бургундияликлар ва немислар билан бирлашишди. Боумэнднинг асирдалигидан хабар топган салибчилар аввал уни озод этишга қарор қилишди. Бирлашган қўшин майнинг охирида Кўняга қараб юрди. Йўлларидаги Кастамон шаҳрини босиб олишга уринишди. Лекин бир ҳафта мобайнида туркларнинг тинимсиз ҳужумларига учраб июлда мағлубиятга учрашди. Бутун қўшин ортга қайтиб Қора денгиз бўйлаб шарққа - донишмандийларга қарши юрди. Қилич Арслон уларни тор-мор келтириш учун донишмандийларнинг раҳбарлари ва Ҳалаб амири Ризвон билан бирлашди. Салибчилар августда мусулмонларнинг бирлашган қўшини билан Марзивонда тўқнашди. Марзивон жанги. Салибчилар беш қисмга бўлинди: бургундияликлар, Раймунд ва византияликлар, немислар, французлар ва ломбардпар. Турклар Пафлагония тоғлари яқинидаги Марзивонда I салибчиларга қақшатқич зарба берди. Жанг бир неча кун давом этган. Жангнинг биринчи ва иккинчи кунлари турклар ўзлари урушган бўлса, учинчи куни кечга яқин уларга донишмандийлар ва Ҳалаб қўшини қўшилди. Шундан сўнг аввал ломбардлар қўшини оғир В аҳволда қолди, сўнг немис ва французлар чекинишга мажбур бўлди. Кейинги куни рицарлар тўла мағлубиятга учраб лагерларини ташлаб қочишди, бола-чақалари ва улар билан келган черков намояндалари асирга тушди. Тирик қолганларнинг бир қисми Константинополга I кетган бўлса, қолганлари Антиохия ва Қуддусга боришди. 1101 йилги юриш ҳалокатга учрагач, Сурияга ўрнашиб олган салибчилар қўшни мусулмон давлатларига қарши курашишга мажбур бўлди. Қолаверса, улар 1099 йил баҳоридан греклар билан денгизбўйи шаҳарлари устидан ҳукмронлик ўрнатиш учун кураш бошлашганди. Ниҳоят, салибчилар орасида ўзаро кураш бошланди. Яқинда ташкил этилган тамплиер ва госпитальер рицарлари Қуддус қироллигини қўллаб-қувватларди.
Салибчилар барпо қилган давлатлар
Салибчилар истило қилган ўлкаларида тўртта давлат тузишди. Улар ҳақида қуйида қисқача маълумот берилади. Бу кейинги салиб юришлари ҳамда XII ва XIII асрларда Ғарбий Осиёдаги вазиятни тасаввур қилишга ёрдам беради. Эдесса графлиги - салибчилар томонидан тузилган биринчи давлат, 1098- 1146 йилларда фаолият кўрсатган. Салибчилар Антиохияга юриш бошлашганда, Болдуин Бульонский улардан ажраган, 60 нафар отлиқ аскари ҳамроҳлигида Эдессага 1098 йил 6 февраль куни етиб бориб, маҳаллий ҳукмдорнинг ишончига кирганди. У ўлдирилгандан сўнг, Болдуин Эдесса ҳукмдори бўлди ва янги Эдесса графлиги ташкил этилганини маълум қилди. 1 1100 йили акаси Готфрид Бульонскийнинг вафотидан сўнг Болдуин Қуддус қироллиги тахтини эгаллади. Эдесса графлиги эса бошқа К укаси Болдуин де Буркега ўтди ва у Болдуин II номи билан графликни бошқарди. Унга Жослен де Куртен назоратидаги Фуротдаги Турбессель қалъаси ҳам қўшиб берилди. Аҳолиси ва географияси. Графликка қарашли ерлар денгизга туташмаганди. Аҳоли Эдессанинг ўзида 10 минг кишидан ошмасди, бошқа қалъаларда эса, асосан, қалъа гарнизони бор эди. Графлик энг кучли даврида ғарбда Антиохия ва Киликия, шарқда Фурот дарёсигача чўзилган. Жанубда эса Ҳалаб ва Мосул мусулмон давлатлари билан чегарадош эди. Графлик аҳолиси, асосан, сурияликлар, яъқубийлар ва христиан-григорианлардан иборат бўлиб, оз миқдорда мусулмонлар, православ греклар яшарди. Эдесса графлиги 1104 йили Мосулдан келган салжуқийлар қўшини томонидан мағлуб этилди. Жослен ва Болдуин асирга тушди. Улар озод қилингунча, Эдессани Боумэнднинг акаси Танкред Тарентский бошқарди. Болдуин асирликдан озод бўлиб Эдессага қайтгач Танкредни куч ишлатиш йўли билангина четлата олди. Харран жанги. 