Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Ислом вужудига қозиқ
11.09.2014 13:28    PDF Босма E-mail

Шайбонийнинг ҳаёт тарихида эътиборга молик учта муҳим нуқта бор. У аввало ўрта осиёликларнинг ички кучларига таяниб юришлар қилган ва оқибатда чегараси Амударё доирасидан жуда узоққа чўзилган бир мамлакатни барпо этган буюк соҳибқиронларнинг охиргиси эди. Бундан кейинги жанговар йўлбошчилар, маҳорат ва ҳирслари қанчалик катта бўлмасин, бу борадаги бахт-омадга эриша олмадилар. Ичдан кучайган Эрон ғарбдаги Бухоро ва Самарқанд эллари учун енгилмас, юксак ва метин бир девор ҳолига келди. Иккинчидан, бундан кейинги Ўрта ва Ғарбий Осиёда қабилалар уруши қатъий тугади. Ўзбеклар Турон яйловидан жануби-ғарбга тушган қавмларнинг энг сўнгги қабиласи бўлишди. Учинчидан, Аму ва Сир дарёларининг нариги тарафидаги илк мусулмонлар билан Ғарбий Осиёдаги дин қардошлари ўртасида жуда яқин бўлмаса-да, доимий бир алоқа бор эди. Темурийларнинг инқирози ва ҳалокати билан бу алоқа тамоман сўнди. Хусусан, сафавийларнинг шиаликни қувватлашлари сабабли алоқа узилиши янада чуқурлашди. Бу айирмачилик ва мазҳабчилик билан Ислом вужудига қозиқ қоқдилар. (Херман Вамбери, «Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи», Тошкент, 1990 йил).
Бу қозиқ ҳанузгача чиқарилмай яра бойлаб ётибди.

 
Баннер