Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Жужан хонлигининг Вэй империяси билан уруши
PDF Босма E-mail

420 йил жужанлар қудратда энг юқори чўққига кўтарилган эдилар. Шимолдаги ва ғарбдаги қўшнилари устидан эришилган осонгина ғалабалар Жужанни Буюк Даштда ҳукмрон қилган бўлса-да, бу хонликка на гуллаб-яшнаш ва на осойишталик келтирди. Жужанларнинг асосий душмани Тоба-Вэй империяси бўлиб, жужан хони Датан ушбу табиий рақиби кучайиб кетмаслиги учун қўлидан келганча ҳаракат қилди.
424 йилда Датан 60 минглик отлиқ аскари билан Хитойга ҳужум уюштириб, унинг пойтахтигача етиб борди ва императорнинг дала саройини талон-тарож қилди. Тоба лашкарига сафарбарлик эълон қилингани ва жужан лашкари орасида интизом йўкдиги туфайли у жангга кирмасдан орқага қайтди. 425 йилда эса тобаликлар жужанларни Гоби саҳросининг нариги томонигача суриб ташладилар. 430 йилда император Тай-у-ди (Тоба Дао) жанубий Хитойда бемалол ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиш учун жужанларни йўқ қилишга қарор қилди. Даштга сон-саноғи йўқ қўшин қадам қўйди: жужанлар дуч келган томонга тарқаб кетди. Датаннинг ўзи ғарб томон қочиб бадар кетди. Унинг одамларини телелар ўлдирдилар. Датаннинг ўғли Уди эса қаршилик кўрсатишни бефойда ҳисоблаб, Вэй империясига хирож тўлашга тутинди. Бироқ бу келишув 437 йилда айнан ўша Уди томонидан бузилди, у ўзи ҳужумни бошлади. Жужанлар талончилик қилмасдан яшай олмаймиз, деб ўйлайдиган кўринади. 439 иилги жавоб юриши эса Тоба императорига ҳеч қандай наф келтирмади, у дараларга тарқалиб, яшириниб олган жужанларни топа олмай орқага қайтишига тўғри келди. Тобанинг Хэси билан уруш олиб бораётганидан фойдаланиб 440 йилда Уди яна чегарага ҳужум қилди, лекин бу ерда қолдирилган қисм унинг аванғарини асир олди. Жужанлар яна қочишди. Бундай вазият 445 йилда янатакрорланди, кейин Уди ўлди. Тахт унинг ўғли Тухэчженга (445-464) қолди.
Энди бу икки салтанат мавқеи алмашинди. Тоба Вэй ўз қудратининг чўққисига етди, унинг лашкарлари даштнинг ичкарисигача кириб, жужанларни тоғларда беркиниб жон сакдашга мажбур этдилар. Аслини олганда бу уруш эмас, балки жазо юришлари эди.
Тухэчженнинг ўғли ва вориси Йуйчен (464-485) курашни давом эттиришга уринди, аммо 470 йилда енгилиб, 475 йилда сулҳ сўради ва хирож тўлади. Жужан ҳолдан тойган эди, Хитоига юриш қиладиган мадори қолмаганди. Энди талончилик қилиш манбаи сифатида бироз қашшоқ бўлсада, заиф бўлган ғарбий ўлкалар танланди. 460 иилда жужанлар Турфан воҳасини қўлга киритдилар, бу ерда тобаларнинг зафарли юришларидан қочиб келган ҳамда бир вақтлар ўзларига иттифоқдош бўлган жанубий хунларни тор-мор қилдилар. 470 йили жужанлар Хўтанни таладилар, бироқ кучайиб бораётган эфталит давлати жужан босқинчилигини тўхтатиб қўйди. Тяншан тоғлари Жужаннинг чегараси бўлиб қолди.
Жужаннингянги хони Доулун (485-492) "шафқатсиз, қотилликка мойил киши эди". Тахтни эгаллаши биланоқ аъёнлардан бирини бутун уруғи билан бирга қатл қилди. Бутун мамлакат бир сесканди. Хоннинг Хитойга юриш тадориги эса ундан бадтар таъсир қилди. Хитойга ҳатто жуда барорли ҳамла кетидан кейин ҳам хитой қўшинининг жавоб ҳужуми борлигини ва бу ҳужумни қайтара олишнинг мутлақо имконсизлигини ҳамма тушунарди.