1110 йили Фуротдан шаркдаги барча ҳудудлар Мосул отабеги Мавдуд томонидан забт этилди. Эдесса ва бошқа мустаҳкам шаҳарлар салибчилар қўлида бўлсада, қалъалар ҳужумга учраб турарди. 1118 йил Болдуин I вафот этгач, Болдуин II Қуддус қироли бўлиб олди. 1119 йили Эдесса графлиги Жослен де Куртеньега ўтди. 1122 йили Жослен мусулмонларга яна асир тушди. Эдесса хавфсизлигини таъминлаш учун шимолга юрди, лекин графлик ҳудудидан чиқмай туриб асирга олинди. Орадан кўп ўтмай, 1123 йили, Жослен, кейинроқ Болдуин озод этилди. Графликнинг қулаши. 1131 йили Жослен де Куртенье жанг майдонида ўлди. Унинг ўғли Жослен II граф бўлди. Шу пайтда Ҳалаб ва Мосулни бирлаштирган Зангий томонидан катта хавф юзага келди. Жослен II Триполи графлиги билан курашаётгани учун улар билан иттифоқ тузиб ёрдам олишдан маҳрум бўлди. 1144 йил Зангий Эдессани қамал қилди. Қамал бир ой давом этиб, қалъа 24 декабрь куни қўлга киритилди. Жослен Турбесселдан туриб Эдесса графлигини бошқаришда давом этди. Орадан кўп ўтмай Зангий қули томонидан ўлдирилди. Жослен бундан фойдаланиб Эдессани қайтариб олишга ҳаракат қилди, лекин 1146 йил ноябрда Нуриддиндан мағлубиятга учраб тасодиф туфайли асирга тушмади. Жослен барибир 1150 йили мусулмонларга асир тушди ва 1159 йили вафот этгунча Ҳалабда сақланди. Унинг хотини Византия императори Мануил Комнинга Турбессел ва унга қарашли ерларни сотиб юборди, лекин орадан бир йил ўтгач мазкур ҳудудлар Нуриддин томонидан забт этилди. Антиохия князлиги - биринчи салиб юришидан сўнг салибчилар қурган иккинчи давлат. 1098- 1268 йилларда мавжуд бўлган. Географияси ва аҳолиси. Антиохия князлиги салиб давлатлари орасида ҳудуди бўйича учинчи ўринда турган. Князлик Ўрта ер денгизининг шимоли-шарқий соҳилларида жойлашган бўлиб, шимолда Киликия шоҳлиги ва Эдесса графлиги, жанубда Триполи графлиги билан чегарадош эди. XII асрда аҳолиси 20 мингдан ортар, асосий қисми арманлар ва православ грекларидан иборат эди. Қолаверса, шаҳар ташқарисида бир қанча мусулмон жамоалари истиқомат қилган. Антиохиядаги салибчилар, асосан, Нормандия ва Жанубий Италиядан келганлар эди. Антиохия иккинчи салиб юриши вақтида Ҳалаб амири Нуриддин ҳужумига учради. Натижада князликнинг шарқий ҳудудлари тортиб олинди. Князлик 1153 йилдан Византия империяси вассалига айланди. 1164 йилги Харим жангида салибчилар мағлуб бўлишгач, Ҳалаб ва Антиохия чегаралари Оронт дарёсидан ўтадиган бўлди. 1180 йили Византия империяси ва Антиохия ўртасидаги иттифоқ тўхтади. Князлик итальян флоти ёрдамида 1187 йилги Салоҳиддин Айюбий ҳужумини қайтарди. Триполи графлиги каби учинчи салиб юриши (1189- 1192)да қатнашмади. Лекин 1190 йили Фридрих Барбароссани дафн қилиш учун келган салибчилар билан кўришишди. Мамлуклар ва мўғуллар ўртасидаги курашда Антиохия мўғуллар томонида бўлди. Лекин 1260 йилги Айну Жолутдаги мўғулларнинг мағлубиятидан сўнг князлик 1268 йили султон Байбарснинг ҳужумига учради. Байбарс Антиохияни олиб салибчилар ҳукмронлигига нуқта қўйди ва Шимолий Сурия устидан тўлиқ назорат ўрнатди.
Қуддус қироллиги
Биринчи салиб юришидан сўнг салибчилар ташкил қилган қироллик. Қироллик 1099 -1291 йилларда фаолият кўрсатган. Пойтахти - Қуддус (1099- 1187), Тир(1187- 1191), Аккра (1191-1229), Қуддус (1229 - 1244), Аккра (1244 -1291). Давлат тузуми - монархия. Қироллик Готфрид Бульонский томонидан 1099 йили тузилди. У бир йилдан сўнг вафот этди, ўрнига Болдуин I қирол бўлди. Болдуин даврида қироллик ҳудуди Аккра, Сидон ва Байрут шаҳарлари ҳисобига кенгайди. Қуддус аҳолиси қириб ташлангани учун, унинг даврида аҳоли Европадан кўчириб келтирилди. 1070 йилдаёқ Қуддусда госпитальерлар зиёратчилар учун госпитал қуришганди. Монахпарнинг бошқа ордени тамплиерлар Ал-Ақсо масжиди атрофига ўрнашишди. Болдуин 1118 йили вафот этгач, Эдесса графи Болдуин де Бурк Болдуин II номи билан тахтга ўтирди. У салжуқийларга бир неча бор асирга тушганига қарамай, қироллик ҳудуди кенгайиб борди, 1224 йили Тир шаҳри салибчилар давлатига ўтди. Қиролликдаги ижтимоий ҳаёт. Фаластинда туғилиб ўсган янги авлод муқаддас заминни ўзининг ватани деб билар ва Европадан келаётган салибчиларга салбий муносабатда бўларди. Улар кўпроқ сурияликларга ўхшашарди, аксарияти грек, араб ва бошқа шарқ тилларини билган, грек ва арман аёлларига уйланишган. Бу ерда ҳам Ғарбий Европадаги каби феодал тузуми ўрнатилганди. Бироқ ерлар кам бўлгани сабабли, феодал тузум Европаникидан фарқли эди. Бу ерда феодаллар шаҳарларда истиқомат қилишган. Қуддусда мусулмонлар, яҳудийлар ва православ христианлари яшаши тақиқланганди. Фаластин Ғарб ва Шарқ ўртасида муҳим бандаргоҳга айланди, энди италиялик савдогарлар салибчилар назоратидаги бандаргоҳларга келиб Европада тайёрланган маҳсулотларни Шарққа жўнатишарди. Савдо туфайли Италия шаҳар-давлатлари, айниқса, Генуя ва Венеция жуда катта бойлик тўплашга эришди. Қироллик қўшинида тамплиер ва госпитальер рицарлари муҳим ўрин тутган. Қироллик иккинчи салиб юриши даврида фаол қатнашди. 1187 йили Қуддус Салоҳиддин Айюбий томонидан эгалланди. Учинчи салиб юриши эса айнан Қуддусни қайтариб олиш учун уюштирилди. Қироллик 1291 йили, султон Қуловун Аккрани эгаллагандан сўнг, тугатилди. Қуддус қироллигининг вассаллари қуйидагилар эди: 1. Галилея князлиги (1099 - 1187). Қуйидаги лордликпар князликнинг вассаллари бўлган: 1) Байрут лордлиги (1110 - 1291), Байрут 1110 йили салибчилар томонидан истило қилинган. Лордпик 1291 йил, Қуддус қироллиги қулагунча, мавжуд бўлган. А) Баниас лордлиги (1128 -1164) - Байрут лордлигининг вассали бўлиб, 1128 йили ҳашшошийлар Болдуин II га беришган. 