Бу можаро ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди ва миллионлаб одамларни ўз ерларини ташлаб кетишига мажбур қилди. Ва унинг келажаги ўтмишида ётади. Биз уни бўлакларга бўлиб кўриб чиқамиз.
Исроил-Фаластин можароси ўн минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди ва миллионлаб одамларни ўз уйларидан кўчиб кетишига мажбур қилди ва унинг илдизлари бир асрдан кўпроқ вақт аввал бўлган мустамлакачилик ҳаракати даврига бориб қадалади. Шанба куни Фаластиннинг Ҳамас ҳарбий гуруҳининг мисли кўрилмаган ҳужумидан сўнг, Исроил Ғазо секторига уруш эълон қилар экан, дунё нигоҳи энди яна нима содир бўлиши мумкинлигига қаратилди. Хамас жангчилари Исроил жанубидаги бир қанча шаҳарларга уюштирган ҳужумлари натижасида 800 дан ортиқ исроилликни ўлдирган. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторига қарши бомбардимон кампаниясини бошлади, натижада 500 дан ортиқ фаластинликлар ҳалок бўлди. Исроил қуруқликдан ҳужумга тайёргарлик кўрган шекилли, Ғазо сектори билан чегара бўйлаб қўшинларини тўплади. Ва душанба куни у Ғазо секторининг «тўлиқ блокадаси»ни эълон қилди. Ўзи шундоқ ҳам аввалдан қамалда бўлган анклавга озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа зарур товарлар етказиб беришни тўхтатди. Бу халқаро ҳуқуққа мувофиқ уруш жинояти ҳисобланади. Аммо келгуси кунлар ва ҳафталар давомида содир бўладиган воқеаларни келиб чиқиши яқин тарихга бориб тақалади. Ўнлаб йиллар давомида Ғарб оммавий ахборот воситалари, академиклар, ҳарбий экспертлар ва дунё етакчилари Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиб бўлмайдиган, мураккаб ва боши берк кўчага кириб қолган, дея таърифлаб келади.
Мана бу, дунёдаги энг чўзилган можаролардан бирини ҳал қилиш бўйича оддий қўлланма:
Балфур Декларацияси нима?
Бундан 100 йил муқаддам, 1917 йилнинг 2 ноябрида Буюк Британиянинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Артур Балфур (Arthur Balfour)Британия яҳудий жамияти арбоби Лионел Валтер Ротшилдга (Lionel Walter Rothschild) мактуб ёзади. Мактуб қисқагина — бор-йўғи 67 сўздан иборат бўлган, аммо унинг мазмуни Фаластинга сейсмик даражада таъсир кўрсатган ва буни оқибати бугун ҳам сезилмоқда. Унда Британия ҳукумати “Фаластинда яҳудий халқи учун миллий уй ташкил этиш” ва “бу мақсадга эришиш”га кўмаклашиш мажбуриятини олади. Ушбу мактуб Балфур декларацияси сифатида танилган. Аслини олганда эса, Европани ўша пайтдаги державаси сионистик ҳаракатга алоҳида мамлакатни ваъда қилган эди. Ваҳоланки, ўша пайт бу ерларнинг маҳаллий аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини фаластинлик араблар ташкил этарди. Британиянинг бу мандати 1923 йилда тузилган ва 1948 йилгача чўзиб келинган. Бу давр ичида инглизлар яҳудийларнинг оммавий иммиграциясини қўллаб-қувватлаб келдилар, жумладан: – янги кўчиб келаётган аҳолининг кўпчилиги Европада нацизмдан қочиб кетаётганларни ташкил қилган ҳамда улар бир пайтни ўзида норозилик ва иш ташлашларга дуч келишганди. Фаластинликлар эса, ўз мамлакатларидаги демографик кўрсаткичларининг ўзгаришидан ва Британиянинг яҳудий кўчманчиларга бериш учун ерларини мусодара қилишидан хавотирда эди.
1930 йилларда нима содир бўлди?
Вазият танглигининг кучайиши охир-оқибат 1936 йилдан 1939 йилгача давом этган араб қўзғолонига олиб келди. 1936 йил апрель ойида янги ташкил этилган Араб миллий қўмитаси фаластинликларни Британия мустамлакачилигига ва яҳудийлар иммиграциясининг кучайишига қарши норозилик билдириш учун умумий иш ташлашга, солиқ тўловларини тўхтатишга ва яҳудий маҳсулотларини бойкот қилишга чақирди. Олти ойлик иш ташлаш британияликлар томонидан шафқатсизларча бостирилди, улар оммавий ҳибсга олиш кампаниясини бошлаб юбордилар ва жазолаш мақсадида уйларни бузиб ташлашди ва бу амалиётни Исроил бугунги кунда фаластинликларга қарши қўллашда давом этиб келмоқда. Қўзғолоннинг иккинчи босқичи 1937 йил охирида бошланиб, у Фаластин деҳқонларининг қаршилик кўрсатиш ҳаракати бошчилигида, инглиз қўшинларига ва мустамлакачиликка қарши бўлиб ўтди. 1939 йилнинг иккинчи ярмига келиб, Англия Фаластинда 30 минг аскарни жамлади. Қишлоқлар ҳаводан бомбардимон қилинди, комендантлик соати жорий этилди, уйлар бузиб ташланди, маъмурий қамоққа олиш ва қатлиом қилишлар кенг тарқалди. Тандемда инглизлар яҳудий кўчманчилар жамоаси билан ҳамкорлик қилдилар ва қуролли гуруҳлар ва Британия бошчилигидаги яҳудий жангчилардан иборат «қўзғолонга қарши куч»ларни «Махсус тунги кучлар» деб атадилар. Собиқ кўчманчилар жамоаси бўлган Ишува ичида қурол-яроғ яширинча олиб келинди ва кейинчалик Исроил армиясининг ядросига айланган яҳудий ҳарбийлаштирилган Хаганани кенгайтириш учун қурол заводлари ташкил этилди. Бу уч йиллик қўзғолон давомида 5000 фаластинлик ҳалок бўлди, 15-20 минг киши яраланди, 5600 нафари қамоққа ташланди.
БМТнинг бўлиб бериш режаси қандай эди?
1947 йилга келиб, яҳудийлар сони Фаластиннинг 33 фоизини ташкил этди, аммо улар ернинг атиги 6 фоизига эгалик қилишарди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинни араб ва яҳудий давлатларига бўлинишга чақирувчи 181-резолюцияни қабул қилди. Фаластинликлар бу режани рад этишди, чунки у Фаластиннинг тахминан 56 фоизини яҳудий давлатига, жумладан, унумдор қирғоқ минтақасининг кўп қисмини бериб юборишни кўзда тутар эди. Ўша пайтда фаластинликлар тарихий Фаластиннинг 94 фоизига эгалик қилган ва ҳудуд аҳолисининг 67 фоизини ташкил қилар эди.
1948 йилги Накба ёки Фаластиндаги этник тозалаш.
Британия мандатининг муддати 1948 йил 14 майда тугашидан аввал ҳам сионистик ҳарбий кучлар туғилиши керак бўлган сионистик давлат чегараларини кенгайтириш мақсадида, Фаластиннинг шаҳар ва қишлоқларини вайрон қилиш бўйича ҳарбий операцияни бошлаган эди. 1948 йил апрель ойида Қуддус чеккасидаги Дайр Ясин қишлоғида 100 дан ортиқ фаластинлик эркак, аёл ва болалар ўлдирилган. Бу операциянинг қолган қисми учун ҳам қўшимча тон берди ва 1947 йилдан 1949 йилгача фаластинликлар Накба ёки арабча «фалокат» деб аталадиган ходиса содир бўлди ва унда 500 дан ортиқ Фаластин қишлоқлари, шаҳарчалари ва шаҳарлари вайрон бўлди. Тахминан 15 000 фаластинлик ҳалок бўлди, жумладан, ўнлаб инсонлар оммавий равишда қирғин қилинди. Сионистлар ҳаракати тарихий Фаластиннинг 78 фоизини эгаллаб олди. Қолган 22 фоиз эса ҳозирги босиб олинган Ғарбий Соҳил ва қамалдаги Ғазо секторига бўлинган. Баҳолашларига кўра, тахминан 750 000 фаластинлик ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Бугунги кунда уларнинг авлодлари бутун Фаластин ва унга қўшни бўлган Ливан, Сурия, Иордания ва Мисрдаги 58 та қашшоқ лагерларда олти миллион қочқин сифатида яшамоқда. 1948 йил 15 майда Исроил ўзининг давлати тузилганини эълон қилди. Эртаси куни биринчи араб-исроил уруши бошланди, ҳарбий ҳаракатлар 1949 йил январида Исроил ва Миср, Ливан, Иордания ва Сурия ўртасида сулҳ тузилганидан кейин тугади. 1948 йил декабрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси фаластинлик қочқинларнинг қайтиш ҳуқуқини талаб қилувчи 194-резолюцияни қабул қилди.
Накбадан кейинги йиллар
Камида 150 000 фаластинлик яқинда ташкил этилган Исроил давлатида қолиб, Исроил фуқаролигини олишдан олдин қарийб 20 йил давомида қаттиқ назорат остидаги ҳарбий қамал остида яшади. Миср Ғазо секторини эгаллаб олди ва 1950 йилда Иордания Ғарбий Соҳилни бошқара бошлади. 1964 йилда Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ), бир йилдан сўнг эса Фатҳ сиёсий партияси тузилди.
