Русия Туркистон бўсағасида
Туркистоннинг кичик ва мустақил турк давлатлари ўз теварагида кечаётганларни англаш ва шунга лойиқ тадбирлар кўришда ожиз бўлганликлари сабабли Осиёда етакчи давлат бўлиш имкониятини йўқотди. Шунинг учун Шарқда, Ўрта Осиё йўналишида руслар жонландилар. Русия XVI асрда Туркистоннинг асосий рақиби бўлди, аммо Туркистон давлатлари буни фаҳмлай олмадилар. Русия 1480 йилда турк-мўғул истибдодидан эндигина қутулган эди. Фақат ўша замонларнинг ўлчовига кўра, Русия тадрижий равишда Туркистонга қарши юриш қила олишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмасди. Турклар ерларини қўлга киритиш учун Москва шаҳзодалари турли режалар ҳозирлашар ва уни амалга ошириш учун фурсат пойлар эдилар. Осиёда йирик бир мустамлакачилик сиёсатини бошлашдан аввал Русия Оврўпада ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Турклар 1453 йили Истанбулни (Константинополни) забт этгандан сўнг Москва раҳбарияти Византия императорлиги ерларини бўйсундириш умидида эдилар. Чунки бу даврда Оврўпада Византия императорлиги меросига ворислик қиладиган даражада қудратга эга бўлган бошқа давлат йўқ эди. Шарқий Оврўпада Москва шаҳзодаларининг насронийликни исломдан ҳимоя қилиш ғояси тарқалган эди. Шу тарзда шаҳзода III Иван да Византия сўнгги қайсарининг жияни - София Палеологга уйланиш фикри пайдо бўлди. Никоҳ 1473 йил бўлиб ўтди. Шундан сўнг Венедик Сенати III Иван ни Византия императорлигининг қонуний меросхўри деган қарор қабул қилди. Иван бу мерос ҳуқуқига биноан жуфт бургутни «рамз» сифатида ўзлаштирди. XVI асрнинг ўрталарида Москва «Москвадан З-Римдир» деган фикр тарқатилди. Бу ғоя рус сиёсатида етакчилик қила бошлади. Шундан бошлаб Москва шаҳзодалари шу шиор асосида ҳаракат қилдилар. Рус давлати раҳбариятининг Москвани З-Римга тенглаштириш хаёли уларни салтанат васвасасига солди. Ўзларини усмонлиларга (туркларга) нисбатан заиф ҳис этган Русия «Византия» императорлигини шарқий ерларда, Ўрта Осиёда давом эттиришни режалаштирди. Русиянинг татарлар босқинидан энди қутулиб, мустақил давлат ташкил қилган даврдаёқ рус хукумати эътиборни Шарққа қаратди(Романовский Д. И., Заметки, 13-6.). Русия IV Иван нинг ҳокимияти даврида 1437 йили Олтин Ўрдадан ажралиб, мустақил ислом-турк давлати бўлган Қозон хонлигини 1552 йилда, 1466 йилдан эътиборан мустақил бўлган Астрахан хонлигини 1556 йилда босиб олди(Қозон хонлиги ҳақида қаранг: R. R. Arat, IA, VI, 505 - 522-6. Астрахан ҳақида ҳам қаранг: R. R. Arat, IA, 680 - 682-6.). Руслар Идил (Волга) ва Ёйиқ (Урал) дарёларига, бевосита Хазар (Каспий) денгизига туташдилар. Шундан кейин Русларнинг Шарққа тўғридан-тўғри юришлари давом этди. 1558-1582 йилларда Сибирия қўлга киритилди. Бу истилочилик сиёсати билан Кучумхон(1563 йилдан бошлаб Сибирия хони бўлган Кучумхон бин Муртазо Шайбон ибн Жўжи. Ўрусиянинг Сибирия ичкарисига бостириб киришига қарши курашни ташкиллаштирди. Сибирия босиб олингач ҳам 1598 йилгача қаршилик ҳаракатини давом эттирди. 1601 йили ўлган. Вафотидан сўнг ўғли Али хон қилиб сайланди. Кучумхон ўрнига сайланган хонлар Сибирия ҳокимиятини қайтариб олиш-га уринган бўлсалар ҳам бунга эриша олмадилар. Кучумхон ҳақида атрофлича маълумотучун қаранг: R. R. Arat, IA, VI, 1071-1074-6.; Левшин, «Описание»нинг 49-бетига кўра Кучумхон Қозоқуруғларининг бирига мансубдир.) идорасидаги жанубий Сибирия туркларининг мустақиллигига ҳам барҳам берилди. Русия Туркистоннинг шимоли ва шимоли-ғарбида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун славян(Barthold, П, 870 саҳифа бўйича «слав» сўзи арабча сақалибадан олинган.) ирқига мансуб бўлган казакларнинг(Славянлардаги «казак» сўзи туркийдаги «қачақ» сўзидан келиб чиққанлиги ростдир. Бу сўзни рус тилида аслида изохдаб бўлмай-ди. У руслар славянча «казак» ва туркийча «қачақ» сўзларини ҳам «козак» ёки «казак» деб ёзардилар. «Руслар икки миллий гуруҳни бир-биридан фарқлай олиш учун «қозоқ» ўрнига «қирғиз» сўзини, асл қирғизлар учун «қора, қирғиз» атамасини қўлладилар». Bartold, Zwolf Vorlesungen fiber die Yeschichte der Tiirken Mittelasiens, Berlin, 1935-6; Крафт, Законь!, l-2-б. Pyc казакларини қозоқлардан фарқлаш учун қозоқларни аввал «қирғиз қозоқлари», сўнг фақат «қирғиз» деб номладилар. Ғарбий Оврўпо адабиётида рус казаклари «козак» деб қайд этилади.) эътиборини қозонишга киришди. Казаклар рус қўшинлари ҳимоясида Ёйиқ дарёсининг ўнг қирғоғига жойлашгандилар. Улар бу ерларда Туркистонга қарши бошланган юришнинг ғолибига айлана бошладилар. Казаклар хотинларини ўзлари билан олиб келмас эдилар. Шунинг учун мусулмон хотинларни олиб қочиш кундалик заруратга айланиб қолди. Бундай ёввойи босқинчиликларини эркин амалга ошира олишларга ишонар ҳам эдилар. Казакларнинг йўлбошчиси Нечай 1602 йилда Урганчда пайдо бўлди ва шаҳарни талади. Хоразм хони Араб Муҳаммад талончиларни таъқиб этиб, ҳаммасини асир олди ва қатл эттирди. 1604 йили казаклар Шамай бошчилигида Хивага юрдилар. Мақсадлари бу шаҳарни ишғол этиш эди. Фақат улар Хива кучлари томонидан орқага қайтарилди". Кўринадики, казаклар Сибирнинг Русия томонидан ишғол қилинишида жуда катта роль ўйнаганлар. Рус ҳукмдорлари Туркистонни истило қилиш йўлларини казаклар ёрдамида қўлга кирита олишларига ишонар эдилар. Шу мақсадда 1597 йилда Ёйиқ казакларини ҳарбий нуқтаи назардан етук ҳолга келтирилди. 1775 йили Ёйиқ дарёсининг номи «Урал»га ўзгартирилди(Antagonismus, 1890, 29-6.) 100. Урал казаклари ҳарбий бирликлари ва ниҳоят, XIX асрнинг ўрталаридан эътиборан қирғизлар (қозоқ турклари) ва Ўрта Осиё истилосида Русия фойдасига буюк хизматлар кўрсата бошладилар. Худди шундай Сибирь казаклари ҳам 1808 йилда марказлашган ҳарбий маҳкамага бўйсундирилдилар. Русия аста-секинлик билан Туркистон ерларига кира бошлади. Русия тарафидан «Қозон, Астрахан, Сибирь ва Ёйиқнинг қўлга киритилиши Туркистонни унинг яқинига келтирди»(Седельников A. Н. ва бошқалар, Киргизский (Россия с. XVIII], Санкт-Петербург, 1904,154-6.). Аслида, руслар XVI асрдан бери қатъий бир истилочилик режалари билан Туркистон дарвозалари олдида турар эди.
Др.Боймирза Ҳайитнинг "Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан |