Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Агар ўшанда Муовия Византияга юриш бошлаганида...
19.05.2021 08:33    PDF Босма E-mail

Ҳижрий 36 (милодий 656) йили халифа Ҳазрати Усмон ўлдирилганидан кейин Сабийя фирқаси мусулмонлар орасига фитна солиб, Муовия ва Ҳазрати Алини бир-бирига гиж-гижлаётган бир пайтда Византия императори Сурия устига юриш бошлашга қарор қилди. Шунда Шом (Сурия) волийи (ҳокими) Муовия императорга қуйидаги мазмунда мактуб жўнатди: «Агар Шом устига ҳаракат қилаётганинг рост бўлса, дарҳол халифа Али билан бирлашиб, шахсан сенинг устингга бостириб бораман. Аллоҳга қасамки, давлатинг пойтахти Қустантанияни ер билан яксон қиламан, кулини кўкка совураман». Таассуфки, илоҳий муқаддарот бундай тажалли этмади, Халифа Али ва волий қўшинлари Сиффийнда тўқнашишди, мусулмонлар қони сел бўлиб оқди.

Закои Кўнрапа, «Ҳазрати Пайғамбаримиз ва Ислом дини», Тошкент, 1995 йил

 
Баннер