Накба ёки Олти кунлик уруш ва аҳоли пунктлари
1967 йил 5 июнь куни араб қўшинлари коалициясига қарши Олти кунлик уруш давомида Исроил тарихий Фаластиннинг қолган қисмини, жумладан, Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус, Суриянинг Голан тепаликлари ва Миср Синай яриморолини босиб олди. Баъзи фаластинликлар учун бу иккинчи мажбурий кўчирилиш ёки арабча «тўсиқ» деган маънони англатувчи Нақсага олиб келди. 1967 йил декабрда Маркс-ленинча Фаластинни озод қилиш халқ фронти тузилди. Кейинги ўн йил ичида сўл гуруҳлар томонидан содир этилган қатор ҳужумлар ва самолётларни ўғирлашлар фаластинликларнинг оғир аҳволига дунё эътиборини қаратди.. • Ишғол қилинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида аҳоли пунктлари қурилиши бошланди. Икки хил даражадаги тизим яратилди: яҳудий кўчманчиларга Исроил фуқароларининг барча ҳуқуқлари ва имтиёзлари берилди. Фаластинликлар эса, камситилган ҳолда, ҳар қандай шаклдаги сиёсий ёки фуқаролик ифодасини тақиқловчи, ҳарбий қамал шароитлари остида яшашлари керак эди.
Биринчи интифада 1987-1993
Биринчи Фаластин интифадаси 1987 йилнинг декабрь ойида Ғазо секторида Исроил юк машинасининг ичида фаластинлик ишчилар бўлган икки фургон билан тўқнашиши оқибатида тўрт фаластинлик ҳалок бўлганидан кейин бошланган. Намойишлар тезда Ғарбий Соҳилга тарқалди, ёш фаластинликлар танклар ва Исроил армияси аскарларига қарата тош отишди. Бу эса, Исроил ишғолига қуролли қаршилик кўрсатиб келган “Мусулмон Биродарлар” ҳаракатининг бир бўлаги бўлган Хамас ҳаракатининг пайдо бўлишига олиб келди. Исроил армиясининг кескин жавоби ўша пайтдаги Мудофаа вазири Ицхак Рабин томонидан илгари сурилган «Уларнинг суякларини синдириш» сиёсатида ифодаланган эди. Бу сиёсат қирғинлар, университетларни ёпиш, фаолларни депортация қилиш ва уйларни вайрон қилишдан иборат эди. Интифада асосан ёшлар томонидан амалга оширилди ва Исроил ишғолига барҳам бериш ва Фаластин мустақиллигини ўрнатиш тарафдори бўлган, Фаластин сиёсий гуруҳлари коалицияси саналган Бирлашган Миллий исён раҳбарияти томонидан бошқарилди. 1988 йилда Араб Лигаси Фаластин халқининг ягона вакили сифатида ФОТни тан олди. Интифада халқ ҳаракатлари, оммавий норозилик намойишлари, фуқароларнинг итоатсизлиги, яхши ташкил этилган иш ташлашлар ва жамоат кооперативлари билан ажралиб турарди.
• Исроилнинг “Бецелем” номли инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Исроил кучлари интифада пайтида 1070 фаластинликни, жумладан 237 болани ўлдирган. Шунингдек, 175 мингдан ортиқ фаластинликни ҳибсга олган. • Интифада халқаро ҳамжамиятни можарога ечим излашга ундади.
Осло йиллари ва Фаластин автономияси
• Интифада 1993 йилда Осло келишувларининг имзоланиши ва босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Ғазо Секторининг айрим қисмларида чекланган ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлган Фаластин автономияси (ФА) муваққат ҳукуматининг тузилиши билан якунланди. ФОТ икки давлат ҳақидаги қарор асосида Исроилни тан олди. Амалда эса бу Ғарбий Соҳилнинг 60 фоизини ҳамда ҳудуднинг қуруқлик ва сув ресурсларининг катта қисмини Исроилга назорат қилиш имконини берувчи келишувларни самарали имзолаш эди. Режага кўра Фаластин автономияси (ФА) Ғарбий Соҳилда ва пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган Ғазо секторида мустақил давлатни бошқарадиган биринчи сайланган Фаластин ҳукуматига ўз ўрнини бериши керак эди, аммо бу барибир амалга ошмади. Фаластин автономияси танқидчилари уни Исроил босқинчиларининг коррупцияга ботган субпудратчиси сифатида кўришади. Уни Исроилга қарши норозилик ва сиёсий фаолиятни бостириш учун Исроил ҳарбийлари билан яқин ҳамкорлик қилишда айблайди.
