Тожмаҳал қулаш арафасидами? | ||||
|
Маълумотларга кўра, Ҳиндистонда йилига бир ярим миллиард саёҳатчи меҳмон бўлади. Ҳинд давлати ҳар йили айнан шу соҳадан 2,5 млрд. доллар фойда кўради. ҲИНДИСТОН ҲАҚИДА ФАКТЛАР Замонавий Ҳиндистон бутун дунё кино бозорининг тўртдан бирини қамраган. АСОСИ — МУҲАББАТ, РАМЗИ — САДОҚАТ... 1612 йил. Бобурийлар салтанатининг шаҳзодаси Шоҳжаҳон 19 ёшли камбағал қиз Мумтозмаҳалга уйланади. Улар ўн етти йиллик саодатли турмушлари мобайнида 13 та фарзанд кўришади. Бироқ 14-чи фарзанд дунёга келиши арафасида Мумтозмаҳалбегим ёруғ оламдан кўз юмади. Бу айрилиқ ҳукмдорни тамомила танг аҳволга солди. Орадан бир йил ўтгач, у ўз маҳбубасига атаб дунёда тенгсиз обида бунёд этишга қарор қилди. Шарқ тарихидаги энг вафодор ва садоқатли тож соҳибларидан бири Шоҳжаҳон Мумтозмаҳалбегим вафотидан сўнг яна 31 йил умр кўради. Бу умрни у ёлғизлик, айрилиқ азоби, садоқат ва вафо алангасида ўтказди. ТОЖМАҲАЛ ТАРИХИДАН 1631 йилда бошланган қурилиш ишлари нақ йигирма йил давом этди. Аграда, Жамна дарёси соҳилида бунёд этилган бу бетакрор обида Шарқу Ғарб меъморчилигининг энг нафис жиҳатларини ўзида акс эттирган. Ундаги оппоқ мармарлар 300 чақирим наридан ташиб келтирилган. Қурилишда турли мамлакатлардан келган уста ва ҳунармандлардан ташкил топган 20 минг одам меҳнат қилади. Айрим манбаларнинг гувоҳлик беришича, бу ерда Самарқанд ва Бухородан ҳам қўли гул усталар иштирок этган. Тож Маҳал ҳақида фактлар АМАЛГА ОШМАГАН ОРЗУ Шоҳжаҳон бу обиданинг қаршисида, Жамнанинг нариги қирғоғида ўзи учун ҳам алоҳида мақбара бунёд этмоқчи эди. Ушбу мақбара ҳам айнан Тожмаҳалнинг кўчирмаси бўлиб, фақат қора мармардан ишланиши ва махсус кўприк билан бириктирилиши лозим эди. Бироқ, шоҳнинг нияти амалга ошмади. Бугунги кун: ТОЖМАҲАЛДА ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛГАНЛАР Бугун Тожмаҳал пойига зиёрат учун келадиганларнинг аксариятини севишган ёшлар, турмуш қурганлар ташкил этади. Япон, француз, инглиз, рус йигит-қизлари бу ерда бир-бирлари билан аҳду-паймон қилишар, бир умр муҳаббат ва садоқат билан яшаш учун сўз беришар экан. ТОЖ МАҲАЛ ҚУЛАЙДИМИ? Тадқиқотчи олимларнинг фикрига кўра, Ҳиндистоннинг юзи бўлмиш Тож Маҳал хавф остида. У яқин келажакда вайрон бўлиши мумкин. 360 йиллик меъморчилик обидасининг қизил ёғочдан қилинган пойдевори яқинидаги дарёнинг суви камайгани сабабли қуриб, ёрилиб кетмоқда. Агар тезкор чоралар кўрилмаса, Тож Маҳалнинг пойдевори мармар гумбазлар ва миноралар оғирлигини кўтара олмай, тез орада емирилиб кетиши мумкин. Ҳинд экологларининг айтишича, дарё сувини маълум сатҳда ушлаб туриш учун дамба қуриш керак. Бу эса 71 минг фунт стерлингга тушади. САЁҲАТЧИЛАР УЧУН Ҳиндистонга туристик мавсум октябр ойидан март ойигача амалга оширилади Чунки бу вақтда муссон ёмғирлари ва иссиқ ойлардан сақланиш имкони бор. Саёҳат қилиш учун энг маъқул вақт ноябр ва декабр ойлари. БИЛАСИЗМИ? Ҳиндистонда 18 та расмий тил бор, шунингдек, инглиз тили – иш юритиш ва расмий ҳужжатлар учун ишлатилади. Барча билимдон кишилар, шунингдек, туризм соҳасига алоқадор касбдагилар инглиз тилида гапирадилар, баъзан эса, Деҳлида рус тилида ҳам сўзлашади. “БИРОВНИ ЎҒРИ ТУТМАНГ” Энг аввало, бу ерда “ўзингга эҳтиёт бўл, бировни ўғри тутма” деган ақидага амал қилиб юрсангиз, ютқазмайсиз. Агар сиз Ҳиндистонга саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, иккинчи синф вагонларида сайр қилишни тавсия этамиз. Юкингиз билан хайрлашмоқчи бўлмасангиз, уни ҳеч қачон назоратсиз қолдирманг. Яна шуни унутмангки, Ҳиндистоннинг йирик шаҳарлари йўлларида энг кўп қурбонлик автомобиль ҳалокати туфайли юз беради. Шу боис автомобилга фақатгина ҳайдовчининг уста ва тажрибали эканлигига ишонч ҳосил қилгачгина ўтириш мумкин. Шунингдек, Ҳиндистонда йўл ҳаракати чап томонда эканлигига ҳам эътибор беринг. Биласизми? Шоҳ ЖАҲОН тайёрлади |