Фаластинликлар ҳақиқатдан ҳам ўз ерларини сотишдими? Исроил давлати қандай қурилган? Қуйида Исроилнинг қурилишида дунё учун ўйналган спектаклни баён қиламиз. Сионизмнинг асосида ваъда қилинган ерлар ақидаси ётади. Яҳудийлар жанубда Қизилденгизгача, шимолда Фиротгача, ғарбда Ўртаер денгизигача, шарқда Ўлик денгизгача бўлган ҳудуд орасини уларга Тангри тарафидан абадий берилганлигига ишонишади. Европада босим остида тутилган яҳудийлар ўзларини ваъда қилинган юртларга олиб борадиган одамни излашарди. Сиёсий сионизмнинг қурувчиси бўлган Теодор Герцль худди шу вақтларда майдонга чиқди. Руҳий тушкунликда яшаган даврда “Der Judenstaat” номли асарида “Агар ишонсанг, бу эртак эмас” деб тавсифлаган яҳудий давлатини қуришни яҳудийлар ҳаётидаги ҳал қилиниши зарур бўлган ягона мақсад эканлигини таъкидлайди. Мана шу тариқа Герцль ўзларини ваъда қилинган ерларга олиб борувчи режаларини туза бошлайди. 1897 йил 29-31 август санасида Швейцариянинг Базель шаҳрида Бирнчи Дунё сионист конгрессини ташкил қилишга муваффақ бўлади. Герцль муваффақият билан якунланган конгрессида берган ишончи билан ёдимизга қуйидаги эсдалик ёзувини туширади: (1897 йил 3 сентябрь) “Бугун Базелда яҳудий давлатини қурдим. Агар буни бугун очиқ айтадиган бўлсам, ҳамма устимдан кулади. Ҳолбуки, эллик йилдан кейин барча ушбу ҳақиқатни кўради”. Кундалигига ушбу гапларни ёзганида 1897 йил эди, Исроил давлати эса 1948 йил қурилди. Мақсадига етиш учун Герцль ташвиқот ишларини бошлайди. “Die Welat” номли газета ташкил қилади. Герцль халифа Абдулҳамид хон II-чидан фаластин ҳудудларидан бир қишлоқдай ер сўраб, эвазига жуда катта нарсани таклиф қилади. У пайтларда иқтисодий тарафдан анча ночор ҳолатда бўлган Усмонли империяси учун моддий ёрдам беришларини ваъда қилади. Европада арманларни қоралашларини айтади. Фаластинда қуриладиган яҳудий давлати эвазига Абдулҳамид хонга Усмоний давлатининг бутун ташқи қарзларини ўз зиммаларига олишларини таклиф қилади. Бу таклифлар қийин аҳволда бўлган Усмонли императорлиги учун аслида айни муддао таклифлар эди. Герцль 5 марта Абдулҳамид хон II-чининг ҳузурига келганди. Абдулҳамид хон билан кўришиш учун, Фаластиндан бир қарич ер олиш эвазига яна анча жозибали таклифлар қилади. Усмонли султони буларнинг ҳеч бирини қабул қилмади. Усмонлидан умидини узган сиёсий сионизмнинг қурувчиси Герцль энди бошқа эшикларга бош ура бошлайди. Тарих бўйича яҳудийларни аёвсиз қатл қилиб келган немислардан дастлабки дастакни олади. Иккинчи дастакни эса Россиядан олади. Бу қўллаб-қувватлашлар ҳақиқатдан жуда зид эмасми? Йиллар давомида яҳудийларни ёқтирмай эзиб келган бу 2 давлат нима учун бирданига муштарак ёвларига дастак чиқиб қолишди? Усмонли империясига нисбатан “хаста одам” муомаласида бўлган катта давлатлар учун Ўрта Шарқда қуриладиган янги яҳудий давлати жуда қўл келарди. II-чи Абдулҳамид хон исроилликларнинг дунёни алғов-далғов қилишларини, мусулмонларга зарар беришларини 37 йил аввал кўрганди. Ҳар келганида бошни айлантирувчи ҳам-да тентакона таклифлар кўтариб келган Герцлни эшикдан ҳайдаган эди. Шу даврда Усмонли империяси бу таклифларга жуда эҳтиёжи катта эди, лекин халифа келажакни кўра олгани учун уларнинг ҳеч бирини қабул қилмаганди. Яҳудийлар ноқонуний йўл билан Фаластинга кўчиб кела бошладилар. Фаластинликлар ҳақиқатан яҳудийларга ерларини сотишдими? Яҳудийлар қанча йиллардан бери ета олмаган юртларга қонунан 1947 йил 19 ноябрда етишди. 1947 йил Қудус БМТ тарафидан халқаро ҳудуд деб эълон қилинади. Исроил мустақиллигини эълон қилган 1948 йилда 2 миллион 65 минг бўлган умумий Фаластин аҳолисининг 650 мингги яҳудий эди, холос. Фаластинликлар кўпчиликни ташкил қилишарди. БМТ буларни "кўрмади" ёки кўриб турса ҳам бугунги кундагидек "оғзига талқон тиқиб" ўтирди. Энди ҳозир ҳамманинг оғзида юрган “Араблар ерларини ўзлари сотишган, Исроил мана шу тарзда қурилди” сўзига келайлик. Исроилликлар мустақил бўлган даврда уларга қарашли бўлган ҳудуд Фаластин ҳудудининг атиги 6%ини ташкил қиларди. Аслида яҳудийлар ер майдони сотиб олиб, давлат қурмадилар. Сиёсий сионизмнинг қурувчиси бўлган Герцль бу ишни бошлаётганида айтганидек, Исроил давлати ташвиқот ва дипломатия билан қурилди. Ташвиқотни жуда яхши татбиқ қилишди. Қилган зулмларини дунёга кўрсатмадилар ёки дунёнинг ўзи кўришни хоҳламади. Аксинча ўзларига зулм қилинаётганини ошириб-тошириб дунёга жар солишди ва ёш бола, аёл, қари демасдан фаластинликларни қатл қилишди. Кундан-кунга куч тўплаган яҳудийлар қонли юришларини кун сайин орттириб давом этишди. 1987 йили Фаластин аҳолиси қонли юришлардан безиб, тош билангина қуролланиб бунга чек қўйишга уринди. Фаластиндаги норозилик намойишлари Ғазо ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилларига ёйилди. Номига “Байрут жаллоди” деган тахаллус ёпиштирилган Ариэль Шарон Масжиди Ақсога қилган иғвогарона зиёратидан сўнг Фаластинда норозиликнинг иккинчи тўлқини бошланди. Фаластин ахборот вазирлиги берган маълумотга кўра, 2000 йилдан бери Исроил 1456 ёш болани ўлдирди ва 5000 га яқинини жароҳатлади. Ҳозиргача 215 нафар ёш бола Исроил қамоқхоналарида ҳибсда тутилмоқда.
Манба
|