Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Мулла ниқоби остида
27.12.2011 08:29    PDF Босма E-mail

1833 йили Оренбург ҳарбий губернатори В. А. Перовскийнинг топшириғи билан Оренбургдаги Неплюев ҳарбий билим юртида араб, форс, татар тиллари муаллими бўлиб ишлаётган Петр Иванович Демезон Бухорога юборилди. Бу одам асли италиялик бўлиб, Сардинияда туғилган эди. У Русияга қандоқ келиб қолгани номаълум бўлса-да, кейинчалик у рус фуқаролигини қабул қилган. Унинг Бухорога тўрт ойлик сафаридан мақсад «Ўрта Осиё вилоятларида содир бўлаётган ҳамма нарсалар ҳақида ишончли ва батафсил маълумотлар тўплаш» эди. Бу борада Петербургдаги чор ҳукуматининг Афғонистон ва Ҳиндистон орқали келаётган инглиз молларининг Ўрта Осиё бозорларида рақобатбардорлиги кучаяётганидан, умуман чет эл агентурасининг бу ердаги фаоллиги ортаётганидан ташвишга тушаётгани ҳам ана шу сафарга туртки бўлгани аниқ эди.
Демезон Бухорога татар мулласи Мирза Жаъфар номи остида бухоролик тожир Ниёз Муҳаммаднинг савдо карвони билан жўнатилди. Бухороликлар асосан суннийлар бўлгани учун сунний мулла Жаъфар ниқобидаги Демезонга барча масжид ва мадрасаларнинг эшиги ланг очиб қўйилди ва бу шаҳарнинг барча таниқли кишилари билан танишиш ва Бухоро муллалари билан илмий мунозара олиб бориш имконини берди.

(Б. Лунин, «История Узбекистана в источниках», Ташкент, 1990 г.).

Бизнинг изоҳ: ҳозиргача ниқоби ва номини ўзгартирган, аммо мақсадлари эскича қолган яна қанчалаб демезонларнинг иркит қадами табаррук ерларимизни топташдан тўхтагани йўқ. инша Аллоҳ, Демезон ҳақида батафсил ёзаман...

Абу Муслим

 
Баннер