Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Бухоро миллий давлати
Муаллиф:    19.03.2024 05:28    PDF Босма E-mail

Бухоро амирлик шаклида 1918 йил мартига қадар Русия ҳокимияти остида эди. Шу билан бирга, ички ишлар борасида мустақиллигини бироз сақлаб қолган эди.

Бухородаги жадидчилик ҳаракати ва Тошкент шўро комиссарлигининг касали (Бухорони босиб олиш истаги) Бухоро ўз мустақиллигини қайта қўлга олишида ёрдам берди. Бухоро инқилобчилари февраль инқилобигача шижоат билан ҳаракат қилган бўлсалар, ундан сўнг ислоҳ талабларини амир олдига қўйиш билан чегараландилар. Амир Олимхон Бухоро жадидлари ва Бухородаги Муваққат рус хукуматининг сиёсий айғоқчиси Миллер тазйиқи билан 1917 йил 30 мартида «Ҳуррият баённомасини»(Баённоманинг матни қуйидаги асарларда бор: С. Айний, Бухоро инқилоби учун метариаллар. - Москва: 1926. 158 - 159 б. Война в песках. - Москва: 1935, 236 - 237 б.; Ф. Ходжаев, К. Истории революции в Бухаре. - Ташкент: 1926, 20 - 21 б.) эълон қилди. Жадидлар баённома эълон қилинмасидан аввал намойиш ўтказиш ниятида эдилар. Фақат бу масалада жадидлар раҳбарлари орасида ихтилоф бор эди. Улар тахминан 1917 йил 16 мартда Аҳмад Наимнинг уйида тўпланишганди. Абдурауф Фитрат ва Усмонхўжа очиқ намойиш ўтказишни талаб қилдилар. Жадидлар Марказий қўмитаси бошлиғи Абдулвоҳид Бурхон ва айрим бошқа аъзолар (Муҳиддин Рафоат, Мусо Саиджон] намойишдан кўра, ислоҳотни амалга ошириш фойдалироқ деб ҳисобларди. Натижада Фитрат ва Усмонхўжанинг талаби қабул қилинди. 1917 йил 8 апрелда 1000 нафар намойишчи шаҳар маркази томон юрди. Бироздан сўнг уларнинг миқдори 7 мингга етди. Бу намойишчилар «Яшасин Ҳуррият, Ўқйўриқ ва босин (матбуот) эркинлиги ва мактаблар эркинлиги» шиорлари ёзилган қизил байроқ кўтариб олишганди. Бошқа бир гуруҳ намойишчилар қўлидаги байроқда эса «Яшасин амир - халоскоримиз» деб ёзилган эди. Аммо амир уларни ўз қўшини воситасида тумтарақай қилди. Жадидлардан 30 киши қўлга тушди(Ф. Ходжаев. К истории, 23-6.). Қолганлари Когонга қочишга муваффақ бўлди. Когонда Марказий қўмитани янгидан тузишди. Марказқўм бошлиғи Бурҳон ўз ўрнига Муҳиддин Мансурни таклиф этди ва у раис қилиб сайланди. Мансур раислигидаги жадидларнинг марказқўми(Қўмитанинг аъзолари: Муҳиддин Мансур, Абдулқодир Муҳиддин, Муҳиддин Рафоат, Абдулвоҳид Бурҳон, Усмонхўжа, Ориф Каримий, Мирзо Исом Муҳиддин, Мусо Саиджон, Мухтор Саиджон, Файзулла Хўжа, Абдурауф Фитрат, Ота Хўжа ва б.қ. Қаранг: Ф. Ходжаев. К истории. 27-6.) 1917 йил 13 апрелда Ҳуррият баёнотини амалга ошириш учун амир билан музокара олиб боришга қарор қилди. Бу мақсадда 9 кишилик ҳайъат тузилди(Бу комиссияга қуйидагилар сайланган: М. Мансур, А. Муҳиддин, М. Ислом, Муса Саиджон, А. Бурҳон, Ота Хўжа. Хўжа Абдусаттор, Мухтор Саиджон, Ф. Хўжа. Қаранг: Ф. Ходжаев, К истории, 29-6.). Ҳайъат аъзолари 21 апрелда амир хузурида бўлишди. Лекин ҳеч қандай натижа бўлмади. Шунинг учун жадидлар амирга таъсир қиладиган ҳаракат бошламоқчи бўлдилар ва бу борада жадидлар яна иккига бўлинди. Бу ҳолат марказқўмда ҳам ўзгариш бўлишига олиб келди. 1917 йил май ойи бошларида янги марказқўм тузилди. Бу қўмита жадидларнинг Сўл радикал қаноти фикрини акс эттирарди(Аъзолар: Абдулвоҳид (раис), Раҳмат Рафиқ, Фатхулла Хўжа, Абдурауф Фитрат, Ф. Хўжа, Тошўғли, Фазлиддин Махсум, Муса Саиджон, Ағдарўғли. Усмонхўжа Ҳожи Мирбобо. Қаранг: Ф. Ходжаев, К истории, 32-6.). Жадидлар 1917 йил охиригача янги дастуриламал тайёрлашдан нарига ўта олмадилар. Дастур Фитрат томонидан яратилди ва 1918 йил январида Марказқўмга ҳавола қилинди. Фитрат дастурининг лойиҳаси «бир хуқуқий давлат» ташкил қилишни назарда тутарди. Бу давлат кейинроқ деҳқончилик масалаларини ҳал қиларди. Ер эгаллигининг уч тури жорий қилиниши керак: 1- «шахсий», 2- «давлат» ва 3- «вақф» ерлари. Ўтиш даврида ер солиғининг камайтирилиши ва деҳқончиликни ривожлантириш мўлжалланарди. Вақф масаласига алоҳида эътибор берилган эди. Илмни ташвиқ қилиш ғояси билан диний ҳадя сифати-да берилган ерларга ғамхўрлик қилишга эътибор жалб қилинганди. Вақф ерлари деҳқонларга ижарага бериларди. 21 ёшга тўлган ҳар бир йигит 2 йил муддат ҳарбий хизмат ўташи белгиланган эди. Маҳкамалар шариат асосида юритиши лозим бўлиб, дастур лойиҳасида халқ таълимига алоҳида урғу берилганди. Ҳамма ерда давлат ҳисобидан ўқув юртлари очилиши керак эди. Давлат бошқаруви 10 нозирдан ташкил этилган бўлиб(Мўлжалланган нозирликлар: қишлоқ хўжалиги, вақф, мудофаа, молия, ички ишлар, миршаб, алоқа ва саноат, халқ таълими ва ташқи ишлар. Ҳар нозирнинг бир маслаҳатчиси бўлиши кўзда тутилган, бу маслаҳатчилар (вакил) бошқа мамлакат мусулмонларидан, масалан, Туркия ва Озарбайжондан бўлиши мумкин.), уларнинг идора доирасини бош нозир белгилаб берар эди.
Жадидлар амирни тахтдан туширишга ўз кучлари етишига ишонмасди. Шунинг учун Тошкентдаги шўро маҳкамасидан ёрдам сўрашди. Когонлик коммунистлар-нинг каттаси Преображенский жадидлар билан Тошкент шўроси орасида алоқачи бўлди. Тошкент шўроси Бухорода қуролли исён бўлишини истарди. Ўзларини «ёш бухороликлар» деб номлаган жадидларнинг Марказқўми қўзғолон режасини тузди. Бу режага кўра, жадидлар хукумат идораларини ишғол қилиб, амирни янги бир баённома эълон қилишга мажбур қиларди. Буни амалга ошириш учун Тошкент шўро комиссарларининг ёрдами керак бўларди. «Ёш бухороликлар» Марказқўми 1917 йил декабрида Файзулла Хўжаев бошчилигида Тошкентга ҳайъат юборди. Файзулла Хўжаев Халқ шўро маҳкамаси раиси Колесов билан учрашди. Колесов жадидларни қўллашини айтиб, Қўқондаги мухтор хукумат тугатилмагунча кўзга кўринадиган даражада ёрдам бера олмаслигини ҳам билдирди. Аслида ҳам Қўқондаги миллий ҳукуматни ағдаргач, рус қисмлари 1918 йил 15 мартда Бухорога қараб юрди. Шўро ҳукуматининг бу яшин тезлигидаги ҳаракати муваффақиятсизликка учради. Мағлубиятга учраган Колесов ўз қисмлари билан Бухородан орқага қайтишдан бошқа чораси қолмади. Ёш бухороликларни қурол билан таъминлай олмадилар. Улар Бухорода бир қўзғолон уюштирадиган ҳолатда ҳам эмасди. «Колесов Қўқон зафари сархушлиги билан Бухоро амирлигини ҳам осонгина йўқ қила оламан, деб ўйларди, фақат шароит унинг хомхаёлидагидай эмасди»(Ходжаев. К истории, 45-6.). Ёш бухороликлар марказқўми шўро қисмлари ёрдамида рус қуроллари билан таъминланган 300 қуролли кишилар билан амир ва унинг хукуматини йиқитиш хаёлида эдилар. Бухорода исён қилиш учун ёш бухороликлар «Инқилоб қўмитаси» тузишди(Бу Инқилоб қўмитасининг аъзолари: Фитрат, Отахўжа М. Бурхон, Ағдарўғли, Пўлат Фазлиддин махсум, Файзулла Хўжа. Қиёсланг: Ф. Ходжаев. К истории, 46-6.). Бу қўмита шўро қисмлари Бухорога юришидан бир кун олдин Колесовнинг Когондаги қароргоҳи билан алоқа боғлади. Шўро қисмларининг иғвогарлик хужуми ва ёш бухороликларнинг хиёнатга айланган ёрдамига қарамасдан, уларнинг енгилиши натижасида шўро хукумати 1918 йил 25 мартда Бухоро мустақиллигини расман тан олишга мажбур бўлди(Von Hende, Der Nationale Kampf, 148-6: 1918 йил 25 майда Қизилтепада бир шартнома имзоланди.: «Туркистон амирлигининг мустақиллиги Совет халқ комиссарлари томонидан тан олинди».). Шўро қисмлари чекингандан сўнг амир Олимхон бир қанча жадидларни қатл қилдирди. 150-200 атрофидаги киши Самарқанд ёки Тошкентдан бошпана излади. Улар бу шаҳарларда ўз гурухдарини қайта қуришди (Самарқанд гуруҳининг раҳбарлари: Раҳмат Рафиқ ва Ота Хўжа; Тошкентники Ағдар ўғли, Бурҳон, Фитрат ва Файзулла Хўжаев). Мусофирчилик-да баъзилари, масалан, мулла Рафоат ва мулла Махсум очликдан ўлдилар, баъзи бирлари, масалан, Пўлат, Ота Хўжа, Мусо Саиджон, Хўжа Ҳамроҳ ва Қори Ғуломлар жа-дидлик ҳаракатидан воз кечдилар. Ёш бухороликлар Инқилоб қўмитаси рус қисмлари мағлубиятидан сўнг парчаланиб кетди. Файзулла Хўжаев вазифасидан озод бўлиб, Московга кетди. Кейинроқ, 1919 йил охирида, РСФСР хукуматининг «Туркистон ҳайъати» ёш бухоро-ликларни ўз атрофига уюштира билди. 1919 йил июнидан бошлаб муҳожир бухороликлар орасида коммунис-тик фаолият кўзга ташлана бошлади. Бу фаолият 30 май 11 июнларда (1919 й.) 10 кишининг «Бухоро коммунистик партияси» тузилишидан бошланди (История Коммунистической организации, 45-6.; Материаль! (эпоха социализма). - Алма-Ата: 89-а-б: Бухоро КП 1918 йил 25 сентабрида Тошкентда тузилди. «История национальной государственного строительства», 279-6: «Бухоролик қочоқлар сафларидан Бухоро коммунистик партиясини яратиш учун Тошкент ва Янги Бухоро (Когон) РКП (б)нинг коммунистлари фаолият бошладилар».). 1920 йил январи сўнгида Тошкентдаги коммунист бўлмаган ёш бухороликлар ҳам ўзларининг «Ёш бухороликлар партияси»ни тузишди. Кейингилари орасида Пўлат, Усмон-хўжа, Мукомил Бурҳон, Муиджон Амин, Иззатулла Амин ва Файзулла Хўжа кабилар бор эди. Шўро Русиясининг Тошкентда «Шарқ миллатлараро ташвиқот шўроси» ёш бухороликларни ўз томонига оғдиришга уринарди. Русия шўро хукуматининг Туркистон ҳайъати қошида тузилган бу шўро 1920 йил 6 февралда ёш бухороликлар Бухоро амирлигига қарши иғвогарлик ҳаракатини давом эттиришига имкон ва рухсат берилиши ҳақида қарор қабул қилди(Материалм (Эпоха социализма), 93-6.). Тошкентдаги Бухоро коммунистик партияси шўронинг бу қарорига норозилик билдирди. 1920 йил 25 мартда «Шарқ миллатлараро ташвиқот шўроси» амирга қарши курашда Бухоро коммунистлари ёш бухороликлар билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Туркистон ҳайъати ташқи ишлар шуъбаси РСФСР ташқи ишлар халқ комиссарлигига юборган ҳисоботида ёш бухороликлар «маънавиятчи-миллатчилиги»ни ва «панисломист-антисовет карашлари билан Афғонистонга мойил» эканликларини баён қилди. 1920 йил 20 мартда Фрунзе амирни зиёрат қилар экан, унга шўро Русияси билан ҳамкорлик қилишни тавсия этди. Амир шўро Русиясининг ҳокимияти Бухорога дохил эмаслигини билдирди. Бунга жавобан Фрунзе: «Амир билан шўролар орасида лозим кўрилган фурсатда уруш бошланади», - деди. Шўро руслари Бухорога кириш учун бу сафар ҳам бухоролик муҳожирларни ишга солди. Фрунзе ҳаракат режасини тайёрлади ва 1920 йил 1 августда Бухоро билан куролли тўқнашув кечиктириб бўлмас ҳолатга келганлигини баён қилган телеграммасида Лениндан Бухорога оид маълумотлар билан танишиб чиқишни илтимос қилди. 10 августда Московдан кўрсатма келди: Бухоро қўшинига хужум қилиш учун ҳар қандай тадбир ман қилинди: «Мудофаа тадбирларидан хужум тадбирларига ўтиш» ҳатто ўз ерларимиз доирасида бўлганда ҳам бизни ички ишларга аралашишга чақирадиган бир Бухоро халқ инқилоби маркази мавжуд бўлгандагина амалга оширилиши мумкин». «5 августда рус коммунистик партияси марказқўмининг «Турк кенгаши» Туркистон жабҳасининг инқилоб ва уруш шўроси», Шарқ миллатлараро ташвиқот шўроси ва Бухоро коммунистик партияларининг муштарак йиғилишида «Бухорода инқилоб бошлашга қарор қилинди». 26 августда Туркистон комиссарлиги Московга шундай ҳисобот беради: «Амир амирлик бошкентида 50000га яқин аскар тўплади»(Материалм (Эпоха социализма) 98-6. Зикр этилган манбада (109-6.) Бухоро амирлигининг 8725 пиёда, 7850 сувори ва 27070 кўнгилли жангчилари борлиги ёзилади.). Бу рақам роса муболаға эди(Амирликнинг 16 пулемети ва 23 тўп билан қуролланган 8000 аскари бор эди. Қиёсланг: Hayit, Die Sowjetrussische Orieutpolitik, 104 -105 6.).
Турккомиссия Московга бундан бошқа муболағали ахборотлар ҳам берганди. Эмишки, полкнинг (Бухорога қарши қаратилган) 50 фоизини Бухоро мусулмонлари ташкил этаркан.
Фрунзе 1920 йил 28 августда шўро Русия қўшинига Бухорога бостириб кириши ҳақида буйруқ берди. 10 000 аскар, 40 тўп, 229 механизациялашган батарея, 4 зирхди арава (бронетранспортёр, 5 зирҳли поезд (бронепоезд) ва 12 учоқ билан урушга кирган Русия қуролли кучлари яшин тезлигида ҳаракат қилиб, 1 сентабргача Чоржўй, Бурдалик, Қарши, Китоб, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Хатирчи ва Кармана шаҳарларини босиб олишга муваффақ бўлди. Бухоро шаҳрига қилинган хужумлар эса зафарсиз қолмоқда эди. 1 сентабрда Фрунзе қандай бўлса ҳам Бухорони ишғол қилиш ҳақида қатъий фармон берди. 2 сентабрда Бухоро қўлга киритилди. Бухоро амирлигидаги шўро ва жадид инқилоби жараённи шу тарзда тезлаштирди. 1920 йил 6 октабрда Бухоро I Халқ анжумани йиғилди ва Бухоро халқ жумхурияти эълон қилинди. 9 сентабрь 1920 йил РСФСР хукумати В.В. Куйбишевни тўлиқ ваколатли «Бухоро вакили» қилиб тайинлади. Куйбишев 1920 йил 1 ноябрида: «Коммунистлар Бухорода инқилобни рўёбга чиқардилар. Аммо иқтисодий ва психологик шарт-шароит ҳануз етилмаганлиги туфайли «социалистик» деб ифода этиш мумкин бўлмаган тузум яратилди»(Материаль! (эпоха социализма) 109-6.), деб очиқча баён қилди. Рус коммунистик партияси (болшевик) Марказий қўмитасининг сиёсий бюроси 1920 йил 20 майда ҳокимият тепасида коммунистлар турадиган «Бухоро демократик жумхурияти» ҳосил қилиш ҳақида қарор чиқарди. Аммо қарор хаёл бўлиб қолаверди. Чунки коммунист бўлмаган ёш бухороликларнинг фаолияти кучайганлиги туфайли Бухоро халқ жумхурияти хукуматини фақат Бухоро коммунистларидан тузиб бўлмасди(Бухоро жумҳуриятининг ҳукумат аъзолари қуйидагилар эди. Мирза Абдулқодир Муҳиддин - давлат раиси, Файзулла Хўжа - бош нозир ва ташқи ишлар нозири, Абдулҳамид Ориф - мудофаа нозири, Қори Йўлдош - таълим-тарбия нозири, Усмон Хўжа - молия нозири, Мукомилиддин - адолат нозири, Ота Хўжа - ички ишлар нозири, Ҳасанбек - соғлиқ нозири, Мухтор Саиджон - иқтисод нозири. Қиёсланг: Hayit, Turkestan in XX Jahrh. 132-6.). Русиянинг шўро ҳукумати то 1923 йилга қадар ҳам Халқ жумҳурияти ҳукуматини коммунистлар билан тўлдира олмади. Русия ҳукумати ва Бухоро ҳукумати орасида 1921 йил 4 мартда «иттифоқ» бўлиш шартномаси(Битим матнининг бир нусхаси Британия музейида (150/12) сақланмоқда. Унинг олмонча матни: 1966,19 - 24 б.) тузилиб, унда Бухоронинг тўлиқ мустақиллиги эътироф қилинишига қарамай, шўро Русияси Бухорони «шўролаштириш» ниятидан воз кечмади. Бу хусусда узоқ музокаралар, ҳатто келишмовчиликлар бўлиб ўтди. 1921 йил 23 сентабрда бўлиб ўтган Бухоро халқ миллат вакилларининг 2-анжумани рус шўроларидан қутулиш ҳаракатига киришган давлат раиси М.А. Муҳиддиннинг ўрнига Усмонхўжани сайладилар. 1921 йил 9 декабридан Усмонхўжа(Усмонхўжа Пўлатхўжанинг (1878. 27. 7,1968) шахси ва фаолияти ҳақида қаранг: Jarnin «Hocaoglu Osman», Turk Kulturii, 1968, 70-сон, 810 - 812-6; MT, 1968,125-сон, 18 - 20 6.) ҳам шўроларга қарши очиқдан-очиқ курашга бел боғлади ва Анвар пошшонинг иттифоқчисига айланди. Рус шўро қўшини томонидан тахтидан туширилиб, Шарқий Бухоро ва ундан Кобулга қочган амир Олимхон(Бухоронинг сўнгги амири 1921 йил 18 февралдан бери Кобулда яшарди. Бу ерга оиласи ва хазинаси билан келиб, фаровон яшади. 1944 йилда эса қашшоқ ҳолда вафот этди. Ўғиллари мулксиз қолди. 1969 йил майида - жума куни бир вақтлар бадавлат бўлган амирнинг невараси Кобулда дўконма-дўкон кезиб, тиланчилик қилиб юрганини кўрдим. Амир оиласининг сўзлашув тили форсча эди. Мир Олимхон 1922 йил июнида Женевадаги миллатлар жамиятига рус муҳожири Никитиннинг ёзганлиги тахмин қилинаётган бир меморандум юборди. Бу меморандум Парижда La Voix de la Boukhara сарлавхдси остида 1929 йили Саид Олимхон томонидан тарқатилди.) русларга ва Бухоро халқ жумҳуриятига қарши қуролли ҳаракат бошлаган бўлса ҳам тахтини қайтариш учун бўлган уриниши зое кетди. Давлат раиси Файзулла Хўжа эса узоқ вакт шўро назарида «шубҳали шахс» бўлиб қолаверди(РСФСР хукуматининг Бухородаги вакили шундай дейди: «Файзулла гуруҳи учун коммунизм идеали мавжуд эмас, барча Хўжаевлар учун коммунизм қалқони фақат ҳокимиятларини қўриқлаш учун керак». Қиёсланг: С. Раджабов, Роль великого русского народа в судьбах народа в исторических Средней Азии. - Ташкент: 1955,151-6.; Русия шўро хукумати 1922 йилда Бухоро хукуматининг барча аъзоларини кўлга олди. Файзулла Хўжа Московга жўнатилди. Файзулла Хўжа Московдан шўро хукуматининг сиёсатига эргашишни истамаганини ёзган эди. Қиёсланг: Asmic, Die Politische Lage in Russisch Mittelasien Ende Yuli 1923 (IVa yu 6059).).
Шўролар Иттифоқи хукумати 1924 йили ниҳоят Бухорога тўлиқ ҳоким бўлиш ниятини амалга оширди. Ушбу мақсадда Бухоро хукуматининг Московга мухолиф бўлган хукумат аъзоларини Бухородан четлаштириши шўроларга бир дастак бўлди(1923 йили 12 июнда РКП (б) MK сиёсий бюроси Бухорони шўролаштириш ва «демократлаштириш» зарурлиги ҳақидаги кўрсатмасини акс эттирган «Бухоро муаммоларига доир» қарорни чиқарди. 1923 йили 23 РКП (б) МК котиби Я. Е. Рудзутак Бухоро коммунистик партияси МКнинг барча аъзолари олдида қуйидагиларни баён қилди: «РКП (6) МК Отахўжаевнинг Мўмин Махсум Аминовнинг ва Наимжон Якубзоданинг Бухородан сургун қилинишига қарор қилди. Жумхуриятнинг марказий ижроия қўмитасида Фитрат (халқ таълими тарбия нозири) ва Саттор Хўжаевни (молия нозири) лавозимларидан бўшатиб, Бухородан ташқарига сургун қилинди». Қиёсланг: Сулаймонова, история Советского государства и права Узбекистана. - Ташкент: 1960,172-6. Оржоникидзе 1922 йил майида Бухорога келгач, шундай деган эди: «Нозирлар кенгаши раиси бухоролик бўлишига қаршилигим йўқ, хдтто Марказий Ижроия қўмитасининг раиси ҳам бухоролик бўлиши мумкин. Фақат коммунистик партия котибининг миллатига қарашимиз керак. Нозирларнинг ҳаммаси бир миллатдан бўлиши мумкин эмас. Шубхдсиз, нозирнинг бухоролик бўлгани яхши. Аммо бирор рус ёки гуржининг бу ўринни эгаллаши Ариповдан яхшидир». Қиёсланг: Раджабов, Таджикская ССР, 105-6. Арипов Бухоро жумхуриятининг мудофаа нозири эди.). 1924 йил 17 сентабрида Бухоро халқ жумхурияти «социалистик жумхурият» деб эълон қилинди. 1924 йил 20 сентабрида халқ мил-лат вакилларининг 5-анжумани эса бу «Бухоро социалистик жумхуриятини» бекор қилишга қарор қилди. бу қарор Москов ва Тошкентнинг тўғридан-тўғри ошкора кўрсатмаси эди. Чунки Коммунистик партия марказқўми 1924 йил 12 июнда «Туркистон, Бухоро ва Хоразмни янгидан ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилганди(    Гордиенко, Создание, 136-6. 1924 йил 5 апрелида РКП (6) МК Сиёсий бюроси Туркистон, Бухоро ва Хоразм ўрнига «миллий давлатлар» қуришни кўриб чиқди ва тақсимлашни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Қиёсланг: Сулаймонова, История Советского... I.., 181-6.). Шундай қилиб, Русия бу миллий жумхуриятнинг борлигини, мавжудлигини йўқ қилди. Бу борада Бухородаги ички иғвогарлар ҳам кам ҳисса қўшишмади(Бухоро жумхуриятининг 2236000 аҳолисидан Ўзбекистон ССРга 1319000 (59%)и; мазкур жумҳуриятда ташкил топган Тожикистон АССРга 608338 (27%)и ва Туркманистон ССРга 310101 (14%) киши дохил бўлди. Сулаймонова, История советского... I., 188-6.). Тарихида жуда кўп ўзгаришларни бошидан кечирган, 1920 йилдан эса «мустақил жумхурият» шаклида ўзлигини сақлаб келаётган, бир замонлар қудратли бўлган Бухоро давлати 1924 йилда шўро Русиясининг бир вилоятига айланиб қолди. Бу билан Русия юз йиллардан бери орзу қилиб келган «Бухорони қўшиб олиш» - азалий шум ниятига етди. Бу орада, 1920 йил Бухоро амирига қарши курашда «Темурнинг шонли наслларига» мурожаат қилганлар 1924 йилда ўзлари ниҳоятда ожиз, нотавон ҳолга тушиб қолдилар. Туркистондаги қадимий бир давлатнинг йўқ қилинишига шерик бўлган инқилобчи жадидлар 1924 йилги фожиали сиёсатнинг оддий гувохдарига айландилар. Бир вақтлар тараққийпарвар ҳисобланган бу кучдан янги бир инқилобчи гуруҳ пайдо бўлди. Уларнинг бир қисми миллий ғурурдан мутлақо маҳрум коммунистларга айланди. Бошқа қисми эса Москов билан ҳамкорлик қилишни истамади. Файзулла Хўжанинг эътирофича, бу сўнгги гуруҳўзларининг эски ғояларига содиқ қолиб, илгаригидай шўролардан ва коммунистлардан йироқ «маданий, ўқйўриқли ва мустақил бир давлат» тузиш фикридан қайтмадилар(Ходжаев, К истории, 74-6.). Нима бўлишига қарамай, тўплар Бухоро халқининг орзуларидан таъсирли ва кучли эканлиги исбот қилинди. Русия Бухорони давлат сифатида йўқ қилиш учун 1924 йил январида 518 ўзбек, 116 туркман, 107 тожикдан(История коммунистической организации, 705-6. Бухоро КПни РКП (б)нингузвий бўлаги ҳолига келтириш учун бўлган ҳаракатўша асарнинг 683 - 684 бетларида ёритилган.) - жами 741 маҳаллий коммунист аъзосига эга бўлган, фақат 1922 йил 1 февралидангина РКП (б)нинг бир бўлими ҳолига келтирилган Бухоро Коммунистик партиясини бутун халқ номидан ҳокимият тепасига келтириши учун етарли деб ҳисобларди(Шўроларнинг Бухорога нисбатан қўллаган сиёсати тафсилоти ҳақида қаранг: Mirza Bala, «Buhara Hanligi», «Islam Ansiklopedisi», 768
- 771 6; MT, 1967, 120-coh, 3 - 12 б. Айни муаллиф, Бухоро ва Хива мустақиллигининг тугатилиши тарихига доир баъзи масалалар (изохдар), МТ. 1967, 120-сон, 12-бет; Бухоро инқилоби, YT, 1931, 22-сон, 1 - 23 б.).

Др.Боймирза Ҳайитнинг"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

Янгиланди ( 19.03.2024 06:14 )
 
Баннер