Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
СССРнинг қисқача тарихи
16.11.2017 04:36    PDF Босма E-mail

Ленин ўлганидан сўнг, партиядаги иккинчи одам ҳисобланган ўртоқ Троцкий хоин экани маълум бўлди. Каменев, Зиновьев, Бухарин ва Сталин Троцкийни ағдариб, уни СССРдан ҳайдашди.
Бироқ ордан икки-уч йил ўтиб, Каменев, Зиновьев ва Бухаринлар ҳам хоин эканини маълум бўлди. Ўшанда довюрак ўртоқ Генрих Ягода уларни отиб ташлади.
Аммо, яна оз вақт ўтиб, душман жосуси сифатида Ягоданинг ўзини Ежов отиб ташлади.
Бироқ, орадан яна бир икки йил ўтиб, Ежов ҳам ўртоқ эмаслиги ва у ҳам хоин ва душман жосуси экани аниқланди. Энди Ежовни Берия отиб ўлдирди.
Сталиннинг ўлимидан сўнг, Бериянинг ҳам хоин экани маълум бўлди. Шунда Жуков уни ағдариб, Берияни ҳам отиб ташлашди.
Бироқ, шундан сўнг Хрущев Жуковнинг ҳам душман ва фитнчи эканини билиб қолди ва Жуковни Урал ортига бадарға қилди.
Орадан яна вақт ўтиб, Сталин ҳам душман, бузғунчи ва хоин экани маълум бўлди. У билан бирга политбюронинг аксар қисми ҳам... Сталин мавзолейдан чиқариб ташланди, политбюро ва уларга қўшилган Шепиловни Хрушев бошчилигидаги тўғри йўлдаги партиячилар тор-мор қилди...
Орадан яна бир неча йил ўтиб Хрушев ҳам муттаҳам ва душман экани аниқланди. Ўшанда Брежнев Хрущевни нафақага чиқариб юборди.
Кўп вақт ўтмай Брежнев ҳам ўлди ва у ҳам мараз, зараркунанда ва турғунлик йиллари сабабчиси экани маълум бўлди.
Ундан сўнг яна иккита мараз бўлди. Улар паша каби тез ўлиб қолганлари учун уларни эслаб қолишга имкон бўлмади.
Бироқ, энди иқтидорга ёш ва серғайрат Горбачев дегани келди. Энди маълум бўлишича, бутун бошли партиянинг ҳаммаси душман ва зараркунандалардан иборат экан ва Горбачев ҳаммасини энди ислоҳ қилармиш...

Шу маҳал СССР парчаланиб кетди. Горбачев ҳам душман ва сотқин экан.

Александр Жуков

Абу Муслим таржимаси



 
Баннер