Гаумата соҳта Бардия — ҳиндистонлик маг (коҳин), милоддан аввалги 522 йилнинг 11 март куни Персия подшоҳи, Кирнинг ўғли Камбисга қарши давлат тўнтариши уюштирган. Аҳомонийлар давлати тахтига бўлган ҳақ-ҳуқуқини асослаш учун у ўзини Кирнинг кенжа ўғли Бардия (Смердис) сифатида кўрсатди, яъни, ўз акаси томонидан яширинча ўлдирилган шахс. Камбис армияси билан Мисрда бўлганидан фойдаланиб, Гаумата Аҳомонийлар давлатининг катта қисмига ҳоким бўлди. Камбис Гауматага қарши қўшин тўплаб юришга отланди, аммо йўлда ҳалок бўлди (ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин). Гаумата тахтга ўтирди ва персияликлар томонидан забт этилган мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланишга эришиш мақсадида уларни уч йилга солиқ ва мажбуриятлардан озод қилди. 522 йил 29 сентябрда зодагонлар унга қарши ташкил қилган фитна натижасида, унинг бошида турган Дарий I томонидан йўқ қилинди. Дарий — Аҳомонийлар сулоласининг ёш авлоди вакили эди. Гауматанинг ижтимоий сиёсати масаласи кўп баҳсларга сабаб бўлди. Айрим буржуа тарихчилар, масалан, немис олимлари Э. Ҳерцфельд ва Ф. В. Кёниг, Гауматанинг ҳаракати крепостнойларнинг феодал зодагонларга қарши ҳаракати сифатида баҳолашади. Совет илм-фанида бир қатор турли нуқтаи назарлар илгари сурилган. Академик В. В. Струве ва В. О. Тюриннинг фикрича, Беҳистун ёзувидаги маълумотларга кўра, Гаумата "кара" ("халқ-армия")дан чарвахона ва мулкларини мусодара қилган ва шу орқали у зодагонлар манфаатини кўзлаган. И. Алиев эса, аксинча, "кара" сўзини персиялик зодагонлар сифатида талқин қилади ва, унинг фикрига кўра, Гаумата кенг халқ ҳаракатига бошчилик қилган. И. М. Дьяконов Гаумата амалга оширган мусодаралар фақат персиялик зодагонларнинг бир қисмининг манфаатларига таъсир қилган, деб ҳисоблайди. Гауматанинг диний сиёсати ҳам турлича талқин қилинган. Айримлар уни зардуштийликни қўллаб-қувватлаган деб ҳисоблашади (француз олим Ж. Дармстетер, совет олимлари И. М. Дьяконов ва И. Алиев), бошқалар эса уни Зардушт таълимотига қарши чиққан деб билишади (Э. Ҳерцфельд, В. В. Струве).
Абу Муслим тайёрлади
|