Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Одамзот Ернинг биринчи эгаси эмас
04.01.2024 15:04    PDF Босма E-mail

Ислом ҳеч қачон илмнинг ривожига қарши бўлган ва илм билан исботланган нарсаларнинг ҳақлигини инкор этган эмас.
Тарихчи олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, Одам отанинг яратилганига ўн минг йилга яқин муддат бўлган.

Археолог олимлар эса Ер юзининг турли бурчакларида топилган ва ҳозиргача сақланган инсон калла суякларини текшириб, уларнинг яшаган даврини етти юз эллик мингдан бир миллион йилгача аввал яшаганлигини тахмин қиладилар. Қуръони карим уларнинг тахминини рад этмайди, аксинча Одам отадан аввал ҳам Ер юзида инсон яшаган бўлиши мумкинлигига ишора қилади:
«Эсланг, (эй Муҳаммад), Раббингиз фаришталарга: «Мен Ерда халифа яратмоқчиман», деди.
Уламоларнинг айтишларича, Ерда аввал ҳам бир неча бор инсон тоифаси яшаган. Улар инқирозга учраб, Ер юзида бузғунчилик қилишган, бир-бирларини ўлдиришган. «Халифа»нинг маъноси, ўзидан аввалгиларга ўхшаганларнинг келиши бўлгани учун, фаришталар Аллоҳнинг сўзидан ажабланишиб дедилар:
«Унда (Ерда) бузғунчилик қиладиган (ноҳақ равишда) қонлар тўкадиган кимсани яратмоқчимисан?»
Баъзи муфассирларнинг айтишларига қараганда, Ерда аввал олти марта инсон авлоди яратилган ва яшаган бўлиб, еттинчиси Одам отанинг авлодларидир. Кўпгина муфассирлар эса, Ерда Одамдан олдин одам қиёфасидаги Жон ва унинг авлодлари жинлар яшаган, дейдилар.

Раҳматуллоҳ қори Обидовнинг
"Пайғамбарлар тарихи исломият тариҳидир" китобидан

 
Баннер