Теле уруғининг оқсоқоли Афучжило хонни ҳужум уюштирмасликка кўндириш учун кўп уринди. Бироқ унинг маслаҳатлари хонгатаъсир этмаётганлигига қаноат ҳосил килгач, барча телеларга бош бўлиб исён кўтарди. Ўша кезларда телеларнинг сони кам эмасди (хитой хабарларига кўра 100 мингўтов). Афучжило ғарбга-Иртиш дарёси воҳасига кўчиб кетиб, у ерда "Кўкнинг улуғ ўғли" унвонини олиш билан жужан хони билан тенгликни даъво қилди. Кейин уруш алангаси янада авж олди.
490 йилда хитой қўшини даштга шимол томондан бостириб кириб, телелар билан биргаликда Жужанни исканжага олди. Жужаи арбоблари бутун айбни толесиз хонга юклаб, уни ўлдирдилар (492).
Теленинг ғарбга силжиши муҳим тарихий воқеа бўлди, хонавайрон бўлган телелар бу ерда ўз салтанатини туздилар. Осиёда яна этногенез жараёни бошланди. Мана шу вақтларда Олтой тоғларида турклар халқбўлиб таркиб топди, Брахмапутра водийсида тибетликлар шаклланди, Хитойда эса ўрта асрларнинг ажойиб маданиятини яратган Суй ва Тан сулолаларини вужудга келтирган уйғонишдаври бошланди.
Гаогуй — Телеут хонлиги. Телеутларнинг ажралиб чиқиши ҳамда 492 йилги давлат тўнтариши Жужан тарихида кескин ўзгаришга олиб келди. Будавлат Марказий Осиёдаги ҳукмронлигини йўқотиб, энди ҳокимият учун эмас, балки яшаб қолиши учун жанг олиб боришига тўғри келди. Ўлдирилган Доулун ўрнига ўтирган Нагай атиги бир йил ҳукмронлик қилди, у ўз идораси чоғида амал қилган шиор "ҳовлиқмаслик" бўлиб, бу ўтмишдошининг жанговарлик хаёлларидан воз кечиш дегани эди. Нагайнинг ўғли Футу эса, то имкон борича отаси сиёсатини давом эттирди.
Шу аснода телеутлар янги жойга ўрнашиб олдигина эмас, ҳатто хун даврининг оқоваси бўлмиш Юэбанни тор-мор келтирди. Янги жойда телеутлар ўз давлатини тузишга ҳаракат қилишди. Бунинг учун халқини иккига бўлди: шимолдаги ҳукмдор Афучжило "Улуғ император" унзонини қабул қилди, жанубий ҳукмдор эса "Валиаҳд подшо" унвонини олди. Улар ўзлари давлатини қандай номлаганлиги номаълум, бироқ хитойлар уни Гаогуй деб атаганлар. Унинг луғавий маъноси "баланд арава"дир. Айнан шу ном билан бу давлат тарихда қолган.
Гаогуй сиёсати Хитойга уйғунлаштирилган бўлиб, эвазига у ердан кийимбоп ипак олмоқчи бўлган, аммо бу ипаклар унга наф келтирмаган. 494 йилда эфталитлар Эронни тор-мор қилиб, орқа томонни мустаҳкамлаб, шимолга ҳужум бошлади. Жанубий Гаогуй давлати яшин тезлигида тугатилди. "Валиаҳд подшо" ўлдирилиб, оиласи асир олинади, аҳолиси тарқалиб кетади, уларнинг бир қисми жужанларга бўйинсунса, бир қисми Хитой тасарруфидаги ҳудудларга кўчиб кетади. 496 йилда эса шимолий салтанат ҳам осонгина босиб олинади. Эфталитлар асир олинган беклар орасидан Мивоту деган бекни танлаб олиб телеутларнинг қолган қисмига бошчи қилиб тайинлайдилар. Шундай қилиб Гаогуй эфталитларнинг вассалига, жужанлар душманига ҳамда 60 парча ипак мато берганлиги учун Хитойнинг иттифоқдошига айланиб қолди6. Айнан ўша вақтда (497 й.) эфталитлар Карашарни эгаллаган бўлса керакки, Турфон водийсидаги Гаочан беклигининг ҳокими хитойлик Жу, Хитой ҳукуматидан унинг фуқароларини қабул қилиб, Хитой ерларига жойлаштиришни сўрайди. Жужанни гўё пўлат халқа сиқиб келмоқца эди. Бироқ гаочанликлар ўзлари ўрнашиб қолган жойлардан кетишни истамайдилар ва ҳокимини ўлдириб Жужанга қўшиладилар. Бу Жужандаги иқтисодий танглик ҳолатининг бир оз яхшиланишига олиб келди, яъни деҳқончилик ривож топган Гаочан Жужанни дон, мева-сабзавот ва газламалар билан таъминлаши мумкин эди. Бироқ айни чоғда бу сиёсий вазиятни кескинлаштириб ҳам юборди: Хитой императори Сюан-у-дига бу ҳолат ёқмасди. Футухоннинг тотув яшаш ҳақидаги илтимосига жавобан император: шимолга кам эътибор берилиши, ҳозирча у Жанубий Хитойни эгаллаш билан бандлигини билдириб жавоб берди ва Футунинг ўзи ҳамда фуқораларини исёнчилар деб билишини баён қилди. Шу воқеалар асносида Гаочанда хитойпарастлар ғолиб бўлдилар ва Жужан билан иттифоқликка барҳам берилди. (500 й.)
Ғарбий ўлкада Хитой манфаатларини қўллаб-қувватлаш учун мунтазам қўшиннингуч минг нафар аскардан иборат бўлаги Мин Вэй қўмондонлигида жўнатилди. Хамида ўрнашиб олгач, у жужанларни бир четга қисиб қўйди. Футунинг Хитойга йўллаган янги элчилиги жавобсиз қолдирилди. 60 парча ипак эвазига қон тўкиши керак бўлган телеутлар жужанларга қарши гиж-гижланди. Пулэй кўлига яқин жойда Мивоту жужанларни мағлуб этди. Улар жануб томон қочдилар, бироқ Бэйшан тоғларида Мин Вэйнинг Хитой бўлуклари уларни кутиб турарди. Ваҳима босиб орқага қоча бошлаган жужанлар телеутларга дуч келдилар ва яна мағлуб бўлдилар (508 й.). Қирғинда бахтиқаро хон Футу ҳам ҳалок бўлди. Унинг бош терисини Мивоту Мин Вэйга юборди. Бунинг бадалига хитойлар мусиқий асбоблар йиғимини, 80 нафар мусиқачиларни, 10 парча ол рангли, 60 парча турли рангдаги ипак матолар тўладилар.
Ҳалок бўлган Футунинг вориси бўлмиш Чеуну Хитой билан келишишга икки марта уриниб кўрди ва уни фақат куч-қудратгина қутқариб қолишини англаб етди. 516 йилда у Гаогуйга ҳужум уюштиради, Мивотуни енгади ва унинг ўзини асир олади ҳамда ўзгача бир тарзда қатл этади. Уни бир қирчанғи отнинг қорнига оёқларидан боғлаб қўйиб, отни то Мивоту судралишдан ўлгунча қамчилаб ҳайдаб юргизадилар. Мивотунинг бош чаноғи сирланиб, косага айлантирилади. Жужанлардан қутулиб қолган телеутлар эфталитларга қўшиладилар. Ушбу воқеалардан кейин Вэйнинг императори Сяо-мин-ди Жужан хонлигининг элчисини қабул қилади (518 й.). Унга қарамлик (вассаллик) мажбуриятини тўла бажармаганлиги учун берилган хайфсан ўқиб эшиттирилади. Бундай тарздаги қабул ҳар қандай турдаги келишувга йўл очарди, бу Жужан чорасиз бир вазиятдан чиқиб олгандай бир таассурот қолдиради.
Жужандага қирғин. Чеуну Жужанни қутқариб қолиш учун нима қилиш керак бўлса, ҳаммасини қилди. Телеутларни тор-мор этгач, у ғарбда урушни давом эттирмади, эфталитлар билан битим тузди. Бу битим жужан маликаларининг эфталитлар аъёнлари ўртасидаги никоҳлари билан мустаҳкамланди". Шарқда эсажужанлар дидэуган деган манчжур қабиласига қарши биргаликда курашиш ҳамда Вэй хонадонининг Манчжуриядаги мавқеини сусайтириш учун Корея (Гао-Гюйли) билан тил топишди. Турфон масаласи ҳам муваффақиятли ҳал қилинди. 518 йилда Турфон водийси аҳолисини кўчириб, ички Хитойга жойлаштириш фикридан расман қайтилди ва Гаочан беклиги тан олинди. Турфонлиларнинг жужанлар билан савдо-сотиғи тўхтаб қолмаган бўлса керак, чунки Жужан муттасил равишда дон за мато билан таъминланиб турган. Темир ашёларни эса уларга олтойлик қарамлари (вассаллари) туркутлар (турк-тукюлар) етказиб берган. Бироқ ўрданинг яхлитлиги бузилиб бўлган эди, Жужанга буддавийлик кириб улгурганди. Одатдагидек, буддавий миссионерлар биринчи навбатда хонни бузди, динига киритишди. Ўрдада "шамин"лар ва "ни"лар пайдо бўлишди (шамин - будда руҳонийлари, ни роҳибалар). Янги бир шароитда буддавийлик ақл бовар қилмас шаклларини қабул қилди: роҳибалар қонуний эрли бўлиши хоннинг парвосини бузмади. Айни чоғда бу борада ахборот ниҳоятда кам бўлишига қарамай, айтиш мумкинки, буддавийлик бу ерда ҳаммага ҳам ёқиб тушмаган. Динда мухолифлик хон оиласида ҳам, лашкар ичида ҳам бор эди. Ҳар қачонгидан ҳам Жужан учун жипслик зарур бўлган бир вақтда келишмовчилик келиб чикди. Жужаннинг 513 йилда Хитойга йўллаган элчилиги бошчиси Хунсюан деган шамин бўлиб, ў "инжу билан қопланган бут" келтирди. Бу кўчманчилар тарихида руҳоний кишининг биринчи марта дунёвий вазифани ўташи эди.
Ундан ҳам бошқа қизиқарли воқеалар бўлиб ўтди. Жужан ўрдусида Дэу-хун диван деган ёш шаман қиз яшар эди. Унинг лақаби - "диван" форс тилида "фидойи" деган маънони ифода этарди. У арвоҳлар воситасида азайимхонлик қилар ва даволар эди. Чеуну уига қаттиқ ихлос қўйган эди.'5 Хитой йилномачиси уни лутгивоз ва фирибгар деб ҳисоблайди ва унинг фкрибгарлиги ҳақида ҳикоя қилади, лекин бизга кераги бу эмас. "Чеуну уни жуда ҳурматлар, севарди, унинг гапига кириб, давлат идорасини издан чиқариб қўйдк". Хон ўрдасида бу жазманга нисбатан мухолифлар йайдо бўлди. 520 йидда Чеуну юришда бўлган кездадиванни хоннингонаси буйруғи билан бостириб кетадилар. Чеуну қайтгач эса, онаси сарой эъенлари билан тил бириктириб уни ҳам ўлдиришади, тахтга эса бошқа ўгди - Анахуанни ўтқазади.
Ўн йил ўтиб Чеунунингхуни олинди. Хоннинг қариндошларидан Шифа деган кимса ўрдага ҳужум қилиб қўлга олди. Анахуан Хитойга қочишга улгурди, бироқ онаси ва укалари ўлдирилди. Анахуан Хитойдан шафқат сўраб юрган кезларда, унинг тоғаси Поломин тарафдорлар тўплаб Шифани мағлуб этди. Шифа Манчжурияда яшовчи дидэуган17 қабиласи даргоҳига қочиб борди ва у ерда ўлдирилди. Поломин хон унвонини олди. 521 йилда эса уни қўзғолон кўтарган телеутлар енгди ва у ҳам қолган-қутган фуқаролари билан Хитойга кўчиб кетди. Жужан яна ҳалокат жари лабига келиб қолди.
Хитой ўз муддаосига етди: Жужаннинг ҳар иккала хони унинг қўл остида эди. Шимолдан келганлар "давлат чайқалиб қолгани, ҳар бир қабила ўзича яшаб, бир-бирларини пайт пойлаб талаши" ҳақида миш-мишлар олиб кела бошладилар. Талатўп ҳолатдан телеутлар фойдаланиб қолишди: азоблаб ўлдирилган Мивотунинг укаси Ифу Гаогуй давлатини тиклади ва 521 йилда Поломин Жужанини енгиб, уларни Хитойга ҳайдаб юборди. Ўша йилнинг кузида Анахуаннинг укаси Синиф бошчилигидаги гаогуйлардан енгилиб улар ҳам Хитойга қочади. Хитой ҳукумати муваффақиятларни мустаҳкамлашга қарор қилди. Поломинни ўз тарафдорлари билан Хитой ичкарисига - Кукунор кўли атрофига, кўпроқ ишонч қозонган Анахуанни бўлса чегарадан ташқарига -Дунхуандан шимолроққа жойлаштирдилар. Уч нафар синглиси эфталит шохинингхотини бўлган Поломин ўша заҳотиёқ эфталитлар томон қочмоқни мўлжаллади. Аммо уни ушлаб қамадилар ва у қамоқда оламдан ўтди. Анахуан анча босиқ ва бардошли эди. 522 йилда у уруғлик учун 10 минг қоп тариқ сўраб олади, бироқ жужанлар уни еб қўйишган бўлса керакки, оқибатда кейинги йили очарчилик бўлиб, Хитой аҳолисини талайдилар. Ҳодисани аникдаш учун юборилган хитой мансабдорини Анахуан тутукдайди, қўли етган жойларни яғмо қилиб, бутун ўрду билан биргаликда шимолга кўчиб кетади. Ўша ерда хитойлик амалдор қўйиб юборилади. Анахуаннинг кетидан қувиш учун юборилган жазоловчи қисм қуруқ қўл билан қайтади. Бу лол қолдирувчи можаро натижасида жужанлар омон қоладилар.
Вэй императорлиги шиддат билан парчаланиб, ҳар йили янги сиёсий вазият юзага келарди. 496 йилдаёқ хи (татабилар) исёнидан сўнг Ғарбий Манчжурия қўлдан чиқарилди; Жанубий Хитойдаги Лян империяси жонланиб қолди, ниҳоят 524 йилда империянинг энг шимолида Во-йэ қалъасида бошланган исён учқуни аланга олиб шиддат билан тарқала бошлади. Анахуан бу қўзғолонни бостириш учун шайланди ва 525 йил баҳорида исёнчиларни тумтарақай қилди. Бу иши учун у "ҳар турли нарсалардан иборат" мукофотолди ва тўлиқ кечирилишга эришди. Навбат Гаогуйга етди. Телеутлар билан яккама якка қолган жужанлар уларни янчиб ташлади. Урушни давом эттиришга ҳаракат қилган Ифу ўз укаси Йуегуй томонидан ўлдирилди, бироқ 534-537 йиллардаги урушда ўзи ҳам тор-мор келтирилди. Ифунинг ўғли Биди эса амакисини ўлдириб, қаршилик қилаётганларга бошчилик қилди. 540 йилда Бидини жужанлар мағлуб этгач, Гаогуй давлат сифатида ер юзидан йўқотилди. Ўша кезларда Хитойдаги Вэй империяси ўзаро доимий уруш ҳолатида бўлган шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиниб кетди. Бу шароитда Анахуан ҳал қилувчи куч бўлиб қолди, чунки уларнинг иккаласи ҳам унинг олдида хушомад қилишга мажбур қолдилар. Бу Жужан қонли шуҳратининг сўнгги нури эди.
Урғочи бўри аждодлари. Ўз насабини билиш ва ўрганиш Марказий Осиё халқларида азалий бир удум эди. Қизиғи шундаки, уларнинг аксарияти ўз асл-насабини у ёки бу жониворга тақарди. Жумладан, тибетликлар эркак маймун ва урғочи ракшаса (ўрмон руҳи)ни ўзларининг насаббошиси деб билсалар, мўғуллар бўз бўри ва ола кийикни, телелар бўри ва хун шанйуйи қизини, турклар бўлса хун шаҳзодаси ва урғочи бўрини насаббоши ҳисоблардилар. Сўнгги икки афсона жуда қадим замонларда, яъни бу икки қавм ҳали буюк Гоби саҳросининг жанубий чеккаларида яшаб юрган чоғларда вужудга келган. Бинобарин, мифология муайян даражада сиёсат тарихи ва этногенез фактлари билан қувватланади.
Тобалар Шимолий Хитойни қўлга киритган палладаги қавм ва қабилалар орасида "Ашиннинг беш юз хонадони" ҳам бор эди. Бу беш юз хонадон турли-туман уруғларнинг чатишиб кетишидан ҳосил бўлганди. Уларнингяшаш жойи Шенсининг ғарбий қисмида бўлиб, IV асрда хунлар ва санбийлар томонидан Хитойдан тортиб олинган эди. Ашина уруғи Хэси (Ордоснинг ғарбий томони, Хуанхэ тирсаги ва Наншан оралиғидаги ерлар) ҳокими хун беги Муғанга бўйсунар эди. 439 йилда тобалар хунларни мағлуб этиб, Хэсини Вей империясига қўшиб олгач, беш юз хонадонли Ашина беги жужанларга қочиб ўтади ҳамда Олтой тоғининг жанубий ёнбағирларида макон тутиб, шу ерда жужанлар учун темир қазиб, темир ускуналари тайёрдайдилар.
Тарихий матн бутун турк халқининг келиб чиқиши ҳақида ҳеч нарса демайди, у фақат унинг ҳукмрон уруғининг келиб чиқиши ҳақида сўзлайди. Туркларнинг келиб чиқиши ҳақидаги ушбу ривоят афсоналардан холи. Афтидан Ашина ноаниқ сабабларга кўра кўплаб санбий ва хун беклари билан чиқишмаган қочоқлардан иборат тўда бошлиғи бўлган. Мана шундай кичик-кичик ҳарбий тўдалар ғалаёни III-V юзйилликларда кўплаб пайдо бўлган ва аксарияти изсиз йўқ бўлиб кетган, шуниг учун уларни давлат деб ҳисоблаб бўлмайди.
Хитойлар Ашина хонлари қўл остидагиларни ту-кйу деб аташарди. Бу сўзни П. Пельо тигк-ит шаклида жуда аниқтиклаган. " Туркут"нит маъноси "турклар" демакдир, - ут турки эмас, балки мўғулча кўплик қўшимчаси. Қадимий турк тилида барча сиёсий атамалар мўғул тилидаги кўплик қўшимчасини қўшиш билан ҳосил қилинади. Бу эса бундай атамалар турки тил доирасига ташқаридан кирган, деган фикр уйғотади.
Турк сўзининг ўзи "кучли, мустаҳкам" маъносини англатади. А. Н. Кононов фикрига кўра, бу сўз жамловчи от бўлиб, бора-бора уруғлар жамъини ифода этувчи этник номга айланган. Бу уюшманинг илк тили қайси тил бўлишидан қатъий назар у тарих саҳнасига чиққан паллада - V юзйиллиқда унинг барча аъзолари учуи тушунарли бўлган қабилалараро тил санбий, яъни қадимги мўғул тили эди. Бу тил ҳарбий буйруқлар, бозор ва дипломатия тили эди. 439 йилда Ашина Гоби саҳросининг шимолий чеккасига кўчиб ўтганда айнан шу тилда мулоқот қилинар эди.
"Ашина" сўзининг маъноси эса "бўри"дир. Туркичасига бўри тушунчаси қашқир ва бўри сўзлари билан берилади, мўғул тилида эса, шоно//чжодир. "А" хитой тилидаги ҳурмат ифодаси бўлган олд қўшимчаси. Демак, "Ашина" дегани "олижаноб бўри" деганидир. Ушбу сўзнинг хитойлашмаган шакли ўша кездаги араб матнида "шанэ" шаклида учрайди.
Бизнинг ҳозирги билимимиздан келиб чиққан ҳолда ашина хонларининг — тотемчи эканлигини аникдаш қийин, бироқ VI аср турклари учун "бўри" тушунчаси жуда катта аҳамият касб этганлигига шубҳа йўқ. Хитойлик муаллифларнинг турк халқларининг қарашига таянган ҳолда таъкидлашича, "турк хони" т "бўри " тушунчалари синоним бўлган. Санбий маликаси эри бўлмиш Шаболио хон тўғрисида гапириб "хон ўз хусусиятларига кўра бўридир" дейиши бежиз эмас. Туркларга қарши ҳужум қилиш низомида эса: "бундайларни меъёрида истеъмол қилмоқ керак, кўчманчиларни қувиб, бўриларга ҳамла қилиш лозим" дейилади. Турк байрокдарига бўрининг олтин калласи зеб бериб турган ва ниҳоят, туркларнииг келиб чиқиши ҳақидаги икки ривоятда асос деб урғочи бўри олинган. Бир-биридан бироз фарқ қилувчи бу икки ривоятда энг муҳими, тарихан бўлиб ўтган воқеа - ашина уруғининг. Гансудан кўчиб келганлигигаўрин берилмаган. Шундан келиб чиқилса, бу ривоятлар келгинди бўлмиш бу уруғни мазкур ерлардаҳаққи борлигини асослаш учун Олтойга кўчгач, махсус тўқилган бўлиши мумкин.
Биринчи ривоятнинг эътиборли томони шундаки, унда Хун хонадонига Ғарбий ўлкадан ғарбгача тегишли эканлиги, яъни Аттила давлати ҳақида ҳам хабардорлик маъноси бор... Бу хонадон қўшни қаттоллар томонидан бутунлай қириб ташланади, фақат душманлар оёқ ва қўллари кесиб ташданган тўққиз яшар болани ботқоқда қолдириб кетадилар. Бола жароҳатларидан омон қолиб, бўри билан қовушади. Душманлар қайтиб келиб болани ўлдиришади. Бўри эса Олтой тоғларига қочиб бориб у ерда ўн нафар бола туғади. Насллари кўпайиб ва бир неча авлод ўтиб Асян-ше деган кимса бутун уруғи билан ғордан чиқади ва жужанларга ўзларини вассал тутадилар". Шундай қилиб, ушбу ривоят бўйича, Олтойдаги турк-тукйулар (туркутлар) ғарбий хунлардан тўғридан-тўғри эмас, афсонавий тарздаги урғочи бўри воситасида тўраган бўлиб чиқади. Агар ғарбий хунлар 468 йилда қувғин қилиниб қириб ташлангани, турклар эса 545 йилда халқ сифатида тарих саҳнасига чиқиши ҳисобга олинса, ажабланадиган томони кўпайиб, авлодлар алмашинишининг суръати тезлиги ҳайратланарли бўлиб қолади!
Иккинчи ривоятга биноан турклар маҳаллий Со уруғидан, бироқ улар ҳам урғочи бўри воситасида бунёдга келади. Со уруғининг барча аъзолари "ўзларининг ахмоқлиги туфайли" ҳалок бўлади (ахмокдиги қанақа эканлиги айтилмайди), фақат урғочи бўридан бўлган тўрт набираси ҳаёт қолади. Тўнғичи оққушга айланади, иккинчиси Цигу номи билан Абу ва Ган дарёлари оралиғида макон тутади, учинчи ва тўртинчилари жанубий Олтойдаги Чуси (Чуе) дарёси соҳилига ўрнашадилар. Бу ривоятни Н. А. Аристов таҳлил қилиб, ривоятдаги Со билан шимолий Олтойдаги Бие дарёси ҳавзасида яшовчи ҳозирги кумандиларнинг Со уруғини чоғиштирган. Биринчи набирани Ку-кижи қабиласи билан иккинчисини Абакан (Абу) ва Енисей (Ган-Кем) оралиғида яшовчи қирғизлар билан боғлайди. Тўнғич ўғилнинг набираси аввалги ривоят бўйича Асян-шедир. Мана шу нуқтада ҳар икки ривоят уланиб кетади.
Мўғул Олтойининг тоғолди минтақалари хунлардан тарқаган турки тилда гаплашувчи қавмлар томонидан макон тутилган бўлиб, мазкур қочоқлар ҳам шу ерга келиб қолган эди. Мана шу туб аҳоли билан Ашина бегининг тўдасидагилар аралашиб кетади ва чатишма номини "турк" ёки "туркут" бўлишига олиб келади.
Бу сўзнинг такдири бизнинг мавзумиз учун шу даражада муҳим ва зарурки, унга алоҳида эътибор беришга тўғри келади. Турк сўзи 1500 йил давомида бир неча бор ўз маъносини ўзгартирган. Айтилганидек, V асрда Ашина бек теварагида уюшган Ўрда ва VI-VIII асрларда таркиб топиб, турли тилда гаплашган кичик бир халқ турк деб аталган. Араблар Ўрта ва Марказий Осиёнинг барча кўчманчи аҳолисини, тилидан қатъий назар турк деб атаганлар. Улар орасида биринчи бўлиб Рашидиддин, тил хусусиятларини ҳисобга олган бўлса керак, турк ва мўғулларни фаркдай бошлади. Ҳозирги кунимизда эса "турк" атамаси фақат лисоний тушунча бўлиб, унда на фақат этнографияси, балки келиб чиқиши ҳам ҳисобга олинмайди (айрим турки тилли халқлар бу тилни қўшниларидан мулоқот жараёнида ўзлаштириб олганлар). Атама бундай тарзда ҳар хил қўлланган ҳолда аниқликлар киритиш талаб этилади. Китобимизда тарихи тасвир этилаётган халқ, чалкашлик келиб чиқмаслиги учун, VI асрда жужан ва хитойлар атагани каби туркут деб номланади.
Мазкур Ашина номи билан бирлашган беш юз хонадоннинг келиб чиқиши қандай ва қанақа бўлишидан қатъий назар, аскарий муваффақият эпкини уларни Хитойдан Олтойга судрагунча, улар ўзаро мўғул тилида алоқа қилганлар. Юз йил давомида турки тил муваффақият эпкини уларни Хитойдан Олтойга судрагунча, улар ўзаро мўғул тилида алоқа қилганлар. Юз йил давомида турки тил муҳитида яшаш сўзлашув нутқини тезлик билан алмашинишига олиб келган кўринади, чунки "беш юз хонадон" турк денгизи учун бир томчи сувдай эди. Шуни эсда тутмоқ лозимки, VI юзйиллик ўрталарига келиб Ашина уруғи аъзолари ва уларнинг ҳамрохдари тўла турклашиб бўлган ва ўтмиш мўғул тиллиликдан фақат унвонларидагина асорат қолган эди.
Юқорида айтилганлардан аниқ кўриниб турибдики, турки тилли бўлиш ва ўзларини турк//туркут деб атаган халқнинг келиб чиқиши бошқа-бошқа ҳодисалардир. Ҳозир турки деб аталувчи тиллар жуда қадим замонларда таркиб топган36, "туркут" деган халқ эса Олтой ва унинг тоголди минтақасига хос бўлган ўрмончўл майдонида этник аралашиш натижасида V аср охирида бунёд бўлди. Келгиндиларнинг маҳаллий аҳоли билан чатишиб кетиши шу даражада эдики, юз йилдан кейин - 546 йилда қадимги турки ёки туркут деб аталувчи ягона ва яхлит халқдунё юзини кўрди.
Турки тил доираси эса ўша замонлардаёқ, Олтойдан анча олис ғарбий ўлкаларни қамраб олиб, у ерларда гузлар, қанглилар, бажинак (печенег)лар, қадимги булғорлар ва гуннлар яшар эдилар.

Лев Гумилев

 
Баннер