Саналар
31.01.2025
Баннер
Баннер
Россия мағлуб бўлган бешта уруш: Москванинг ёқиб юборилиши ва шармандали капитуляциялар
PDF Босма E-mail

Россия доимий равишда мустақил давлатларга қарши урушлар бошлаган.
Россия урушларни бир неча бор бой берган ва таслим бўлган, аммо улар ўзларининг тарих дарсликларида Россия Федерациясининг мағлубиятлари ҳақида ёзмайдилар. Давлатнинг барча ҳарбий фоижалари рус тарихчилари томонидан ажойиб стратегик ҳаракат сифатида тақдим этилади.
"ТСН. Неделя" мухбири Станислав Ясинский Россия мағлубиятга учраган 5 та уруш ҳақида гапириб берди.

Москванинг ёқиб юборилиши билан якунланган урушлар
Москва мағлубиятлар шаҳри. Албатта, руслар бу мағлубиятларни ўз тарихидан ўчириб ташлаган. 1610 йилда Польша-Литва армияси Смоленск яқинида русларни мағлуб етиб, Москвага қаршиликсиз кирди. Полша қироли Сигизмунд III нинг 15 ёшли ўғли Владислав Москва тожини олди, Москва боярлари "поябзалларини алмаштирдилар" ва Полша қиролини қўллаб-қувватладилар. Икки йил давомида Россия пойтахти бутунлай поляклар, литваликлар ва украинларга қарам бўлди. Ярим асрдан кўпроқ вақт давомида Полша чегараси Москвадан атиги 250 километр узоқликда эди.
Аммо Агар сиз Москвани поляклар томонидан руслардан тортиб олиниши ҳақида сўрасангиз, улар сизга бундай нарса бўлмаган дейишади! Эслашлари мумкин бўлган максимал нарса - бу ёвуз полякларни ботқоқларга олиб бориб, адаштирган Иван Сусанин ҳақидаги эртак.   Аммо бу поляклар у ерда нима қилишарди? Улар кимлар? Қаерга ва қаердан кетаётганнди? - сўраш бефойда!
Чунки Сусаниннинг фигураси тарғибот маҳсули, 1812 йилдаги рус ёзувчиси Глинканинг Россия тарихидаги яна бир аламли мағлубиятини яшириши керак бўлган бир ҳикоясидир. Наполеон билан уруш ва Москванинг навбатдаги қўлга олиниши билан совет мактабида ўқиган ҳар бир киши Москва қасддан ёқиб юборилганини эслайди - ва бу мағлубият эмас, балки Кутузовнинг айёрона ғалабаси эди!

Қрим урушидаги мағлубият
Ғалаба деб номланган янги мағлубият том маънода 40 йилдан кейин содир бўлди. 1855 йилда Россия империяси шармандаларча, даҳшатли қурбонликлар билан Қрим урушида ютқазди. Ушбу махсус ҳарбий операция, Наполеон илан бўлгани сингари, рус подшосининг ўзи томонидан бошланган. Асрлар давомида сабаблар ўзгармади - Усмонийлар империяси православларнинг ҳуқуқларини бузган дейишади. Бироқ, Европанинг қудратли давлатлари - Англия ва Франция Туркия тарафидаги тажовузкорга қарши урушга қўшилишди. Яна технологиянинг лаънати устунлиги. Европа артиллерияси икки баравар тез, тўрт баравар узоқроқ отарди ва русларнинг алмисоқдан қолган "пушкарлари"га қараганда ўн баравар кўпроқ снарядларга эга эди.
Уруш бир йилдан сўнг, 1856 йилги Париж сулҳи деб аталмиш шармандаларча таслим бўлиш билан якун топди. У Россияни Қора денгизда ҳарбий флотга, шунингдек қалъалар ва қирғоқ арсеналларига эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Россия империяси Молдова ва Бессарабияга бўлган даъволаридан оммавий равишда воз кечди. Россия императори Усмонийлар империясининг насронийлари устидан ҳомийликдан маҳрум бўлди. Руслар бу ҳақида нима билишади - Севастопол диарамасига киринг. У ерда денгизчи Кошка Россия мудофаасини қаҳрамонона қутқаради. Мағлубият яна "русларнинг буюклиги белгиси"га айланди.