1164 йили Нуриддин томонидан эгалланган. Қалъани салибчилар тортиб олгач, Жоселин III де Куртеньега қарашли мулкларга қўшиб юборишди. Б) Торон лордлиги - салибчилар қурган қалъа эди, 1187 йили Салоҳиддин Торонни босиб олди, 1191 йили унинг буйруғи билан бузиб ташланган. Кейинроқ ҳудуд антиохияликлар қўлига ўтди, қалъа 1266 йили салибчилардан тортиб олинган. Тороннинг вассаллари Шатонеф (1105 йили қурилган, кейин госпитальерларга берилган 1167 йили Нуриддин томонидан босиб олинган) ва Торон Ахмуд Байрут лордларига қарашли бўлиб, 1261 йили тевтон рицарларига сотиб юборилганди. 2) Назарет лордлиги (1115 йили ташкил топган); 3) Хайфа лордлиги - Назарет архиепископи вассали эди. 2. Яффа ва Асқалон графлиги (1100 -1268). Яффа графлигини биринчи салиб юришидан сўнг Готфрид Бульонский ташкил қилди. 1153 йили салибчилар Асқалонни олишгач Яффага қўшиб юборишди. Графлик 1268 йили султон Байбарс томонидан тугатилди. Графликнинг иккита вассали бор эди: 1) Рамла лордлиги - 1101 йили салибчилар томонидан истило қилинган. Рамла 1126 йилдан Яффа графлигининг ажралмас қисмига айланди. 1134 йилдан графлик вассали бўлган ҳолда Рамла лордлиги мақомини олди. 1177 йили Рамла яқинида Салоҳиддин мохов қирол Болдуин IV бошлиқ салибчилардан енгилганди. Лекин 1187 йили Салоҳиддин Рамлани ишғол этди. Учинчи салиб юриши давомида салибчилар уни қайтариб олишди; 2) Ибелин - 1141 йили Яффа ва Асқалон ўртасида қурилган қалъа. 1187 йили Салоҳиддин томонидан эгалланган. Олтинчи салиб юришидан сўнг, 1241 йили, салибчиларга қайтариб берилди. Кейин, Яффа ва Асқалон графлиги қулагунча, фаолият кўрсатди.
3. Сайда сеньорлиги - Сайдани салибчилар 1110 йили эгаллаганди. Уни 1187 йили Салоҳиддин қайтариб олди ва 1197 йилгача мусулмонлар қўлида эди. Кейин салибчилар қўлида 1260 йилгача қолди. Айн Жолут жанги пайтидан шаҳар мўғуллар томонидан вайрон этилган. Сайда кейин мамлукларга ўтди. Триполи графлиги - Биринчи салиб юришидан сўнг Фаластинда салибчилар томонидан тузилган тўрт давлатдан бири. 1105-1289 йилларда мавжуд бўлган. Графлик асосчиси Раймунд Тулузский ҳисобланади. Граф Фаластинда ўзининг ери бўлишини истарди. 1105 йили Триполи қамали пайтида у вафот этди. Ворислари Триполини эгаллаб янги графлик тузишди. Графлик 1289 йили, султон Қуловун Триполини эгаллагач, туга-: тилди. Фаластин биринчи ва иккинчи салиб юриши оралиғида. Норвегларнинг салиб юриши (1107 - 1110). Юриш Норвегия қироли Сигурд I томонидан ташкиллаштирилди. Юришда, шунингдек, Қуддус қироллиги (Болдуин I) ва Венеция Республикаси (Орделафо Фа-льеро) қўшини қатнашди. Норвегларнинг Англияга келиши (1107 -1108). Сигурднинг тахминан 5 минг кишилик қўшини 60 та кемада 1107 йил кузида Генрих ҳукмронлик қилаётган Англияга келди. Норвеглар Англияда 1108 йил баҳоригача туриб юришни давом эттиришди. Иберия минтақасида (1108 - 1109). Салибчилар Галисиядаги Сан-Жеймс шаҳрига жойлашишди ва ўша ерда қишлашди. Қишга келиб қўшинда озиқ-овқат таъминотида етишмовчилик бошланди. Шаҳар лорди норвегларга озиқ-овқат сотмасликни буюрди. Бундан ғазабланган салибчилар лорд қасрига ҳужум қилиб талон-торож этишди. Юриш давомида салибчилар денгиз қароқчиларига йўлиқишди. Қисқа тўқнашувда қароқчиларни мағлуб этишди ва уларнинг 8 та кемасини қўлга киритишди. Шундан сўнг улар Андалусияга келиб Синтра қалъасига (ҳозирги Синтра, Португалия) ҳужум қилиб эгаллашди. Чўқинишни истамаганларни қириб ташлашди. Кейин аҳолисининг ярми мусулмон, ярми христианлардан иборат Лиссабонга боришди. Улар билан уч марта тўқнашиб барчасида ғалаба қозонишди ва катта ўлжага эга бўлишди. Кейин Ал-Қасрдаги Алкассага юриб ғалабага эришишди ва шаҳар аҳолисини қирғин қилишди. Балеарда (1109). Норвеглар Гибралтардан ўтишда денгиз қароқчилари билан тўқнашиб ғалабага эришишди ва Балеар оролларига етиб келишди. У ерда муваффақиятли ҳаракат қилиб арабларни енгишди. Лекин мустақил тоифа бўлмиш энг катта орол Майоркани эгаллашга журъатлари етмай ҳужум қилишмади. Сицилияда (1109 -1110). Салибчилар 1109 йил баҳорида Рожер II таклифига кўра Сицилияга келишди. Фаластинда (1110). Ниҳоят, норвеглар 1110 йил баҳорида Аккра (ёки Яффа)га етиб келишди ва Қуддусга йўл олишди. Уларни Қуддус қироли Болдуин илиқ кутиб олди. Болдуин Сигурд I билан Иордан дарёсига борди ва Қуддусга қайтиб келди. Сайда қамали (1110). Норвегиядан келган салибчилар Сайдани қамал қилишда иштирок этишди. Шаҳар салибчилар томонидан истило қилинди ва Сайда лордлиги тузилди. Норвеглар шундан сўнг ортга қайтишди. Улар Килрда қисқа муддат, сўнг Грециядаги портлардан бирида тўхташди. Сигурд у ерда кучли шамол бўлишини кута бошлади. Кучли шамол бошлангач, елканли кемалари билан Константинополга сузди. Барча Константинополь халқи елканли кемаларни кўриш учун денгиз бўйига чопди. Уларни император Алексей I кутиб олди ва шаҳар портини очди. Салибчиларнинг Норвегияга қайтиши (1110 - 1113). Сигурд ўзининг барча кемаларини ва қўлга киритган нарсаларини Византия императорига топширди, бунинг эвазига жуда кўп отларни олиб юртига қуруқликдан кетишга тайёргарлик кўрди. Салибчиларнинг бир қисми Византия империясида хизмат қилиш учун қолди. Сигурд Европа бўйлаб 3 йилга яқин саёҳат қилди. Болгария ва Венгриядан ўтиб, Паннония, Швабия ва Баварияга келди. Баварияда Муқаддас Рим империяси ҳукмдори Лотар билан учрашди. Кейин Данияга келди ва қирол Ниле билан кўришди. Сигурд Ниле жиҳозлаган кемада Норвегияга етиб олди. Сармада жанги - 1119 йил 28 июнь куни Ҳалаб амири ва Антиохия князлиги ўртасида бўлиб ўтган жанг. 1117 йил майда ортуқийлар сулоласидан бўлган отабек Ғозий Ҳалаб ҳукмдори бўлди. Салибчилар 1118 йили Ҳалабдан шимолдаги Азазни истило этишди. 