Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Туркий мусулмон мамлакатларнинг пайдо бўлиши
20.01.2018 20:25    PDF Босма E-mail

Мусулмон туркийларининг биринчи давлатлари XI асрлардан пайдо бўла бошлади. Булар Қорахоний, Ғазнавий ва Салжуқийлар мамлакатлари эди.
Қорахонийлар давлати Абдулкарим Сатук Буғро хон даврида (932-955) Исломни қабул қилди. Баъзи тарихчиларнинг айтишича, Қорахонийлар сулоласи Кўк турклардан бошланиб, асосчиси Сака Алп Эр Тунгадир. Қорахонийларда бошқарув маркази иккита бўлган. Шарқда Қашғор, Ғарбда эса Самарқанд марказ эди. Уларнинг ҳукумати 1212 йилгача давом этган.
Туркий мусулмонларнинг бошқа бир давлати Ғазнавийлардир. 1183 йил Ғазнавийлар бир нечта мамлакатга бўлиниб кетди.
1040 йил Ғазнавийларнинг Данданакандаги мағлубиятидан сўнг буюк салжуқийлар мамлакати пайдо бўлди. Шу даврда Анатолия босиб олинди ва туркийлаштирилди. Анатолиядаги салжуқийлар 1243  йил илхонийлардан мағлуб бўлиб, уларга қарам бўлиб қолди. 1308 йил эса, мамлакат парчаланиб кетди.
Салжуқийлардан салтанатни Хоразмшохлар мерос қилиб олди. Султон Маликшох юборган Ануш Тегин бу мамлакатга асос солади. Мазкур мамлакат 1077 йилдан 1231 йилгача давом этади ва мўғуллар зарбасидан сўнг йўқ бўлади.
Салоҳиддин Аюбий Миср ва Шомда Аюбийлар мамлакатини ташкил қилган. Бу мамлакат 1173 йидан 1252 йилгача давом этган. Бу мамлакат парчаланиб кетгач туркийлардан ташкил топган мамлуклар мамлакати ташкил топди. Бироқ, бу мамлакат 1517 йил Усмонийлар тарафидан босиб олинди.
XIII аср ўртаси, Чингизхон ўлимидан сўнг, Мўғуллар давлати тўртга бўлинди. Мўғилистондаги ҳудудлардан ташқари қолган ҳудудлар Исломни қабул қилган туркийларнинг давлатига айланди (Олтин ўрда, Чиғатой улуси ва Илхонийлар мамлакати)
1336 йил Амир Темур чиққач Илхонийлар мамлакати ҳам йўқ қилинди. 1370 йил Чиғатой улусининг бошига ҳам шу кунлар тушди. Олтин Ўрда XV аср ўрталаригача бор бўлган бўлса ҳам, у Астрахон, Қрим ва Қозон хонликларига бўлиниб кетди. Орадан кўп ўтмай бу жойларни Россия босиб олди. Бу салтанат 1857 йили инглизлар тарафидан Ҳиндистонни босиб олгач йўқ қилинди.
Темурийлар салтанати 1500 йилгача турди, сўнг улар Шайбонийхонлар зарбасидан йиқилди. Аммо, темурийлардан бўлган Бобир Мирзо Ҳиндистоннинг шимолини забт этди ва бобруийлар сулоласига асос солди.
Туркистондаги ўзбекларнинг хонлиги Хива, Бухоро ва Қўқон хонликларига бўлиниб кетди. XIX аср ўрталарида бу ўлкани ўрислар босиб олди.
1918 йили Ўсмонийлар салтанати инқирозга юз тутди ва унинг унинг ўрнига Туркия республикаси пайдо бўлди.

Абу Муслим

 
Баннер