Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Шундай замонлар бўлган
03.04.2021 10:04    PDF Босма E-mail

Тарихдан маълумки, қадимги Андалусия юртида илм-фан, маданият Ислом фатҳидан кейин ниҳоятда юксак чўққига кўтарилган. Бутун Европадан у ерга илм олиш учун минглаб талабалар келишган. Биргина Қуртуба (Кордова) шаҳрида 800 та олий илм даргоҳи (мадраса), 1700 та масжид бўлган. Ҳаммаёқ олимлар, ҳофизлар, фақиҳлар билан тўлиб тошган.
Умавийлар султони Ҳишом ибн Абдураҳмон тахтга чиққанда (ҳижрий 172/ милодий 788 йил) ҳали уйланмаган эди. Турмуш қуриш истаги туғилиб, ўзига муносиб жуфт танлаш учун келинликка муносиб номзодларга Қуръонни тўлиқ ёд олганлик шартини қўйди. Шунда биргина Галин деган жойдан 720 нафар ҳофиза қиз чиқди. Султон иккинчи шартни қўйишга мажбур бўлди. У шартга кўра, бўлажак турмуш ўртоғи имом Моликнинг “Муватто” номли ҳадис китобини ҳам ёд билиши керак эди. Шунда ҳам келинликка номзодлар камаймади. Қуртубанинг ўзидан 500 нафар қизнинг ҳам Қуръони каримни, ҳам “Муватто”ни, ҳам фиқҳ ва қонунларни ёд билиши аниқланди...
Андалусия ана шундай илм, маданият ўчоғи эди.

 
Баннер