Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Илк ўрта асрларда Эрон
PDF Босма E-mail

Сосонийлар хукмдорлиги ва  унинг ижтимоий структураси

III асрда (226йили) парчаланган Парфия импермияси урнини Сосонийлар давлати эгаллади. Унинг таркибига эроннинг бепоён худудлари, Месопоталия, Хиндистон, шаркий ясси тог районлари кирарди. Гарбий худудлар анча юкорирок. Маданий даражага эришди. Ахоли таркибига хам анча курок эди.  Аввалги жамоа бу пайтда алохида мулк булган  худудлар  сони  240 эди. Факат парсда кариндош кабилалар бир элат булиб бирлашган эди.
Сосонийлар империясининг асосий ахолиси сунъий сугоришга асосланган дехкончилик билан машгул эди. Тогли районларда кучманчи чорвадорлар яшарди. шахарларнинг асосий кисми мамлакатнинг гарбий кисмида  чойлашган эди. Уларнинг энг каттаси пойтахт Ктесифон эди. Сосоний шахарларини уз  хунармандчилик  махсулотлари  билан  дуньёга  ном  таратганлар. (ажойиб газлама куроллар). Эрон буйук ипак йули утган.
Куллар стовга килинган гаровга берилган стилган-унинг уртача нархи-500 драхм. чинойи ишлар учун озод кишини чулликга берилган.  Эркинликга чикаришнинг мураккаб мавжуд эди.  Куллар маълум шартлар  асосида мулкга эга булишлари, шартномалар  тузишлари  мавжуд  булган.  "кисман озодликга чикиш" систесаси мавжуд булиб, унга асосан кул узи ишлаб  чикарган махсулотни маълум кисмини олган.  Кулларнинг бир кисми  жамоага тегишли эди.
Кул мехнатидан асосан ирригация ва зироат  ишларидан  фойдаланилган. кишлок хужалигида улардан фойдаланиш аста-секин  камайиб  борган. (зироятда  интенсив  усуллардан  фойдаланиш  керак  эди).юкори  табака эксплатациянинг янги шаклларинир кидира бошлаган.
Манбаларда мулкнинг дасткард деган шакли куп тилга олинган.  Унда кул ерга бириктирилган, кул ерсиз сотилмасди.
Дарскадлар йирик уртача мулкдорлар ва жамоаларга тегишли  булган. Энг йирик ер эгалари-шаханшох, аристократия, рухонийлар.  Юкори табака "кисман озодликга чикариш" системасини куллай бошлаган.  И/чикарувчила учун уэнг огир, азоб укубатли озодлик йуналиш эди.  Жамоаларда картина енгилрок булиб, эркин жамоа аъзоси интенсив йулга тезрок ута бошлаган.
Мехнат умумдорлиги ошуви  билан,  давлат  апаратига  суянганюкори хукмрон табака дехконлар соликлари ва мажбуриятларини ошира  бошлаган. Эркин жамоаъ аъзолари хам астасекин мажбурият утовчи табакага айлантирилган.
III-V асрда Эрон аристократияси  аста-секин  уз  жамоалари  Билан алокаларини уза  бошлаган.  Бу  вазифани  амалга  ошириш  анча  мушкул эди.Бувактга кадар узок вакт мобайнида жамоа  азолари  традицион  патриалхал мажбцуриятларнигини утаганлар.  (харбий  жамоа  манфаатлари учун иш...).
V асрнинг 2-ярмига келибгина юкори табака хар томонлама  соликлар системасини ишга солди: хараг (эрон дехконлари  этиштриладиган  махсулотдан солиг) ва гезит (жон бошига солинадиган солик улпон).  Улар билан бир вактда эски соликлар ва мажбуриятлар сакланиб колаверган.  соликлар асосан натура холатида олинган.
Жамоани эзиш кучая борганига карамай, Эрон  дехкони  шахсан  озод деб хисобланаверган.  Кишлокда куп оила урук хали мухим  рул  уйнарди. Лекин кишлокнинг энг характерли белгиси энди кушни  жамоа  булиб,  куп оилави жамоа парчалануви давом этаверган Шу жарён билан боглик равишда Катхудо атамасининг мазмуни узгарган.Удастлаб купоила жамоа бошлигини, кейинрок оксоколни (староста) англатган, оксокол маъмурий ва  молиявий фукцияларни бажариб, сунъий сугориш системаси ва яъне ерлар очишга жавобгар эди.  Оксокол аста-секин жамоа кулларига  эгалик  хукукини  хам кулга олган.  Эроннинг баъзи колокрок районларида катта  амалий  жамоа VII асрдан кейин хам яшайверган.
IV-V асрларда жамоа азолари орасида  мулкий  табакаланиш  жараёни анча чукурлашган, лекин у тугуман ва хукукий жихатдан  расмийлаштирмаган.  Озод зузи жамоанинг эркин аъзосига нисбатан кулланган. Энди купрок узига тук, мустакил урушга от миниб кира оладиган кишининг англата бошлаган. V асрга келиб бу атама Катхудо ва дехконга нисбаган хам кулланган. Дехкон тула хукукли ер эгаси, озод эркин жангчи. Дехконлар ерда оила аъзолари ва куллар билан ишлаганлар. Эрон жамоачилига нисбатан Эронлик булмаганлар огиррок холатда  яшаганлар,  аёвсиз  эксплатацияга дучор булганлар.
Ахолининг унча куп булмаган кисмини  хунармандлар  ташкил  этган. Уларда мехнат таксимоти анча  такомиллашган.  Манбаларда  хунармандлар ташкилоти хакида куп маълумотлар мавжуд.
Шуни кайд этиш лозимки сосонийлар  давлатида  хунармандлар  хазар килинадиган даражада турганлар, Бу соха жамиятнинг эркин  аъзоси  учун номуносиб хисобланган.  Хунарманд чиликнинг барча махсулоти давлат ихтиёрига утарди.  Сосонийлар давлати шахарлардаги барча хунармандлар ва савдогарларнинг асосий кисми эронлик булганлар эди, IV-V асрларда  жамоанинг хонавайрон булиши окибатида улар таркибида эронликлар купайган.
Подшохликнинг барча эркин ахолиси дастлаб 3, кейинрок 4, табакага булинган.  Дастлабки 3 табака хукмрон синф: жангчилар, рухонийлар, котиблар (чиновниклар) 4 мажбурият  утовчи  табакага  Дехконлар,  хунармандлар, савдогарлар кирган. Куйи табакадан юкорисига утиш амалда мумкин эмасди.
III-V асрларда мамлакатдаги иктисоди ва  сиёсий  хукмронлик  эски аристократия-аёнлар кулида эди. мамлакат иктисодиёти асосини йирик  ер эгалиги ва босиб олинган ерларни талаш ташкил этарди.

Давлат ташкилоти

III аср бошларида машхур сосонийлар уруги  вакили  Ардашер  бутун форс, марказий эрон, форс гарбидаги Хузистонни уз  хукмронлиги  остига олди. 226 йили удавлат бошлиги деб эълон килинди. Сосонийлар сулоласига асос солган Ардашер 241 йилга кадар  хукмронлик  килган.  Дастлабки сосонийлар эски Парфия зодагонлари билан узок  кураш  олиб  борганлар. Ардашерлар янги маъмурий булинишга асос солган, окибатда уруг  ва  жамоалар гегалалари бузилиб кетган.  Зодагонларнинг уз  жамоалари  Билан алокалари узиб ташланган.  Уз жамоаси  билан  алокаси  заифрок  булган аристократия Ардашерни куллаб, Сосонийлар галабксига кумаклашган.
Давлат-бошлиги шаханшох.  Меросийликнинг катий тартиби  булмаган, Лекин хукмдор албатта Сосонийлар уругидан булиши шарт эди. Ухаёт чогидаёк унга маъкул шахзодани тайинлашни харакат киларди.  Купинча сайлов турли гурухлар уртасида низо тугдирарди.
Маъмурий апарат бошлиги  -вазург-фрамадор  (буюк  бошкарувчилар). Унинг мажбуриятлари доираси хали аник белгиланмаган  эди,  чунки  кенг тармокли бошкарув тизими вужудга келмаган эди.
Марказий хукуматнинг купрок диккат эътибори молия, арсмия ва  ирригацияга каратилган.  Молия бошкармаси солик йигиш ва жамоалар  Билан машгул булган.
Вилоятларни бошкарув Сосонийларган буйсинган махаллий  хукмдорлар томонидан амалга оширилган.  Улар маълум даражадаги мустакилликни саклаб колган эдилар.  Давлатнинг асосий худудий булса шаханшох томонидан куйилган, вакиллар томонидан тасарруф этилган.  Ута мухим айникса марказий осиё билан чегерадош вилоятларда  губернатор  шаханшох  уругидан буларди.
IV асрга кадар Сосонийлар армияси факат халк лашкарлари  ва  итифокдош кабилалар ёрдамчи отрядлардан иборат эди, уларнинг асосий кисми отлиқ чавандозлар. Пиёдалардан кушимча кисм сифатида фойдаланилган. харбий аристократия вакиллари кушимча бошчилик килганла ва алохида ута мухим рицарлар отрядлариниташкил этганлар.

Зардўштийлик давлат дини

Сосонийлар империясини мустахкамлашда  давлат  дини  зардуштийлик узига хос урин тутган.  Факат ссосонийлар даврига келибгина зардуштийлик дин сифатида тула шаклланиб булди.  Сосонийлар даври зардуштийлиги асосида дуалистик гоя коронгулик ва юруглик кучлари  уртасидага  кураш масаласи етади. (PS будаврда афсонавий пайгамбар Заратушранинг  "Авестода" ёзилган фикрлари доирасидан анча четга чикиб кетган эди). Мураккаб ва деталлашган равишда ишлаб чиккан худудлар.  (Ахуримазда,  Ахриман.  Анахез, Зрвана) ва табиат кучларига (Куёш олов юлдузлар) сигиниш жуда куп сонли рухонийлар- Харбад ва Мобадлар томонидан амалга оширилган.
Учмас олов ёкиб турган юзлаб  ибодатхоналарда  ибодат  килганлар, кушик айтилган, Мукаддас юзувлардаги матнлар укилган.
Зардуштийлик ибодатхоналари, харбод ва мобадлар асосан куллар томонидан ишланадиган катта ер мулкларга эга эдилар.  Уларга катта иномлар келган, бундан ташкари ахолидан бажарилган маросим учун хак  олинган. Дин коидаларини бажармаслик купдан-куп жаримага сабаб булади.
Зардушти рухонийларнинг юкори катлами сиёсий хаётда мухим рол уйнаган. улар кулида таълим  системаси  ва  суд  булиб,  халкнинг  бутун хаётий катий назорат остида эди. шу сабабли хам уша даврдаги  ижтимоий норизолик дахрийлик либоси остида буларди. улар орасида энг  мухимлари - Монийлик ва маздахизм.

Монийлик ва унинг ижтимоий мохияти

Бу таълимот асосчиси Лоний 215 йили бобулда тугилган ва уз таргиботини 242 йили Ктесифонда бршлаган.  Монийликнинг асоси гояси зардуштиликдаги каби далистик гоя булиб икки иптидо - ёруглик ва коронгулик, яхшилик ва ёмонлик мавжудлигини тан оларди. Зардушти рухонийлари сосонийлар империясидаги тартиб-коидаларни ёруглик ташкил этиш тимсоли сифатида таргиб килардилар.  Моний таълимоти буйича дунёвий хаёт ва унда яшовчи кишилар ювзлик тимсолидир, ювузликдан  холос  булишнинг  асосий
йули инсон рухининг барча моддий, дунёвийликдан озод  килишдир.  Ёругликни озод этишнинг коронгуликнинг бартараф  этишнинг  ягона  йули  бу дуньё халокатидир.  Инсон уз хаёти, юриш туриши билан атрофдаги оламда мавжуд ёруглик заррачаларини озод килмоги лозим.  Шундай хаёт билан  у ёругликга карши курашади.  Шу сабабли инсон гушт емаслиги керак, ахлокан пок хаёт кечириши лозим, "танланганлар булса никохга  кирмаслиги", гушт емаслиги, усимликларни узмаслиги даркор.  Моний фикри буйича Янги таълимот универсал дин булиши керак эди, шу  сабабли  у  узига  маълум динлардаги урф одатларни ташки шаклларини узлаштириб олаверган.
Монейчилар аскетизмни бойлик, айшу-ишратга, зулмга карши  куйганлар.  Мавжуд дуньёга булган салбий муносабат жамиятни узгартириши учун бирор-бир талаб билан чикиш имкони бермаган.  Эркин кишиларнинг хурланиши, кулдорлик тизими колдиклари, барча иштимои  тафовутларнинг  кескинлашуви бу таълимотга умидсизлик, чорасиз, пессилизим рухини синдир ган эди.  Халк оммасининг кенг табакалари юкори синфга булган  нафрати туфайли монийчиларга ва уларнинг гояларига хамдард эдилар.
Дастлаб Сосонийлар моноийлик таркалувига унча  эътибор  бермаганлар.  Улар таълимотининг давлатга, динга карши рухий сезилгачгина унга карши каттик таргиб бошланган.  Моний зиндонга солинган, 276 йили катл этилган.  Уз тарфдорлари яширинишга мажбур  булиб,  купрок  византияга кетганлар, уерда монийлик таркалган, бошка шаклларга  кириб  христианликга таъсир утказган.
Монийлик таъсири урта асрда жуда кучли булган,  у  куп  секта  ва ереслрга сингиб кетган.
(Арманистонда - тондракитлар     Бутун европада - альбигойлар Болгарияда   -   богомиллар....)
Сугд шахарларида кенг  таркалган  монийлик  шаркий  туркистон  ва Хитойга хам кириб борган.
Эронда монийлик яширин тарзда  яшаб  хаётнинг  барча  жавхаларига таъсир утказган. Шунга карамай у эзилганларнинг кураш байрогига айлана олмади.  Чунки уянги куллар (кулдорлик урнига келган)  талабига  жавоб беролмасди.(пессимизм туфайли)
III-IV асрларда Эрон хукмдорлари Рим оркасида иттифокчиларга  эга булиш максадида Христианларга бошпана бераверардилар. Христианлик душман Римнинг давлат динига айлангач (император константин даврида) улар Эронда таъкиб этила бошлаган, Римга опозицияда булган окимлар  кулланган.
III-IV асрларда Сосонийлар ташқи сиёсати.
Дастлабки асрларда давлат ташки сисаёти купрок кулдор  зодагонлар иктисодий ва сиёсий манфаатлари билан боглик эди. Кулдорликга асосланган хужаликларнинг ушлаб туришининг асосий шарти уруш ва купрок  кулга эга булиш эди.
Ардашерлар аввал партия кулида булган барча вилоятларни кулга киритди, кушинлар Рим месопотамияси, сурия ва кичик осиёга кириб борганлар.  Кудратли кушон империяси заифланиб бораётган  шаркда  сомонийлар Хуросон ва Марв вохасида мустахкамланиб олдилар форслар месопотамия ва арманистон учун рим билан шиддатли курашда яккол услубга эга эдилар.
Шопур 1 (242-272) даврда букураш 260 йили римликларни мажаклануви билан якунланди. Император Валериан билан биргаликда асрга олинган Рим зодаголнлари кулликга солинган. (Эдесса Яқинида)      Улар кучи билан карун дарьёсида Эронда Банди Кайсар (цезар дамбаси) номи билан машхур улкан лотина ва ирригация иншоотлари курилган .
Бундан ташкари Шопур 1 кавказортида  хам  уз  позицияларини  анча мустахкамлаган. 30  йилларда  топулган  ёзувларда  курсатилишича  урта осиёда юрган Шопур 1 чочга кадар етиб борган.  III ва кенгрок V  асрда сосонийларнинг шаркдаги сархадлари марв  вохаси,  Хирот  ва  Саккистон шарккидаги тогли районларгача булган.
283 йили Месопотамияга ёриш форслар учун фойдали булмаган шартнома билан якунланди, Окибатда Эрон Арманистон устидан назоратни юкотган. (хозирги арманистон эмас туркия шарки сурия ва ирок шимолида жойлашган арманистон).
Бу муваффакиятсизлик шаркда урта осиё кабилалари кутарган  кузголон туфайли янада мураккаблашган.
Рим билан Арманистон учун имзо 359 йили уруш харакатларига айланди.  Уруш асосан шимолий Месонотамия ва  кичик  осиё  шаркида  булган. Шопур II (310-379) Римликларнинг мудофааси асоси булган катор калаларни эгаллаб олган. 363 йили Рим регионерлари император Юлиан бошчилигида эрон худудига кириб келиб, дастлаб кичик  кичик  ютукларга  эришди, лекин умуман олганда маглубиятга учради.    
371 йили яна Рим билан 5 йил давом этган уруш  бошланди.  IV  аср
охирида иккала империя арманистонни булиб олишди, унинг  тахминан  4(5 кисми Сосонийларга, колган кисми шаркий рим империясига Византияга утти.
Икки империя уртасидаги урушнинг тухташи уларда икки  сиёсатидаги кийинчиликлар, уларга варварлар хужуми, кузголонлар билан боглик  эди. IV асрда эрон жамиятида  юз  берган  ижтимои  кураш  Сосонийлар  ташки сиёсатида хам акс этган.

V –аср охрида сиёсий вазият

Халк оммасини хаддан ташҳкари эзиш жамоачилар хужалигида огир  из колдарди. Бахрам 5 Гур (421-439) даврида Эронда жуда куп дехконларнинг иш хатвонлари, куроллари, уруглари йук эди.  Хонавайрон  булган  жамоа аъзолари ерларни ташлаб кетиб,  хазар  килинадиган  хунармандчилик  ва бошка касблар билан машгул булганлар, купинча дайдиларга  айланганлар. Вилоятлар хукумдорлари Бахром 5 га жуда куп арзномалар ёзганлар.  кишлоклар хувиллаган, хайвонлар эгасиз сангиб юрган, далаларни ут-уланлар босиб кетган. Дехкон хужалигининг бир кисми хонавайрон булиши окибатида мамлакат иктисодиёти заифлашди, иригация  системаси  анча  бузилди, тез-тез очлик юз бериб турди.
Феруз (459-484)  шохлиги  даврида  "7  йил  хосил  яхши  булмади, дарьёлар куриди, хайвонлар ориклади, мамлакат ахолиси турли  гам  ташвишларга ботди...." Зироатда и/чикариш кучлари ривожи заифлашди.  Окибатда IV аср охири V асорда кенг халк харакатлари юз берди. улар  орасида маздакийлар харакати ижобий хусусиятга эга.
Дехконларгина эмас бухолатдан озодлар хам норозибулиб, улар юкори граждан ва харбий мансабга эриша олмасдилар.
Шу сабабли V асрда озодлар дехконлар билан бирга бош кутара  бошлаганлар. Айнан озодлар кулдорларга карши сиёсий хукмронлик учун кураш бошладилар.  Шаханшохлар купрок озодлар ва дехконларга таяна бошлаганлар, улар феодализм вакиллари эдилар.
Ардашер 2 (379-  383)  Эрон  дехконларини  (мехнаткаш)  10  йилга сорликлардан озод килиш тугрисида  фармон  чикарганда  зодагонлар  уни тахтдан агдариб ташлаганлар.
Ёздигард 1 (399-420) маълум даражада аъёнлар ва рухонийлар сиёсий таъсирини чеклашга эришиб, репрессиялар оркали улар кучини  анча  синдирган.  Парсдаги улар иснни шафкатсизлик билан бостирган. Лекин у хам узи олиб борган сиёсат курбони булган. Унинг угли Бахром 5 тахтга утириш маросимида отаси сиёсатини такиб килган, у бутунлай  машхур  зодагонлар таъсирида булган.
Сосонийлар империяси заифлашган сари унинг худудига кавказорти ва марказий осиёдан хужумлар кучайган. вакти вактим билан  сосонийлар  бу хужумларни  кайтариб,  хатто  карши  хужумга  утиб  турганлар,   лекин V-асрнинг иккинчи ярмида вазият кескин узгарган.  Ички вазият ва турли хужумлар мамлакатни какшатган.  Шаханшох Феруз маглубиятга учраган.  1-мартасида у Эфталитларга катта тонтрибуция тулашга тулов  тугагунча улар кулида угли Куботни гаров тарикасида  крлдиришга  мажбур  булган,
иккинчи мартасида лашкарлари тула маглуб булган, Ферузнинг тузи  улдарилган.  Эфталитлар"ок хунлар" турмуш тартибида харбий кабилачилик демократияси  ананаларикучли  эди.  Эфталитларнинг  бошликлари  узларини "биргаликда уладиганлар" деб аталган кишилар билан куршаб олардилар бу кишилар уларни таоми, турмиши ва жангдаги шерик уртоклари  булиб  бошликлари улганда улар билан бирга нарги дунёга  кетардилар.  Эфталитлар 427 йилдан 487 йилгача урта осиё давлатларини  кулатганлар.  Вахшунвор бошчилигида 457 йили Бадахшон ва Балхни эгаллаганлар.  Эронга  биринчи зарба 479 йили брилагн 484 йилги жангда Феруз  улдирилган  шу  даврдан этиборан Эрон эфталитларга улпон тулашга мажбур этилган.
Харбий жихатдан маглуб этилган, ахолиси оч мамлакатда халк кузголонлари бошланган.  Мамлакат шимоли гарбида 483-484 йил кузголон зурга бостирилган.  Хукмрон синф учун энг хафлиси уша давр гарбий осиёси тарихида мухим из колдирган маздакчилар харакати эди.

Маздакийлар харакати

Маздакийликнинг асосий харакатлантирувчи  куч  хонавайрон  булган жамоатчи дехконлар хамда эроний хунармандлар эди.  Харакатга унга вактинча кушилган озодлар ва дехконлар хам катта ёрдам  берганлар.  Уткир ижтимои кураш Эрон таркибига киритилган халк ва кабилаларни хам  харакатга келтирган, лекин маздакийликдан Эрон ахолиси харакати эди.
488 йили маздак томонидан илгари сурилган диний  фалсафий  таъминот монийлик ва зардуштийлик билан мустахкам алокада эди.   Маздакийликнинг монийликдан принципиал фарки ёругликдан  корунгулик, яхшиликнинг ёмонлик устидан голиб чикишига  булган  катъий  ишонч эди. Бу галаба нарги дунёда эмас, бу дунёда содир булади. Ёруглик кучлари онгли равишда, ёмонлик кучлари онгсиз, стикияли равишда галабасига кумаклашуви керак. Ерда ёмонлик илдизини куритиш мумкин. яхшилик ва ёмонлик тимсоли мулкий тенгуликда яккол куриниб турибди.  Айнан у  биринчи навбатда ёк килинмоги даркор.
Маздакийлик пассий таъминот эмас, у синфий зулумкорга карши каратилган.
Маздакийлик талаби: мулкни кайта таксимлаш, бу сохада тенглик урнатиш, хукукий тенглик...    4 "З" замин, зар, зур, зан хаммага тенг булиши керак.
Программадан: "агар кимдандир ортикча мулк, хотин, кул булса, биз уни тортиб олиб. Хаммага тенг таксимлаймиз хеч кимнинг бошкалардан ортик мулкга давогарлик килишга хакки йук"      Маданийлар  программани  ошира  бориб  зодагонлар  ер  мулкларини торттиб олганлар, узаро булишганлар.  Тортиб олинган ер жамоа  мулкига кушиб олинган.  Куллар, инвентар, ииш хайвонлари, дон захиралари жамоа аъзолари уртасида таксимланган.
Бу харакатдан юкори табака вакиллари, хатто шаханшох Кубод 1 фойдаланиб колишга харакат килишган. Кубод бу йул билан зодагонлар кудратини синдиришга уринган эди.  Бу йул билан зодагонлар кудратини синдиришга уринган эди. У армиянинг асосини ташкил этган озодлар ва дехконлар кайфияти билан хам хисобланишга мажбур эди.
496 йили зодагонлар кубодни кулга  олиб,  зиндомга  солганлар,  3 йилдан сунггина у эфталитлар ёрдамида озодликга чикиб, Тахтга утирган.
Шундан сунг Маздакийлар шох ёрдамида орзуларини амалга ошириб  булганлар. Харакат рахбарларидан анчаси мухим давлат мансабларини эгаллаганлар.  Маздак давлатдаги энг мухим шахслардан бирига айланди. Айнан  шу даврда Эрон Мазантияга карши муваффакиятли уришди.
(502-506) кучманчилар хужумини кайтарди.  Катор янги шахарга асос солинди, каналлар казилди....
Маздакийлар эски давлат  ижтимоий  асосларига  карши  курашдилар. (кулдорлар зодагонлар).
Улар раста ва табакалар, тугатилади деб,  эълон  килдилар,  чунки хатто кимларда хам фарклар мавжуд эди.
Эронийлар "хакикий эътикод  килувчилар"  (маздакийлар)  ва  унинг душманлари табакаларга булинди. Улар таълимоти буйича кон тукиш мутлако мумкин эмасди. Шунга карамай маздак харакат ракиблари каршилик курсатгудек булсалар, Уларни улдиришга рухсат берган. кулдор  зодагонларнинг катта кисми кириб ташланди.  Уларнинг иктисодий  кудратига  зарба берилди, каставий-табакавий имтиёзлари бекор килинди.
Маздакийлар харакати биринчи навбатда  йирик  зодагонларга  Карши каратилган эди. Харакатдан келадиган асосий фойда озодлар ва дехконлар хиссасига тугри келди
Бирок харакат давомида ижтимоий кураш жамоа ичида хам  ривожланиб кетди.  Барча жамоа аъзоларининг тенг хукуклиги озодлар газабини кузиди. Шу сабабли хам улардан иборат армия харакат душанлари лагерига ута бошлади.  Шу билан бирга Куботнинг хам позицияси узгариб, у рухонийлар ва зодагонлар билан келушув йулига утди, чунки улар энди шаханшох учун хавфли булмай колган эдилар.
Харакатдан озодлар ва дехконлардан чикиб кетиши  уни  анча  заифлаштриб куйди. Дехконлар отрядоари бироз галабадан кейинрок уй-уйларига таркалиб кетардилар. Харакат муваффакиятсизликга учрай бошлади.
Кубод вазиятдан фойдаланиб маздакийлар билан  боглик  амалдор  ва маслахатчиларни лавозимларидан четлатган, кейинрок улар кувгин  остига олинган.  Буишга Зардуштийлар ва Маздакийлар бошлиги уртасидаги (бахс) диснут сигнал булиб хизмат килган. (Уни атайлаб шаханшохнинг узи уйиштирилган эди).
529 йили аракат маглуб этилди.  Лекин Маздакийлар шиорлари  халк орасида узок вактгача булиб колаверди.
VIII аср боши Хоразм-Хурзод харакати
VIII аср охири Урта Осиё-Муканна харакати
IX аср  Азарбажон,Эрон-Бобек  харакатларида  маздакийлик  гоялари яккол куриниб турарди.

Хусрав I  ислохотлари

Халк харакати хукмрон синфга эски бошкарув усулини  саклаб  колиш мумкин эмаслигини курсатди.  Шусабабли хам "Улмас" номини  олган  Янги сосоний шохоншохи Хусрав 1 Ануширван (531-579) Феодалзм ривожи ва мустахкамланишига туртки берган ислохотларни утказишга мажбур этилди.
Халк харакати пайтида босиб олинган ерларнинг катта кисми конфиснация килиниб, давлат ер фондига киритилди. кулида колдирилди. "Хукумронлик аник куриниб турибди, мулк манбаси эса шубхали" -Сосонийлар конунномаси моддаларидан бири.
Маздакийларнинг тору-мор келтиргани уни  хукмрон  табакалар  унга "Улмас" лакабини бердилар.  Хисравнинг узи хам маздакийлар харакатидан бир мунча сабок олди.  Солик системасидаги  ута  кетган  адолатсизлини юкотиш максадида уни куриб чикиш зарурлигини тушунди.
Унинг буйруги билан хамма  ерлар  янгитдан  руйхатга  олинди  кадастрлар тузилди.  Бунда тупрокнинг сифати,  сугориш,  кандай  экинлар экилиши, дарахтлар ва ишкучининг микдори аник  хисобга  олинди.  Молия амалдорлари мирзалар, ерлардан олинадиган хосилни тубдан текшириб  чикиб, хар йили хосилга караб солик  микдорини  белгилайдиган  булдилар. Жон солиги хам йилига бир марта,  муайян  микдорда  олинадиган  булди. Рухонийлар, амалдорлар ва аскарлар жон солигидан бутунлай озод  килинди, Лекин улар маълум микдорда ер солиги тулаб туриладиган булишди.
Хусрав 1 савдогар ва судхурларни давлат молия булимига бажону дил хизматга олиб, уларнинг пул муомиласи сохасидаги  амалий  тажрибасидан фойдаланди. Хусрав 1 замонасида канал, дамба тугонлар ва бошка хил иншоотлари курилиши авж олди.  Ктесифонда умухташам бир сарой  курдирди. У турли олимларга хатто хатто юстиниан томонидан Византиядан хайдалган неоплатончи философларга хам хомийлик килди.
Унинг буйруги билан енг расмий вокеалар  саройда  расмий  суратда йилма-йил ёзиб борилди.  Грек, Сурия ва Хинд тилидаги  адабий  асарлар таржима килинди. "Минг эртак" номли асар  хам  Хусрав  замонида  пайдо булган деб фараз килинади; Бу туплам кейинча Арабча "минг бир кеча" га асос булди.

Хусрав I нинг    ташқи   сиёсати

Хусрав 1 подшохли килган бутун давр кушоги халкларга  карши  уруш олиб бориш билан утди.Ууз подшохлигидан дастлабки даврида  Юстиниан  1 билан "абадий тинчлик" тугрисида ахднома тузган эди (532).  Лекин  вазиятнинг кучайиб кетишидан куркиб, 540 йилда ахдномани буздива  Сурия, Антиохияни босиб олиб таловга солди.Антиохия ахолисини асир  олиб  кетиб, Ктесифон ("Хисрав  антиохияси"га)  атрофига  жойлаштирди.  Сунгра уруш месопаталия ва Закавказьеда давом этди.  У тухтаб тухтаб 562 йилгача чузилди, нихоят холдан кетган 2 кала тараф 50 йиллик сулх  тузди, 2 кала тараф уз жой чегераларини саклаб колди.  Бирок 570 йилда Хисрав Яманни босиб олди. Бу нарса Эрон ва Византия уртасида яна уруш чикишига сабаб булди. Бу уруш 20 йил давом этиб, Хусрав олгандан кейин унинг угли замонида тугуди.
Шаркда Хусрав 1 Ур-осиё териториясида Амудаьё ва Сирдарьё уртасида яшовчи турк кабилалари билан уруш олиб борди.

VI аср охир VII аср бошларида Сосонийлар давлатининг тушкунликка юз тутиши

Хусрав улгандан сунг хокимият тушкинликга юз тута бошлади. Феодаллашаётган зодагонлар марказга яхши итоат  этмди.  Вилоятларнинг  ката хокимлари Сосонийларга карши узлуксиз кузголон кутариб турди.      590 йилда Бахром Чубин феодаллар кузголони унинг энг каттаси булди. Козголон Сосоний ларни агдаришга сал колди.
Шох Хусрав 2 (610-628) Византия императоридан ёрдам  сураб,  Улар кушини юрдамида тахтни тиклаб олди. 591 йилги Эрон ва Византия сулхига биноан Закавьказдаги чегара полосаси Византияга утди.
Бу даврда хонавайрон булган дехконлар харбий хизматни хам  тузукрок адо этмайдиган булиб колди.
Сосонийлар ва феодаолар ички зиддиятларни Ташки урушлар йули  билан хал килишга уринди. 600 йилда Византия билан  яна  уруш  бошланди, лекин чекинилди. 613-620 йилларда Хусрав 2 Сурия,  фластин  ва  мисрни забт этди.  Бирок 623 йилдан бошлаб Византия императори ирахлининг узи хужумга утди. 628 йилда улар кушни Сосонийлар пойтахти Ктесифонни  босиб олиш хафини тугдирди.  Мамлакатда шохдан норозилик кучая  бошлади. Бундан фойдаланиб, зодагонлар Хусрав 2  га  карши  фитна  уюштирдилар. Улар томонтдан шох килиб кутарилган Хусрав 2 угли Кубод 2  отаси  билауришиб уни аср олди ва катл этишни буюрди.  Византия билан сулх тузилди, унга мувофик Византияликлар кулдан келган ерларини кайтариб  олдилар.

З. Мадраҳимов.

 
Баннер