• 1995 йилда Исроил Ғазо сектори атрофида электрон панжара ва бетон девор қуриб, бўлинган Фаластин ҳудудлари ўртасидаги алоқани узди.
Иккинчи интифада
Иккинчи Интифада 2000 йил 28 сентабрда, “Ликуд” мухолифати етакчиси Ариэль Шарон атрофида минглаб хавфсизлик кучлари жойлаштирилган Қуддуснинг Эски шаҳарига ва Ал-Ақсо масжиди мажмуасига провокацион ташриф билан борганида бошланди. Фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувларда икки кун ичида беш фаластинлик ҳалок бўлди, 200 нафари яраланди. Бу воқеа кенг кўламли қуролли қўзғолонни келтириб чиқарди. Интифада пайтида Исроил Фаластин иқтисодиёти ва инфратузилмасига мисли кўрилмаган зарар етказди. Исроил Фаластин автономияси томонидан бошқариладиган ҳудудларни қайта ишғол қилди ва ажратиб турувчи деворини қуришни бошлади, бу эса кенг тарқалган турар-жой қурилиши билан бирга, фаластинликлар ва уларнинг жамоалари яшаши учун зарур бўлган эҳтиёжларни йўққа чиқарди. Яҳудий кўчманчилари учун қурилган пунктлар халқаро ҳуқуқ бўйича ноқонуний ҳисобланади. Бироқ, йиллар давомида юз минглаб яҳудий кўчманчилар ўғирланган Фаластин ерларида қурилган колонияларга кўчиб ўтишди. Фаластинликлар учун бўш жой қисқариб бормоқда, чунки фақат кўчманчиларга мўлжалланган йўллар ва инфратузилма босиб олинган Ғарбий Соҳилни ёриб, Фаластин шаҳарлари ва шаҳарчаларини бантустанлар, мамлакатнинг собиқ апартеид режими томонидан яратилган қора танли жанубий африкаликлар учун ажратилган анклавларга айлантирилмоқда. Осло келишувлари имзоланган вақтда Ғарбий Соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда 110 000 дан сал кўпроқ яҳудий кўчманчилар яшаган. Бугунги кунда бу рақам фаластинликлардан экспроприация қилинган 100 000 гектардан (390 квадрат миля) ортиқ ерларда яшовчи 700 000 дан ортиқ одамни ташкил этади.
Фаластиннинг бўлиниши ва Ғазо блокадаси
• ФОТ раҳбари Ёсир Арофат 2004 йилда вафот этди ва бир йил ўтиб иккинчи интифада тугади, Ғазо секторидаги исроиллик аҳоли пунктлари бузиб ташланди, исроиллик аскарлар ва 9000 кўчманчи анклавни тарк этди. • Бир йил ўтиб, фаластинликлар биринчи марта умумий сайловда овоз беришди. • Хамас кўпчилик овозларни олди. Бироқ, бир неча ой давом этган Фатҳ-Ҳамас фуқаролар уруши бошланиб, юзлаб фаластинликлар ҳалок бўлди. • Ҳамас Фатҳ гуруҳини Ғазо секторидан қувиб чиқарди, Фаластин автономиясининг асосий партияси бўлмиш Фатҳ эса Ғарбий Соҳилнинг айрим қисмлари устидан назоратни тиклади. • 2007 йил июнь ойида Исроил ҲАМАСни “терроризм”да айблаб, Ғазо секторининг қуруқлигида, ҳаво ва денгиз ҳудуди бўйлаб қамал ўрнатди.
Ғазо секторидаги урушлар
Исроил Ғазо секторига тўртта узоқ муддатли ҳарбий ҳужум уюштирган: 2008, 2012, 2014 ва 2021 йилларда. Минглаб фаластинликлар, жумладан кўплаб болалар ҳалок бўлди, ўн минглаб уйлар, мактаблар ва офис бинолари вайрон бўлди.Қайта қуриш деярли имконсиз бўлди, чунки блокада пўлат ва семент каби қурилиш материалларининг Ғазога киришига тўсқинлик қилмоқда.2008 йилги ҳужумда халқаро миқёсда тақиқланган қуроллар, жумладан, фосфорли газ ишлатилган.2014 йилда Исроил 50 кун ичида 2100 дан ортиқ фаластинликни, жумладан 1462 тинч аҳоли ва 500 га яқин болаларни ўлдирган.Исроилликлар томонидан «Қуламас қоя» деб номланган ҳужумда 11 мингга яқин фаластинлик яраланди, 20 минг уй вайрон бўлди ва ярим миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Манба |