Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Тангрининг жазоси
19.05.2021 08:48    PDF Босма E-mail

Чингизхон ҳижрий 617 йили муҳаррам ойида Бухорога ҳужум бошлади… Барча уйлар вайрон қилинди, ҳамма сандиқлар бузилди. Китоблар йиртилиб, ҳайвонлар оёғи остига сомондек сочилди. Муқаддас китоблар сақланган сандиқларни отларга охур сифатида ишлатдилар. Илм юлдузлари бўлган муллалар, шайхлар қуллар каби эътиборли жангчиларга хизматкор қилиб, гоҳо эса мўғул бахшиларига масхара учун берилди. Кўпгина мўътабар қозилар эшак ва хачир боқишга мажбур қилинди…
Чингизхон ҳайит намози ўқиладиган мусаллода тўпланган аҳолига шундай хитоб қилди: «Эй одамлар! Билингки, сизлар оғир гуноҳ қилдингиз. Бунга асосий сабабчи сизларнинг хонларингиздир. «Сен ўзинг кимсанки, биз билан бундай гаплашмоқдасан, деб сўрарсизлар? Билингки, мен Тангрининг бандасиман. Агар сизлар гуноҳкор бўлмасангиз, Тангри жазоингизни бериш учун мени юбормас эди. Энди сизнинг ер устидаги бойликларингиз ҳақида сира маълумот сўрамаймиз, аммо ерга яширганларингизни айтишингиз ва уларни топиб беришингиз керак».

(Херман Вамбери, «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи», Тошкент, 1999 йил).

Аллоҳнинг жазоси махлуқлари орқали келади, дейилган.


 
Баннер