Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
«Адолф Гитлерни ўзим ёққанман...»
PDF Босма E-mail

Гитлернииг шахсий ҳайдовчиси Эрих Кемпка 1950 йилда ўз хотираларини нашр қилдирди. Унинг гувоҳликлари ҳазилу шумликлардан йироқ. У ўз вақтида «мутлақо сиёсатга бегона шахс» деган ном қолдиргаи эди.
1945 йил 30 апрел, айни туш пайти. Имнерия девони ва ҳукумат мавзеида ўрис тўплари отган снарядлар тинимсиз портлаб турибди. Жанглар борган сари жиддий тус олар, иморатлар гумбур-гумбур қулаб тушар, империя ҳужжатхонаси атрофидаги кўчалар тошу ғишт босган саҳроларга айланиб борарди.
Фюрер йиғилганлар билан видолашар экан, бирма-бир ҳамманинг қўлини сиқиб, хизмати ва садоқати учун раҳматлар айтди.
Котибалар фрау Юнге ва фрау Христиан, шунингдек, ошпаз аёл Минциази тушликка таклиф қилинган эдилар. Адолф Гитлернинг ёнида унинг рафиқаси ўтирарди.
Гўё дориломон кунларда бўлганидек, Гитлер барча билан эркин суҳбат қуришга тиришар, ҳар кимнинг шаънига бирор яхши сўз айтар эди.
Бу сўнгги тушлик охирлаб, котиба ва ошпаз хонимлар аста-секин узоқлашаркан, Гитлер ўз адютанти Гюншега айтиб, уларни яна ёнига чақириб олди.
Ўз хонаси бўсағаси олдида хотини билан ёнма-ён туришганча, улар билан тағин бир бор видолашди. Фрау Гитлер ҳам узоқ йиллар давомида фюрернинг хизматини қилган аёлларни бирма-бир қучди, сўнгра яна видолашиш учун қўл узатди.
Гитлер Мартин Борман ва ўз адютанти Гюнше билан ҳам хайр-хўш қилди. Хайрлашаркан, у адютант Гюншега дарҳол ўзи ва рафиқасининг мурдаларини ёқиш учун етарли миқдорда бензин тайёрлаш ҳақида қатъий буйруқ берди. Буни тушунтириб, адютантига шундай дер эди:
— Мен ўлганимдан сўнг мурдамни ўрисларнинг антиқаворлар музейига қўйишларини истамайман...

*    *    *

Бу вақтда мен ҳали кўп шикастланмаган ер ости гаражида эдим. Ҳозиргина қўриқчилар алмашувини назорат қилиш учун келгандим. Бирдан телефон жиринглаб қолди. Дастакни олдим.
Адютант   Гюнше   гапирарди:
— Эрих, мен албатта ичишим керак! Сенда бир шиша шнапс топилмайдими?
Мен бу саволдан танг қотиб қолдим. Ахир бу кунларда ҳаммамиз ичкиликни бутунлай унутган эдик-ку!
Яна Гюншенинг овози эшитилди:
— Сенда бирор нарса йўқми ичадиган, а?
Гюншега нима бўлдийкин? Гюншенинг ҳозир олдингга етиб бораман деганини ўйлаб, ҳаммаси тезда маълум бўлади, дедим-да, бир шиша коняк тайёрлаб қўйдим.
Мен кутдим. Аммо яна не бўлди?   Гюнше  келмади.   Қаердан қўнғироқ қилганини, уни қаердан топишим мумкинлигини билмасдим.
Ярим соат ўтди. Яна телефон жиринглади. Бу яна Гюнше эди. Ҳаяжонли хирилдоқ овозда деди:
— Сен зудлик билан менга 200 литр   бензин   топишинг  керак!
Дастлаб, бу гаплар менга ўринсиз ҳазилдай туюлди, мен бунинг сира иложи йўқлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим.
Аммо у бақира кетди:
— Бензин керак, Эрих! Топмасанг бўлмайди!
— 200 литр бензияни нима қиласан ахир шу пайтда?
— Буни телефонда айтолмайман. Тушунсанг-чи, ахир, бензин керак менга. Қулоқ сол, Эрих, бензин топиб тезда бункердан чиқаверишга келтиришинг шарт! Дунёни остин-устун қилиб бўлса ҳам топишинг керак!
Мен унга ўтиндим:
— Ҳеч бўлмаса соат 17 гача сабр қил, унгача портлашлар камайиб қолар.
Аммо Гюнше эшитишни ҳам истамасди.
— Бир соат ҳам кутолмайман. Шалоги чиққан машиналарнинг бакларидан олишга уриниб кўр. Барча одамларингни ишга сол, бензин топиб, тезда фюрер қароргоҳи остонасига келтиришсин, ўзинг ҳам етиб кел!
Гюнше дастакни осиб қўйди.
Ер ости гаражидаги машиналарнинг кўпчилиги ҳалн ёнмаган, аммо девор ва шифтлар қулаб, босиб, мажақлаб ташлаган эди уларни.   
Мен шошилинч ўз ўринбосаримга бир неча одам олиб, зудлик билан ишга киришишни, бензин топиб, ҳаялламай айтилган жойга етказишни буюрдим.
Ўзим эса вайроналар оша, пачоғи чиққан машиналар ёнидан ўтиб, нима бўлганини аниқлаш учун Гюншенинг олдига шошилдим.
Мен фюрер қароргоҳига кирган заҳотим Гюнше Гитлернинг иш кабинетидан чиқаётган экан. Биз қабулхонада   юзма-юз   келдик.
Унинг афтангори таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган, ранг-рўйи мурдадек оқариб, менга суянди.
— Худо ҳаққи, Отто, айт, нима бўлди?— қичқирдим мен.
—Шундай қалтис пайтда бензин топ дейсан, ақлдан оздингми? Наҳотки шуни деб мен одамларимнинг ярмини қурбон қилишим шарт бўлса!
Сездимки, Гюнше ҳеч нарса эшитмасди. У шаҳд билан эшик-и ёпди.
Сўнгра мен томонга ўгирилиб, косасидан чиққудай кўзларини менга тикиб:
— Шеф ўлди!— деди. Худди гурзи билан бошимга ургандек бўлди. Мен уни саволларга кўмиб ташладим.
— Ахир, қандай қилиб? Мен кечагина у билан гаплашган эдим! У соппа-соғ, руҳи тетик эди-ку!
Гюнше шунчалик ҳаяжонда эдики, жавоб учун бир оғиз ҳам сўз тополмади. Фақат ўнг қўлини кўтариб, ўз огзига қараб ўқ узди ишорасини килли.
— Ева қаерда?— сўрадим мен ҳам ҳаяжонланиб.
Гюнше қўли билан Гитлернинг эшиги маҳкам ёпилган иш кабинетини кўрсатди:
— У шеф билан бирга... Секин-аста ўзимга келиб, катта қийинчилик билан бу даҳшатли воқеалар қандай содир бўлганини англай бошладим.
Шеф иш кабинетида тўппончадан ўз оғзига ўқ узган ва боши столга тушганча жон берган экан.
Ева Гитлер ҳам унинг ёнида, диваннинг чекка суянчиғига эгилганча ўтирарди. У заҳар ичибди. Аммо унинг қўлида ҳам тўппонча тайёр турган. Ўнг қўли ерга осилиб, тўппонча эса ерга тушиб ётарди.
— Борман, Лингэ ва мен ўқ овозини эшитдигу отилиб хонага кирдик. Дўхтир Штумпфегтер келиб кўздан кечирди. Геббелс ва Аксман иккаласини чақирдик...
Гюншенинг бу сўзлари мени буткул лол қолдирди.
— Ҳозир у ерда кимлар бор?
— Геббелс, Борман, Лингэ ва дўхтир Штумпфегтер — у шеф ва рафиқасининг ўлимини қайд этди. Аксман аллақачон жўнаб кетди.
Шу пайт менинг одамларимдан бири пайдо бўлди-да, бункердан чиқаверишга 160-180 литр ёнилғи келтиришганини айтди.
Мен уни қайтариб жўнатдим. Шу чоқ Гитлер кабинетининг эшиги очилди.
— Бензин!   Бензин   қани?— қичқирди Гитлернинг шахсий ёрдамчиси Лингэ. Мен жавоб бердим:
— Бензин келтирилган! Лингэ яна ичкарига кириб кетди. Бир неча диқиқа ўтиб яна эшик очилди.
Дўхтир Штумпфегтер ва Лингэ қоп-қора аскар ёпинғичига ўралган Адолф Гитлер жасадини кўтариб чиқишди. Шефнинг юзи қош-кўзларигача ёпиб қўйилган, бутунлай оқариб кетган сочлари орасидан бўзариб кетган пешонаси кўринар, чап қўли ёпинчиқдан чиқиб, пастга осилиб қолган эди.
Орқаларидан Мартин Борман Ева Гитлер мурдасини кўтариб келарди. Енгил қора кўйлак кийган марҳума унинг қўлларида ухлаб қолгандай кўринарди. Унинг қўнғироқ сочли боши орқасига қайрилиб тушди. Бу манзара мени марҳум шеф жасадидан кўра кучлироқ ларзага солди. Ева Бормандан нафратланар эди. У Борман боис жуда кўп жабр кўрди. Унинг ҳокимият учун қинғир интилишлари анчадан бери Евага маълум эди. Энди бўлса, вафот этгач, уни ўзининг энг катта душмани кўтариб боряпти-я! Йўқ, унинг жасади ортиқ бир дақиқа ҳам Мартин Борман қўлида қолиши мумкин эмас.
Мен Гюншега:
— Шефни қўтаришга ёрдамлаш, мен Евани қўлимга олай,— дедим-да, Борманга рўпара бўлдим, ҳеч нарса демай, унинг қўлларидан Еванинг жасадини олдим.
Еванинг чап биқини ҳўл эди. У ҳам ўзини отибди-да, деб ўйладим мен. (Кейинчалик Гюншенинг айтишича, фюрер боши билан столга йиқилганида гулдондаги сув Еванинг устига тўкилган экан.)
Мен ташқарига чиққунча йигирмата зинапоядан кўтарилиш лозимлигини ҳисобга олмабман. Ҳолдан тойиб, тўхташга мажбур бўлдим. Шунда Отто Гюнше ёрдамга келди. Икковимиз Ева Гитлер жасадини ташқарига олиб чиқдик.
Соат кундузги иккилар эди. Империя ҳужжатхонаси тевараги ҳамон кучли артиллерия зарбалари остида эди. Бир қадамгина нарида снарядлар портлар, ерни қўпориб ҳавога отар, осмонни уваланган цемент чангтўзони босган эди.
Дўхтир Штумпфегтер ва Лингэ шошилиб бункер эшигидан тахминан уч метрча ўнг томонга шефнинг мурдасини қўйишди. Унинг ёнгинасида каттакон бетон девор парчаси қулаб ётар эди.
Гитлернинг мурдаси ҳамон ўроғликча, бункер тарафга оёқ узатиб ётар — уни шундай ерга қўйишган эди. Узун қора шимининг почалари кўтарилиб қолганди.
Гюнше иккаламиз Ева Гитлер жасадини унинг эри ёнига қўйдик.
Ҳамон атрофда ўрис снарядлари портлар, гўёки худди шу дақиқаларда зарба икки карра зўрайгандек эди.
Мен нафас ростлаб олиш учун орқага — бункерга отилдим. Сўнгра бак тўла бензинни олиб, югуриб чиқдим-да, мурдалар ёнига қўйдим. Дарҳол эгилиб, Гитлернинг чап қўлини тўғрилаб, танасига яқин сурдим. Унинг оппоқ сочларини шамол ўйнар эди.
Мен идишнииг қопқоқчасини олдим.
Шундай ёнгинамизда снарядлар портлади. Бизни чанг-тупроқ босиб қолди. Осколкалар ҳар тарафга визиллаб учарди.
Биз жон сақлаш учун яна бункерга қайтдик.
Асабий танглик сўнгги нуқтасига етганди. Биз жасадларга бензин сепиш учун снарядлар портлаши камаювини сабрсизлик билан кутардик.
Ниҳоят мен Титлернинг сўнгги буйруғини бажариш учун отилдим ва минг машаққатлар билан ўз-ўзимни мажбурлаб мурдалар устига бензин қуйиб чиқдим.
Бутун вужудимни титроқ босди. Ўз-ўзимни идрок қилолмай қолган лаҳзалар ҳам бўлди.
«йўқ, мен бундай қилолмай-ман!»—деган ўй кўп ўтди хаёлимдан.
Лекин барибир жавобгарлик ҳисси менга ёрдамга келди. Мен билан ёнма-ён Гюнше ва Лингэ ҳам Гитлер ва унинг рафиқаси олдидаги ўз бурчларини бажаришаётган эди. Мурдаларнинг кийимларини, улар то бензин шимиб шалаббо бўлмагунча, шамол тинмай ҳилпиратиб ўйнар эди.
Гюнше ва Лингэ ҳам Адолф Гитлернинг сўнгги топшириғини бажаришаркан, ички бир курашни бошдан кечиришаётганликлари аниқ сезилиб турарди.
Снарядлар ҳамон тинимсиз портларди. Ўлим хавфини ҳам унутиб, мен бункердан кетма-кет бензин тўла идишларни олиб чиқавердим. Мурдалар устига тўкавердим. Бетон девор оқаётган бензин йўлини тўсди. Мурдалар ётган жойда кўлмакча ҳосил бўл-ди. Уларнинг кийимлари ҳамон бензин шимиб олаётганди.
Биз яна бензин олиб чиқиш учун бункерга отилиб кирдик. Аммо шунда штурм шунчалик зўрайдики, ташқарига чиқиш мутлақо мумкин бўлмай қолди. Фақат мўъжиза туфайлигина омон қолдик.
Бункердан чиқаверишда, бу даҳшатли вазифани бажарарканмиз, Геббелс, Борман, ва дўхтир Штумпфегтерлар ҳам биз билан ёнма-ён туришарди. Ҳаммамиз дўзах ичида қолгандай эдик. Аммо қандай қилиб бензинни ўт олдирсак экан энди?
Граната улоқтириб ёқиш таклифини мен рад қилдим. Тасодифан бункер остонасида ўралиб ётган ўт ўчириш шланглари орасидаги латтага кўзим тушиб қолди.
— Ана латта бор экан!— қичқирдим ҳаяжонда.
Гюнше дарҳол уни олиб келди. Шу ондаёқ латтага бензин қуйиб:
— Гугурт!— деб   бақирди   у.
Геббелс чўнтагидан гугурт қутичасини чиқариб, менга узатди. Мен латтага ўт қўйдим. Олов гуриллаб кетмасидан, мен ёнаётган латтани бензин шимиб ётган мурдалар устига улоқтирдим.
Ҳаммамиз нафас ютганча, тош қотиб қараб турардик.
Бир дақиқа ҳам ўтмай, баҳайбат гулхан пайдо бўлди, қоп-қора тутун кўкка ўрлади.
Ўт ичида қолган пойтахтда бу улкан ва ёвуз қора гулхан жуда қўрқинчли манзара касб этганди.
Геббелс, Борман, дўхтир Штумпфегтер, Лингэ, Гюнше ва мен ҳамон тошдай қотганча бу фожиани кузатардик.
Олов аста-секин мурдаларни ютиб юбормоқда эди.
Биз, олтовлон, ҳаммамиз шеф ва унинг рафиқаси билан сўнгги бор видолашдик. Сўнгра юракларимизни бу воқеалар даҳшати босганча, бункер ичкарисига тушдик.
Бензин ёниб тугай деб қолди. Аммо мурдалар ҳали тўлиғича куйиб кўмир бўлмаган эди. Тамомила сўниб улгурмаган гулханга бензин сепишнинг иложи йўқлигидан яна бир қанча муддат кутиб туришга тўғри келарди. Аммо ўрис тўпчилари отишмани тўхтатишмади. Жасадлар куйиб кул бўлмагунча бензин сепиб, ўт ёқишимиз мумкин эмасдек туюларди.
Мурдаларга ўт қўйиш соат 1400да бошланиб то 19 дан 30 дақиқа ўтгунча чўзилди. Ҳаддан ташқари оғир шароитларда, нақ ўлим хавфи остида қолиб, яна бир неча юз литр бензин топишга тўғри келди.
Биз бункерга қайтиб келгани-мизда, у ерда бутун штаб тўпланган экан. Айримлар фюрер ва унинг рафиқаси ҳурмати учун яна бир бор ташқарига чиқиб тушдилар. Ҳукумат мавзеининг коменданти, бригада фюрери Монке, полиция генерали Раттенгубер каби жангларда чиниққан офицерларнинг кўзларидан тинмай ёш оқар эди.
Гарчи бу воқеалар кўпчилигимиз учун кутилмаган ҳодисалар бўлмаса-да, фюрернинг энди орамизда йўқлиги — бизни қаттиқ ларзага солган эди. Бу қароргоҳда ҳукм сурган осойишталикдан Адолф Гитлер ўлгач, асар ҳам қолмаганди.
Ҳамма қаттиқ изтиробда қолган, энди нима бўлишини ҳеч ким билмас эди. Ҳаммани қўрқув забт этганди.
Биринчи бўлиб Геббелс ўзини қўлга олди:
— Борман, Бургдорф, Кребс, Монке, сизларни маслаҳатлашувга чақираман, юз берган аҳволни муҳокама қиламиз,— деди у саросимани босишга уриниб.
Биз Гюнше иккаламиз яна шеф ўзини отган хонага кирдик. Бу ерда ҳамма нарса фожиали ўлим-ни эслатиб турарди. Гитлер ва Еванинг тўппончалари қизил гилам устида ётарди. Полда, столда ҳам қон доғлари аниқ кўринар, гулдон ҳам ҳамон қулаганча ётар, шундоқ пешонамизда — деворда Гитлер волидасининг ёшлигида тушган суврати осилиб турарди. Ёзув столи устида эса Буюк Фридрихнинг портрети бор эди.
Мен оғир яраланган, қўриқлаш қўшини бошлиғи штурмбанфюрер Шедле ётган врачлар хонасига кирдим ва унга бўлиб ўтган воқеаларни сўзлаб бердим. Суҳбатлашар эканмиз, Гюнше ва криминал-директор Хегл ёнимизга келди. Гюнше суҳбатни бўлиб, комендант Монкенинг соат 21.00 да қамалдан ёриб чиқиш учун ҳамма одамларимни «янги империя девони»нинг кўмирхонаси олдида тўплашим шартлиги ҳақидаги буйругини айтди.
Биз хонадан чиқиб кетарканмиз, Шедле ҳам тириклай душман қўлига тушиш нияти йўқлиги, ўзини-ўзи ҳеч иккиланмай отишини маълум қилди. Бу ишни у сал қечроқ амалга оширди.
Кечаси яна бункерга келиб, у ерда пблиция генерали Раттенбургни учратдим. У менга фюрер ва рафиқаси устидаги оловни ўчиришаётганда Лингэ иккаласи иштирок этишганини айтди.
Гитлер ва Еванинг куйиб қўмир бўлган жасадлари қолдиқларини тўплашиб, менинг уйим яқинидаги кичик қабристонга дафн қилишди.

Эрих Кемпка

P.S
Айрим манбалар Эрих Кемпка маълумотларини    мутлақо рад этади. Яъни улар Гитлер 1945 йилда ўлмаган, балки Лотин Америкасидаги давлатлардан бирида узоқ йиллар яшаган дейишади. (e-tarix.uz)

 
Баннер