1119 йили салжуқийлар Антиохияга ҳужум қилди. Рожернинг қўшини Артах қалъасидан йўлга чиқиб 20 июнь куни Сармада тоғли йўли яқинида ўрнашди. Патриархнинг Қуддус ва Триполидан ёрдам олиш ҳақидаги маслаҳатини қабул қилмади. Отабек Ғозий Дамашқ амирининг мададини кутмай 27 июнь куни салибчилар лагерини қуршаб олди. 28 июнь куни эрталаб салибчилар қуршовда қолганини тушунишди. Бор кучлари билан урушишларига қарамай, қақшатқич мағлубиятга учрашди, салибчилар раҳбари Рожер Саленский юзига урилган қилич зарбидан ҳалок бўлди. Бу жангда кўплаб салибчилар ўлгани учун, у «Қонли майдондаги жанг» деб ҳам номланади. Жангда мусулмонлар ғалабага эришишига қарамай, Антиохияни эгаллай олишмади. 14 август куни Ғозий қўшини Антиохия яқинида салибчилар томонидан чекинишга мажбур қилинди. Азаз жанги - 1125 йил 11 июнь куни салибчилар ва салжуқийлар ўртасида бўлиб ўтган жанг. 1223 йил 18 апрелда Қуддус қироли Болдуин II Эдесса йўлида I асирга олинганди. 1124 йил 19 октябрь куни 80000 динор эвазига қўйиб юборилди. Орадан кўп ўтмай Болдуин Ҳалабни қамал қилди. Мосул отабеги Бурзукий Ҳалабга ёрдам бериш учун шошилди. Унинг ҳужумидан сўнг салибчилар қамални тўхтатишга мажбур бўлишди. Кейин Бурзукий Эдесса графлигига қарашли Зерданни қамал қилди. Болдуин II, Жослен I ва Триполи графи Понс қўшини Бурзукий қўшини билан тўқнашди. Болдуин қўшинини чекинтириб салжуқийларни ўзи учун қулай ерга олиб чиқишга эришди, кейин қонли жанг бошланди, салжуқийлар мағлуб бўлишди. Салибчилар катта ўлжани қўлга киритган. Кейинчалик мазкур пуллар кўплаб асирларни озод қилишга сарфланди, жумладан, Эдесса графи Жослен II ни ҳам. Азаздаги ғалаба туфайли салибчилар Сармада жангидан сўнг бой берилган мавқеларини тиклашди. 1128 йили Ҳалаб ва Дамашқ саркарда Зангий қўл остида бирлашгач, салибчилар Суриянинг шимолидаги ҳудудпар устидан назоратни йўқотиб боришди. 1127 йили Мосул амири бўлган Имодуддин салибчиларга катта хавф сола бошлади. У қўл остида салибчиларга қўшни бир қанча ҳудудпарни эгаллаб Суриянинг катта қисми ва деярли бутун Месопотамияни ўз ичига олган кучли давлат тузди. 1144 йили эса Эдессани қўлга киритди. Эдессанинг бой берилиши ҳақидаги хабар Ғарбга ҳам етиб бориб, у ерда иккинчи салиб юриши ўтказишга ҳаракат бошланди. Бернард Клервосскийнинг тарғиботи қирол Людовик VII бошчилигидаги француз рицарларини ҳаяжонга солиб, ҳаракатга келтирди. Кейин Бернард немис императори Конрад III ни ҳам юришга жалб қилди. Конрад билан бирга унинг жияни Фридрих Швабский ва кўплаб немис князлари иштирок этди.
“Шарқнинг машҳур сулолалари” китобидан Шодмон Воҳидов Алишўер Қодиров |