Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Босмачилик ҳаракатининг ривожланиши
Муаллиф:    11.03.2024 01:46    PDF Босма E-mail

Қўзғолонни ҳаракатга келтирувчи куч деҳқонлар эди. Уларга санъат вакиллари ва жадидларнинг кўпчилиги билан бирга дин аҳли ҳам қўшилди. Қўзғолоннинг етакчилари етарли даражада эди. Бироқ улар ягона марказга уюшмаганди.

Ўз теварагига йигитларни тўплаган қўрбошилар 1918 йилнинг ёзигача умумий раҳбар бўлган қўрбоши бошчилигида фаолият кўрсатдилар. Кўпчилик Эргаш қўрбошинигина ҳаракатнинг ҳақиқий раҳбари сифатида тан оларди. Эргаш ўз ўрнини Шермуҳаммадбек Ҳожи Қўшоқўғлига(Шомагдиев. Очерки истории, 61-бетга биноан: 1918 йил мартининг охирида Бачқирда 40 нафар қўрбоши музокара учун тўпланди. Бу ерда Эргаш «Амирал мўъминин» қилиб сайланди. Муҳаммад Аминбек билан Шермуҳаммадбек унинг ёрдамчилари бўлди. Жантураев, Гражданская война в Киргизии 1918 - 1920 г.г., Фрунзе, 1963. .нинг 66-бетига кўра Эргашга «Амирал мўъминин» бўлиш таклиф қилинди-ю, у рад қилди. Шунинг учун бу вазифани Шермуҳаммадбек ўз гарданига олди.) берди. 1918 йил ёзида Қўшоқўғлига саккиз минтақа қўмондонлари тобе эди: Кичик Эргаш, Муҳаммадаминбек, Холхўжа, Парпибек, Муҳиддинбек, Омон пахлавон, Нурмуҳаммадбек (Шермуҳаммадбекнинг укаси) ва Жонибек(Эргаш қўрбоши амрида 1200 атрофида йигит бор эди. Мадаминбекда 5000га яқин, Холхўжада 3000, Парпи қўрбошида 3600 дан зиёд, Муҳиддинбекда 4500дан ортиқ, Омон пахдавонда 1800, Нур-муҳаммадбекда 3900 атрофида ва Жонибекда 5700 йигит бор эди. Қиёсланг: Тукли. «Фарғона мужоҳидлари», 1928, 8-сон, 12-6.). Ҳар бир минтақа қўмондони ўз қўлидаги миқдор жиҳатидан кўпайган қисмлар қўмондонларига ҳам бошчилик қилиш хуқуқига эга эди(Туклига кўра (13-15-6.) Мадаминбек қўл остида тубандаги минтақа кўмондонлари бор эди: Солиҳ Махдум, Исмоил Пахдавон, Усмонбек, Фаёз Махдум, Қозоқжонбек, Ҳошим пахдавон: Холхўжа қўл остидагилар: Соҳибқирон, Йўлчибек, Теша Афтасир, Нўъмонбек, Шамшак Таназ, Мулла Умарий, Узоқ, Саид Аҳмад, Йўлдош Пахдавон; Парпи кўрбоши қўл остида: Юнусбек, Исроилбек, Маҳкам Ҳожи, Охунжон Абдураззоқбек, Қозоқбой, Мирзо Тоҳирбек; Муҳиддинбек қўл остида: Янгибой Амин, Усмон Бегбоши, Тўхта Муҳаммадбек, Ёрмуҳаммад Маҳдум, Мулла Хўжабек, Аҳмад Алибек, Асқарбек; Омон паҳлавон қўл остидаги қўрбошилар: Раҳмонқулбек, Йўлдош Чардақ, Сотиболди қози, Рўзмуҳаммадбек, Ҳожи Тўрабек, Бойтуман-бек: Нурмуҳаммадбек қўмондонлигидаги қўрбошилар: Дардахбек, Эргаш полвон, Юсуфбек, Асқарбек, Жўрабек, Авлиёхон Тўра, Умар Тоҳирбек, Аҳмад Полвон, Алиёбек, Тўхтасинбек, Умарали бек, мулла Ҳотамбек, Муҳаммад Рўзибек, Сотиболдибек, Юсуфжон махдум, Мулла Пўлатбек, Шокирбек, Қутлимуродбек, Хонихонбек, Тошмуҳаммадбек, Қорабой, Муҳаммадалибек, Эргашбек: Жонибек қозининг қўл остидаги қўрбошилардан қуйидагилар, айниқса, шуҳрат қозондилар: Шамсибек, Жамолбек, Кичик Маъруфбек. Фарғонадаги қўрбошиларнинг 125 нафари генерал унвонига мушарраф бўлган. Қаранг: Tukli (14), 15-сон, 10-6.).
Фарғонадаги озодлик курашчилари 1919 йил ноябрига қадар муҳим ўлкаларни қўлга киритишга мушарраф бўлдилар. Фарғона водийсидаги рус-шўро ташкилотлари фаолиятини тўхтатиб қўйишди. Тошкент шўро раҳбарлари номигагина мавжуд бўлган Фарғона ўлкаси шўро ижроия қўмитасини тугатиб, ўрнига 1919 йил 11 ноябрда беш аъзоси бўлган Фарғона Инқилоб қўмитасини таъсис қилдилар. Яна 1919 йил августида уч русдан ташкил топган Фарғона жабҳаси тузилди. Улар қуйидагилардир: Сафонов (жабҳа қўмондони), Филипов (жабҳанинг ҳарбий-сиёсий комиссари) ва Спасибов (сиёсий комиссар ва жабҳанинг инқилоб ҳамда уруш қўмитаси бошлиғи). Қизил аскарлар ва бу Инқилоб қўмитаси босмачи ҳаракатини бостиришни эплай олмади. Шунинг учун Фарғона Инқилоб қўмитаси 1920 йил 20 августда бекор қилинди. Унинг ўрнига Фарғонада ҳарбий диктаторлик ўрнатилди. Бу идора фуқаролар ва ҳарбий масалаларни назорат қилиб, ўзлари хохдаган қонун чиқариш хуқуқига соҳиб эди. 1920 йили Фарғона Қўзғолони энг юқори чўққисига кўтарилгандан кейин Қизил аскарлар Хоразм ва Бухорога бостириб киргач, Хоразм ва Бухоро ҳам миллий қўзғолон марказларига айланди. Амир тарафдорлари, миллий кайфиятдаги Бухоро жадидлари русларга қарши кўлига қурол ола бошлади. Жунаидхон ва Хоразмдаги миллий курашнинг бошқа етакчилари шўро ҳокимияти яралгандан бери унга қарши олиб бораётган курашларини давом эттирдилар. Миллий-озодлик ҳаракатининг бирданига уч марказга эга бўлиши Туркистондаги шўро-рус ҳокимиятини таҳликага солди. Иш шунга бориб етдики, Қизил аскарлар 1919 йил августида оқларнинг Оренбург истеҳкомини ёриб ўтиб, кучларини Туркистонга ташлашга мажбур бўлди. Қўзғолон тўлқини шу даражада эдики, уни фақат Туркистондаги шўро-рус қуролли кучлари билангина бартараф қилиш асло мумкин эмасди. Шу боис шўро раёсати 1919 йил августида Туркистонда шўро ҳокимиятини сақлаб қолиш учун «Туркистон жабҳаси» ташкил қилди. 18 августда бу жабҳага бош қўмондон қилиб тайинланган Фрунзе 3 сенабрда Туркистонга юриш тайёргарлигини кўриш фармонини берди(Атрофлича маълумот учун қаралсин: Фрунзе. Избранное, 235-236-6.). Бошида Фрунзе бўлган Туркистон бош штаби 22 февраль 1920 йили Тошкентга кириб келди. Шундай қилиб, босмачилик ҳаракатига қарши «мунтазам курашиш мумкин бўлди»(Зевелов. За советский... 107-6.). Туркистондаги шўро қўшинларининг кучайтирилиши ва уларнинг миллий озодлик ҳаракатига қарши қатъий кураши ҳам озодликучун бўлган кураш оловини пасайтира олмади. 1920 йил ва 1921 йилларда рақиблар Фарғона водийсининг ҳар бир қишлоғи, шаҳари, дашти ва тоғларида жанг олиб бордилар. Амударё ҳавзасидаги қўзғолон, хусусан, Жунаидхон бошчилигидаги жанглар шўро қизил аскарларини жуда танг аҳволга солиб қўйди. 1920 йилдан бери Бухорода кучайиб бораётган миллий кураш ўзининг энг юқори нуқтасига кўтарилди. Фарғона водийсидаги хуррият курашчиларининг кайфияти, катта талафотларга қарамасдан, жуда кўтаринки эди. Бу ҳолатда шўро уруш раҳбарлари ўзларининг ночор аҳволини яшира олмасди. Фарғонада 1920 йил февралигача қизил аскарлар билан ҳамкорлик қилувчи бирорта ҳам мансабдор топилмади(Фарғона водийсида босмачилик ҳаракатига қарши қизил аскарларнинг 2-полки қўмондони Веревкин Рохальский 1920 йили 20 февралида Туркистон жабҳасининг инқилобий ва ҳарбий шўро-сидан шуни илтимос қилди: «Фарғонага масъул мусулмон маъмурлар жўнатилиши лозим. Улар фақат шаҳарлардагина эмас, балки бутун Фарғона водийсида фаолият олиб боришлари керак. Ҳозир бундай партия - муаллифда бор. Бу масалаларни инқилобий ва ҳарбий шўрода ҳеч қандай шов-шувсиз ҳал қилинишини илтимос қиламан». Қиёсланг: «Иностранная военная интервенция», II, 411-6.). Шунинг учун руслар ҳокимиятларини таъминлаш учун ҳар қандай тадбирни фақат ўзлари бажаришдан бошқа чораси қолмаганди. Фарғона-даги миллий озодлик қўзғолони раҳбарларининг Туркистон жанубидаги ўлкаларида маънавий иттифоқчилари бор эди: 1919 йилда Ўроз сардор(Уроз Сардор машҳур Гўктепа мудофааси қўмондонининг ўғли эди. Қиёсланг: Ellis, The transcaspian Episode, 95-6. 1918 йилнингўр-таларида амрида 3000 дан зиёд жангчиси бор эди. Қиёсланг: Ино-странная военная интервенция и гражданская война в Средней Азии Казахстана, Алма-Ата, 1963, (I), 1964, (II), I. П-б.) Тажан дарёси воҳасида муваффақиятли ҳаракат қиларди. Азизхон(Ҳазар атрофида Британия ҳарбий Илғори қўмондони генерал Маллесон Азизхонни аскарлари билан бирга генерал Деникин қўл остига ўтишини хоҳлади. Азизхон бу таклифни қабул қилмади. Курашни оқ гвардиячиларга ва шўроларга қарши олиб бориб, бир вақтда икки жабхдда жангни давом эттирди ва 1919 йил охирида қурбон бўлди. Қиёсланг: «Jeni Turkistan», 1929, 7-8-сонлар, 5-6.) қисмлари эса Тажан воҳасида 1919 йилга қадар қизил аскарлар ва оқ подшо қўшинидаги руслар билан мислсиз жасорат кўрсатиб жанг олиб борган эди. Зарафшон қирғоқларида Баҳром қўрбоши, Қоракўлбек, Мирзо Баҳром, Очилбек ва бошқаларнинг таъсири кучли эди(Тўлиқ маълумот учун қаранг. Ҳамроқул Самарқандий «Зарафшон ҳавзаси мужоҳидлари» 10-12-сон, 16 - 17 6.). Фузаил Махсум 1921 йил 3 мартда Дарвозни қўлга киритди. Эшон Султон 1921 йили 3 августда Гарм қалъасига хужум қилди, фақат бесамар бўлди. Мастчоҳ беги Абдуҳафиз 1921 йил 2 июнда Гарм қалъасини қамал қилди ва жангда 2500 йигитидан ажралди. У 25 июнда асир олинди ва қатл қилинди. Шарқий Бухорода Иброҳимбек ва Давлатмандбек йигитлари билан ўз туманларида алоҳида ҳокимият ўрнатдилар. 1920 йил мартида Мастчоҳ қўзғолони етакчиси Саид Аҳмадхўжа (отаси Туркистон мухтор шўро социалистик жумхурияти) Марказий ижроия қўмитаси аъзоси Авлиё Хўжаевдир) Мастчоҳни мустақил деб эълон қилди. Шўро аскарлари Мастчоҳни фақат 1923 йилдагина қўлга кирита олдилар.
Фарғона водийсидан ташқаридаги қўзғолон етакчилари миллий ҳукумат қурмаса ҳам шўро руслари билан курашда кўп зафар қучдилар. Водийдаги озодлик ҳаракати раҳбарлари эса урушдаги муваффақиятларини миллий ҳукумат тузиш билан мустаҳкамлашга инти-лардилар. 1919 йил 24 сентабрда Фарғона водийсидаги кучли раҳбарлардан Муҳаммадаминбек Шарқий Туркистон чегарасидаги Эргаштомда Муваққат Фарғона ҳукумати тузди. Аммо қизил аскар ҳужумига бардош бера олмай, 1920 йили 7 март шўроларнинг иккинчи дивизияси билан омонлик битими(Тинчлик шартномаси матни: Wilford, Turkestanisches. Tagebuch. 1930, 324-6; Hayit, Turkestan im XX Jahrh, 180 - 181 бетларда келти-рилган.) тузиб, қуролларини топширди. Шу вақтда ташаббусни Шермуҳаммадбек қўлга олди ва у ҳам 1920 йил 3 майда Муваққат Туркистон ҳукумати тузди. Бу ҳукумат 1922 йилнинг охирларигача яшай олди. 1922 йил 15-20 апрелида Туркистон миллий курултойи ўтказилиб, муваққат ўқйўриқ қабул қилинди. Шермуҳаммадбекнинг бу хукумати энг аввало урушдаги муваффақиятларга боғлиқ эди. Шўролар 1922 йилда озодлик курашига қарши ҳамма ерда кенг хужумга ўтди. Миллий озодлик ҳаракатининг аҳволи ниҳоятда оғирлашди. Қўзғолон раҳбарлари турли сабаблар ва маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, бир-бирлари билан алоқани тиклай олмай қолдилар.
Шунинг учун муваққат Туркистон ҳукумати фаолиятсиз ҳолга тушди. Энди ҳар бир қўзғолоннинг раҳбари ўзи ҳаракатда бўлган маконнинг хукмдори деб ҳисоблаб, ўзича алоҳида иш тута бошлади. Московнинг Тошкентдаги вакили Оржоникидзе 1922 йили таъкидлаганидек, Туркистонда жуда кўп миқдорда ҳокимиятлар пайдо бўлди(Русия шўро ҳукумати вакили Оржоникидзе 1922 йил 16 майда Тошкентда шундай деди: «Тўрт йиллик урушнинг бир натижаси сифатида бу ерда (Туркистонда) қизиқ ҳодисалар майдонга келди. Пролетариат ва босмачи диктатураси ўрнига ўз куч-қувватига эга, ўз тобеларига эга бўлган феодаллар ва хонларнинг ҳокимияти вужудга келди». Иркаев, История гражданской войнь! в Таджикистане. - Душанбе: 1963, 320-6.). Фарғона водийси озодлик курашчилари шўро қисмларининг оромини тинимсиз бузиб турган ва Қорақумда Жунаидхон зафар қозониб турган бир вақтда, 1921 йил 8 ноябрда, Бухорода Анвар пошо пайдо бўлди ва Туркистон миллий озодлик ҳаракатига қўшилди. Анвар пошо 1920 йилнинг бошидан бери Московда бўлиб, Русия шўро хукумати билан Туркия масалалари бўйича ҳамжиҳатлик қилишга эришиш учун ҳаракат қиларди(Анвар пошонинг ҳаракатлари борасида қаранг: Dr. Fethi Tevetoglu, Turkiyede Sostyalist va Komunist Faahiyerler (1910 - 1960), Ankara, 1967; $evket Siireyya Aydemir, Enver Pasa, C.III, Istanbul, 1972 й.). Анвар пошонинг 1920 йил сентабрида Бокудаги Шарқ миллатлари анжумани иштироки юзасидан турк коммунистлари: у анжуман хузурида «вакил» сифатида эмас, балки Халқ маҳкамаси қарори асосида «жиноятчи» сифатида ушлаб турилиши керак деган фикрни билдирдилар. Анжуман ҳайъати унга кўп эътибор қилмади(Шу билан бирга Анвар пошо 7 сентабрь 1920 йилда Козим Ка-рабекир пошога Бокудан: «Шарқ конгрессидан жуда мамнунман», - деб ёзди. Қиёсланг. Karabekir, Istiklal Harbimirde. Enver Pasa ve Ittihat Terakki Erkani, Istanbul, 1967, 40-6.). Анвар пошо бошқа томондан Анатолия озодлик курашининг Отатурк доираси ва хусусан, унинг Шарқий жабҳаси бош қўмондони Козим Қорабекир билан алоқа ўрнатди(Қаранг: Karabekir, Istiklal Harbimirde. Enver Pasa ve Ittihat Terakki Erkani, Istanbul, 1967, 386-6.). Поша Шарқий миллатлар анжуманида Туркистондаги вазият ҳақида кенг маълумот ва тажрибага эга бўлди. У Бухорога Московнинг салоҳиятли вакили сифатида келди. Бу ерда у Русиянинг манфаатини ҳимоя қилишдан воз кечди ва Туркистоннинг озодлиги учун курашга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Анвар пошонинг ҳарбий санъатидан ва шахсий иқтидоридан қаноат ҳосил қилган босмачилар раҳбарларининг бир қисми буни қувонч билан қаршилади. Фақат Заки Валидий Тўғон: «Болшевиклар миллий қизил аскар асосида бир миллий Туркистон шўро жумҳуриятини тузишга рози бўлса, биз болшевиклар билан бирлашамиз», - деб Пошонинг Туркистон озодлик ҳаракатига аралашмаслигини тавсия қилди. Бунга қарамай, Анвар пошо ўз аҳдида собит қолди. Миллий шўро жумҳурияти учун эмас, балки шўро тутумидан тамомила холи, мустақил миллий Туркистон учун ҳаёт-мамот жанглари кетаётган бир замонда Заки Валидийнинг болшевиклар билан бирлашиш ҳақидаги хомхаёлга бориши ҳақиқатдан йироқдир. Анвар пошо аста-секин Туркистон миллий қўзғолонининг етакчи раҳбари даражасига кўтарилди. Унинг раҳбарлигида бу ҳаракат ўзининг энг юқори нуқтасига етди. Анвар пошонинг ўз йўлини ўзгартириши шўро Русияси хукуматига катта ташвишлар келтирди. Чунки Русия Анвар пошо воситасида Шарқ миллатларини коммунистик тушунчада «инқилоблаштириш» ёки «озод қилиш»ни истарди. Шўро раёсатининг бу орзуси Анвар пошонинг миллий озодлик ҳаракатига қўшилиши билан пучга чиқди. Шундай қилиб, Анвар пошо Русиянинг йирик тахдикали душманига айланди. 1922 йил 19 майда у шўро хукуматига бир баёнот юбориб, унда қизил аскарлар Туркистонни бўшатиб қўйишини талаб қилди. Бу баёнотдан олдинроқ, 1922 йил 12 январида, РСФСРнинг Душанбедаги консули Нагорний Анвар пошога мактуб йўллаган ва Бухоронинг ички ишларига аралашмасликни илтимос қилган эди. Ўша мактубга жавоб хатида ҳам Анвар пошо қизил аскар Туркистонни тарк этишини талаб қилган эди. 1922 йил 14 январда Нагорний Анвар пошога қайта хат ёзиб, унда Русия хукумати Бухородан ўз аскарларини қайтариб олишини, аммо Усмонхўжани қўриқлаш учун бир қисм аскарлар Душанбеда қолдирилажагини билдирди. 1922 йил 16 январдаги жавоб хатида Анвар пошо: «Русияни кутаётган буюк фалокатдан холис бўлишни истасангиз, босиб олинган ерларни бўшатишингизни ва туркистонликлар ҳам бухороликларга ўз ишларини йўлга қўйишига фурсат беришингизни тавсия қиламан», деб огохдантирди(Иркаев, История гражданской... 307 - 308 б.). Неча йиллардан бери бутун Туркистонни эгаллаб олиш учун уруш қилаётган шўро-рус хукумати Туркистонни осонгина бўшатиб чиқиб кетишни ҳеч қачон хаёлига ҳам келтирмаган(Фрунзе 1919 йил 18 августда Туркистонга юриш ҳақидаги буйруғида шундай жумла ҳам бор эди: «Туркистондаги хзрбий қисмлар бутун Туркистонни ишғол қилишни биринчи мақсад қилган кўринади».). Шунинг учун ҳам Анвар пошо раҳбарлигида бўлган миллий озодлик ҳаракати курашчилари билан Русия ўртасидаги «учрашув» фақат қуроллар воситасидагина бўлиши мумкин эди. Тарафлар орасида шиддатли жанглар бошланди. Анвар пошо шўролар жосуслик ташкилотининг қурбони бўлди. Унга қарши олиб борилган жосуслик фаолиятини ГПУ марказидан туриб шахсан Оғабеков кузатди(Агабеков, ЧК за работой, Берлин, 1931, 52 - 68 б. Осипов ва Абдураҳмон (туркистонлик тожик) Анвар пошони қандай қилиб таъқиб қилганликларини ёзади. Улар савдогар қиёфасида юрардилар. Агабеков ўзи асли армани бўлиб, туркча ва форсчада жуда яхши гаплаша оларди.).1922 йил 4 августда Балжувонга қизил аскар бирлиги хужум қилди. Анвар пошо шу ерда Сотилмиш қишлоғида эди. Қурбон ҳайитининг биринчи куни эди, қизиллар тўсатдан ҳужум қилди. У отига минди ва қиличини яланғочлаб, ўн бир русни жаҳаннамга жўнатди ва русларнинг тўп отишидан эрталаб соат 10 да шаҳид бўлди. Озодлик ҳаракатининг қаҳрамони Анвар пошо жанозасида 15-20 минг мусулмон иштирок этди. Унинг вафоти муносабати билан шоир Чўлпон шундай азият чекканди:
«Сўнг нафасини душманлар олди.
Оҳ, жирканч замонлар келди.
Толесизлигима шайтонлар кулар.
Анвар пошонинг шаҳид бўлса-да, озодлик ҳаракати машъали сўнмади. Бу машъала ёнишда давом этди. 1923 йили шўро Русияси қизил аскарлар бош қўмондони С. С. Каменев Туркистонга шахсан ўзи келди. Шу йили Фарғонадаги босмачилик ҳаракатига қарши янги режа тузилди(Зевелов, за советский, 179-6.). Бу пайтга келиб, қўзғолон раҳбарларининг катта бир қисми ё урушда шаҳид бўлдилар ёки асир олиниб, қатл қилиндилар (Озодлик уруши иштирокчиларидан 1923 йилгача шаҳид бўлганлари ёки асир олиниб, қатл қилинганлари орасида энг машхурлари жумласига куйидаги зотлар киради: Эргаш қўрбоши (1920 йилда асир олиниб, осиб ўлдирилган), Тўйчи қўрбоши (1920 йил 26 сентабрида асир олинди ва қатл қилинди), Мадаминбек (1920 йил 9 апрелда босмачиларнинг ўзлари отиб ўлдирганлар), Парпи кўрбоши (9 апрель Андижонда шаҳид бўлди,) Муҳиддинбек (яраланиб асир тушади ва 1923 йил 31 октабрида қатл этилади), Раҳмонқул кўрбоши (асир олиниб, 1923 йили отиб ўлдирилди), Қози Тўра (ўратепалик, 1920 йили шаҳид бўлди), Давлатмандбек (Анвар пошо билан бирга 1922 йил 4 августда шаҳид бўлди). Марқий Бухоронинг ўзидагина 1923 йил 1 ноябридан 1924 йил 1 июнигача 54 нафар қўрбоши жанг майдонида шаҳид бўлди. 52 нафари шўро аскарлари томонидан асир олинди. 134 қўрбоши урушни давом эттиришдан воз кечди. Уша даврда Фарғона, Самарқанд, Хоразм ва Бухоронинг бошқа жойларида яна 138 қўрбоши шаҳид бўлди. Қиёсланг: Иркаев. История гражданской, 452-6.). Баъзилари эса омонлик тилади, яъни ё шўролар билан тинчлик битими тузди ёки четга чиқиб кетди(Урушдан воз кечганлар қаторида шу кишилар бор эди: Мадаминбек (тинчлик битими), Аҳмад Хўжа (Мастчоҳ хукмдори, бу ҳам тинчлик битими асосида урушдан воз кечган, 1920), Жонибек (таслим бўлган, 1923), Матмар қўрбоши (1921 йил охирида таслим бўлган), Холхўжа (1920 йил охирида таслим бўлган. Бу киши хоинлик учун Алиёр томонидан орқадан ўлимга хукм қилинган). Машхур қўрбошилардан чет элга қочишга муваффақ бўлганлари: Шермуҳаммадбек, Нурмуҳаммадбек ва Фозил Махсумлар (1923 йилда Афғонистонга). Шермуҳаммадбек 1970 йил 10 мартда Аданада - Туркияда 81 ёшида вафот этди.). Қизиллар 1923 йил баҳоридан 1924 йил ўрталаригача озодлик ҳаракатига қарши курашда кенг миқёсда ғолиб кела бошлади. Бу ҳолат босмачилик ҳаракатининг сўнишидан далолат бермас эди. Аксинча, бу ҳаракат аслида, 1934 йилга қадар у ёки бу даражада давом этди(Алоҳида узилишлар билан бўлса ҳам озодлик курашини 1934 йилгача давом эттирганлар: Носиржон Тўра (1929 йили Фарғона водийсида), Фозил Махсум (1929 йилда Гармда), Эшон Исахон (1931 йилда Сурхондарёда), Ғофурбек, Рауф Туғ Сафо, Комил қўрбоши, Мусулмонқул, Тошматбек, Халил Ходи, Мавлонбек (1931 йил Янгибозор атрофида), Мулла Зиёвуддин, Мулла Шокир ва Пирназар (1931 йил Файзободда), Назарбек ва Раҳмонқул (Яғноб водийсида), Алимардон додҳо Бобожон, ШоҳАсан ва Иброҳим қўрбоши (Лақайда), Эгамбер-ди, Қўрғонбек, Аннақул, Эрназар, Қурартиқ, Али полвон, Мулла Саид, Исматулла Нурбобо, Мулла Шариф (Балжувон минтақасида).
Босмачилик ҳаракатининг олдини олмоқ учун Туркманистон ССРда 1931 йил 25 августда бир комиссия тузилди (Я. А. Попок - Туркманистон КП МК котиби, К. Атабаев КП - Халқ комиссарлари шўроси раиси, Е. Г. Евдокимов - ГПУнинг Ўрта Осиё бўйича масъули. Р. Е. Дубенко Ўрта Осиё ҳарбий минтақаси қўмондони). Иванченко, Руководягцая и организуюшая роль КП в разгроме басмачества в Туркестане. ИАН, Турк. CO, 1969, 4-сон, 8-6: «1932 йил давомида ва 1933 йилнинг биринчи ярмида КП раҳбарлигидаги Туркманистон меҳнаткашларининг ҳаракатлари ва Қизил кўшин бирликлари билан ОГПУ ёрдамида, ниҳоят, босмачилик ҳаракати парчаланиб ташланди». А. Раҳимбоев, Таджикистан. - Москва: 1936,17-6: «Босмачилик ҳаракати фақат 1935 йилдагина йўқ қилинди».). 1931 йили Иброҳимбекнинг йигитлари билан қизил қўшин қисмлари орасида собиқ Шарқий Бухоро ёки Туркистон мухтор шўро социалистик жумхуриятида бўлган шиддатли жанглар алоҳида бир ҳодисадир. Собиқ Бухоро амирлигининг Лақай хукм дори Иброҳимбек 1920 йили рус қўшинлари мамлакатига кирган кундан бери уларга қарши курашни тўхтатмаган эди. 1927 йили у Афғонистонга қочади. 1931 йил 30 мартда саккиз нафар қўрбоши билан ватанига қайтди. 3 апрелдан то 19 апрелгача унинг йигитлари билан рус қисмлари орасида бир неча марта жанг бўлди. Иброҳимбек Вахш дарёсининг ўнг қирғоғига чекинди. 10 майгача 974 йигитидан ажралди. Май ойида ҳаракатни Боботоғга кўчирди. Иброҳимбекка қарши шўролар 4000 аскар юборди. 1931 йил 12 июнда Оқбоштоғда сўнгги ва шиддатли муҳораба бўлди. Иброҳимбек яраланди ва жангни бой берди. Кофирнигон дарёси бўйлаб, Боботоғга чекинди. Ўзига яқин кишилари (хазинадори Саттор, котиби Али, қўрчиси Раҳмат ва қўмондонларидан Соҳиб) билан 1931 йил 23 июнда Кофирнигон дарёсидан кечиб ўтиш вақтида хдмюртларининг сотқинлиги ҳисобига ГПУ тарафидан қўлга олинди(Хўжа Булбулан қазосида ГПУнинг полки ва Муқим Султонов бошчилигида кичикроқ ГПУнинг махсус бўлими қатнашди. ГПУнинг жосуслари Эгамберди Йулдошев ва Карим Алимардоновлар Иброҳимбекни танидилар. Иброҳимбек дарёдан кечиш умидида эди. Ҳар икки жосус бу ниятни Султоновга етказдилар. Султонов ёрдамчиси Гулхўжа Назаровга қайиқчи қиёфасида Иброҳимбек ва шерикларини бу соҳилга ўтказиб қўйишни буюрди. Назаров Иброҳимбекка дарё нотинчлиги туфайли қуролларни бошқа қайиққа жойлаштириш керак, деган таклифни қилди. Шум ниятдан бехабар, ярадор, ҳориган Иброҳимбек бунга кўнди. Назаров Иброҳимбек ва унинг мулозим-ларини соҳилга етказар-етказмас Султонов Иброҳимбекни қамоққа олди. Қаранг: Иркаев. История гражданской, 722-6., Жанай, Иброҳим-бек Лақайли қандай тутилган эди? УТ, 1936, 74-сон, 22 - 26 бетлар.). Шу йили ўлимга хукм қилинди. Ундан сўнг ҳам кичик-кичик босмачи тўдалари ҳаракатни давом эттирди. Босмачилик ҳаракатига узил-кесил барҳам бериш учун Тожикистон жабхдси қизиллар қўшинига 1931 йил 8 майда олти ноҳияга бўлиниш ҳақида фармон берилди.

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

 
Баннер