Саналар
06.10.2024
Баннер
Баннер
Сталин давридаги армиядаги қатағон
07.03.2018 08:38    PDF Босма E-mail

Қатағон қурбони бўлган ҳарбийларнинг биринчи сафларидан ўрин олган Г. Д. Гай 1935 йил шахсий суҳбатлардан бирида ширакайф бўлган ҳолда «Сталинни олиб ташлаш керак, у барибир олиб ташланади» деб айтган сўзлари учун ҳибсга олинган. кўп ўтмай у НКВД томонидан ҳибсга олинди ва 5 йил лагерь жазосига ҳукм қилинди, бироқ 1935 йилнинг 22 октябрь куни Ярославль қамоқхонасига кўчириб ўтказишда қочиб кетди.  Уни қўлга тушириш мақсадида НКВД радиуси 1000 км бўлган халқа тузиш учун минглаб чекистлар, комсомоллар ва колхозчиларни сафарбар қилди. Икки кундан кейин Гай қўлга туширилди.
1937 йилнинг июнида РККА (ишчи-деҳқон қизил армияси) бир гуруҳ юқори мартабали зобитлари, жумладан, Михаил Тухачевский устидан «троцкийчи антисовет ҳарбий ташкилот иши» бўйича суд бўлиб ўтди.

«Тухачевский иши» бўйича айбланувчилар

Тухачевский М. Н., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Якир И. Э., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Уборевич И. П., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Эйдеман Р. П., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Путна В. К., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Примаков В. М., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган
Гамарник Я. Б., 1937 йил 31 май куни ўзини отиб ўлдирган
Фельдман Б. М., 1937 йил 12 июнда отиб ўлдирилган

«Тухачевский судьялари»

Блюхер В. К., 1938 йил 9 ноябрда тергов остида бўлган пайтда ўлган
Будённый С. М.
Алкснис Я. И. 1938 йил 29 июлда отиб ўлдирилган
Шапошников Б. М.
Горячев Е. И. 1938 йил 12 декабрда ҳибсга олишларини кутиб ўтирган пайтида ўз жонига суиқасд қилган
Дыбенко П. Е. 1938 йил 29 июлда отиб ўлдирилган
Каширин Н. Д. 1938 йил 14 июнда отиб ўлдирилган

Абу Муслим

 
Баннер