“... Дубулға 1621-йили уста Никита Давидов томонидан тайёрланган. Давидов қурол-аслаҳа палатаси тарихида энг моҳир усталардан бири бўлиб, у палатада қарийб 40 ишлаган ва XVII асрнинг 60-йилларида вафот этган. У мазкур дубулғани махсус Михаил Фёдорович учун турли маросимларда кийиладиган бош кийими сифатида ясаган. Биз ушбу дубулғанинг тарихини диққат билан ўрганганимизда унинг устига хоч ўрнатилганини кўрдик. Бошқача қилиб айтганда, бу оддий бир дубулға эмас, балки рус қиролларининг жанговар тожидир...
... Шох Алексей Михайлович эса отасининг дубулғасини кияр эди ва унинг ўзи учун дубулға ясалмаган эди. Дарвоқе, бу дубулға шунчалар чиройли ва хушбичимки, ҳатто XIX асрда у аввал Александр Невскийга тегишли бўлганлиги ҳақида афсоналар ҳам туғилган. Мазкур дубулға Россиянинг XIX аср ўрталарида киритилган расмий гербининг таркибига қўшилган. Агар Александр Невский номли нишонга (орден) разм солинса, расмда рус қироли ва авлиёсининг бошига айнан шу дубулға кийилгани кўрилади.
Дубулғага Қуръоннинг 61-сурасидаги 13-оятнинг бир қисми ёзилган: “Аллоҳдан ёрдам ва яқин зафар. Ва мўминларга башорат бер”.
Фёдор Иванович Мстиславский (XVI аср — 1622-йил) — Мстислав сулоласининг охирги Гедиминович подшоҳи, дума аристократиясининг бошлиқларидан бири, боярин (1576), қўмондон Иван Фёдорович Мстиславскийнинг ўғли.
Қирол Фёдор Иванович Мстиславскийнинг араб ёзуви туширилган дубулғаси: