Февраль инқилоби туфайли собиқ Туркистон ва Дашт волиликларида миллий ҳаётда бирмунча ҳаракат эркинлигига эришилди. Февраль инқилобидан кейин туркистонликлар миллий ва сиёсий талабларини ошкора айтиш ва миллий мақсадларини Русияга очиқ-ойдин баён қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Февраль инқилоби туфайли собиқ Туркистон ва Дашт волиликларида миллий ҳаётда бирмунча ҳаракат эркинлигига эришилди. Февраль инқилобидан кейин туркистонликлар миллий ва сиёсий талабларини ошкора айтиш ва миллий мақсадларини Русияга очиқ-ойдин баён қилиш имкониятига эга бўлдилар. Русия демократик муваққат хукумати собиқ Туркистон бош волилиги ўрнига Вақтли Туркистон хукуматини тузди ва собиқ Дашт волилигида эса (бу ўлка учун идора этувчи махсус анжуман йўқ эди) амалдаги идора тизимини сақлаган ҳолда тўғридан-тўғри Русияга бўйсунадиган усул жорий қилди. Бу тадбирлар Туркистоннинг миллий озодлигига хизмат қилмасди. На Вақтли Туркистон хукумати анжумани билан Тошкент даги «Ишчи, аскар ва деҳқон шўроси», на Петарбургдаги муваққат рус хукумати унинг Дашт ўлкасидаги «Ишчи, аскар ва деҳқон шўроси» мустамлака қилинган ўлкалар келажакда ўз-ўзини идора этиши учун бирор-бир ҳара-кат килмади. Аксинча, улар Туркистонга рус идорасини қабул қилдиришга уриндилар(Сафаров, Колониальная революция, 12-6.). Туркистонликларнинг ўзлари февраль инқилоби берган фаолият эркинлигидан фойдаланишга киришдилар. 1917 йил 17 апрелда Тошкентда 440 вакил қатнашган «Туркистон мусулмон кенгаши» очилди(«Коммунист» мажмуаси, 1921, III 4,35-6. Togan, Bugiinkii, 356-6.). Кенгашнинг кун тартибида, энг аввало, Русиянинг давлат тузилиши ва Туркистон ўз-ўзини идора этишига алоқадор масалалар ўрин олган эди. Кенгашда Русиянинг келажакдаги давлат тузилиши демократик федерация асосида бўлиши керак деган қарор қабул қилинди(«Turkyurdu» янги серияси, С.1-2,1340 (1924), 69-6.). Бироқ бу қарорда «ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқи» мухторият шаклида бўладими ёки Русиядан ажралиш йўли билан содир бўладими, деган саволга жавоб берилмади. Кенгашда иштирок этган рус вакилларининг фикрича, Русиянинг келажакдаги давлат шакли ва унда Туркистоннинг ўрни масаласи Бутунроссия таъсис мажлисида ҳал килиниши керак эди(Конгрессга Туркистонда яшай бошлаган Руслар ҳам 93 вакил жўнатишганди.). Шунинг учун кенгаш Туркистоннинг истиқболи билан боғлиқ кескин бир лойиҳа тайёрламади. Русиядан ажралиб мустақил бўлиш учун қайси йўлни танлаш муаммосида ҳам вакилларнинг ягона ошкора фикри йўқ эди. Вақтли Русия ҳукуматининг миллий масаладаги беқарорлигини, русларнинг Русия доирасидаги мавқелари билан боғлиқ масалаларни ҳар гал қонун чиқарувчи парламентга ҳавола қилиниши(Милюков, История второй русской революции, Сафия, 1922,94-6.) ҳамда русларнинг, айниқса, туркистонликларнинг «инқилобчи рус демократияси»га бўлган беҳуда ишончи Кенгаш қарорларига таъсир курсатди(УТ, 1935, №63,17-6.). Кенгаш ер масалаларини ҳам кўтариб, кўчириб келган ўрусларга берилган ер ўз эгаларига қайтарилишини ва Туркистонга кўчиб келиб ўрнашишга барҳам берили-шини» талаб қилди. Рус кўчиб келувчиларига берилган ерни Керенский хукумати эгаларига қайтармади. Шу билан бирга Туркистонга оммавий кўчириб келтириш ҳам тўхтатилмади(МТ, 1943, №24, 24 - 25 6.). Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, туркистонликлар мамлакатларини руслар босиб олган пайтдан бери биринчи марта бир сиёсий ташкилот бўлиб бирлашиш имкониятига эга бўлдилар. Кенгашда оқловчи Убайдул-лахўжа(Убайдулла Хўжа Асадулла ҳақида қаранг: 114-6.; Ҳайит (Ярчек). Убайдуллахўжа Асадулла хўжа, МТ, 1950, No67, 28 - 30 6.) Туркистоннинг миллий ва марказий органини тузишни таклиф қилди. Вакиллар бу фикрни қув-ватладилар ва «Туркистон мусулмон маркази шўроси» (21.4.1917) тузилди(Чўқай ўғли (10), 29-6: Togan, Bugiinku, 362-бетда: улар ўзларини «Туркистон миллат вакилларининг Марказий шўроси» деб аташарди.). Кенгаш мусулмонлар марказий шўросининг ижро органига қуйидаги шахсларни сайлади: Мустафо Чўқай (бошлиқ), Убайдуллахўжа Асадуллахўжа, Обиджон Маҳмуд, Миродил, Шоаҳмад Шоислом, муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ва муфти Садриддинхон. «Туркистон мусулмонлар марказий шўроси Тошкентдаги «Ишчи, аскар ва деҳқон шўроси» билан бирга Туркистон вақтли хукумати анжуманига қарши Туркистоннинг манфаатини ҳимоя қилиш ҳақида конгрессдан кўрсатма олди. «Туркистон мусулмонлар марказий шўроси» мамлакатда «миллий марказ» сифатида танилди. Миллий марказ Туркистоннинг ҳамма ерида ўз бўлимларини ташкил қилишга киришди. Натижада, Носирхон тўра раҳбарлигида Фарғонада, Беҳбудий бошчилигида Самарқандда, Ўроз Сардор идорасида Ҳазар денгизи атрофида, Шоислом етакчилигида Сирдарё ўлкасида ва Тинишбой йўлбошчилигида Еттисув ўлкасида миллий марказнинг бўлимлари иш бошлади. Бироқ рус императорлигидаги мусулмонларининг 1917 йил май кенгашига қадар Миллий марказ(Чўқай ўғли (10) 29-6. «Туркистон мусулмонлари Марказий шўроси» ҳақида ran кетганда, Туркистонда кўп қўлланилган «Миллий марказ» таъбири ишлатиларди.) бошқа турк қавмларнинг ҳамма ташкилотларни қамраб оладиган бир доирага уюштира олмади, кўпинча бошқа турк қавмларнинг кенгаши ва конференцияларига ўз вакилларини жўнатиш билан қаноат ҳосил қилди. Бошқирд қавмидан бўлган Заки Волидий рус тилини яхши билганлиги учун Миллий марказнинг котиби вазифасида эди. Тошкентда «Улуғ Туркистон» газетасини чиқарган. Идил Турку (татар) Кабир Бакир ва «Турк эли» газетасининг ташкилотчиси Эфендизода (озарбайжон)ларнинг бу марказда алоҳида ўринлари бор эди. Барчаси турк қавмларининг муштарак манфаатлари учун хизмат қиларди. Булардан ташқари, туркистонлик шоир Сулаймон Чўлпон ва Мирмуҳсин Оренбургда чиқадиган «Вақт» газетасида хизмат қилардилар ва кейинроқ Бухоро халқ жумхурияти мудофаа нозири бўлган Абдулҳамид Ориф Оренбургда туриб миллий марказ билан ҳамкорлик қиларди.
Др.Боймирза Ҳайитнинг "Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан
|