Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
1940 йил июнда Кремл Гитлерни Франция устидан қозонилган ғалаба билан чин дилдан қутлаган
20.06.2019 18:04    PDF Босма E-mail

Россия илдизларига бориб тақаладиган замонавий тарихнинг энг чиройли саҳифаларидан бири яна бир бор фашистлар Германияси ва коммунистик Россия ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик ҳақиқатдан ҳам самимий бўлганлигини кўрсатади. 1940 йил 17 июнда Кремл иттифоқчилари бўлган нацистларни ажойиб ғалаба билан табриклади, бу ҳақида телеграмма орқали элчи Шуленбург ўз раҳбариятига хабар килди.

1940 йил 14 июнда Парижнинг ишғол қилиниши муносабати билан табрикни топиш мумкин бўлган ҳужжат 1940 йил 17 июндаги 167-сонли шошилинч телеграмма хизмат қилади, у "СССР — ГЕРМАНИЯ 1939-1941. 1939 йил сентябридан 1941 йил июлигача совет-герман муносабатлари ҳақида материаллар ва ҳужжатлар"китобининг 2-жилдида чоп этилган (VILNIUS, "MOKSLAS", 1989). Ушбу ҳужжат Германиянинг СССРдаги элчиси Шуленбургнинг Германия ТИВга  № 35-телеграмма сифатида қайд қилинган. Қуйида ҳужжатнинг матни келтирилган:

Телеграмма

Москва, 1940 йил 18 июнь — 1.40
Олинди 1940 йил 18 июнь — 4.00

17 июнь № 1167

Жуда шошилинч!
Молотов бугун мени ўз кабинетига таклиф қилди ва совет ҳукумати номидан Германия қуролли кучларининг ажойиб муваффақияти муносабати билан мени энг самимий табриклади. Бундан ташқари, Молотов менга Болтиқбўйи давлатларига нисбатан советлар ҳаракатлари ҳақида хабар берди. У газеталарда эълон қилинган аргументларга ишора қилиб, Болтиқбўйи мамлакатларида Германия ва Совет Иттифоқи ўртасида ишончсизлик ва келишмовчиликларни бартараф этишга уринаётган Англия ва Франциянинг барча фитналаридан воз кечиш зарурлигини таъкидлади.
У ерда янги ҳукумат шакллантириш ҳақида музокаралар олиб бориш учун совет ҳукумати у ерда аккредитациядан ўтган фавқулодда ва мухтор вакилларга қўшимча равишда қуйидаги ваколатли шахсларни юборди: Литвага – Ташқи ишлар халқ комиссари муовини Деканозов; Латвияга – Министрлар Совети вакили Вышинский; Эстонияга – Ленинград партия етакчиси Жданов.
Сметонанинг қочиши ва [собиқ] Литва армияси бўлинмалари чегараларидан ўтиши туфайли Молтов Литва чегараси етарли даражада қўриқланмаяпти деб баёнот берди. Шу сабабли совет ҳукумати, агар талаб қилинса, Литва ҳукуматига чегараларни қўриқлаш масаласида ёрдам беради.
Шуленбург"

Тушунарлики, Россиядаги фанатларнинг кўпчилиги бу ерда ҳеч қандай ғайри оддий нарса йўқ деб айтади. Сталин эмас - Молотов, ва Гитлерга эмас - Шуленбургга, табрик телеграммаси жўнатган эмас – ўз ишчи кабинетида оғзаки тарзда табриклаган. Лекин кечириб қўйибсиз. Сиз СССР Ташқи ишлар вазири Молотовнинг бу қадар илиқ табриклари Сталинниг маъқуллашисиз айтилган бўлиши мумкинлигига ишонасизми? Албатта йўқ!
Бундан ташқари, ҳужжат қандай оқилона дипломатик айёрлик ва нозиклик билан тузилган эканлигига эъибор қаратинг.
Сталиннинг Ташқи ишлар вазири нафақат иттифоқдош мамлакат вакилини табриклади, балки Болтиқбўйи давлатларини босиб олишда эришган ютуқлари ҳақида ҳисобот берди!
1940 йил 17 июнда Кремл Гитлерни 1940 йил 14 июнда Франция устидан козонилган ғалаба билан чин дилдан табриклади, Молотов-Риббентроп битимининг қоидаларига кўра, Сталин Латвия ва Эстония ҳудудини босиб олган.

Абу Муслим таржимаси

 
Баннер