Япон урушидаги мағлубият
Орадан яна 40 йил ўтди ва 1905 йилда руслар яна бир камситувчи сулҳ - Япония билан битим имзолашга мажбур бўлжи. Бундан бир йил олдин Россия у ерда "Сариқ Россия" ни ташкил қилиб, Манчжурияни қўшиб олмоқчи бўлди!  Россия пропагандаси кичик орол давлати билан урушни «частушкалар»да билан тасвирлаб берди - "Нам япошки непочем - переколем кирпичом".
Айтганча, русларнинг севимли "шапкалар билан кўмиб ташлаймиз" ибораси ҳам шу урушдан. Бироқ, ҳақиқат бошқача бўлиб чиқди. Японлар худди қутургандек жанг қилишди! Енгилмас рус армияси бирон марта ғалаба қозонмаган! Россия денгиз флоти энг аянчли тақдирга эга бўшган.   Цусима бўғозидаги чўкиб кетган кемалар матбуотда қаҳрамонлик ва фидойилик намунаси сифатида мақталган. Таслим бўлиш хайрихоҳлик ишораси деб аталди. Москва эса Манчжурия, Порт-Артур ва Сахалин оролининг ярмини йўқотди.

1919-1921 йиллардаги совет-поляк уруши
Совет тарихида бой берилган урушлар умуман унутилган. Бунга 1919-1921 йиллардаги Совет-Полша уруши мисол бўла олади. Сиз бу ҳақида эшитганмисиз? Ўша пайтлар большевиклар Ғарбий Европани империалистлардан озод қилиш учун юриш қилаётганди.  Аммо улар Полша-Украина қўшма қаршилигига қоқилишди. Петлюра ва Пилсудскийнинг деярли бутун Украинани большевиклардан озод қилиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларига келишиб олдилар. Бироқ, муваффақият узоқ давом этмади, УХР ва Полша иттифоқи парчаланиб кетди. Москва эса иккинчи уринишни амалга оширди ва деярли Варшавага етиб борди ва у ерда ниҳоят мағлубиятга учради. 1920 йил август ойида бу ўн кунлик жанг "Висладаги мўъжиза" деб номланди.
Большевиклар Россияси Полша Республикасига катта бадал тўлади – 1913 йил нархларида 30 млн рубл, шунингдек, биринчи Жаҳон уруши пайтида Россия томонидан депортация қилинган барча Полша фуқаролари қайтарилди! Бироқ, Полша - Антантадаги иттифоқчилари сингари - мустақил Украинани қўллаб-қувватлашдан ҳам, ниҳоят Россияни мағлуб етишдан ҳам бош тортди. 1939 йил сентябрь ойида эса бунинг бадалини тўлашга мажбур бўлди.

1939 йилги Финляндия билан уруш

1939 йил ноябр ойида Финляндия билан яна бир жуда қисқа уруш бошланди, у атиги 104 кун давом этди, лекин руслар учун жуда катта зарар етказдди. Молотов-Риббентроп шартномаси деб номланувчи Сталин ва Гитлер ўртасидаги келишув орқали у СССР таркибига кириши керак эди.
Тинч аҳоли ўққа тутилганини баҳони қилиб, тўртта армия корпуси Финляндия чегарасини кесиб ўтди. Газета ва радиостанциялар икки ҳафта ичида Хелсинкида қизил парадни ваъда қилишди. Бироқ, финларнинг кичик армияси дотлар билан мустаҳкамланган Маннергейм чизиғини икки ойдан кўпроқ вақт давомида ушлаб туришди. Совуқлар, чанғичиларнинг қўлга тушмас гуруҳлари ва кўплаб фин снайперлари ўн минглаб қизилларни йўқ қилишди. Урушнинг 105 кунида қизил армия ярим миллиондан ортиқ аскарини йўқотди. Расмий равишда Совет тарихчилари бу урушни ғалаба тоифасига киритдилар, чунки улар Карелияни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Аммо тинчлик шартномаси натижасида финлар ўз мустақиллигини сақлаб қолдилар. Гитлер эса Сталиннинг армияси қанчалик заиф эканлигини аниқ тушуниб етди.
Бу урушларнинг барчасида, бугунги каби, Россия ҳеч қандай сабоқ олмади. У ҳар қандай мағлубиятни ғалаба деб атайверади.  Ва унинг барча буюклиги цивилизациялашган дунё сўнгги ярим минг йилликда ўжарлик билан қайта-қайта босиб олаётган асосий хаскашдир.
Навбатдаги мағлубиятидан сўнг Россия билан тинчлик ўрнатади. Руслар учун бу янги урушга тайёргарлик кўриш мақсадида бир неча ўн йилликлар демакдир.

Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер