Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Чор Россиясининг Кавказни истило қилиши. Кавказ уруши (1817-1864)
PDF Босма E-mail

1817 йил 12 майда генерал А. П. Ермолов (Жорд Доу) Терек дарёсидан ўтиб ҳарбий ҳаракат бошлади. Рус қўшини уч йил давомида қаттиқ қаршилик кўрсатган чечен бўлинмаларини тоғларга сиқиб чиқарди.
1819-1821 йилларда Кавказ корпусига айлантирилган Қора денгиз казаклар қўшини (40 минг киши) Доғистонда ҳарбий ҳаракатлар олиб борди ва бир қанча маҳаллий ҳукмдорлар бўйсундирилди.
1825 йил 8 июлда чеченлар рус босқинчиларига қарши халқ қўзғолони бошлашди. Улар Амиражюртни олишди ва Герзел истеҳкомини эгаллашга ҳаракат қилишди. 15 июлда генерал-лейтенант Лисаневич истеҳкомни топширди, эртаси 16 июлда эса Лисаневич ва генерал Греков чеченлар томонидан ўлдирилди. Қўзғолон 1826 йилдагина бостирилди. 
1828 йил декабрда Қози Мулла имом деб эълон қилинди. У Шарқий Кавказ халқларини Россияга қарши ғазавот қилишга чақирди. Лекин руслар турклар билан урушни тўхтатиб минтақага қўшимча кучларни юборишгач 1832 йилда қўзғолон бостирилди. Қози Мулла жангда ўлдирилгандан сўнг 1832 йил 17 октябрда Ҳамзатбек янги имом деб эълон қилинди. У Тоғли Доғистондаги барча халқларни ўзига бўйсундирди, 1834 йилда аварларга ҳужум қилди ва Хунзахни ишғол қилди. Лекин у орадан кўп ўтмай 1834 йил 19 сентябрда ўлдирилди.  
1834 йил 24 сентябрда Шомил имом деб эълон қилинди. 1837 йили Хунзахни руслар истило қилди. Руслар Шомилнинг таянч маркази ҳисобланган Ахульго қалъасини 1839 йил 22 августда босиб олишди. Шомил эса қочишга муваффақ бўлди. Шомил русларга қарши урушни яна узоқ йиллар давом эттирди. Русларга қарши 20 йилдан ошиқроқ кураш олиб борган Шомил 1859 йил 6 сентябр куни Гуниб тоғида асирга олинди.
Руслар 1859-1864 йилларда черкесларни бўйсундиришди. Ҳарбий ҳаракатлар давомида ўн минглаб черкес халқлари ҳалок бўлишди, шунингдек ўн минглаб черкеслар ўз ватанларини ташлаб кетишга мажбур бўлишди.

"ШАРҚНИНГ МАШҲУР СУЛОЛАЛАРИ" китобидан

 
Баннер