Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Тошкентни босиб олган рус босқинчиларининг сони қанча бўлган?
17.11.2021 19:51    PDF Босма E-mail

10 тўп билан қуролланган 1300 нафар босқинчидан иборат отряд аҳолиси 100 минг киши бўлиб, 63 та тўп билан қуролланган, 30 минг ҳимоячи томонидан ҳимояланган (шундан 5 минг киши пиёда ва 10 минг киши Қўқон отлиқлари) 24 миля узунликдаги улкан шаҳарга (шаҳар боғларини ҳисобга олмаганда) бостириб киришди, кейин икки кун шаҳар кўчаларида жанг қилди, 40 тагача баррикада, 10 тагача барбетни олди ва 25 нафар қуйи амалдор йўқотди; 3 офицер ва 86 нафар қуйи мансабдорларни ярадор бўлди, 4 офицер ва 24 нафар қуйи мансабдорлар контузия бўлди, жами 142 кишини яраланди; бундан ташқари, 15 га яқин полициячи яраланган ва контузия олган. 63 та тўп, 16 та катта байроқ, кўплаб қуроллар, 2000 пуд порох ва 10 000 та турли снарядлар қўлга киритилди.
Бу муваффақият, биринчи навбатда, генерал Черняев ва унинг қўл остидагиларига хос бўлган, шубҳасиз, шахсий фазилатлар билан боғлиқ, шунингдек, эҳтимол, маҳаллий зодагонлар ва Тошкент аҳолиси Қўқон хони ҳокимиятидан норози бўлганлиги, Тошкентда Россия империяси билан яқинроқ иқтисодий ва сиёсий алоқалар ўрнатиш тарафдори бўлган кучли россияпараст партия бўлганлигини билан изоҳланади...

Абу Муслим таржимаси

 
Баннер