Константинополни фатҳ этиш учун олиб борилган жангларда, мужоҳидларнинг айримлари жиҳодга куч тўплаш учун тунлари ором олишар, айримлари эса кучларини кундузлари тутган рўзадан ва тунлари ўқишган таҳажжуд намозидан олишар эди. Чодирларнинг бирида рўзадор ва саҳарҳез мужоҳидлардан бири чодирдаги шеригини тунда ўқиган намози билан безовта қилди. Чунки у, чарчаган ва кўзи қоқилмас эди. Шунинг учун дўстига дам олишни тавсия этди. Дўсти унинг тавсиясига лаббай деб, ҳузурини бузмаслик учун таҳажжуд ўқимай, ётоғига узанди. Бироқ, уйқусидан қўрқиб қўлларини узатган ҳолатида уйғонди. Дўсти ҳам уйғониб кетда ва унинг бу ҳолатини кўриб, унинг солиҳ инсонлардан бири эканини билгани учун нима бўлгани ҳақида сўради. Дўсти тушини бировларга ўлимидан кейингина айтиб бериш аҳдини олганидан сўнг айтиб берди: У тушида жаннатга кирган ва ҳурлар тақдим қилингач, унга қўлларини узатган, бироқ ҳур: Уч кундан кейин бизнинг олдимизда ифтор қиласиз!,– деган эди. Бу мужоҳид тонгни рўзадор бўлиб қаршилади. У ўзини душманнинг ёйларига нишон қилар, Аллоҳнинг душманларини қийратар, лекин, ёйлар келсада унга тегмас эди. Шом вақти келди ва у оғзини очди. Кейинги кун ҳам биринчи кундагидек рўзадор ҳолатида қаҳрамонликлар кўрсатди. Учинчи кунига ўтар кечаси таҳажжудини ўқиб, тонгни рўзадорлик билан кутиб олди. Сўнгра, Аллоҳнинг душманларини қийратди ва ўзини уларнинг ёйларига нишон қилди. Ёйлар келар, бироқ унга тегмас эди. Қуёшнинг ботишига оз қолганида ёй келиб, унинг кўксига тегди ва у йиқилди. Дўсти уни узоқдан кузатар ва йиқилганини кўргач, уни душмандан қутқаришлари учун қўшинга қарата: Анави одамнинг олдига келинглар!,– деди ва дўстига яқинлашиб: Бугун қиладиган ифторинг муборак бўлсин!,– деди. Мартабасини дўстидан бошқа бирон кимса билмайдиган мужоҳид: Оғиз очманг!, деган маънода лабларини тишлаб, ўрталарида қилинган аҳдни эслатди. Мужоҳид жонини таслим қилгач дўсти қўшинга қарата: Мен сизларга бу одамнинг ҳикоясини айтиб берайми!,– деб ҳайқирди ва қиссани айтиб берди. Ўша кеча аскарлар ичидан айримлари таҳажжуд намозига турди ва тонгни рўзадор қаршилади. Уларнинг ҳар бири на исми ва на расми шу кунимизгача маълум бўлмаган ўша одам эришган мартабага эришишни орзу қилиб, ўзини ёйларга нишон қилди ва Константинополь фатҳ этилди.
Константинополь мана шундай инсонлар сабабли фатҳ этилди. Уларнинг кимлиги, исмлари, Аллоҳнинг зафари ва Костантинополнинг фатҳига лойиқ бўлган қайси халқдан эканини биласизми?! (Йўқ!!). Уни, фақат Аллоҳ таоло Ўзи учун танлаб олди, холос!
|